EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санкт-Петербургда 58 минг мигрант-таксист аккаунти блокланди

Санкт-Петербургда такси соҳасида хорижликлар фаолиятига қўйилган тақиқ амалга киргач, қисқа муддатда агрегаторларда 58 мингдан ортиқ мигрант-ҳайдовчи аккаунти блокланди.

Кун давомида ўртача 20 та ноқонуний таксист аниқланмоқда — улар мамлакатдан чиқариб юбориш хавфи остида.

Маълумотга кўра, август ойидан бери ҳайдовчилар учун бўш иш ўринлари ҳам камайган. Агрегаторлар ҳайдовчилар сони 12% га қисқарганини, аммо бу шаҳарда транспорт коллапсига олиб келмаганини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўтмиш изидан: Узоқ юртларда қолган қисматлар

Фильмда хорижий мамлакатлардаги ҳарбий можароларда иштирок этган Ўзбекистон фуқароларининг оғир ва изтиробли тақдирлари ҳақида ҳикоя қилинади. Ундан жанг майдонларига алданиб борган ёки турли сабаблар билан чет элларда қолиб кетган инсонларнинг ҳаёт йўллари ёритиб берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистон байроғи қабул қилинган кун муборак!

🇺🇿 Бугун — миллий ғуруримиз, Ватан рамзи бўлган давлат байроғимиз қабул қилинган кун!

1991 йил 18 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, юртимизнинг азиз рамзларидан бири белгилаб қўйилган тарихий сана ҳисобланади.

Ушбу қутлуғ кун билан барча юртдошларимизни чин қалбдан табриклаймиз! Юртимизда тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик ҳукм сурсин, байроғимиз эса доимо баландлардан ҳилпираб турсин!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Қозоғистон президенти Мирзиёевга миннатдорлик хати йўллади

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев номига миннатдорлик хати йўллади. Бу ҳақда Оқўрда матбуот хизмати маълум қилди.

Тўқаев хатда 14–16 ноябрь кунлари Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи давомида Қозоғистон делегациясига кўрсатилган самимий қабул ва юксак меҳмондўстлик учун ўз миннатдорлигини билдирган. У, шунингдек, ташрифнинг тарихий аҳамиятга эга эканини, икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқдошликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилганини таъкидлаган.

Қозоғистон президенти Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашуви ташкил этилишини ҳам юқори баҳолаган. Унинг таъкидлашича, минтақа ҳамкорлигининг турли йўналишлари бўйича амалга оширилган мазмунли муҳокамалар ва қабул қилинган муҳим қарорлар форум аҳамиятини оширган. Шу билан бирга, Озарбайжоннинг тўла ҳуқуқли иштирокчи сифатида қўшилиши тадбирга стратегик мақом берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍61🔥16
Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш бўйича янги қарор қабул қилинди

“Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (727-сон, 17.11.2025 й.) қабул қилинди.

2025 йил 1 декабрдан минтақавий акселерограммалар базалари асосида сейсмик кучни ҳисобга олган лойиҳалаштириш тартиби жорий этилади.

2027 йил 1 октябргача MSK-64 шкаласида 8 ва ундан юқори сейсмик фаол зонадаги устувор объектлар учун махсус сейсмик муҳофаза ускуналари билан лойиҳалаштиришга эътибор берилади.

2026 йил 1 февралдан зилзилабардошлик бўйича илмий xулосага тўловлар 50%га қисқартирилади ва бир хил серияли объектларга фақат бир марта тўлов ундирилади.

Илмий хулосалар "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимига интеграция қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистон ва Россия ташкилотлари ўртасида йирик меморандум имзоланди

Айни дамда Effect.uz жамоаси Тошкент вилояти Бекобод туманидаги 360 гектардан иборат майдонда жойлашган Ўзбекистон Металлургия Комбинатида бўлиб турибди.

“Ўзметкомбинат” директори Абдуллаев Баҳодир ҳамда “Перм миллий тадқиқот политехника” университети рақамлаштириш бўйича биринчи проректори Александр Николаевич Труфанов ўртасида меморандум имзоланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍2🔥2
2 млрд сўмлик давлат харидида қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Сирдарё вилоятида маҳаллаларни ривожлантириш мастер-режасини ишлаб чиқишга оид 2 млрд сўмлик давлат харидида қонун талаблари бузилгани аниқланди.

Баҳо бериш жараёнида рақобат ва холислик принциплари таъминланмагани сабабли харид комиссиясининг ғолибни аниқлаш баённомаси бекор қилинди.

Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги оширилади

“Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 декабрдан зилзилалар кучини кўрсатиб берувчи минтақавий акселерограммалар базаларидан келиб чиқиб лойиҳалаштириш амалиёти йўлга қўйилади.

2027 йил 1 октябрга қадар MSK-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори балли сейсмик фаол зоналарда махсус сейсмик ҳимоялаш ускуналари ёрдамида лойиҳалаштиришга устуворлик бериладиган объектлар турлари тасдиқланади.

2026 йил 1 февралдан:

🔹 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 603-сон қарори асосида бериладиган зилзилабардошлик бўйича илмий хулоса учун ундириладиган тўлов миқдори 50 фоизга қисқартирилади;

🔹 бир хил серияли объектларга илмий хулосалар фақат 1 маротаба тўлов асосида берилади, қолган шу турдаги объектларнинг лойиҳаларига илмий хулоса бериш учун тўлов ундирилмайди.

Зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимига интеграция қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Хитойлик сайёҳлар сони 200 мингдан ошди

Сўнгги йилларда дунёда энг йирик туризм бозорларидан бири бўлган Хитойдан сайёҳларни жалб қилиш бўйича ишлар кўлами сезиларли кенгайди. Жумладан, 2025-йил “Хитойда Ўзбекистон туризм йили” деб эълон қилинди. Йил давомида Хитойнинг йирик шаҳарлари ва провинцияларида туризм роудшоулари ўтказилди, Сиан, Гуанчжоу, Гонконг шаҳарларидаги салмоқли туризм кўргазмаларида мамлакат миллий стенди билан иштирок этилди.

Албатта, икки мамлакат туризм тадбиркорлари ўртасида бевосита алоқаларнинг кенгайиши учун зарур имкониятлар яратилаётгани бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларнинг давомийлигини таъминламоқда. Масалан, шу кунгача ўтказилган тадбирларда 500 дан ортиқ Хитой туркомпаниялари билан B2B музокаралар ташкил этилиб, 40 дан зиёд ҳамкорлик битимлари имзоланди.

Қолаверса, 2025 йил 1 июнидан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида визасиз режим жорий этилгани соҳа вакиллари учун жуда катта имкониятларни очиб бермоқда.

Натижада 2025 йил январ–октябр ойлари давомида юртимизга Хитойдан 217 минг нафар турист ташриф буюрди. Йил якунига қадар эса мазкур кўрсаткич 250 мингга етиши кутилмоқда.

Эътиборлиси, Туризм йили давомида эришилган натижалар жорий йилдаги мақсадли кўрсаткич — 180 минг нафардан 40% га кўп ва ўтган йилги кўрсаткичларга нисбатан 3,7 баробар ўсишни таъминлади. Бу эса давлатимиз раҳбари томонидан соҳа олдига қўйилган йирик мақсад — Хитойдан 1 миллион сайёҳ жалб қилиш борасидаги қадамлар жадаллашганидан далолат беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5🤔1
Авто бозорда ўсиш: бирламчи ва иккиламчи сегментларда ижобий динамика

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг маълумотларига кўра, октябрь ойида авто бозорда фаоллик сезиларли ошди:

✔️Бирламчи бозорда енгил авто сотувлари 19%га ўсиб, қўшимча 6 минг машина сотилди.

✔️ Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги авто сотувлари 33,4 минг донани ташкил этди — бу ўтган ойга нисбатан 22% кўп.

✔️Иккиламчи бозорда ҳам ўсиш: сотувлар 9%га ошиб, 57,4 минг данадан ошди.

✔️ Электромобиллар эса рекорд янгилади: ойлик ҳисобда 15,2% ўсиш ва 3 мингдан зиёд сотув. Бу ўтган йилга нисбатан 2,3 баробар кўп!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Куз-қиш мавсумида 10 миллион тонна кўмир ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев кўмир қазиб чиқаришда эришилган натижалар ва келгуси вазифаларга бағишланган тақдимот билан танишди.

Куз-қиш мавсумида аҳоли хонодонлари, ижтимоий соҳа муассасалари ва иқтисодиёт тармоқларини барқарор энергия ресурслари билан таъминлаш мақсадида кўмир саноатида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Янги лойиҳалар ишга туширилмоқда, ишлаб чиқариш қувватлари ва ҳажмлари оширилмоқда.

2024/2025-йиллар куз-қиш мавсумида қарийб 8,7 миллион тонна кўмир қазиб олиниб, иссиқлик электр станциялари, бюджет ташкилотлари ва аҳолига етказиб берилди.

2025/2026-йиллар мавсумида эса 10 миллион тонна кўмир ишлаб чиқариш мақсад қилиб қўйилгани маълум қилинди. Бу борада “Ўзбеккўмир” АЖ корхоналарининг моддий-техника базаси мустаҳкамланди, соҳада янги ишлаб чиқарувчиларнинг фаолият юритиши учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

Президент мавсум давомида аҳолини кўмир билан кафолатли таъминлаш юзасидан топшириқлар берди. Корхоналарни модернизация қилиш, янги қувватларни ишга тушириш, бозор тамойилларини жорий этиш ва рақобатни кучайтириш орқали маҳсулот таннархини камайтириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, тақдимотда уран йўналишидаги янги инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш, геология-қидирув ишларини кенгайтириш ва замонавий технологияларни жорий этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍28🔥17🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Обуна — ихтиёрий, мажбурий эмас!

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Қўшработ тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи томонидан мактаб раҳбарларини мажбурий обунага жалб қилиш ҳодисаси муҳокама марказида турибди.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси эълон қилган расмий муносабатда мактаб директорларидан тушунтириш хатлари олингани ва улар мажбурий тарзда обунага жалб этилмагани қайд этилган. Бироқ бу баёнот жамоатчиликнинг бир қатор муҳим саволларига жавоб бермай қолаётир.

1. Тушунтириш хатларини ким ёзган?
Тушунтириш хатларини раҳбарлар ёзгани маълум. Аммо улар бевосита юқори тизимга қарашли бўлгани учун реал вазиятни эркин баён этишлари қийин бўлиши мумкин. Нега ўрганиш жараёни аноним, шахси ошкор этилмайдиган тарзда ташкил этилмади?

2. Ўқитувчиларнинг фикри эшитилдими?
Расмий баёнотда 80 нафар мактаб директори билан суҳбат ўтказилгани айтилган. Бироқ асосий юк — айнан ўқитувчилар елкасида. Улардан фикр олингани ҳақида бирор маълумот мавжуд эмас.

3. Мажбурий обуна муаммоси илк марта кўтарилаётгани йўқ
Ижтимоий тармоқларда нафақат Қўшработ, балки бошқа ҳудудлар бўйича ҳам шундай шикоятлар бир неча бор билдирилган. Бу муаммо тизимли характерга эга эканини кўрсатади.

4. Рақамлар яхши, аммо амалий натижа муҳим
Ишонч телефонларининг эълон қилингани ижобий ҳол. Лекин фуқаролар мурожаатларининг қандай кўриб чиқилиши, қандай чоралар кўрилиши, жавоблар қанчалик очиқ бўлиши ва мурожаатчининг шахси сир сақланиши борасида аниқ механизм кўрсатилмаган.

Расмий муносабатда келтирилган маълумотлар мавжуд вазиятни тўлиқ очиб бермайди. Шу боисдан:

🔷мустақил комиссия иштирокида қўшимча ўрганишлар ўтказилиши,

🔷оддий педагоглар фикри ҳам инобатга олиниши,

🔷барча хулосалар жамоатчиликка очиқ тақдим этилиши мақсадга мувофиқ бўлади.

Мажбурий обуна бўйича шикоятлар мунтазам кузатилаётгани ушбу масалада янада шаффоф ва самарали назорат зарурлигини кўрсатади.

Ҳолат юзасидан Қўшработ тумани ҳокимлиги матбуот котиби билан боғланиш имкони бўлганида, муаммони биргаликда ҳал қилиш чоралари кўриш мумкин эди. Аксинча, мурожаатга жавоб бериш ўрнига мурожаатчини излашга урингани вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.

Мудирнинг бу лавозимгача бўлган фаолияти ҳам қизиқ жиҳатларга эга. Имкон топиб ўрганилса, қўшимча ахборот тақдим этилади.

Самарқанд вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати билдирган муносабат эса ўта юзаки бўлиб, гўё биз ёлғон ахборот тарқатгандек тус бермоқда.

Ҳақиқий вазиятнинг баъзи жиҳатларини сизга ҳавола этамиз — кўриб, ўзингиз хулоса чиқаринг.

Журналист: Асомиддин Нур

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
"Ўзбекистонда сўз эркинлигига ҳали бор экан" – Акмал Эшонхонов Хабарингиз бор, 10 ноябрь куни Учтепа туманлараро судида Star housе ва Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов ўртасида суд бўлиб ўтди. Мазкур суддан сўнг Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов кескин…
Коммент учун жавобгарлик ва раддия – Effect.uz фуқаролар норозилиги тугамаётган Star House МЧЖга судда ютказди. Судья «жуфтакни ростлаш» сўзини ҳақорат ва туҳмат деб тарифлади

Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди судьяси Гулчеҳра Опаева Effect.uz томонидан «камерага олаётганда сўраб олиш керак” деган бахона билан нарсаларни йиғиштириб, жуфтакни ростлади» жумласини даъвогар Star House Organization’нинг шаън, қадр-қиммати ва обрўсини камситувчи маълумот деб топди.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔8😢5👍2🔥2🤷‍♂1