Турк қаҳваси: Европа Иттифоқида Туркиянинг илк “анъанавий маҳсулот номи” сифатида рўйхатга олинди
Турк қаҳваси Европа Иттифоқида Туркиянинг илк “анъанавий маҳсулот номи” сифатида рўйхатга олинди — бу нафақат қаҳванинг беш асрлик тарихини, балки унинг маданият, анъана ва дунё миқёсидаги нуфузини яна бир бор тасдиқлади. Хушбўй ҳиди, ўзига хос тайёрланиши ва юз йиллар давомида шаклланган маданий аҳамияти туфайли турк қаҳваси бугунги кунда ҳам миллионлаб инсонларни бир финжон атрофида бирлаштиришда давом этмоқда.
👉https://effect.uz/6662
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍4🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёдаги ҳолат аслида қандай бўлган?
Ижтимоий тармоқларда Шеробод туманида ички ишлар ходимлари аёл ва эркакнинг фарзандларига тазйиқ ўтказгани ҳақида тарқалган хабарлар Сурхондарё вилояти ИИБ томонидан ўрганилди.
Текширувда маълум бўлишича, ушбу хабар ҳақиқатга тўғри келмайди. Воқеа болаларга нисбатан эмас, балки фуқаролар М.А. ва Х.Э.га жиноий гуруҳ томонидан тан жароҳати етказилгани билан боғлиқ.
5 июль куни Ж.Х. ва унинг жиноий шериклари М.А. ва Х.Э.ни калтаклаб, пичоқ ва ғишт ишлатган ҳолда жароҳат етказган. Суд-тиббиёт экспертизасига кўра, М.А. “ўртача оғир”, Х.Э. “енгил” тан жароҳати олган.
Ҳолат юзасидан Ж.Х., Д.Х., Б.Ж., И.Ж. ва Ж.Қ. қамоққа олинган, вояга етмаган A.T.га “шахсий кафиллик” қўлланган. Жиноят иши суд органларига юборилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ фуқароларни тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка ва асоссиз хабарларни тарқатмасликка чақирди.

👎1🤔1
Туризм соҳасида янги босқич: президент қароридаги асосий ўзгаришлар
Президент томонидан қабул қилинган “Туризм соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор мамлакат туризм тармоғини тубдан янгилайдиган бир қатор муҳим ислоҳотларни назарда тутади. Қарордаги энг долзарб ўзгаришлар қуйидагича:
1. “Tax Free” тизими такомиллашади. 2026 йилдан хорижий сайёҳлар ҚҚС суммасини бевосита чегара божхона пунктларида нақд пул шаклида қайта олади.
2. Транспорт инфратузилмаси оптималлаштирилади. Туристлар кўп борадиган шаҳарлар ўртасида қатнов вақтини 3 баробарга қисқартириш кўзда тутилган.
3. Кадрлар тайёрлашда янги босқич. Самарқанд шаҳрида БМТ шафелигида Халқаро туризм академияси ташкил этилади.
4. Ижара хизмати соддалаштирилади. Уйлар ва далаҳовлиларни сайёҳларга ижарага бериш тартиби енгиллаштирилади.
5. Юқори мақсадлар: 2030 йил. Мўлжалга кўра, 2030 йилга бориб мамлакатда йилига 20 миллион сайёҳ қабул қилиниб, минглаб янги иш ўринлари яратилади.
Ушбу ислоҳотлар туризм орқали иқтисодий ўсишни тезлаштириш, хизматлар секторини кенгайтириш ва халқаро майдонда Ўзбекистоннинг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади. Инфратузилмага йўналтириладиган инвестициялар нафақат сайёҳлар, балки маҳаллий аҳоли учун ҳам янги имконият ва қулайликлар яратади.

👍21
Шерзод Кудбиев лавозимидан озод қилинди
Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони билан Шерзод Давлятович Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.
Фаррух Пўлатов Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимидан озод этилди.

👍39🔥12
Туркия: дунё эътироф этган қадимий треккинг йўллари
Туркия узоқ масофали треккинг йўллари билан дунё саёҳатчилари эътиборини забт этмоқда. Айниқса, Лондоннинг Time Out журнали томонидан “Дунёдаги энг гўзал пиёда йўли” деб топилган Ликия йўли мамлакатнинг табиати, тарихи ва маданиятини бирлаштирган ноёб саёҳат манзили сифатида яна бир бор глобал миқёсда тан олинди.
👉https://effect.uz/6663

👍3🔥1
Ўзбекистонда шифохоналарда коррупцияга қарши янги назорат тизими жорий этилди
Ўзбекистонда тиббиёт муассасаларида коррупция ва қонунбузарликларни бартараф этишга қаратилган янги тизим амалга киритилди. Энди касалхоналар, клиникалар ва туғруқхоналарда махсус ўқитилган махфий беморлар фаолият юритади. Улар оддий ташриф буюрувчи сифатида хизмат кўрсатиш жараёнини кузатиб, товламачилик, қўпол муомала ва бошқа ноқонуний ҳолатларни аниқлайди.
Барча қайд этилган қоидабузарликлар ахлоқ комиссиясига юборилади, жиддий ҳолатлар эса ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилади.

Шикоят ва мурожаатлар 1203 рақамига қўнғироқ қилиш ёки @ssvantikor_bot орқали қабул қилинмоқда. Тизим тўлиқ анонимликни кафолатлайди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔2
Наманганда аттестация тестларини сохталаштирган “бункер” фош этилди
Наманган шаҳрида таълим тизимидаги мансабдор шахслар ташкил қилган аттестация имтиҳонларига аралашув билан боғлиқ “бункер” фош этилди. Давлатобод туманидаги умумий ўрта таълим мактаби директори ўринбосари, Наманган давлат техника университети бўлим бошлиғи ва мутахассиси бошчилигидаги гуруҳ педагогларга пул эвазига масофадан туриб тестларда ёрдам бериб келгани аниқланган.
ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг тезкор тадбири давомида “бункер” сифатида фойдаланилган хонадонда 12 нафар ўқитувчи, ноутбук, 30 та турли эшитиш мосламалари, яширин камералар, 8 та Wi-Fi роутер ва бошқа буюмлар ашёвий далил сифатида топилди.
Текширувда мансабдорлар педагоглардан 1300–1500 доллардан талаб қилиб, сентябрь–октябр ойларида жами 25 минг доллар тўплагани маълум бўлди.
Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди ва 28,211-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Қолаверса, ушбу жиноятга алоқадор икки шахс аввал ҳам худди шундай қонунбузарлик учун жавобгарликка тортилгани аниқланди.

👍2🤷♂1👎1🤔1
Рақобат қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди
Ўзбекистон президенти қарорига мувофиқ, Улуғбек Баҳодирович Давлатов Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
1987 йилда Бухоро вилоятида туғилган Улуғбек Давлатов олий маълумотли иқтисодчи ҳисобланади. У 2011 йилдан буён Рақобат қўмитаси тизимида бош мутахассис, бўлим бошлиғи, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи ҳамда департамент директори лавозимларида фаолият юритиб келган.

👍38🔥21
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баxтсиз ҳодиса қурбони бўлган фуқаро оиласига 700 млн сўм товон пули ундириб берилди
Баxtсиз ҳодиса оқибатида вафот этган фуқаронинг оиласига 700 миллион сўм миқдорида товон пули ундириб берилди.
Маълум қилинишича, мазкур баxтсиз ҳодиса иш берувчи томонидан яширилгани боис марҳумнинг оила аъзолари ойлаб сарсон бўлган.
Давлат меҳнат инспекциясининг саъй-ҳаракатлари натижасида қонун устуворлиги таъминланиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланди.

👍6
“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар вазифасини бажарувчи тайинланди
Хўжанов Азиз Мажидович “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
А. Хўжанов бу лавозимга тайинлангунга қадар Транспорт вазирлиги ижро интизоми ва назорат бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

🤔2