EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

Президент фармонига мувофиқ, “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили доирасида:

🔸 тадбиркор ҳар бир хизматдан ўз танлови асосида ихтиёрий равишда фойдаланади;

🔸 танланган хизматлар бўйича ягона QR код орқали тўловни амалга ошириш имконияти яратилади.

2026 йил 1 январдан:

▪️ ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади;

▪️ тадбиркорларнинг бирламчи маълумотлари ўзгарганда ушбу маълумотлар бўйича ўзгартиришлар ЯТТ гувоҳномасига, лицензия, рухсатнома ва хабарномаларга автоматик тарзда бепул киритилади.

2026 йил 1 мартдан:

🔹 лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарима қўлланилганда, уларнинг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинади;

🔹 “Лицензия” ахборот тизимида лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олишда қуйидагиларни назарда тутувчи ихтиёрий дастлабки баҳолаш хизмати йўлга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига ўзгартиришлар киритилди

"Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати ҳамда лавозимларининг давлат реестрига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруқ Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3705, 14.11.2025 й.).

Унга кўра, давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига қуйидагилар киритилмоқда:

🔹 Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги;

🔹 Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги;

🔹 Касбий таълим агентлиги.

Шу билан бирга, Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри қуйидаги лавозимлар билан тўлдирилмоқда:

🔸 вазирлик ва идораларда 16 та турли лавозимлар (ахборот хизмати раҳбари (матбуот котиби), бош инспектор, бош маслаҳатчи, бош юрисконсульт ва бошқалар);

🔸 ҳудудий бўлинмаларда 14 та турли лавозимлар (матбуот котиби, девонхона мудири, етакчи маслаҳатчи, катта маслаҳатчи ва бошқалар).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Озиқ-овқат маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (720-сон, 13.11.2025 й.) билан “Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, санитария-эпидемиологик хулоса 3 йил муддатга берилади.

Ушбу хулоса четдан олиб келинаётган маҳсулотга маҳсулотнинг яроқлилик даврига, яроқлилик муддатига эга бўлмаган маҳсулотга эса – муддати кўрсатилмасдан берилади.

Санитария-эпидемиологик хулоса қуйидаги ҳолатларда олиниши лозим:

▪️ янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилганда;
▪️ ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таркиби ўзгарганда;
▪️ маҳсулотларни ишлаб чиқариш технологик жараёнининг конструкциялари, жамланмалари ўзгарганда;
▪️ тажриба учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларга;
▪️ республика ҳудудига олиб кириладиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига;
▪️ маҳсулот ишлаб чиқариш учун берилган санитария-эпидемиологик хулосанинг амал қилиш муддати тугаганда.

Ариза берувчи давлат хизматидан Давлат хизматлари марказига келиб ёки электрон тарзда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали фойдаланиши мумкин.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хулосани QR-код орқали тасдиқлайди ҳамда 1 иш кунида ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Poytaxt Parking” атрофида тортишув кучайди: компания аукционда бутун шаҳарни сотиб олдими?

Пойтахтдаги пулли тўхташ жойлари тизими юзасидан баҳс-мунозаралар ортиб бормоқда. Жамоатчиликнинг таъкидлашича, “Poytaxt Parking” лойиҳаси аукцион орқали амалга оширилганига қарамай, унинг фаолияти қонунийлигига доир саволлар кўпайган.

Айтишларича, шаҳар кўчаларидаги айрим текин автотураргоҳлар сунъий равишда ёпилаётгани, йўл белгилари эса компания манфаатларига мослаб ўрнатилаётгани ҳақида фикрлар билдирилмоқда. Мазкур ҳолат аҳоли ўртасида норозиликка сабаб бўлиб, лойиҳанинг шаффофлиги борасида саволлар туғдирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9😢6🤔2👍1
Тошкентда Давлат байроғи куни муносабати билан ҳарбий юришлар ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 34 йиллиги муносабати билан 18 ноябрь куни пойтахт кўчаларида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари ташкил этилади.

Ҳарбий бўлинмалар чиқишлари соат 15:00 да “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида бошланиб, “Ғалаба боғи” — Ўзбекистон давлат табиат музейи — “Чорсу” бозори — Тошкент сирки — “Халқлар дўстлиги” санъат саройи йўналиши бўйлаб амалга оширилади. “Халқлар дўстлиги” майдонида ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари ва оркестр дефилеси намойиш этилади.

Шу муносабат билан 18 ноябрь куни соат 15:00 дан 17:00 гача қуйидаги кўчаларда автотранспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади:

🔹 Қора қамиш – Сағбон чорраҳасидан
🔹 КХАЙ – Сағбон чорраҳасигача (Сағбон кўчаси бўйлаб)
🔹 Нурафшон – Сағбон чорраҳасигача (Сағбон кўчаси бўйлаб)
🔹 Фаробий – Сағбон чорраҳасигача (Сағбон кўчаси бўйлаб)
🔹 Зарқайнар – Сағбон айланмасидан Зарқайнар – Алишер Навоий чорраҳасигача
🔹 Алишер Навоий – Зарқайнар чорраҳасидан Фурқат – Ислом Каримов чорраҳасигача
🔹 Фурқат – Ислом Каримов чорраҳасидан Фурқат – Бешёғоч чорраҳасигача

Масъул идоралар юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраб, айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Январь–октябрь ойларида сув тармоқларига 4,3 мингдан ортиқ ноқонуний уланиш аниқланди

2025 йилнинг январь–октябрь ойлари давомида республика бўйича ичимлик ва оқова сув тизимларига жами 4 351 та ноқонуний уланиш ҳолати аниқланган. Энг юқори кўрсаткичлар қуйидаги ҳудудларга тўғри келади:

🔹 Тошкент шаҳри — 488 та
🔹 Сирдарё вилояти — 433 та
🔹 Қорақалпоғистон Республикаси — 425 та
🔹 Хоразм вилояти — 419 та

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жамият манфаатларига 82 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган. Шундан 33,6 млрд сўмлик зарар қопланган.

Шунингдек, республика бўйича қарздорлиги сабабли 62,4 минг нафар жисмоний ва юридик истеъмолчи сув таъминоти тармоғидан узилган. Уларнинг 46 мингтаси Тошкент шаҳрига тўғри келади.

Олиб борилган ишлар натижасида истеъмолчиларнинг дебитор қарздорликлари жорий йил бошига нисбатан 203 млрд сўмга (22%) камайиб, 705,5 млрд сўмни ташкил этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саудияда умрачилар автобуси ёниб кетди: 42 нафар зиёратчи ҳалок бўлди

Саудия Арабистонида умра зиёратчилари қатнашган автобус йўл-транспорт ҳодисаси ва ёнғин оқибатида йўқ бўлди. Ҳиндистонлик зиёратчиларни олиб кетаётган автобус Маккадан Мадинага ҳаракатланар экан, йўлда ёқилғи ташувчи систерна билан тўқнашган.

Тўқнашувдан сўнг юз берган кучли ёнғин натижасида автобус бутунлай ёниб кетган. Расмий маълумотларга кўра, фожиа оқибатида 42 нафар зиёратчи ҳалок бўлган. Фақат битта киши тирик қолгани айтилмоқда.

Ҳодиса юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўмлик бир марталик моддий ёрдам тўлаб берилмоқда

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг маълум қилишича, иститиш мавсумида аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган ишлар давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2025-йил 2-апрелдаги PQ-134-сон қарорига мувофиқ, 2025/2026-йил иститиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга 1 млн сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам етказилмоқда.

Бу топшириқни амалга ошириш мақсадида 1 млн 162 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилалар рўйхати шакллантирилди.

Бир марталик тўловлар учун 1,2 трлн сўмлик маблағ тижорат банкига тўлиқ ажратилди.

30-октябр куни пластик картаси мавжуд бўлган аҳолига маблағлар тўлиқ ўтказиб берилди. Пластик картаси мавжуд бўлмаганларга эса “сайёр кассалар” орқали нағд пул кўринишида тўловлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, компенсация тўлаш учун келиб тушган 1,7 млн ариза кўриб чиқилди ва базавий меъёрдан ортиқ иссиқлик истеъмол қилган 362 минг оилага 21,1 млрд сўм компенсация тўлаб берилди.

Маълумот учун, ўтган йили 444 минг оила компенсация олиш учун мурожаат қилган бўлиб, шундан 208 мингтасига (фақат ноябр–феврал ойлари учун) 23,3 млрд сўм компенсация тўланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Туркманистон ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган янги келишувлар имзолади

Бугун Ўзбекистон ва Туркманистон раҳбарлари кенгайтирилган учрашувда икки давлат ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлайдиган қатор муҳим ҳужжатлар тўпламини имзолашди.

Ушбу келишувлар оддий аҳоли ҳаётига ҳам таъсир қиладиган асосий соҳаларни қамраб олади:

🔹 Чегараолди савдо зонаси тузиш — икки халқ ўртасида эркин савдо ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш имкони яратилади.
🔹 Соғлиқни сақлаш соҳасида янги битим — тиббиёт фани, мутахассислар алмашинуви ва қўшма лойиҳаларни ўз ичига олади.
🔹 Қишлоқ хўжалигида ҳамкорлик — фермерлар учун технологиялар ва тажриба алмашиш имкониятлари.
🔹 Фавқулодда вазиятлар соҳасида ҳамкорлик — офатлар пайтида тезкор ёрдам ва биргаликда ҳаракат қилиш.
🔹 Йўловчи ва юк ташиш бўйича ҳукуматлараро битим — транспорт алоқаларини енгиллаштиради.
🔹 Адлия вазирликлари ўртасида дастур — 2026–2027 йиллар учун ҳуқуқ соҳасида ўзаро ёрдам.
🔹 Маданият соҳасида қўшма лойиҳалар — икки халқни яқинлаштирадиган тадбирлар режаси.
🔹 Нефть ва кимёвий юк ташиш учун темир йўл вагонлари етказиб бериш бўйича меморандум.
🔹 Биологик хавфсизлик соҳасида янги шериклик — хавфларни олдини олишда ҳамкорлик.
🔹 Икки мамлакат институтлари ўртасида экспертлар кенгаши ташкил этиш.
🔹 Қонунчилик соҳасида ҳамкорлик меморандуми — қонун яратиш жараёнида тажриба алмашиш.
🔹 Ўрмон хўжалиги учун “йўл харитаси” (2026–2030) — экологик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш.
🔹 Ҳудудлараро келишувлар — Сурхондарё, Қашқадарё, Тошкент ва Қорақалпоғистон Туркманистон вилоятлари билан савдо, илм-фан, техника ва маданият соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади.

Туркманистон президентининг Ўзбекистонга сафари бугун якунига етди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍39🔥19
Марказий банк "2025 йил I ярим йиллик Молиявий барқарорлик шарҳи"ни тақдим этди

Молиявий барқарорлик шарҳи – Марказий банк томонидан тайёрланадиган таҳлилий ҳужжат ҳисобланиб, иқтисодиётнинг ҳолати, молия тизимининг барқарорлиги ва тизимли хавфларнинг потенциал манбаларини акс эттиради. Ушбу шарҳда макромолиявий шароитлар, банк тизимининг молиявий барқарорлиги таҳлили, активлар бозори ҳолати, макропруденциал сиёсат воситалари ва макро стресс-тест натижалари умумлаштирилган.

Шарҳ йилига икки марта нашр этилади ва Ўзбекистондаги молиявий барқарорликнинг асосий ташқи ва ички хатарларини баҳолаш имконини беради. Ҳужжат статистик маълумотларга, стресс-тестларга ва молиявий барқарорлик кўрсаткичларни баҳолашга асосланган.

Шарҳнинг қисқа тавсифи билан танишинг: шарҳнинг қисқа тавсифи

🔗👉 Молиявий барқарорлик шарҳини юклаб олиш

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Солиқ қўмитаси онлайн чеклар бўйича хатоларни тузатиш муддатини эълон қилди

Тадбиркорлар мурожаатларини инобатга олган ҳолда, “Солиқчи–кўмакчи” тамойили асосида 2025 йилда чоп этилган онлайн-НКТ ва электрон чеклар суммаларини 20.11.2025 — 10.12.2025 даврида таҳрирлашга рухсат берилади.

Ҳозирда зарур техник имкониятлар яратилмоқда. Тадбиркорларга олдиндан тайёргарлик кўриш тавсия этилади.

Тўлиқ қўлланма қўшимча тарзда эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Афғонистонда аёллар дўконлари мажбуран ёпилди: юзлаб аёллар ишсиз қолди

Афғонистоннинг Дайкунди провинцияси маркази Нили шаҳрида “Толибон” ҳукумати аёлларга тегишли бўлган икки бозорни ёпиб қўйди. Натижада 300 га яқин аёл ишсиз қолгани ҳақида “Afghanistan International” хабар берди.

Маълумотларга кўра, ёпиш қарорининг асосий сабаби сифати аёлларнинг эркаклар орасида савдо қилиши кўрсатилган. Норозилик билдирган дўкон эгалари губернатор идорасига мурожаат қилган, аммо у ерда улар ҳақоратли муносабатга дуч келган.

Манбалар айтишича, 11 ноябрь куни “Толибон” аёлларга фаолиятни шаҳар четидаги боғда давом ettirishни таклиф қилган. Бундан ташқари, улардан 50 минг афғоний атрофидаги қиммат махсус будкаларни сотиб олиш ва шу жойга кўчиб ўтиш талаб қилинган. Бу харажат кўплаб оилабоши аёллар учун жуда оғир бўлгани қайд этилмоқда.

Бундан аввал ҳам маҳаллий расмийлар Нили шаҳридаги эски ва янги бозорларда фаолият юритаётган аёлларга таҳдид қилгани, 60 нафарга яқин аёл тадбиркор мажбуран бошқа жойга кўчирилгани маълум қилинган.

“Дўконларимиз тўрт кундан бери ёпиқ. Сабаби — эркаклар орасида ишлашимизга рухсат йўқ”, — дея хабар берган тадбиркор аёллардан бири. Уларнинг айтишича, губернатор идорасига бир неча бор мурожаат қилинган, аммо “Толибон” расмийлари учрашувдан бош тортган ёки қаттиқ муомала қилган.

“Ёки ҳокимият қоидаларига риоя қиласиз, ёки умуман ишламайсиз”,

— деб жавоб беришган расмийлар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Тошкент–Ашхобод ўртасидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар қайта тикланади

Ўзбекистон ва Туркманистон пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар қайта йўлга қўйилиши маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, Тошкент–Ашхобод йўналишидаги парвозлар 2013 йил май ойида тўхтатилган эди. Бунга рейсларнинг ўзини оқламагани ва йўналишнинг даромадли эмаслиги сабаб бўлган.

Эндиликда икки мамлакат пойтахтлари ўртасида ҳаво қатнови яна йўлга қўйилиб, йўловчилар учун қулайлик яратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54🔥14🤔1
Ўзбекистонда айрим экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев 17 ноябрь куни пахтачиликда самарадорликни ошириш ва қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича тақдимот билан танишди. Ўзбекистонда пахта-ғалла, мева ва дуккакли экинлар бўйича ҳосилни ихтиёрий суғурталаш тизими жорий этилиши маълум қилинди. Бу чора фермерларнинг молиявий хавфсизлигини таъминлаш ва агротехнологияларни кенг жорий қилишга қаратилган.


👉https://effect.uz/6658

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍72🔥33🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Санкт-Петербургда 58 минг мигрант-таксист аккаунти блокланди

Санкт-Петербургда такси соҳасида хорижликлар фаолиятига қўйилган тақиқ амалга киргач, қисқа муддатда агрегаторларда 58 мингдан ортиқ мигрант-ҳайдовчи аккаунти блокланди.

Кун давомида ўртача 20 та ноқонуний таксист аниқланмоқда — улар мамлакатдан чиқариб юбориш хавфи остида.

Маълумотга кўра, август ойидан бери ҳайдовчилар учун бўш иш ўринлари ҳам камайган. Агрегаторлар ҳайдовчилар сони 12% га қисқарганини, аммо бу шаҳарда транспорт коллапсига олиб келмаганини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўтмиш изидан: Узоқ юртларда қолган қисматлар

Фильмда хорижий мамлакатлардаги ҳарбий можароларда иштирок этган Ўзбекистон фуқароларининг оғир ва изтиробли тақдирлари ҳақида ҳикоя қилинади. Ундан жанг майдонларига алданиб борган ёки турли сабаблар билан чет элларда қолиб кетган инсонларнинг ҳаёт йўллари ёритиб берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистон байроғи қабул қилинган кун муборак!

🇺🇿 Бугун — миллий ғуруримиз, Ватан рамзи бўлган давлат байроғимиз қабул қилинган кун!

1991 йил 18 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, юртимизнинг азиз рамзларидан бири белгилаб қўйилган тарихий сана ҳисобланади.

Ушбу қутлуғ кун билан барча юртдошларимизни чин қалбдан табриклаймиз! Юртимизда тинчлик, барқарорлик ва фаровонлик ҳукм сурсин, байроғимиз эса доимо баландлардан ҳилпираб турсин!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4