EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Куз-қиш мавсумида аҳолини кўмир билан таъминлаш тадбирлари муҳокама қилинди

2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумида 8,7 миллион тонна кўмир қазиб олиниб, иссиқлик электр станциялари, бюджет ташкилотлари ва аҳолига етказиб берилди.

2025/2026 йиллар мавсумида 10 миллион тонна кўмир ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шу мақсадда«Ўзбеккўмир» АЖнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланди, соҳада қўшимча ишлаб чиқарувчилар фаолиятиучун шароит яратилди.

Президент мавсум давомида аҳолини кўмир билан кафолатли таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди. Корхоналарни модернизация қилиш, янги қувватларни ишга тушириш ва рақобатни кучайтириш орқали маҳсулоттаннархини тушириш муҳимлиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥20👎3😢1
Тошкентда солиқ бошқармаси бош инспектори пора билан қўлга олинди

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан кўриб чиқилаётган Сурхондарё вилоятида рўйхатдан ўтган, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи масъулияти чекланган жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167 ва 184-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган тафтиш давомида МЧЖга нисбатан қўшимча 8,7 млрд сўм солиқ ҳисобланади.

Шундан сўнг, жорий йилнинг 15 сентябрь куни суд томонидан мазкур МЧЖда қайта тафтиш ўтказиш бўйича ажрим чиқарилгач, Тошкент шаҳар Солиқ бошқармасининг Солиқ аудити бўлими бош инспектори қайта тафтиш давомида ушбу қўшимча солиқни бекор қилиб беришини айтиб, эвазига МЧЖ вакилларидан 5 минг АҚШ доллари олади.

Аммо, бош инспектор дастлабки тафтишда ҳисобланган қўшимча 8,7 млрд сўмлик солиқни тўлиқ бекор қилишни уддалай олмагач, муқаддам олган 5 минг АҚШ долларини МЧЖ вакилларига қайтариб берган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
Ўзбекистонда экополиция ташкил этилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси негизида Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ташкил этилади.

Президент Фармонига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратуралари таркибида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонун ижроси устидан назорат йўналишида ажратилган 40 та штат бирлиги Экополицияга ўтказилади.

Экополиция — Экология қўмитасининг экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда бу борадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилишга оид айрим вазифаларга эга бўлган махсус бўлинмасидир.

Фармонга асосан, Экология қўмитаси раиси бир вақтнинг ўзида Экополиция бошлиғи ҳисобланади. Экополиция бошлиғи ўринбосари эса Экология қўмитаси раиси ўринбосари ҳисобланади ва Экополициянинг тезкор штабига раҳбарлик қилади.

Экополицияга унинг ҳудудий бўлинмаларини маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ҳисобга олмаган ҳолда, табиий экологик ҳудудлар доирасида ташкил этишга рухсат этилади.

Экополиция ходимларига жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар (электрошок қурилмалари) ва хизмат қуролидан (резина ўқли ёки тўр отувчи) фойдаланиш ҳуқуқи берилади ҳамда уларнинг махсус кийимларига боди-камералар ўрнатилади.

Қонунчиликка ўзгартиришлар киритилгунгача, Экополиция ходимлари томонидан куч ишлатиш тартиби«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган асосларда амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍70🔥45🤔2
Ховосда ИИБ тезкор ходимлари пора билан ушланди

Октабр ойида Ховосдаги боғдорчиликка ихтисослашган МЧЖ даласидан целлофан ўғирлангани ҳақидаги мурожаат ИИБга келиб тушгач, бўлимнинг подполковник ва майор унвонига эга икки ходими тўрт нафар фуқарони мажбурий равишда бўлимга олиб кетган. Уларга «қамоққа олиш» билан қўрқитиб, ишни ёпиш эвазига 55 миллион сўм талаб қилинган.

Кейинчалик улар «зарарни қоплаш» баҳонасида 24 миллион сўм олган. Аммо бу билан кифояланмай, жиноят иши қўзғатмаслик, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлламаслик ва материалларни маъмурий ишга айлантириб судга юбориш учун яна 11 миллион сўм сўрашган.

Давлат хавфсизлик хизмати, вилоят прокуратураси ва ИИВ Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ходимлар айнан мана шу 11 миллион сўмни олаётган пайтда қўлга олинган.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноий иш қўзғатилиб, суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Ўзбекистонда экология бошқаруви тубдан ўзгаради – Президент янги фармонга имзо чекди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳаларида белгиланган вазифаларни тезкор ҳамда янги ёндашув асосида сифатли ташкил этиш, шунингдек, мазкур йўналишдаги давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент фармони имзоланди.

👉 https://effect.uz/6659

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥15🤔1
Ўзбекистонда дарахт кесиш учун ҳужжат қабул қилиш қатъий тақиқланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори билан дарахт ва буталарни кесиш ва кўчиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарор, фармойиш, баённома ва ёзма топшириқларини ҳамда идоравий ҳужжатлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳужжатларини қабул қилиш қатъий тақиқланди.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб, ўрмон фондига кирмайдиган дарахт билан қопланган аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари) ер майдонларини олиб қўйиш ва бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйиш бўйича ташаббус киритиш имкони яратилади. Бунда маҳалла аҳолисининг 10 фоизидан кам бўлмаган қисми тақиқ қўйишга розилик билдирса бўлди.

«Солиқ» мобил иловаси орқали жисмоний шахсларга харид суммасининг ва республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга оширганлик учун харажатларнинг республика бюджетидан қайтариладиган қисмини ихтиёрий равишда дарахт кўчатларини экишга йўналтириш имконияти яратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍93🔥22🤔1😢1
Экология вазири Азиз Абдуҳакимов Президентга маслаҳатчи бўлди

Азиз Абдуҳакимов Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилиб, унинг негизида амалдаги штат бирликлари сақланган ҳолда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташкил этилди.

Шунингдек, Президент Администрацияси ташкилий тузилмасида 2 та штат бирлигидан иборат Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаси ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍99🔥15
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинди

Шартнома 2025 йил 31 мартда Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувида имзоланганди. Унга кўра, уч давлатнинг чегаралари туташган нуқтанинг жойлашуви ҳамда туташган нуқта ҳудудида давлат чегаралари чизиқларининг ўтиши аниқланди.

Уч мамлакат ўртасида чегара масалаларининг ҳал этилиши – ўзаро ҳурмат, суверенитет, тенглик тамойилларига асосланган айнан ушбу кўп йиллик машаққатли меҳнат, самимий мулоқот ва ҳамкорлик самарасидир. Айни дамда, ушбу шартнома бутун минтақанинг яқинлашувида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
👍69🔥15🤔1
Денов ва Чироқчи ҳокимлари ишдан олинди

Шавкат Мирзиёев Узун туманини намунавий ҳудудлардан бири сифатида қайд этди. 51 та маҳалласи бўлган туманга жорий йил камбағалликни қисқартириш ва бандлик дастурлари доирасида 160 миллиард сўм маблағ берилган.

Туманга 70 миллион доллар хорижий инвестиция олиб келинди, 47 та корхона ишга туширилди, 300 та сервис объектида 1 минг нафар одам ишли бўлди, 9 та маҳалла узумчиликка ихтисослаштирилиб, тадбиркор билан аҳоли ўртасида кооперация йўлга қўйилди, 2 мингдан зиёд микролойиҳада 4 минг 200 нафар одам даромадли бўлди.

Шуларнинг ҳисобига Узун туманида йил бошидан камбағаллик даражаси 10,5 фоиздан 3 фоизгача камайди.

Шу билан бирга, Узун туманига нисбатан 4,5 баробар кўп маблағ олган Денов тумани ҳокимлиги ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани кўрсатиб ўтилди. Камбағал оилалар реестрига кирганидан буён 1200 та оила даромадида ўзгариш бўлмаган.

Ёки Чироқчи туманига жорий йил маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитга 309 миллиард сўм ресурс берилган. Лекин туман ҳокимлиги шунча ресурси билан ҳам одамларга имкониятига яраша тайёр лойиҳа бермаган.

Шу боис, Денов тумани ҳокими И.Аброров, унинг биринчи ўринбосари Ш.Тўрақулов, Чироқчи тумани ҳокими Ф.Юсупов, унинг биринчи ўринбосари З.Эргашев ишдан олиниши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥17🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўрикзор бозорида сифатсиз печлар сотилмоқда

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекциясининг Тошкент шаҳар бўлими билан ҳамкорликда пойтахтдаги савдо шаҳобчаларида сотилаётган “Гранд” электр иситиш печи бўйича назорат хариди ўтказилди.

Лаборатория таҳлиллари натижасида “Гранд” электр печи техник регламент, маркировка ва стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

Бундай маҳсулотлардан фойдаланиш ток уриши, кабелнинг қизиб кетиши ва ёнғин чиқишига сабаб бўлиши мумкин.

Ҳурматли истеъмолчилар! Агар савдо тармоқларида сифациз ёки сохта маҳсулотга дуч келсангиз, 1880 қисқа рақами орқали техник жиҳатдан тартибга солиш инспекциясига мурожаат қилишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбошимча қурилиш аҳолига хавф солмоқда: пойтахтда жиддий назорат ўрнатилмоқда

Тошкент шаҳрида қурилиш назорати кучайтирилди: икки туманда кўп қаватли уйларнинг техник ҳолати ўрганилиб, қонунбузарликлар аниқланди.

Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ходимлари журналистлар билан ҳамкорликда Шайхонтоҳур ва Мирзо Улуғбек туманларида рейд ўтказди. Мақсад — кўп қаватли уйларнинг техник ҳолатини ўрганиш, хавфсизлик талабларига риоя этилаётганини текшириш.

Рейд давомида бир қатор қўпол қонунбузарликлар аниқланди.

Хусусан, айрим мулкдорлар:
• таянч ва тўсиқ деворларни ўзбошимчалик билан бузиб, бино конструкциясига шикаст етказгани;
• умумий фойдаланишдаги ҳудудларни ўзлаштириб олгани маълум бўлди.

Мутахассислар бундай ҳаракатлар нафақат қонунга зид эканини, балки бутун бино аҳолисининг ҳаёти учун хавф туғдиришини таъкидлади. Аниқланган ҳолатлар юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўрилган.

Мухбир: Камола Қурбонова

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қайтимини ўйлаганиям йўқ» – Президент Чироқчи ҳокимини ишдан олди

“Туманнинг иқтисодиёт комплексида 153 нафар ходим ишлайди. Туман ҳокими Юсупов, унинг биринчи ўринбосари Эргашев шунча ходим, шунча ресурс билан одамларга имкониятга яраша тайёр лойиҳа бериш ўрнига, аҳолини ёппасига кредит олишга мажбурлаяпти. Унинг қайтимини ўйлаганиям йўқ”, деди Шавкат Мирзиёев.


Маълумот ўрнида, Президент Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов, унинг биринчи ўринбосари Зафар Эргашевни ишдан олишни буюрди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍110🔥17🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда йигит ўзини 14-қаватдан ташлаб, ҳалок бўлди

Термиз шаҳрида фожиа юз берди: йигит севгилисига нисбатан ҳис-туйғуларини назорат қила олмай, турар-жой биносининг томидан йиқилиб ўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида:

“Ура-ура қилиб босиш керак эмас менга. Ҳозир одамларимизни рози қилишимиз керак. Кўкрагимизга қўлимизни қўйиб, хизмат қилишимиз керак”.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍94🔥18🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилда 450 триллион сўм кредитлар, шу жумладан маҳаллалардаги кичик ва ўрта лойиҳаларга 140 триллион сўм ажратилади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍72🔥14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллаларда микро саноат марказларини ташкил этиб, уларнинг инфратузилмаси учун 200 миллиард сўм ажратилади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍80🔥12🤔1
Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг янги даври: Экология қўмитаси тузилди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори имзоланди.

👉 https://effect.uz/6660

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍82🔥15🤔1