EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
EFFECT.UZ | Расмий канал
"Ўзбекистонда сўз эркинлигига ҳали бор экан" – Акмал Эшонхонов Хабарингиз бор, 10 ноябрь куни Учтепа туманлараро судида Star housе ва Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов ўртасида суд бўлиб ўтди. Мазкур суддан сўнг Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов кескин…
Коммент учун жавобгарлик ва раддия – Effect.uz фуқаролар норозилиги тугамаётган Star House МЧЖга судда ютказди. Судья «жуфтакни ростлаш» сўзини ҳақорат ва туҳмат деб тарифлади

Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди судьяси Гулчеҳра Опаева Effect.uz томонидан «камерага олаётганда сўраб олиш керак” деган бахона билан нарсаларни йиғиштириб, жуфтакни ростлади» жумласини даъвогар Star House Organization’нинг шаън, қадр-қиммати ва обрўсини камситувчи маълумот деб топди.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔8😢5👍2🔥2🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Инсон фахри» – миллий мукофоти…

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ташкил этилган «ИНСОН ФАХРИ» миллий мукофотининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди..

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🔥1
EFFECT.UZ | Расмий канал
«Инсон фахри» – миллий мукофоти… Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ташкил этилган «ИНСОН ФАХРИ» миллий мукофотининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Бугунги кеча — инсонлар ҳақида. Яхшиликни қарсак учун эмас, балки бу уларнинг ички танлови бўлгани учун қиладиган инсонлар ҳақида» — Шаҳноза Мирзиёева

Менинг ишим ҳар куни мени шундай инсонлар билан учраштиради — кучли, меҳрибон, жасур одамлар билан. Мен уларни ҳудудларда, муассасаларда, оддий оилаларда кўраман ва ҳар сафар бир нарсани англайман: уларнинг ҳикоялари бутун мамлакат эшитишига арзийди.

Шу боис мен юртимизда шундай мукофот пайдо бўлишини кўпдан бери орзу қилар эдим — энг оғир вақтда энг яхши инсоний фазилатларни намоён этган ва ўз намунаси билан Ўзбекистоннинг ҳақиқий фахри эканини кўрсатган инсонлар ҳақидаги мукофот.
Бир йил давомида биз бу ҳикояларни бутун мамлакат бўйлаб изладик — йирик шаҳарларда ва сокин маҳаллаларда, мактабларда, шифохоналарда, ишлаб чиқаришда. Ва биз уларни топдик.

Юракга таъсир қиладиган, илҳом бағишлайдиган ва оддий инсонийликнинг нақадар муҳим эканини эслатиб турувчи ҳикоялар.

«Инсон Фахри» мукофоти ана шундай инсонларга чин дилдан, умумхалқ номидан «раҳмат» дейиш учун яратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥20😢1
Ховос туманида ИИБ ходимлари пора олаётганда қўлга тушди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар доирасида коррупцияга қарши курашиш тизими мустаҳкамланиб, ушбу йўналишда парламент, жамоатчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг роли кучайтирилган. Деҳқатга молик чора-тадбирларга қарамай, айрим мансабдорлар томонидан коррупцион қилмишлар содир этилиши ҳолатлари ҳануз учраб турибди.

Жорий йил октябрь ойида Сирдарё вилояти Ховос туманидаги боғдорчиликка ихтисослашган МЧЖ даласидан полиэтилен целлофан ўғирлангани ҳақида туман ИИБга мурожаат келиб тушган. Мазкур ҳолат юзасидан ИИВ Тезкор-қидирув хизматида хизмат қиладиган подполковник ва майор унвонидаги икки нафар катта тезкор ходим тўрт нафар фуқарони “гумон” сифатида мажбурий равишда ИИБга олиб борган.

Маълумотларга кўра, тезкор ходимлар уларни қамоққа қамаш билан қўрқитиб, жиноят ишини “босди-босди” қилиш эвазига 55 миллион сўм талаб қилиб, кейинчалик 24 миллион сўм олган. Шунингдек, жиноят ишини қўзғатмаслик ва ҳужжатларни маъмурий иш сифатида расмийлаштириб судга юбориш учун қўшимча 11 миллион сўм талаб қилишган.

Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси, вилоят прокуратураси ва ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида мазкур ходимлар талаб қилинган 11 миллион сўмни олган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в” ва “г” бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш барча учун узлуксиз ва биргаликда амалга оширилиши лозим бўлган вазифадир. Шундагина келажак авлод учун порлоқ ва ҳалол муҳит яратиш мумкин бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤔1
Ташқи меҳнат миграцияси тизими такомиллаштирилади

Сўнгги йилларда меҳнат бозори диверсификация қилинмоқда, фуқаролар асосан юқори маошли иш ўринларида ишлаш учун хорижга кетмоқда. Натижада 2016 йилга нисбатан чет элда ишлаётган фуқароларнинг сони камайган бўлса-да, улар томонидан юборилган маблағ 3,8 млрд доллардан 2025 йилнинг ўн ойи якунида 15,8 млрд долларга етди.

Тошкент шаҳри Учтепа туманида “Хорижга ишга тайёрлаш маркази”, Термиз шаҳрида “Ягона миграция хизматлари” маркази ташкил этилади. Пойтахтнинг Яшнобод туманида эса халқаро компаниялар билан ҳамкорликда немис ва япон тилларига ўқитиш мактаблари очилади.

Айни пайтда қатор Европа давлатлари билан меҳнат миграцияси бўйича келишувлар мавжуд эмас. Президент томонидан тегишли ҳукуматлараро ҳужжатларнинг имзолаш ишларини жадаллаштириш бўйича топшириқ берилди.

Лицензиясиз фаолиятни амалга оширган консалтинг ташкилотлари учун жарима миқдорини ошириш таклиф қилинди. Жиноят кодексига ноқонуний миграцияни ташкил этиш ва кўмаклашиш учун жавобгарлик киритиш масаласини ўрганиш топширилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥16😢2
Aлоқа операторларининг абонент тўловини ошириши бўйича текширув бошланди

Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, мобил алоқа операторлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун нархларнинг оширилиши юзасидан ўрганишлар бошлаб юборилган.

Қўмита томонидан мобил алоқа операторлари томонидан тарифлар оширилиши қанчалик асосли эканини аниқлаш мақсадида масъулларга жорий йил ноябрь ойида тегишли тартибда расмий сўровлар юборилган.

Ҳозирда олинган маълумотлар асосида ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20🤔1
Куз-қиш мавсумида аҳолини кўмир билан таъминлаш тадбирлари муҳокама қилинди

2024/2025 йиллар куз-қиш мавсумида 8,7 миллион тонна кўмир қазиб олиниб, иссиқлик электр станциялари, бюджет ташкилотлари ва аҳолига етказиб берилди.

2025/2026 йиллар мавсумида 10 миллион тонна кўмир ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шу мақсадда«Ўзбеккўмир» АЖнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланди, соҳада қўшимча ишлаб чиқарувчилар фаолиятиучун шароит яратилди.

Президент мавсум давомида аҳолини кўмир билан кафолатли таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди. Корхоналарни модернизация қилиш, янги қувватларни ишга тушириш ва рақобатни кучайтириш орқали маҳсулоттаннархини тушириш муҳимлиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥20👎3😢1
Тошкентда солиқ бошқармаси бош инспектори пора билан қўлга олинди

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди томонидан кўриб чиқилаётган Сурхондарё вилоятида рўйхатдан ўтган, тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи масъулияти чекланган жамият мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 167 ва 184-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши доирасида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Тошкент шаҳар Солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган тафтиш давомида МЧЖга нисбатан қўшимча 8,7 млрд сўм солиқ ҳисобланади.

Шундан сўнг, жорий йилнинг 15 сентябрь куни суд томонидан мазкур МЧЖда қайта тафтиш ўтказиш бўйича ажрим чиқарилгач, Тошкент шаҳар Солиқ бошқармасининг Солиқ аудити бўлими бош инспектори қайта тафтиш давомида ушбу қўшимча солиқни бекор қилиб беришини айтиб, эвазига МЧЖ вакилларидан 5 минг АҚШ доллари олади.

Аммо, бош инспектор дастлабки тафтишда ҳисобланган қўшимча 8,7 млрд сўмлик солиқни тўлиқ бекор қилишни уддалай олмагач, муқаддам олган 5 минг АҚШ долларини МЧЖ вакилларига қайтариб берган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.

Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
Ўзбекистонда экополиция ташкил этилмоқда

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси негизида Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) ташкил этилади.

Президент Фармонига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри прокуратуралари таркибида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги қонун ижроси устидан назорат йўналишида ажратилган 40 та штат бирлиги Экополицияга ўтказилади.

Экополиция — Экология қўмитасининг экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда бу борадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилишга оид айрим вазифаларга эга бўлган махсус бўлинмасидир.

Фармонга асосан, Экология қўмитаси раиси бир вақтнинг ўзида Экополиция бошлиғи ҳисобланади. Экополиция бошлиғи ўринбосари эса Экология қўмитаси раиси ўринбосари ҳисобланади ва Экополициянинг тезкор штабига раҳбарлик қилади.

Экополицияга унинг ҳудудий бўлинмаларини маъмурий-ҳудудий бирликлар чегараларини ҳисобга олмаган ҳолда, табиий экологик ҳудудлар доирасида ташкил этишга рухсат этилади.

Экополиция ходимларига жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар (электрошок қурилмалари) ва хизмат қуролидан (резина ўқли ёки тўр отувчи) фойдаланиш ҳуқуқи берилади ҳамда уларнинг махсус кийимларига боди-камералар ўрнатилади.

Қонунчиликка ўзгартиришлар киритилгунгача, Экополиция ходимлари томонидан куч ишлатиш тартиби«Ички ишлар органлари тўғрисида»ги Қонунда белгиланган асосларда амалга оширилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍70🔥45🤔2
Ховосда ИИБ тезкор ходимлари пора билан ушланди

Октабр ойида Ховосдаги боғдорчиликка ихтисослашган МЧЖ даласидан целлофан ўғирлангани ҳақидаги мурожаат ИИБга келиб тушгач, бўлимнинг подполковник ва майор унвонига эга икки ходими тўрт нафар фуқарони мажбурий равишда бўлимга олиб кетган. Уларга «қамоққа олиш» билан қўрқитиб, ишни ёпиш эвазига 55 миллион сўм талаб қилинган.

Кейинчалик улар «зарарни қоплаш» баҳонасида 24 миллион сўм олган. Аммо бу билан кифояланмай, жиноят иши қўзғатмаслик, «қамоқ» эҳтиёт чораси қўлламаслик ва материалларни маъмурий ишга айлантириб судга юбориш учун яна 11 миллион сўм сўрашган.

Давлат хавфсизлик хизмати, вилоят прокуратураси ва ИИВ Шахсий хавфсизлик бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ходимлар айнан мана шу 11 миллион сўмни олаётган пайтда қўлга олинган.

Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноий иш қўзғатилиб, суд томонидан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Ўзбекистонда экология бошқаруви тубдан ўзгаради – Президент янги фармонга имзо чекди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳаларида белгиланган вазифаларни тезкор ҳамда янги ёндашув асосида сифатли ташкил этиш, шунингдек, мазкур йўналишдаги давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президент фармони имзоланди.

👉 https://effect.uz/6659

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥15🤔1
Ўзбекистонда дарахт кесиш учун ҳужжат қабул қилиш қатъий тақиқланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори билан дарахт ва буталарни кесиш ва кўчиришни назарда тутувчи Ҳукумат қарор, фармойиш, баённома ва ёзма топшириқларини ҳамда идоравий ҳужжатлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳужжатларини қабул қилиш қатъий тақиқланди.

2026 йил 1 апрелдан бошлаб, ўрмон фондига кирмайдиган дарахт билан қопланган аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктлари) ер майдонларини олиб қўйиш ва бошқа мақсадлар учун ажратишга жамоатчилик томонидан тақиқ қўйиш бўйича ташаббус киритиш имкони яратилади. Бунда маҳалла аҳолисининг 10 фоизидан кам бўлмаган қисми тақиқ қўйишга розилик билдирса бўлди.

«Солиқ» мобил иловаси орқали жисмоний шахсларга харид суммасининг ва республика ҳудудлари бўйлаб ички саёҳатларни амалга оширганлик учун харажатларнинг республика бюджетидан қайтариладиган қисмини ихтиёрий равишда дарахт кўчатларини экишга йўналтириш имконияти яратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍93🔥22🤔1😢1
Экология вазири Азиз Абдуҳакимов Президентга маслаҳатчи бўлди

Азиз Абдуҳакимов Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси – Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси тизимидан чиқарилиб, унинг негизида амалдаги штат бирликлари сақланган ҳолда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташкил этилди.

Шунингдек, Президент Администрацияси ташкилий тузилмасида 2 та штат бирлигидан иборат Президентнинг экология масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаси ташкил этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍99🔥15
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги Шартнома ратификация қилинди

Шартнома 2025 йил 31 мартда Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган давлат раҳбарларининг олий даражадаги учрашувида имзоланганди. Унга кўра, уч давлатнинг чегаралари туташган нуқтанинг жойлашуви ҳамда туташган нуқта ҳудудида давлат чегаралари чизиқларининг ўтиши аниқланди.

Уч мамлакат ўртасида чегара масалаларининг ҳал этилиши – ўзаро ҳурмат, суверенитет, тенглик тамойилларига асосланган айнан ушбу кўп йиллик машаққатли меҳнат, самимий мулоқот ва ҳамкорлик самарасидир. Айни дамда, ушбу шартнома бутун минтақанинг яқинлашувида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
👍69🔥15🤔1
Денов ва Чироқчи ҳокимлари ишдан олинди

Шавкат Мирзиёев Узун туманини намунавий ҳудудлардан бири сифатида қайд этди. 51 та маҳалласи бўлган туманга жорий йил камбағалликни қисқартириш ва бандлик дастурлари доирасида 160 миллиард сўм маблағ берилган.

Туманга 70 миллион доллар хорижий инвестиция олиб келинди, 47 та корхона ишга туширилди, 300 та сервис объектида 1 минг нафар одам ишли бўлди, 9 та маҳалла узумчиликка ихтисослаштирилиб, тадбиркор билан аҳоли ўртасида кооперация йўлга қўйилди, 2 мингдан зиёд микролойиҳада 4 минг 200 нафар одам даромадли бўлди.

Шуларнинг ҳисобига Узун туманида йил бошидан камбағаллик даражаси 10,5 фоиздан 3 фоизгача камайди.

Шу билан бирга, Узун туманига нисбатан 4,5 баробар кўп маблағ олган Денов тумани ҳокимлиги ишларни ўз ҳолига ташлаб қўйгани кўрсатиб ўтилди. Камбағал оилалар реестрига кирганидан буён 1200 та оила даромадида ўзгариш бўлмаган.

Ёки Чироқчи туманига жорий йил маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш учун кредитга 309 миллиард сўм ресурс берилган. Лекин туман ҳокимлиги шунча ресурси билан ҳам одамларга имкониятига яраша тайёр лойиҳа бермаган.

Шу боис, Денов тумани ҳокими И.Аброров, унинг биринчи ўринбосари Ш.Тўрақулов, Чироқчи тумани ҳокими Ф.Юсупов, унинг биринчи ўринбосари З.Эргашев ишдан олиниши белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥17🤔1