This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўксаройда Ўзбекистон-Қозоғистон саммити доирасидаги тадбирлар бошланди
15 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўртасида тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашув давомида бу давлат ташрифи Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари тарихида янги босқични бошлаб бериши таъкидланди.
Ташрифга тайёргарлик доирасида Тошкентда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форуми, Қозоғистон тиббиёти кунлари, қўзоқ фильмлари намойиши, Остона кунлари ва бир қатор маданий тадбирлар муваффақиятли ўтказилгани қайд этилди.
Йилнинг ўтган даврида товар айирбошлаш 4 миллиард долларга етди. Ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва импорт ўрнини босиш орқали бу кўрсаткични 10 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Юк ташиш ҳажми ортиб бормоқда, шаҳарлар ўртасида ҳафтасига 40 дан ортиқ авиатранспорт қатновлари амалга оширилмоқда.
Сўнгги йилларда 6,5 мингта қўшма корхона ташкил этилди ва устувор тармоқларда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Саноат кооперациясини ривожлантириш учун 8 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги лойиҳалар портфели тайёрланган ва уларни амалга ошириш учун қўшма инвестиция платформасини ишга тушириш таклифи билдирилди.
Музокаралар давомида энергетика, транспорт, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим соҳаларда ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳудудлараро алоқаларни янада ривожлантириш аҳамияти қайд этилди. Икки мамлакат ҳудудлари раҳбарларининг биринчи Кенгаши 2026 йилда Қозоғистонда ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.
Давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари стратегик ҳамкорлик ва минтақавий ривожланиш масалаларини муҳокама қилди
Бугун Қўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўртасида тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди.
Музокараларнинг асосий йўналишлари:
✅ Давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликни янги босқичга олиб чиқиши таъкидланди.
✅ Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, бизнес форуми, Қозоғистон тиббиёти кунлари, қозоқ фильмлари намойиши, Остона кунлари ва бир қатор маданий тадбирлар муваффақиятли ўтказилди.
✅ Ўзаро савдо ҳажми 4 миллиард долларга етди; савдони импорт ўрнини босиш орқали 10 миллиард долларга етказиш режаси белгиланди.
✅ Икки мамлакат шаҳарлари ўртасида ҳафтасига 40 дан ортиқ авиақатнов амалга оширилмоқда, юк ташиш ҳажми ҳам ўсиб бормоқда.
✅ Қўшма корхоналар сони 6,5 мингтага етди.
✅ 8 миллиард долларлик лойиҳалар портфели шакллантирилди ва индустриал кооперация лойиҳалари учун қўшма инвестиция платформасини ишга тушириш таклиф қилинди.
✅ Энергетика, транспорт, кимё, сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги, экологик муҳофаза, IT ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.
✅ 2026 йилда Қозоғистонда икки мамлакат ҳудудлари раҳбарларининг биринчи Кенгаши ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
✅ Давлат раҳбарлари умумий хавфсизлик ва минтақавий барқарорлик бўйича ҳам фикр алмашди.

👍40
Қўқонда «Фарғона минтақавий пахта терминали» МЧЖнинг рухсатномасиз қурилиш олиб бораётгани аниқланди
Қўқон шаҳри «Қудуқлик» МФЙ, Ғозиёғлик кўчасида жойлашган ҳудудда «Фарғона минтақавий пахта терминали» МЧЖ (Қўқон тола базаси МЧЖ) томонидан ноқонуний қурилиш ишлари амалга оширилаётгани аниқланди.
Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Қўқон шаҳар бўлими масъуллари томонидан Effect.uzʼга берилган маълумотга кўра, объектда қурилиш ишларини амалга ошириш учун тегишли рухсатнома олинмаган. Шунингдек, ҳужжатлар расмийлаштирилмаганига қарамай, қурилиш ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралардан расмий муносабат кутиб қоламиз.

🤔2
Тошкент вилоятида "Ягона буюртмачи хизмати" ДМ бош юрисконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2024 йилнинг декабрь ойида Тошкент вилоятининг Бекобод туманида фойдаланишга топширилган янги мактабгача таълим ташкилоти биноси бўйича прокуратура томонидан қурилишга оид текширув ишлари олиб борилганда, 176 млн сўмлик камомад аниқланади ва қурилишни амалга оширган МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳужжатли тафтиш текшируви тайинланади.
Бундан бохабар бўлган, Тошкент вилояти ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" давлат муассасаси бош юрисконсулти ўзининг мансабдор танишлари орқали тафтиш текшируви натижаларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 8400 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бош юристконсульт келишилган пул маблағини олган вақтида ушланди.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда уч аёл 200 млн сўмлик тақинчоқларни яширинча олиб кирмоқчи бўлган пайтда ушланди
Андижон аэропортида Истанбулдан келган уч аёл божхона ходимларининг эътиборини тортди. Кўрик вақтида улар ички аъзоларига 225,3 грамм заргарлик буюмларини яшириб, мамлакатга ноқонуний равишда олиб киришга уринаётгани маълум бўлди.
Тақинчоқларнинг умумий қиймати 200 миллион сўмга баҳоланди.
Ҳодиса бўйича процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди, юклар эса вақтинча сақловга олинди.

🤔6👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида эркак хотинига қурол билан таҳдид қилди
Тошкент вилоятининг Кўксарой маҳалласида 33 ёшли эркак оилавий жанжал сабаб турмуш ўртоғига ов қуроли билан таҳдид қилиб, уни калтаклаган. Жабрланувчи олган енгил тан жароҳати тиббий экспертиза билан тасдиқланган.
Ҳодиса бўйича Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Эркакнинг овчилик гувоҳномаси бекор қилинди, ТОЗ-34 русумли қуроли мусодара қилинди.
Тергов Оҳангарон тумани ички ишлар бўлими томонидан давом эттирилмоқда.

😢3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда янги қоида — семизлик виза олишга тўсиқ бўлиши мумкин
“The Washington Post”нинг ёзишича, АҚШ Давлат департаменти 2025 йил 6 ноябрда барча дипломатик ваколатхоналарга янги кўрсатма юборган. Унга кўра, аризачининг соғлиғи, ёши ва АҚШда давлат нафақасига муҳтож бўлиб қолиш эҳтимоли виза беришда ҳал қилувчи омилга айланади.
Ҳужжатда юрак-қон томир касалликлари, нафас йўллари муаммолари, саратон, диабет, метаболик ва руҳий касалликлар, шунингдек семизлик АҚШга эҳтимолий катта тиббий харажат юклаши мумкинлиги қайд этилган. Шу боис бундай ҳолатлар визани рад этишга асос бўлиши мумкин.
Трамп маъмурияти бу сиёсатни “америкаликларни биринчи ўринга қўйиш” дея изоҳлаган.

👍7👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт муассасаларида пулли хизматлар тартиби белгиланди
Ўзбекистон ҳукумати қарорига кўра, эндиликда мижоз режали тиббий ёрдам учун йўлланмасиз мурожаат қилса, хизмат пулли асосда кўрсатилади. Давлат кафолати доирасида бепул хизматлардан ташқари қўшимча хизматлар пулли ҳисобланади.
Мижоз тиббий муассасага рўйхатга олинади ва тўловни олдиндан тўлайди. Куйидаги хизматлар тасдиқланган нархнома бўйича кўрсатилади: маслаҳат олиш, лаборатория ва ташхис ишлари, тор соҳа мутахассиси кўригидан ўтиш ва зарур бўлса амбулатор ёки стационар даволаниш.

👍6👎6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
240 минг долларлик уй можароси: Жамила Олимбоева “Real Sanjik” ва қочоқ куёв судда нималар деди?
14 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида “Real Sanjik” ва Жамила Алимова иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис очиқ тарзда ўтказилди ва унда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Ҳозирча иш бўйича аниқ хулоса бериш учун эрта, жараён давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
14 ноябрь куни Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани судида “Real Sanjik” ва Жамила Алимова иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис очиқ тарзда ўтказилди ва унда ОАВ вакиллари иштирок этди.
Ҳозирча иш бўйича аниқ хулоса бериш учун эрта, жараён давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7🤔4👍1
Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли режадан анча тез — 4 йилда якунланиши мумкин
Хитойни Ўзбекистон билан боғлайдиган Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли лойиҳаси режада белгиланган муддатдан тезроқ амалга оширилмоқда. Олти йил деб белгиланган муддат ўрнига қурилиш тўрт йилда якунланиши мумкинлиги хабар қилинди. Бу ҳақда “Каспий Пост” нашри Қирғизистон ОАВига таяниб маълум қилди.
“Ўзбекистон темирйўллари” АЖ биринчи ўринбосари Ҳикматулла Раҳметовга кўра, қурилиш жадвали режадан илгарилаб кетган ва ишлар кутилганидан юқори суръатларда давом этмоқда.
Лойиҳа амалга оширилиши натижасида Хитой, Европа ва Марказий Осиё ўртасидаги масофа 1 000 километрдан ортиққа қисқаради. Бу эса минтақалар ўртасидаги савдо айланмаси, логистика ва транзит имкониятларини сезиларли даражада оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов таъкидлашича, ушбу темирйўл келгусида Транс-Афғонистон йўлаги билан боғланиб, Марказий Осиёни тўғридан-тўғри Ҳинд океани портлари билан боғлайди. Бу минтақа учун янги стратегик имкониятлар яратиб, Транскаспий йўлагининг муҳим бўғинига айланади.
Қурилиш 2024 йил 27 декабрь куни Жалолободда бошланган. Темир йўлнинг умумий узунлиги 532,5 км бўлиб, шундан 312 км Қирғизистон ҳудудидан ўтади. Маршрут Қашғар — Торугарт — Макмал — Жалолобод — Андижон йўналишини қамраб олади. Лойиҳанинг умумий қиймати 4,7 миллиард долларга тенг.
Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темир йўли келгусида Марказий ва Жанубий Осиёни боғловчи энг муҳим стратегик транспорт йўлакларидан бирига айланиши кутилмоқда.

🤔1
Тўқаев: "Қозоғистон ва Ўзбекистон рақобатчи эмас, балки ишончли иттифоқчи"
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев икки мамлакат муносабатларига оид турли тахминларга изоҳ берди.
Унинг таъкидлашича:
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев икки мамлакат муносабатларига оид турли тахминларга изоҳ берди.
Унинг таъкидлашича:
"Турли хил “экспертлар”нинг асоссиз гумонларига қарамай, Қозоғистон ва Ўзбекистон асло рақиб ҳам, ҳатто рақобатчи ҳам эмас. Аксинча, улар — тараққиёт ва ривожланиш йўлида бирга бораётган стратегик ҳамкорлар ва ишончли иттифоқчилардир".
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍33🔥14
Сурхондарёдаги 38,5 млрд сўмлик давлат харидида қонунбузарлик аниқланди
Сурхондарё QurilishInvest ДМ буюртмаси асосида ўтказилган давлат харидини Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганиш жараёнида қонунбузарлик ҳолати аниқланди.
Хусусан, давлат муассасаси томонидан Бойсун туманидаги “Хонғоронсой” сел сув омборидан насос станцияси ва сув узатиш қувурларини қуриш орқали экин майдонларининг сув таъминотини яхшилаш бўйича бошланғич қиймати 38,5 млрд сўм бўлган тендер эълон қилинган.
Харид комиссияси баённомасига кўра, мазкур давлат харидида 36,5 млрд сўмлик таклиф билан “Д.Й.Т.” МЧЖ ғолиб, 38,5 млрд сўмлик таклиф билан “М.И.Т.” ХК захирадаги ғолиб деб топилган.
Аниқланишича, тендернинг яна бир иштирокчиси — “Ф.” МЧЖнинг солиқ ҳисоб варағига ноқонуний аралашув орқали солиқдан қарздорлик мавжудлиги ҳақида сохта маълумот киритилган.
Натижада жамият “Шаффоф қурилиш” махсус ахборот платформаси орқали тендер жараёнидан асоссиз равишда четлатилган.
Агентлик томонидан кўрилган чоралар натижасида мазкур хариднинг бекор қилиниши таъминланди.
Шунингдек, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан тегишли ҳуқуқий баҳо берилмоқда.

Коррупция ҳолатига дуч келган фуқаролар, агентликнинг “Колл-маркази” – 1253 орқали мурожаат қилиши мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон чегарасида коррупция иддаолари: ходим ўзбекистонликлардан пул талаб қилгани айтилмоқда
Қозоғистон–Ўзбекистон чегарасида коррупцион ҳолат юз бергани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолар жамоатчилик эътиборини тортди. Айтишларича, чегара назоратида ишловчи аёл ходим турли баҳоналар орқали Ўзбекистон фуқароларидан пул талаб қилган.
Видео Instagram ижтимоий тармоғига юклангач, кўплаб фойдаланувчилар изоҳларда айнан шу ходим томонидан пул беришга мажбур бўлгани, акс ҳолда ҳужжат расмийлашуви чўзилиши ёки ўтказилмаслик хавфи бўлганини ёзиб қолдирган.
Ҳозирча расмий идоралар томонидан расмий изоҳ берилмаган. Жамоатчилик мазкур ҳолат бўйича текширув ўтказиб, қонуний чора кўрилишига умид билдирмоқда.

👍9🤷♂2🔥2😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳноза Мирзиёева Урганч–Хива троллейбусида аҳоли билан мулоқот қилди
15 ноябрь куни Шаҳноза Мирзиёева Хоразм вилоятига ташрифи доирасида Урганч–Хива йўналишида ҳаракатланувчи троллейбусда сафар қилди.
Сафар давомида у йўловчилар билан самимий мулоқот қилиб, уларнинг фикрларини тинглади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
15 ноябрь куни Шаҳноза Мирзиёева Хоразм вилоятига ташрифи доирасида Урганч–Хива йўналишида ҳаракатланувчи троллейбусда сафар қилди.
Сафар давомида у йўловчилар билан самимий мулоқот қилиб, уларнинг фикрларини тинглади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍81🔥23👎2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзорда тунги рейд..
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги қурилиш инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда тунги рейд тадбирлари ўтказилди.
Бунда Чилонзор туманининг Қизил Шарқ ҳамда Чарх Комолан маҳаллаларидаги кўп қаватли уйлар ўрганилиб, ноқонуний ҳолатлар аниқланди ва тегишлича чоралар кўрилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги қурилиш инспекцияси ходимлари билан ҳамкорликда тунги рейд тадбирлари ўтказилди.
Бунда Чилонзор туманининг Қизил Шарқ ҳамда Чарх Комолан маҳаллаларидаги кўп қаватли уйлар ўрганилиб, ноқонуний ҳолатлар аниқланди ва тегишлича чоралар кўрилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1🤔1😢1
Россиянинг бир қатор ҳудудларида симли интернетда йирик узилиш кузатилди
Россиянинг бир нечта вилоят ва ўлкаларидан симли интернетда катта миқёсли носозликлар юз бергани ҳақида хабарлар келмоқда. Энг кўп шикоятлар Кострома, Ярославль, Иваново, Владимир, Мурманск вилоятлари hamda Краснодар ўлкасидан қайд этилган.
Фуқароларнинг айтишича, кўплаб уйларда интернет деярли бир суткадан бери ишламаяпти, фақат «оқ рўйхат»даги айрим сайтларгина мавжуд бўлган.
«Ростелеком» компанияси носозликка “техникавий ишдан чиқиш” сабаб бўлганини маълум қилди. Айни вақтда мутахассислар томонидан хизмат тикиланмоқда ва интернетга уланиш аста-секин қайта йўлга қўйилаётгани айтилмоқда.

🤔3👍2🔥1
The Guardian: АҚШ ҳарбийлари Ғазони икки зонага ажратишни режалаштирмоқда
The Guardian нашрининг ёзишича, АҚШ ҳарбийлари Ғазо секторини икки асосий зонага бўлиш режасини ишлаб чиққан.
🟢 Режага кўра, «яшил зона» халқаро ва Исроил кучлари назоратида бўлади. Мазкур ҳудудда қайта қуриш ишлари бошланиши режалаштирилган.
🔴 Деярли бутун фаластинлик аҳоли кўчирилиши кўзда тутилган «қизил зона» эса вайрон ҳолда қолади. Иккала ҳудуд «сариқ чизиқ» билан ажратилади — у Исроил кучлари чекинган чизиғы сифатида белгиланади.
Маълумотларга кўра, келгусида АҚШ фаластинлик тинч аҳолини Исроил назоратидаги «яшил зона»га ихтиёрий равишда қайтишга ишонтиришни мақсад қилган.

👎5👍1🔥1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Водийдаги метан заправкаларга газ етказиб беришнинг кўчма тизими ишга туширилди
Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, Водий вилоятларидаги “метан заправка”ларни қиш мавсумида барқарор табиий газ билан таъминлаш мақсадида махсус кўчма контейнерлар (автоцистерналар) орқали газ етказиб бериш тизими йўлга қўйилади.
Ушбу тизим орқали заправкаларга табиий газ ўз вақтида етказилиб, уларнинг узлуксиз фаолияти таъминланади.
Маълум қилинишича, бир дона газ ташиш контейнери 6 минг куб метр газ сиғимига эга бўлиб, ўртача 300 та енгил автомобилга хизмат кўрсатиши мумкин. Бу эса бир суткада тахминан 15 мингта автомобилига газ қуйиш имконини беради.
Ҳукумат топшириғига биноан, Энергетика вазирлиги ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан табиий газни (CNG) юқори босимдаги кўчма контейнерларда етказиб бериш бўйича пилот лойиҳа амалга оширила бошлади.