Ховосда ИИБ тезкор ходимлари пора билан ушланди
Октабр ойида Ховосдаги боғдорчиликка ихтисослашган МЧЖ даласидан целлофан ўғирлангани ҳақидаги мурожаат ИИБга келиб тушгач, бўлимнинг подполковник ва майор унвонига эга икки ходими тўрт нафар фуқарони мажбурий равишда бўлимга олиб кетган. Уларга «қамоққа олиш» билан қўрқитиб, ишни ёпиш эвазига 55 миллион сўм талаб қилинган.
Кейинчалик улар «зарарни қоплаш» баҳонасида 24 миллион сўм олган. Аммо бу билан кифояланмай, жиноят иши қўзғатмаслик, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлламаслик ва материалларни маъмурий ишга айлантириб судга юбориш учун яна 11 миллион сўм сўрашган.
Давлат хавфсизлик хизмати, вилоят прокуратураси ва ИИВ Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ходимлар айнан мана шу 11 миллион сўмни олаётган пайтда қўлга олинган.
Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноий иш қўзғатилиб, суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🔥3
Ўзбекистонда экология бошқаруви тубдан ўзгаради – Президент янги фармонга имзо чекди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳаларида белгиланган вазифаларни тезкор ҳамда янги ёндашув асосида сифатли ташкил этиш, шунингдек, мазкур йўналишдаги давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент фармони имзоланди.
👉 https://effect.uz/6659
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳаларида белгиланган вазифаларни тезкор ҳамда янги ёндашув асосида сифатли ташкил этиш, шунингдек, мазкур йўналишдаги давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент фармони имзоланди.
👉 https://effect.uz/6659
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥15🤔1
Ўзбекистонда дарахт кесиш учун ҳужжат қабул қилиш қатъий тақиқланди
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори билан дарахт ва буталарни кесиш ва кўчиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарор, фармойиш, баённома ва ёзма топшириқларини ҳамда идоравий ҳужжатлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳужжатларини қабул қилиш қатъий тақиқланди.
2026 йил 1 апрелдан бошлаб, ўрмон фондига кирмайдиган дарахт билан қопланган аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари) ер майдонларини олиб қўйиш ва бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйиш бўйича ташаббус киритиш имкони яратилади. Бунда маҳалла аҳолисининг 10 фоизидан кам бўлмаган қисми тақиқ қўйишга розилик билдирса бўлди.
«Солиқ» мобил иловаси орқали жисмоний шахсларга харид суммасининг ва республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга оширганлик учун харажатларнинг республика бюджетидан қайтариладиган қисмини ихтиёрий равишда дарахт кўчатларини экишга йўналтириш имконияти яратилади.

👍93🔥22🤔1😢1
Экология вазири Азиз Абдуҳакимов Президентга маслаҳатчи бўлди
Азиз Абдуҳакимов Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.
Шу муносабат билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилиб, унинг негизида амалдаги штат бирликлари сақланган ҳолда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташкил этилди.
Шунингдек, Президент Администрацияси ташкилий тузилмасида 2 та штат бирлигидан иборат Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаси ташкил этилади.

👍99🔥15
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинди
Шартнома 2025 йил 31 мартда Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувида имзоланганди. Унга кўра, уч давлатнинг чегаралари туташган нуқтанинг жойлашуви ҳамда туташган нуқта ҳудудида давлат чегаралари чизиқларининг ўтиши аниқланди.
Уч мамлакат ўртасида чегара масалаларининг ҳал этилиши – ўзаро ҳурмат, суверенитет, тенглик тамойилларига асосланган айнан ушбу кўп йиллик машаққатли меҳнат, самимий мулоқот ва ҳамкорлик самарасидир. Айни дамда, ушбу шартнома бутун минтақанинг яқинлашувида ҳам муҳим аҳамият касб этади.

👍69🔥15🤔1
Денов ва Чироқчи ҳокимлари ишдан олинди
Шавкат Мирзиёев Узун туманини намунавий ҳудудлардан бири сифатида қайд этди. 51 та маҳалласи бўлган туманга жорий йил камбағалликни қисқартириш ва бандлик дастурлари доирасида 160 миллиард сўм маблағ берилган.
Туманга 70 миллион доллар хорижий инвестиция олиб келинди, 47 та корхона ишга туширилди, 300 та сервис объектида 1 минг нафар одам ишли бўлди, 9 та маҳалла узумчиликка ихтисослаштирилиб, тадбиркор билан аҳоли ўртасида кооперация йўлга қўйилди, 2 мингдан зиёд микролойиҳада 4 минг 200 нафар одам даромадли бўлди.
Шуларнинг ҳисобига Узун туманида йил бошидан камбағаллик даражаси 10,5 фоиздан 3 фоизгача камайди.
Шу билан бирга, Узун туманига нисбатан 4,5 баробар кўп маблағ олган Денов тумани ҳокимлиги ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани кўрсатиб ўтилди. Камбағал оилалар реестрига кирганидан буён 1200 та оила даромадида ўзгариш бўлмаган.
Ёки Чироқчи туманига жорий йил маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитга 309 миллиард сўм ресурс берилган. Лекин туман ҳокимлиги шунча ресурси билан ҳам одамларга имкониятига яраша тайёр лойиҳа бермаган.
Шу боис, Денов тумани ҳокими И.Аброров, унинг биринчи ўринбосари Ш.Тўрақулов, Чироқчи тумани ҳокими Ф.Юсупов, унинг биринчи ўринбосари З.Эргашев ишдан олиниши белгиланди.

👍49🔥17🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўрикзор бозорида сифатсиз печлар сотилмоқда
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Тошкент шаҳар бўлими билан ҳамкорликда пойтахтдаги савдо шаҳобчаларида сотилаётган “Гранд” электр иситиш печи бўйича назорат хариди ўтказилди.
Лаборатория таҳлиллари натижасида “Гранд” электр печи техник регламент, маркировка ва стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.
Бундай маҳсулотлардан фойдаланиш ток уриши, кабелнинг қизиб кетиши ва ёнғин чиқишига сабаб бўлиши мумкин.
Ҳурматли истеъмолчилар! Агар савдо тармоқларида сифациз ёки сохта маҳсулотга дуч келсангиз, 1880 қисқа рақами орқали техник жиҳатдан тартибга солиш инспекциясига мурожаат қилишингиз мумкин.

🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбошимча қурилиш аҳолига хавф солмоқда: пойтахтда жиддий назорат ўрнатилмоқда
Тошкент шаҳрида қурилиш назорати кучайтирилди: икки туманда кўп қаватли уйларнинг техник ҳолати ўрганилиб, қонунбузарликлар аниқланди.
Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ходимлари журналистлар билан ҳамкорликда Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларида рейд ўтказди. Мақсад — кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатини ўрганиш, хавфсизлик талабларига риоя этилаётганини текшириш.
Рейд давомида бир қатор қўпол қонунбузарликлар аниқланди.
Хусусан, айрим мулкдорлар:
• таянч ва тўсиқ деворларни ўзбошимчалик билан бузиб, бино конструкциясига шикаст етказгани;
• умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзлаштириб олгани маълум бўлди.
Мутахассислар бундай ҳаракатлар нафақат қонунга зид эканини, балки бутун бино аҳолисининг ҳаёти учун хавф туғдиришини таъкидлади. Аниқланган ҳолатлар юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўрилган.
Мухбир: Камола Қурбонова
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қайтимини ўйлаганиям йўқ» – Президент Чироқчи ҳокимини ишдан олди
Маълумот ўрнида, Президент Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов, унинг биринчи ўринбосари Зафар Эргашевни ишдан олишни буюрди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Туманнинг иқтисодиёт комплексида 153 нафар ходим ишлайди. Туман ҳокими Юсупов, унинг биринчи ўринбосари Эргашев шунча ходим, шунча ресурс билан одамларга имкониятга яраша тайёр лойиҳа бериш ўрнига, аҳолини ёппасига кредит олишга мажбурлаяпти. Унинг қайтимини ўйлаганиям йўқ”, деди Шавкат Мирзиёев.
Маълумот ўрнида, Президент Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов, унинг биринчи ўринбосари Зафар Эргашевни ишдан олишни буюрди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍110🔥17🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда йигит ўзини 14-қаватдан ташлаб, ҳалок бўлди
Термиз шаҳрида фожиа юз берди: йигит севгилисига нисбатан ҳис-туйғуларини назорат қила олмай, турар-жой биносининг томидан йиқилиб ўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Термиз шаҳрида фожиа юз берди: йигит севгилисига нисбатан ҳис-туйғуларини назорат қила олмай, турар-жой биносининг томидан йиқилиб ўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида:
“Ура-ура қилиб босиш керак эмас менга. Ҳозир одамларимизни рози қилишимиз керак. Кўкрагимизга қўлимизни қўйиб, хизмат қилишимиз керак”.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
“Ура-ура қилиб босиш керак эмас менга. Ҳозир одамларимизни рози қилишимиз керак. Кўкрагимизга қўлимизни қўйиб, хизмат қилишимиз керак”.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍94🔥18🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилда 450 триллион сўм кредитлар, шу жумладан маҳаллалардаги кичик ва ўрта лойиҳаларга 140 триллион сўм ажратилади
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍72🔥14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллаларда микро саноат марказларини ташкил этиб, уларнинг инфратузилмаси учун 200 миллиард сўм ажратилади
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍80🔥12🤔1
Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг янги даври: Экология қўмитаси тузилди
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори имзоланди.
👉 https://effect.uz/6660
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори имзоланди.
👉 https://effect.uz/6660
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍82🔥15🤔1
⚡️“Кўзбўямачиликка чек қўйилади”: Президент икки ҳокимни бўшатди, 20 нафари қаттиқ назоратда…
Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги йиғилишда 2 та туман ҳокими ишдан олинди, 20 нафар ҳокимга жиддий камчиликлар ва кўзбўямачиликка йўл қўяётгани учун чора кўриш белгиланди.
Расман, Денов ва Чироқчи тумани ҳокими ишдан бўшатилди. Президент ўз сўзида Чироқчи ҳокими Юсуповни аҳолини ёппасига кредит олишга мажбурлаганликда айблаган, Денов ҳокими эса Аброров эса ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани айтилган.
Бундан ташқари, айрим туман ҳокимлари бандлик масалаларида жиддий камчиликлар ва кўзбўямачиликка йўл қўйган. Президент Бош вазир Абдулла Ариповга ишга шундай ёндашган 20 та — туман ҳокимларига нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўриш вазифасини топширди.
👉🏻 https://youtu.be/qfTD8P4_nW8

YouTube
ЙИҒИЛИШДАГИ ШОВ-ШУВЛИ БАЁНОТЛАР: ПРЕЗИДЕНТДАН КЕСКИН ҚАРОР… – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

👍76🔥17🤔2
Бухорода 35 минг долларга симоб сотган икки шахс қўлга олинди
Бухоро вилоятида симоб моддасининг ноқонуний айланишига чек қўйиш бўйича тезкор тадбир ўтказилди. Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган чора-тадбир давомида икки нафар фуқаро қўлга олинди.
Маълумотларга кўра, Бухоро шаҳрида яшовчи 1998 йилда туғилган шахс ҳамда Бухоро туманида истиқомат қилувчи 1984 йилда туғилган фуқаро олдиндан тил бириктириб, умумий оғирлиги 343 грамм бўлган уч дона флакондаги симобни 35 минг АҚШ долларига сотиш пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 185-1-моддаси 2-қисми “б” ва “в” бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Расмий идоралар аҳолини симоб моддасини сотиш, сотиб олиш ва маиший шартларда сақлаш қонун билан тақиқлангани ҳамда унинг юқори даражада заҳарли экани борасида огоҳлантирмоқда.

👍3😢1
Ўзбекистон ва Хитой: Глобал бошқарув бўйича эксперт мулоқоти кенгаймоқда
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Ташқи сиёсий тадқиқотлар ва халқаро ташаббуслар маркази ҳамкорлигида Хитой Халқ Республикаси элчихонаси иштирокида “Глобал бошқарув ташаббуси: Марказий Осиё учун амалий истиқбол” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Мазкур мулоқот мамлакатлар ўртасидаги сиёсий ишончни ошириш, мавжуд лойиҳаларни самарали давом эттириш ва келгусида янгича ташаббусларни шакллантириш учун муҳим майдон вазифасини бажарди.

👎1