EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
The Guardian: АҚШ ҳарбийлари Ғазони икки зонага ажратишни режалаштирмоқда

The Guardian нашрининг ёзишича, АҚШ ҳарбийлари Ғазо секторини икки асосий зонага бўлиш режасини ишлаб чиққан.

🟢 Режага кўра, «яшил зона» халқаро ва Исроил кучлари назоратида бўлади. Мазкур ҳудудда қайта қуриш ишлари бошланиши режалаштирилган.

🔴 Деярли бутун фаластинлик аҳоли кўчирилиши кўзда тутилган «қизил зона» эса вайрон ҳолда қолади. Иккала ҳудуд «сариқ чизиқ» билан ажратилади — у Исроил кучлари чекинган чизиғы сифатида белгиланади.

Маълумотларга кўра, келгусида АҚШ фаластинлик тинч аҳолини Исроил назоратидаги «яшил зона»га ихтиёрий равишда қайтишга ишонтиришни мақсад қилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍1🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Водийдаги метан заправкаларга газ етказиб беришнинг кўчма тизими ишга туширилди

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, Водий вилоятларидаги “метан заправка”ларни қиш мавсумида барқарор табиий газ билан таъминлаш мақсадида махсус кўчма контейнерлар (автоцистерналар) орқали газ етказиб бериш тизими йўлга қўйилади.

Ушбу тизим орқали заправкаларга табиий газ ўз вақтида етказилиб, уларнинг узлуксиз фаолияти таъминланади.

Маълум қилинишича, бир дона газ ташиш контейнери 6 минг куб метр газ сиғимига эга бўлиб, ўртача 300 та енгил автомобилга хизмат кўрсатиши мумкин. Бу эса бир суткада тахминан 15 мингта автомобилига газ қуйиш имконини беради.

Ҳукумат топшириғига биноан, Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан табиий газни (CNG) юқори босимдаги кўчма контейнерларда етказиб бериш бўйича пилот лойиҳа амалга оширила бошлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Мирзиёев Марказий Осиё саммитида интеграция, хавфсизлик ва инфратузилма бўйича янги ташаббусларини тақдим этди

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг VII Маслаҳат учрашуви минтақавий ҳамкорликни янада кучайтиришга қаратилган муҳим сиёсий платформа сифатида ўтди. Бу йилги саммитнинг энг аҳамиятли янгилиги — Озарбайжоннинг форматга тўлақонли иштирокчи сифатида қўшилгани бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев буни Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ ўртасида янги стратегик ҳамкорлик фазосини очувчи муҳим қадам сифатида эътироф этди.

Учрашувда Мирзиёев минтақа учун стратегик аҳамият касб этувчи бир қатор таклифлар билан чиқди.

Минтақавий интеграцияни янги босқичга олиб чиқиш
Президент таъкидлаганидек, охирги йилларда Марказий Осиёда ўзаро алоқалар сезиларли даражада фаоллашди. Савдо ҳажми 10,7 млрд долларга етди, инвестиция оқими эса 17 фоизга ошди. Ушбу жараённи давом эттириш учун давлатлар ўртасида ишонч ва очиқ мулоқотни мустахкамлаш муҳим эканлиги айтилди.

Ҳамкорликни институционал асосда мустаҳкамлаш
Мирзиёев қуйидаги ташаббусларни илгари сурди:
— “Марказий Осиё ҳамжамияти” стратегик платформасини яратиш;
— доимий Котибият ва Оқсоқоллар кенгашини ташкил этиш;
— миллий мувофиқлаштирувчилар ваколатларини кенгайтириш.

Иқтисодий ривожланиш ва сармоявий ҳамкорлик
Президент фикрича, минтақанинг иқтисодий салоҳияти ҳали тўлиқ ишга солинмаган. Унинг таклифларига кўра:
— 2035 йилгача мўлжалланган иқтисодий дастур қабул қилиниши;
— ягона инвестиция маконига оид декларация ишлаб чиқилиши;
— электрон тижоратни биргаликда ривожлантириш зарур.

Транспорт ва инфратузилма йўналишидаги ўзаро ҳамкорлик
Мирзиёев минтақани боғлайдиган йирик инфратузилма лойиҳаларига алоҳида эътибор қаратди:
— “Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон” темир йўли;
— Трансафғон халқаро йўлаги;
— Транскаспий маршрутини кенгайтириш.
Шунингдек, инфратузилма соҳаси бўйича Минтақавий Кенгаш ташкил этиш таклифи берилди.

Хавфсизлик: умумий ёндашув ва Афғонистон масаласи
Саммитда минтақавий хавфсизлик концепцияси ва “Таҳдидлар каталоги” тақдим этилди. Президент Афғонистонни минтақавий транспорт ва энергетика лойиҳаларига босқичма-босқич интеграция қилиш тарафдори эканини билдирди. “Фарғона тинчлик форуми”ни доимий анжуманга айлантириш таклифи ҳам янгради.

Иқлим ўзгариши ва сув ресурсларини бошқариш
Ўзбекистон томонидан 2026–2036 йилларни “Сувдан оқилона фойдаланиш ўн йиллиги” деб эълон қилиш ташаббуси илгари сурилди. Шунингдек, сув хўжалиги бўйича компетенциялар марказини ташкил этиш таклиф этилди.

Гуманитар ва илмий соҳалардаги ҳамкорлик
Маданий ва илмий интеграцияни ривожлантириш мақсадида Президент қуйидаги ташаббусларни билдирди:
— маънавий меросга бағишланган халқаро конгрессни йил сайин ўтказиш;
— Минтақавий илмий тадқиқотлар жамғармасини ташкил этиш;
— БМТда минтақа олимлари илмий ғояларини акс эттирувчи резолюция илгари суриш.

Учрашув якунида Мирзиёев Туркманистонни “Марказий Осиё ва Озарбайжон” форматдаги янги раисликни қабул қилгани билан табриклади ва Ўзбекистоннинг ушбу жараённи қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥31👎1
Озарбайжон Маслаҳат учрашувларининг тўлақонли аъзосига айланди

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг 7-Маслаҳат учрашувида тарихий қарор қабул қилинди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжоннинг форматга тўлақонли иштирокчи сифатида қўшилгани ҳақида маълум қилди.

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, ушбу стратегик қадам умумий тарих, қардошлик ришталари, маънавий ва маданий яқинлик билан узвий боғланган халқларимиз манфаатларига тўлиқ жавоб беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍59🔥45
⚡️Президентлар имзолари

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥33🤷‍♂1
Тошкентда қатор йирик Ўзбекистон–Қозоғистон лойиҳалари ишга туширилди

Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё” халқаро саноат кооперацияси маркази ҳамда “Tenge Bank”нинг янги бош офиси расман ишга туширилди.

Шунингдек, “Silkway Central Asia” кўп тармоқли логистика маркази, чизиқли алкилбензол ишлаб чиқариш қувватлари, Янги Тошкентда “Остона” мавзеси, шу билан бирга Тошкент ва Остона пойтахтларидаги ҳамном меҳмонхона мажмуаларининг қурилиши бошланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари мазкур лойиҳалар икки давлат ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍35🔥30
UzAuto солиқлари 43 фоизга камайди, Artel эса йирик тўловчилар рўйхатидан чиқди

Солиқ қўмитаси эълон қилган маълумотлар катта солиқ тушумлари асосан бир нечта йирик корхоналар ҳиссасига тўғри келаётганини кўрсатди. Бу, бир тарафдан, бюджет барқарорлиги учун муҳим таянч бўлса, иккинчи тарафдан, солиқ базасини кенгайтириш ва кичик-ўрта бизнес улушини ошириш зарурлигини ҳам кўрсатмоқда.

2024 ва 2025 йилнинг мос даврларини таққослаш шуни кўрсатадики, бир қатор етакчи корхоналар солиқ тўловлари сезиларли камайган. Жумладан, 2025 йилнинг дастлабки 9 ойида:
✓ «Ўзбектнефгаз» солиқ тўловлари 16,3 фоизга камайган
✓ «UzAuto Motors»да бу кўрсаткич 42,6 фоизни ташкил этган
✓ «Навоийазот» солиқ тушумлари 24,3 фоизга пасайган

Шу билан бирга, айрим корхоналарда ўсиш қайд этилди:
✓ «Талимаржон ИЭС» солиқ тушумлари қарийб 6 баробарга ошган
✓ «Coca-Cola Uzbekistan»да ўсиш 61,4 фоизни ташкил этган
✓ «International Beverages Tashkent»да солиқ тўловлари 52,6 фоизга кўпайган

2024 йилда Топ-20 солиқ тўловчилар қаторида бўлган, аммо бу йил рўйхатдан жой олмаган корхоналар:
✓ «Фарғона НҚЗ» — 368 млрд сўм
✓ «Тошкентвино Комбинати» — 288 млрд сўм
✓ «Uz-Kor Gas Chemical» — 240 млрд сўм
✓ «Artel» — 188 млрд сўм

Бу корхоналар жорий йил ҳисобот даврида 199,4 млрд сўмдан кам солиқ тўлагани учун Топ-20дан чиқиб қолган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қонунлар фақат қоғозда қолди: дорисиз қолган беморлар дарди

Онкологик беморларга дори воситалари бепул етказиб берилиши қонунда белгиланган бўлса-да, Жиззах вилоятида июнь ойидан буён бу талаб амал қилмаётгани айтилмоқда.

Қоғоздаги қонунлар билан ҳаётни сақлаб қолиб бўлмайди. Дорисиз қолган беморларнинг дардига эса ҳеч ким қулоқ тутмаяпти — на масъуллар, на тизим.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢12🤷‍♂1
Каттақўрғонда ноқонуний олтин савдоси фош этилди

Қашқадарё вилояти ДХХ бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида Навоий ва Самарқанд вилоятларида яшовчи 1982, 1984 ва 1996 йилда туғилган уч нафар фуқаро қонунга хилоф равишда олтин савдоси билан шуғулланган ҳолда ушланди.

Улар оғирлиги 475 грамм бўлган, 994 асиллик даражасидаги икки бўлак олтин қуймани 737 миллион сўмга сотишга келишиб, аванс сифатида 500 миллион сўм олган пайтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси хулосасига кўра, қуйманинг соф оғирлиги 472 грамм бўлиб, қиймати 740,4 миллион сўмни ташкил этган.

Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ушланган шахсларнинг иккитаси аввал судланган бўлиб, улардан бири ҳозирда ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётгани аниқланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
ЙПХ ходими томонидан транспорт воситалари қуйидаги асосларга кўра тўхтатилиши мумкин:

🔹 ҳайдовчи томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг (кейинги ўринларда қоидалар деб аталади) бузилиши визуал кузатувда аниқланганда ёки махсус мослама ёрдамида қайд қилинганда;

🔹 транспорт воситаси, ҳайдовчи ёки йўловчи қидирувда эканлиги, йўл транспорт ҳодисаси ёки бошқа ҳуқуқбузарликка алоқадор эканлиги тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлганда;

🔹 йўл-транспорт ҳодисаси, ҳуқуқбузарлик содир этилганини кўрган ҳайдовчи ёки йўловчидан ҳодиса тафсилотига ойдинлик киритиш зарурати юзага келганда;

🔹 ваколатли давлат органлари ёки мансабдор шахсларнинг ҳаракатни чеклаш ёки тақиқлаш бўйича кўрсатмаларини бажариш жараёнида;

🔹 транспорт воситасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш зарурати юзага келганда (чет давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхоналарига ва бошқа ваколатхоналарига, халқаро ташкилотларга тегишли бўлган транспорт воситалари ҳамда махсус мўлжалланган транспорт воситалари бундан мустасно);

🔹 махсус тадбирларни ўтказиш жараёнида;

🔹 транспорт воситасидан фойдаланиш ва бошқариш ҳуқуқини берувчи, шунингдек, транспорт воситаси ва олиб кетилаётган юкларга оид ҳужжатлар мавжудлигини текшириш учун (махсус ва ҳарбий юклар, божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, божхона хизмат томонидан пломбаланган юклар бундан мустасно).

ЙПХ ходими томонидан бошқа асосларга кўра транспорт воситаларининг тўхтатилиши тақиқланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ичимлик сувига ноқонуний уланиш 10 млн сўмгача жаримага сабаб бўлади

Ичимлик суви тармоқларига ноқонуний уланиш ёки ҳисоблагич пломбасини бузиш қонунбузарлик ҳисобланади ва бундай ҳолатлар учун 10 миллион сўмгача жарима белгиланган.

Фуқаролар бундан хабардор бўлиб, яқинларини ҳам огоҳлантириб қўйишлари лозим.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Сибир дарёси сувини Оролбўйига йўналтириш масаласи қайта муҳокама қилинмоқда

Россия Фанлар академияси Сув муаммолари институти директори Виктор Данилов-Данильян маълум қилишича, Сибир дарёсининг қўшимча сув оқимини Ўзбекистон ва Қозоғистонга йўналтириш масаласи яна кун тартибига чиқди.

Ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашнинг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган бўлиб, лойиҳа доирасида Россия сув соҳасининг стратегик ривожланиши, сув тақчиллиги ва сув ресурсларини қайта тақсимлаш имкониятлари ўрганилмоқда.

Экспертлар энг истиқболли йўналиш сифатида Сибир дарёсининг бир қисмини Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасидаги қуриган Орол денгизига йўналтиришни таъкидламоқда. Шу билан бирга, “Печора” ва “Северная Двина” дарёлари сувининг бир қисмини “Волга” ҳавзаси орқали “Приазове”га ўтказиш масаласи ҳам муҳокама этилмоқда.

Мутахассислар бундай лойиҳа Россия сув ресурсларини оқилона қайта тақсимлаш ва сув танқислигини бошдан кечираётган Ўзбекистон ҳамда Қозоғистонга амалий ёрдам бўлиши мумкинлигини қайд этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🤷‍♂3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конгодаги мис конида юз берган кўчки туфайли 30 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди

Конго Демократик Республикасидаги мис конларидан бирида тупроқ кўчиши оқибатида 30 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани маълум қилинди.

Тасдиқланишича, ҳалок бўлганлар маҳаллий аҳоли ва улар кончиликни лицензиясиз, қўлбола усулда амалга ошириб келган.

Ҳодиса юзасидан қутқарув ишлари олиб борилмоқда, ҳалок бўлганлар сони яна ошиши эҳтимоли бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев:
Бизнинг кучимиз – бирликда, муваффақият сари йўлимиз – дўстлик ва ҳамкорликда. Фақат ҳамжиҳат бўлиб, ўзаро ҳурмат, бирдамлик ва стратегик ёндашувларга таяниб, эзгу мақсадларимизга эришишимиз мумкин.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍24🔥14🤔2
2026 йилдан “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тизими жорий этилади

Президент фармони (PF–214-son, 14.11.2025 й.)га мувофиқ, 2026 йил 1 январдан “Бизнесни 15 даqiqada boshlash” тамойили амалиётга жорий этилади. Унга кўра, тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилаётганда бир вақтнинг ўзида қуйидаги хизматлар кўрсатилади:

▪️ электрон рақамли имзо калитини бериш;
▪️ банк ҳисобварағини очиш учун ариза қабул қилиш ва уни фаоллаштириш;
▪️ айрим фаолият турлари бўйича лицензия ва рухсатнома олиш учун ариза ёки хабарнома юбориш;
▪️ кўчмас мулк ижара шартномасини расмийлаштириш;
▪️ ҚҚС тўловчиси гувоҳномасини бериш;
▪️ онлайн назорат-касса машиналарини сотиб олиш ва солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш;
▪️ юридик шахс раҳбарини тайинлаш ва уни “Ягона миллий меҳнат тизими”да ҳисобга қўйиш.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомиллари соддалаштирилади

Президент фармонига мувофиқ, “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили доирасида:

🔸 тадбиркор ҳар бир хизматдан ўз танлови асосида ихтиёрий равишда фойдаланади;

🔸 танланган хизматлар бўйича ягона QR код орқали тўловни амалга ошириш имконияти яратилади.

2026 йил 1 январдан:

▪️ ЯТТларга фирма номига эга бўлишга рухсат берилади;

▪️ тадбиркорларнинг бирламчи маълумотлари ўзгарганда ушбу маълумотлар бўйича ўзгартиришлар ЯТТ гувоҳномасига, лицензия, рухсатнома ва хабарномаларга автоматик тарзда бепул киритилади.

2026 йил 1 мартдан:

🔹 лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга жарима қўлланилганда, уларнинг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка тортиш тартиби бекор қилинади;

🔹 “Лицензия” ахборот тизимида лицензия ва рухсат бериш хусусиятига эга ҳужжатларни олишда қуйидагиларни назарда тутувчи ихтиёрий дастлабки баҳолаш хизмати йўлга қўйилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига ўзгартиришлар киритилди

"Давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати ҳамда лавозимларининг давлат реестрига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги буйруқ Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами: 3705, 14.11.2025 й.).

Унга кўра, давлат фуқаролик хизмати татбиқ қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатига қуйидагилар киритилмоқда:

🔹 Телекоммуникацияларни тартибга солиш агентлиги;

🔹 Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги;

🔹 Касбий таълим агентлиги.

Шу билан бирга, Республика, ҳудудий ва туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестри қуйидаги лавозимлар билан тўлдирилмоқда:

🔸 вазирлик ва идораларда 16 та турли лавозимлар (ахборот хизмати раҳбари (матбуот котиби), бош инспектор, бош маслаҳатчи, бош юрисконсульт ва бошқалар);

🔸 ҳудудий бўлинмаларда 14 та турли лавозимлар (матбуот котиби, девонхона мудири, етакчи маслаҳатчи, катта маслаҳатчи ва бошқалар).

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Озиқ-овқат маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (720-сон, 13.11.2025 й.) билан “Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига санитария-эпидемиологик хулоса бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга кўра, санитария-эпидемиологик хулоса 3 йил муддатга берилади.

Ушбу хулоса четдан олиб келинаётган маҳсулотга маҳсулотнинг яроқлилик даврига, яроқлилик муддатига эга бўлмаган маҳсулотга эса – муддати кўрсатилмасдан берилади.

Санитария-эпидемиологик хулоса қуйидаги ҳолатларда олиниши лозим:

▪️ янги маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилганда;
▪️ ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таркиби ўзгарганда;
▪️ маҳсулотларни ишлаб чиқариш технологик жараёнининг конструкциялари, жамланмалари ўзгарганда;
▪️ тажриба учун ишлаб чиқарилган маҳсулотларга;
▪️ республика ҳудудига олиб кириладиган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларига;
▪️ маҳсулот ишлаб чиқариш учун берилган санитария-эпидемиологик хулосанинг амал қилиш муддати тугаганда.

Ариза берувчи давлат хизматидан Давлат хизматлари марказига келиб ёки электрон тарзда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали фойдаланиши мумкин.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси хулосани QR-код орқали тасдиқлайди ҳамда 1 иш кунида ариза берувчининг шахсий кабинетига юборади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Poytaxt Parking” атрофида тортишув кучайди: компания аукционда бутун шаҳарни сотиб олдими?

Пойтахтдаги пулли тўхташ жойлари тизими юзасидан баҳс-мунозаралар ортиб бормоқда. Жамоатчиликнинг таъкидлашича, “Poytaxt Parking” лойиҳаси аукцион орқали амалга оширилганига қарамай, унинг фаолияти қонунийлигига доир саволлар кўпайган.

Айтишларича, шаҳар кўчаларидаги айрим текин автотураргоҳлар сунъий равишда ёпилаётгани, йўл белгилари эса компания манфаатларига мослаб ўрнатилаётгани ҳақида фикрлар билдирилмоқда. Мазкур ҳолат аҳоли ўртасида норозиликка сабаб бўлиб, лойиҳанинг шаффофлиги борасида саволлар туғдирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9😢6🤔2👍1
Тошкентда Давлат байроғи куни муносабати билан ҳарбий юришлар ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 34 йиллиги муносабати билан 18 ноябрь куни пойтахт кўчаларида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона пиёда юришлари ташкил этилади.

Ҳарбий бўлинмалар чиқишлари соат 15:00 да “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида бошланиб, “Ғалаба боғи” — Ўзбекистон давлат табиат музейи — “Чорсу” бозори — Тошкент сирки — “Халқлар дўстлиги” санъат саройи йўналиши бўйлаб амалга оширилади. “Халқлар дўстлиги” майдонида ҳарбий хизматчиларнинг кўргазмали чиқишлари ва оркестр дефилеси намойиш этилади.

Шу муносабат билан 18 ноябрь куни соат 15:00 дан 17:00 гача қуйидаги кўчаларда автотранспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади:

🔹 Қора қамиш – Сағбон чорраҳасидан
🔹 КХАЙ – Сағбон чорраҳасигача (Сағбон кўчаси бўйлаб)
🔹 Нурафшон – Сағбон чорраҳасигача (Сағбон кўчаси бўйлаб)
🔹 Фаробий – Сағбон чорраҳасигача (Сағбон кўчаси бўйлаб)
🔹 Зарқайнар – Сағбон айланмасидан Зарқайнар – Алишер Навоий чорраҳасигача
🔹 Алишер Навоий – Зарқайнар чорраҳасидан Фурқат – Ислом Каримов чорраҳасигача
🔹 Фурқат – Ислом Каримов чорраҳасидан Фурқат – Бешёғоч чорраҳасигача

Масъул идоралар юзага келиши мумкин бўлган вақтинчалик ноқулайликлар учун аҳолидан узр сўраб, айланма йўллардан фойдаланишни тавсия этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram