EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Туркия: дунё эътироф этган қадимий треккинг йўллари

Туркия узоқ масофали треккинг йўллари билан дунё саёҳатчилари эътиборини забт этмоқда. Айниқса, Лондоннинг Time Out журнали томонидан “Дунёдаги энг гўзал пиёда йўли” деб топилган Ликия йўли мамлакатнинг табиати, тарихи ва маданиятини бирлаштирган ноёб саёҳат манзили сифатида яна бир бор глобал миқёсда тан олинди.

👉https://effect.uz/6663

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Ўзбекистонда шифохоналарда коррупцияга қарши янги назорат тизими жорий этилди

Ўзбекистонда тиббиёт муассасаларида коррупция ва қонунбузарликларни бартараф этишга қаратилган янги тизим амалга киритилди. Энди касалхоналар, клиникалар ва туғруқхоналарда махсус ўқитилган махфий беморлар фаолият юритади. Улар оддий ташриф буюрувчи сифатида хизмат кўрсатиш жараёнини кузатиб, товламачилик, қўпол муомала ва бошқа ноқонуний ҳолатларни аниқлайди.

Барча қайд этилган қоидабузарликлар ахлоқ комиссиясига юборилади, жиддий ҳолатлар эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилади.

Шикоят ва мурожаатлар 1203 рақамига қўнғироқ қилиш ёки @ssvantikor_bot орқали қабул қилинмоқда. Тизим тўлиқ анонимликни кафолатлайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔2
Наманганда аттестация тестларини сохталаштирган “бункер” фош этилди

Наманган шаҳрида таълим тизимидаги мансабдор шахслар ташкил қилган аттестация имтиҳонларига аралашув билан боғлиқ “бункер” фош этилди. Давлатобод туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директори ўринбосари, Наманган давлат техника университети бўлим бошлиғи ва мутахассиси бошчилигидаги гуруҳ педагогларга пул эвазига масофадан туриб тестларда ёрдам бериб келгани аниқланган.

ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг тезкор тадбири давомида “бункер” сифатида фойдаланилган хонадонда 12 нафар ўқитувчи, ноутбук, 30 та турли эшитиш мосламалари, яширин камералар, 8 та Wi-Fi роутер ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида топилди.

Текширувда мансабдорлар педагоглардан 1300–1500 доллардан талаб қилиб, сентябрь–октябр ойларида жами 25 минг доллар тўплагани маълум бўлди.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Қолаверса, ушбу жиноятга алоқадор икки шахс аввал ҳам худди шундай қонунбузарлик учун жавобгарликка тортилгани аниқланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1👎1🤔1
Рақобат қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон президенти қарорига мувофиқ, Улуғбек Баҳодирович Давлатов Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

1987 йилда Бухоро вилоятида туғилган Улуғбек Давлатов олий маълумотли иқтисодчи ҳисобланади. У 2011 йилдан буён Рақобат қўмитаси тизимида бош мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи ҳамда департамент директори лавозимларида фаолият юритиб келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баxтсиз ҳодиса қурбони бўлган фуқаро оиласига 700 млн сўм товон пули ундириб берилди

Баxtсиз ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаронинг оиласига 700 миллион сўм миқдорида товон пули ундириб берилди.

Маълум қилинишича, мазкур баxтсиз ҳодиса иш берувчи томонидан яширилгани боис марҳумнинг оила аъзолари ойлаб сарсон бўлган.

Давлат меҳнат инспекциясининг саъй-ҳаракатлари натижасида қонун устуворлиги таъминланиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар вазифасини бажарувчи тайинланди

Хўжанов Азиз Мажидович “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

А. Хўжанов бу лавозимга тайинлангунга қадар Транспорт вазирлиги ижро интизоми ва назорат бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
10 йил — прокурор Жамила Алимбаеванинг "йигити"га муддат сўради

Хабарингиз бор, таҳририятимиз орқали ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган жабрланувчи Жамила Алимбаева иши бўйича бир нечта материалларни эълон қилган эдик.

Бугун жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман судида навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зироатхон Мирзиёева Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан табрик йўлади

Ўзбекистон Республикаси Биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева 20 ноябрь — Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан ўзининг Telegram каналида табрик йўллади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍61🔥54🤔3
Ўзбекистонда уй-жой қурилиши икки бараварга оширилади, ипотека бозори 56,7 млрд долларгача кенгаяди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикасида уй-жой ва ипотека бозорини барқарор ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Ҳужжат 2040 йилгача уй-жой сиёсати, қурилиш ҳажми ва ипотека молиялаштириш тизимини тубдан янгилашни назарда тутади.

Фармонга кўра:

🔷Йиллик қуриладиган уйлар сони икки бараварга оширилиб, 2040 йилда 421 мингтага етказилади.

🔷Ипотека кредити портфели 10 баравардан зиёдлаштирилиб, 56,7 млрд долларгача кенгаяди.

🔷Уй-жой фондида замонавий уйлар улуши 2040 йилга қадар 50% га етказилади.

Урбанизация жараёнлари қўллаб-қувватланади, “Янги Ўзбекистон” массивлари барпо этилади ва банк ҳамда институционал инвесторлар маблағлари уй-жой бозорига кенг жалб этилади. Улишли қурилишда иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқлари қўшимча кафолатланади.

Янги фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ташкил этилди. Қўмита урбанизация, реновация, ипотека дастурлари ва янги массивларни ягона марказдан бошқаради.

Қурилишлар “уй-жойнинг ягона ҳаётий цикли” тамойили асосида амалга оширилади, ер участкалари мақсадини ўзгартиришга йўл қўйилмайди ва лойиҳалар аҳоли эҳтиёжига мос равишда режалаштирилади.

Ижтимоий йўналишларда эса аҳолига турар жой ажратиш, реновация ва қайта қуриш улушини ошириш ҳамда уй-жой етишмаслигини олдини олишга устуворлик берилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍92🔥15👎2😢2
Андижон шаҳрида нарколаборатория фош этилди

ДХХ ва Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда 1987 йилда туғилган фуқаро ўз уйида ноқонуний нарколаборатория ташкил қилгани учун қўлга олинди.

Тадбир давомида уйидан:
• “гашиш” моддаси
• кристалл кўринишидаги синтетик модда
• “Тропикамид” дори воситалари
• хом-ашё ва махсус идишлар
• зип-пакетлар
• 4 та телефон ва 1 та ноутбук
ашёвий далил сифатида олинди.

Ноутбукдан 3 та Telegram-бот орқали мижозларга синтетик моддалар сотилгани, шунингдек уй шароитида нарколаборатория ташкил қилиш бўйича видео ва расмли қўлланмалар мавжудлиги аниқланди.

Фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Ашёвий далиллар экспертизага юборилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Давлат корхоналарида хизматларни аутсорсинг асосида ташкил этиш йўлга қўйилади

Президент топшириғига биноан, давлат корхоналарида бажарилаётган қатор ёрдамчи вазифалар хусусий секторга аутсорсинг шаклида берилади. Бу орқали корхоналар фаолиятини янада самарали қилиш ва ортиқча харажатларни қисқартириш кўзда тутилмоқда.

Аутсорсинг тизимига ўтказиладиган хизматлар қуйидагилардан иборат:

биноларни тозалаш ишлари
хавфсизликни таъминлаш
овқатланиш хизматларини ташкил этиш
автотранспорт билан боғлиқ ишлар
техник хизмат кўрсатиш
IT соҳасида қўллаб-қувватлаш
бухгалтерия хизматлари
юридик маслаҳат ва хизматлар
маркетинг ишлари
колл-марказ фаолияти

Кутилмоқдаки, мазкур чоралар натижасида давлат корхоналари ўзининг асосий вазифаларига кўпроқ эътибор қаратади, хизматлар сифати эса бозор механизмлари орқали ошади.

Ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилиши белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥61👍58🤔1
Ўзбекистонда шифокорлар сони ортмоқда: эркаклар улуши устун

Миллий статистика қўмитаси берган маълумотларга кўра, 2025 йил 1 январ ҳолатига мамлакатда фаолият юритаётган шифокорлар сони 107,5 минг нафарга етган. Уларнинг 53,4 фоизи эркаклар, 46,6 фоизи эса аёллар экани қайд этилди.

Маълум қилинишича, шифокорлар сони 2023 йилга нисбатан 1,8 минг нафарга кўпайиб, 1,7 фоиз ўсиш қайд этилган. Бу соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳияти изчил равишда ортиб бораётганидан далолат беради.

Ҳудудлар кесимида шифокорлар сони қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикаси — 5,5 минг нафар
Андижон вилояти — 8,1 минг нафар
Бухоро вилояти — 6,7 минг нафар
Жиззах вилояти — 2,8 минг нафар
Қашқадарё вилояти — 6,7 минг нафар
Навоий вилояти — 3,3 минг нафар
Наманган вилояти — 6,2 минг нафар
Самарқанд вилояти — 11,5 минг нафар
Сурхондарё вилояти — 4,8 минг нафар
Сирдарё вилояти — 2 минг нафар
Тошкент вилояти — 7,4 минг нафар
Фарғона вилояти — 9,9 минг нафар
Хоразм вилояти — 6,2 минг нафар
Тошкент шаҳри — 23,9 минг нафар

Мутахассислар фикрича, шифокорлар сонининг йилдан-йилга ошиши аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифатини яхшилаш ва соҳа қамровини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш самарадорлиги оширилади

“Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Қуйидагилар фармоннинг асосий мақсадлари этиб белгиланди, жумладан:

🔹 16 минг нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларнинг доимий даромад манбаига эга бўлишига кўмаклашиш;

🔹 “Мутолаа” лойиҳаси доирасида илмий-оммабоп, бадиий китобларни мунтазам ўқиб борувчи ёшларнинг улушини 10 фоизга ошириш;

🔹 “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасида хорижий тилларни ўзлаштирган ёшлар улушини 30 фоизга ошириш.

Фармонга кўра, 2026 йил 1 февралдан белгиланган ижтимоий ёрдам турлари Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга ижтимоий шартнома орқали қуйидаги шартлар асосида тақдим этилади:

🔹 таълим олишни узлуксиз равишда амалга ошириб бориш;

🔹 таълим жараёнида ижобий ўзлаштириш кўрсаткичларига эришиш;

🔹 волонтёрлик фаолиятини амалга ошириш;

🔹 “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги лойиҳаларда қатнашиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram