Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юз йиллик Конимех: тараққиёт сари йўл!
Навоий вилояти Конимех тумани 100 йиллигини нишонламоқда.
14–16 ноябрь кунлари ўтказилаётган тантаналарда туманнинг тараққиёт йўли ва келажак режалари намоён бўлди.
Байрам доирасида вилоят ҳокими Нормат Турсунов ва масъуллар 22-мактабда бўлиб, таълим тизимидаги янгиликлар, ўқувчиларнинг намунавий ишлари ва миллий қадриятлар намойишини кўздан кечирди.
Сўнгги беш йилда олий таълимга кирувчилар сони 32,8 фоиздан 43,6 фоизга ошгани таълим сифати ошиб бораётганини кўрсатади. Туман мактабларида 3,7 млрд сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 312 та янги ўқувчи ўрни яратилди.
Конимехда 100 йиллик тантаналари шоду хуррамлик билан давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍1
Ўзбекистон муҳим чегаравий шартномани ратификация қилди
Тошкент шаҳрида 15-16 ноябрь кунлари президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви олдидан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида уч мамлакат давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон ва Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров билан уч томонлама учрашувда иштирок этиб, ушбу давлатлар билан чегараларнинг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаган эди.

👍62🔥15🤔1
Тошкентда интернет орқали гиёҳвандлик моддаларини тарқатмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
Тошкент вилояти Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда пойтахтнинг Бектемир туманида тезкор тадбир ўтказди. Унда гиёҳвандлик воситаларини интернет орқали тарқатишга уринган шахслар қўлга олинди.
1994 йилда туғилган ва Миробод туманида истиқомат қилувчи 2 нафар маҳалладош Бектемир туманидаги кўчалардан бирида дарахт остига яширилган гиёҳвандлик воситаларини излаётган вақтда ушланди. Ушбу шахсларга локация телефонларидаги мессенжерлар орқали олдиндан йўлланган эди.
Тезкор тадбирда дарахт остида 4 дона ўрамда тахминан 30 гр. синтетик гиёҳвандлик воситаси топилди. Марказий Божхона лабораторияси экспертизасига кўра, ушбу модда "α-PvP" синтетик гиёҳвандлик воситаси экани маълум бўлди.
Шу билан бирга, шахсларнинг телефонларида Бектемирдан ташқари Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Чилонзор туманларидаги 55 та локатсия йўлланган эди. Тезкор тадбир иштирокчилари барча манзилларни текширди.
Натижада қўп қаватли уйлар йўлаклари, зинапоя ости, электр ҳисоблагичлар ораси ва бошқа кўплаб кўз илғамас жойларда ҳар бири тахминан 1 гр. бўлган умумий 55 гр. героин моддаси топилди. Ушбу моддалар тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб, асъёви далил сифатида олиб қўйилди.
Ачинарлиси шундаки, ушбу локациялар турли аҳоли гавжум жойлар, мактаб ва олий таълим муассасаларига яқин ҳудудларда жойлаштирилган эди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги давом этмоқда
Жамоамиз билан юртдошларимиз орасида қайси турдаги кибержиноятлар кўпроқ учраши ҳақида сўровнома ўтказдик.
Сўровнома натижаларини ва аҳоли фикрларини видео шаклида томоша қилишингиз мумкин.
Муаллиф: Камола Қурбанова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жамоамиз билан юртдошларимиз орасида қайси турдаги кибержиноятлар кўпроқ учраши ҳақида сўровнома ўтказдик.
Сўровнома натижаларини ва аҳоли фикрларини видео шаклида томоша қилишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤷♂1🔥1
Лазизбек Мулложоновда допинг аниқлангани сабаб у 3 йилга дисквалификация қилинди
Халқаро тест агентлиги (ITA) ўзбек боксчиси ва Олимпиада чемпиони Лазизбек Мулложоновнинг допинг-тести мусбат чиққанини маълум қилди. Шу сабабли спортчи 3 йил муддатга барча мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Маълумотларга кўра, Мулложонов 2025 йил 11 июнь куни топширган мусобақадан ташқари намунада WADA тақиқлаган моддалар рўйхатига кирувчи метастерон метаболитлари аниқланган. Метастерон анаболик андроген стероидлар туркумига мансуб бўлиб, мушак массаси ва кучни ошириш хусусиятига эга синтетик модда ҳисобланади.
Спортчи қоидабузарликни тан олгани учун, World Boxing қоидаларига кўра, унга қўлланилиши керак бўлган тўрт йиллик жазо бир йилга қисқартирилди. Дисквалификация 2025 йил 22 июлдан 2028 йил 21 июлгача амал қилади.
Шунингдек, Мулложоновнинг 2025 йил 11 июндан 22 июлгача қайд этилган барча спорт натижалари бекор қилинди.

😢3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди Ягона портал маълумотлари расмий ҳужжат ўрнини босади
1 ноябрдан бошлаб фуқароларнинг шахсий маълумотларини олиш ва уларни турли ташкилотларга тақдим этиш жараёни my.gov.uz Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилмоқда. Янги тартибга мувофиқ, портал орқали олинган маълумотлар энди қоғоз шаклдаги ҳужжатлар билан тенг юридик кучга эга.
Бу ўзгариш давлат идоралари ва ташкилотлари томонидан фуқаролардан қоғоз нусхадаги маълумотномаларни талаб қилиш амалиётини сезиларли даражада камайтириши кутилмоқда. Фуқаролар бўлса ўз маълумотларини онлайн тарзда кўриш, уларни зарур идораларга юбориш ва ягона рақамли манбадан бошқариш имкониятига эга бўлди.
Янги механизм вақт ва маблағ тежашга, навбатларни қисқартиришга, ортиқча бюрократик босқичларни йўқотишга ҳамда давлат хизматларининг рақамлаштирилишини тезлаштиришга хизмат қилади.
Мутасадди идоралар фуқароларга my.gov.uz портали имкониятларидан фаол фойдаланиш, шунингдек, расмий ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали янгиликлардан мунтазам хабардор бўлиб боришни тавсия қилмоқда.

Сирдарё, Андижон ва Самарқанд вилоятларида коррупция ҳолатларига чек қўйилди
Ҳозирда давлат ижрочисига нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1️⃣Жорий йил 7 ноябрь куни Сирдарё вилояти Солиқ бошқармаси бош инспектори Сирдарё туманида фаолият юритувчи МЧЖда ўтказилаётган текширув жараёнида солиқдан 400 млн. сўм миқдорида қарздорлик борлигини аниқлайди.
Тақдим этилган хужжатлар асосда, бундай ҳолатлар учун аслида қонунчиликда маъмурий жавобгарлик белгиланган бўлса-да, ўзининг беминнат ёрдамини таклиф этган Солиқ бошқармаси шуъба бошлиғи, бош инспектор билан келишган ҳолда ушбу қарздорликни 90 млн сўмгача камайтириб беришни ваъда қилади.
У “холис” хизмати эвазига 1.500 доллар миқдоридаги пулни олган вақтида ДХХ ва прокуратура ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, солиқ қарздорлигини айтилган суммага камайтириш бўйича расмийлаштирилган тегишли далолатномани жамият рахбарига берган вақтида бош инспектор ҳам процессуал тартибда ушланди.
Ҳозирда мазкур солиқ ходимларига нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” ва “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.
2️⃣Навбатдаги ҳолатда, Андижон вилояти Солиқ бошқармасининг бўлим инспектори вилоятнинг Улуғнор туманида қуёш панеллари ўрнатиш билан шуғулланувчи МЧЖнинг юридик манзилини ўрганиш бўйича текширув олиб боради. Натижада, у МЧЖ тегишли манзилда фаолият юритмаётгани, ҳисоботда кўрсатилган қолдиқдаги товар-моддий бойликлар бўйича бир қатор номутаносибликлар борлигини аниқлайди. У ҳолатга оид далолатнома расмийлаштириб, жамиятнинг банк ҳисоб рақами орқали амалга ошириладиган операцияларни тўхтатиб қўяди.
Аммо, ушбу солиқ инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, аниқланган камчиликлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик баённомасини расмийлаштирмаслик ҳамда банк ҳисоб рақамига қўйилган тақиқни олиб ташлашини айтиб, МЧЖ ҳисобчисидан 500 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизмати, Солиқ қўмитаси Шахсий хавфсизлик бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда солиқ идораси ходими
6 млн сўм эквивалентидаги пул маблағини ўзининг қариндошларига тегишли 2 та банк пластик картасига ўтказдириб олган вақтида ушланди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.
3️⃣Бошқа бир ҳолатда эса, Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси моддий манфаатдорлик эвазига фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг жавобгар шахсга нисбатан банк томонидан белгиланган 117 млн 804 минг сўм қарздорликни банк фойдасига ундириш ҳақидаги фуқаролик иши бўйича чиқарилган ижро варақани суд тизимида ишловчи танишлари орқали бекор қилишни ваъда қилади.
Шунингдек, у суд ишни кўриб чиққанлиги учун белгиланган давлат божидан гўёки озод қилиш, жавобгарнинг автотранспорт воситасига қўйилган тақиқни олиб ташлашини ҳам айтиб, эвазига 500 АҚШ доллари беришини сўрайди. У талаб қилган пул маблағини ўзининг таниши орқали олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бюронинг вилоят бошқармаси шахсий хавфсизлик шўъбаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда давлат ижрочисига нисбатан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Агар жамиятимиздаги айрим фуқаролар ўз меҳнат фаолиятида тўғрилик ва ҳалолликни касб этиб, ҳар қандай коррупциявий ҳолатларга нисбатан муросасиз бўлса, мамлакатимиз янада ривожланади, тараққий этади. Унутмайлик, коррупция – тараққиёт душмани. Унга қарши курашиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1
Япония гранти орқали Ўзбекистонга замонавий маммография аппаратлари етказиб берилади
Соғлиқни сақлаш вазирлигида вазир А. Худаяров ва Япониянинг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси К. Хирата ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда тиббиёт соҳасида Ўзбекистон ва Япония ҳамкорлигини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шу доирада Япония ҳукуматининг грант дастури асосида мамлакатимизга 5,7 миллион АҚШ доллари қийматидаги замонавий маммография аппаратлари етказиб бериш лойиҳаси бошланиши маълум қилинди. Лойиҳа 2025—2026 йилларга мўлжалланган бўлиб, у грант ёрдами орқали амалга оширилади.
Лойиҳанинг асосий мақсади — Ўзбекистонда аёлларнинг кўкрак бези саратонини эрта аниқлашга қаратилган скрининг дастурлари билан тўлиқ қамраб олишдир. Маммография ускуналари бутун мамлакат бўйлаб туман тиббиёт бирлашмаларига тақдим этилади.
Учрашувда меморандум имзоланди ва лойиҳанинг амалга оширилиши президентнинг 2024 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон 2030” стратегиясига мувофиқ олиб борилаётгани таъкидланди.

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чирчиқда бошқарув сервис компаниялари қиш мавсумига тайёрлиги текширилди
Чирчиқ шаҳрида фаолият юритаётган бошқарув сервис компаниялари куз-қиш мавсумига тайёрми? Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Республика бўйлаб кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи компанияларнинг фаолияти текширилмоқда. Навбатдаги манзил — Чирчиқ шаҳридаги бошқарув сервис компаниялари.
Текширувлар давомида қуйидаги ҳолатлар аниқланди:
“Чирчиқ Сервис ГР” — мурожаатларни қайд этиш журнали талаб даражасида юритилмаётгани, уйлар атрофи чиқиндилардан тозаланмагани, электр щитлари таъмирталаб ва қаровсиз ҳолда эканлиги, кўп қаватли уйлардаги умумий ойналар алмаштирилмагани.
“Гўзал Шаҳрим Гулласин” — уйларда ер тўлалардаги қувурлар қиш мавсумига тайёр эмаслиги, занглаш ва носозлик белгилари мавжудлиги.
“Ҳислат Омад” — қиш мавсумига тайёргарлик кўрилмагани, ишчи ва мурожаатларни қайд этиш журналлари талабларга жавоб бермаслиги, электр щитлари таъмирталаб экани ва умумий дерезалар ёроқсиз ҳолда экани.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан рейд тадбирлари изчил давом этмоқда.

👍5🔥2🤷♂1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўксаройда Ўзбекистон-Қозоғистон саммити доирасидаги тадбирлар бошланди
15 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўртасида тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди.
Учрашув давомида бу давлат ташрифи Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари тарихида янги босқични бошлаб бериши таъкидланди.
Ташрифга тайёргарлик доирасида Тошкентда Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ва бизнес форуми, Қозоғистон тиббиёти кунлари, қўзоқ фильмлари намойиши, Остона кунлари ва бир қатор маданий тадбирлар муваффақиятли ўтказилгани қайд этилди.
Йилнинг ўтган даврида товар айирбошлаш 4 миллиард долларга етди. Ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва импорт ўрнини босиш орқали бу кўрсаткични 10 миллиард долларга етказиш мақсад қилинган. Юк ташиш ҳажми ортиб бормоқда, шаҳарлар ўртасида ҳафтасига 40 дан ортиқ авиатранспорт қатновлари амалга оширилмоқда.
Сўнгги йилларда 6,5 мингта қўшма корхона ташкил этилди ва устувор тармоқларда йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Саноат кооперациясини ривожлантириш учун 8 миллиард доллардан ортиқ қийматдаги лойиҳалар портфели тайёрланган ва уларни амалга ошириш учун қўшма инвестиция платформасини ишга тушириш таклифи билдирилди.
Музокаралар давомида энергетика, транспорт, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим соҳаларда ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳудудлараро алоқаларни янада ривожлантириш аҳамияти қайд этилди. Икки мамлакат ҳудудлари раҳбарларининг биринчи Кенгаши 2026 йилда Қозоғистонда ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.
Давлат раҳбарлари минтақавий ва халқаро масалалар бўйича ҳам фикр алмашди.

👍32
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари стратегик ҳамкорлик ва минтақавий ривожланиш масалаларини муҳокама қилди
Бугун Қўксарой қароргоҳида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўртасида тор доирадаги музокаралар бўлиб ўтди.
Музокараларнинг асосий йўналишлари:
✅ Давлат ташрифи икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчиликни янги босқичга олиб чиқиши таъкидланди.
✅ Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши, бизнес форуми, Қозоғистон тиббиёти кунлари, қозоқ фильмлари намойиши, Остона кунлари ва бир қатор маданий тадбирлар муваффақиятли ўтказилди.
✅ Ўзаро савдо ҳажми 4 миллиард долларга етди; савдони импорт ўрнини босиш орқали 10 миллиард долларга етказиш режаси белгиланди.
✅ Икки мамлакат шаҳарлари ўртасида ҳафтасига 40 дан ортиқ авиақатнов амалга оширилмоқда, юк ташиш ҳажми ҳам ўсиб бормоқда.
✅ Қўшма корхоналар сони 6,5 мингтага етди.
✅ 8 миллиард долларлик лойиҳалар портфели шакллантирилди ва индустриал кооперация лойиҳалари учун қўшма инвестиция платформасини ишга тушириш таклиф қилинди.
✅ Энергетика, транспорт, кимё, сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги, экологик муҳофаза, IT ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш масаласи муҳокама қилинди.
✅ 2026 йилда Қозоғистонда икки мамлакат ҳудудлари раҳбарларининг биринчи Кенгаши ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
✅ Давлат раҳбарлари умумий хавфсизлик ва минтақавий барқарорлик бўйича ҳам фикр алмашди.

👍40
Қўқонда «Фарғона минтақавий пахта терминали» МЧЖнинг рухсатномасиз қурилиш олиб бораётгани аниқланди
Қўқон шаҳри «Қудуқлик» МФЙ, Ғозиёғлик кўчасида жойлашган ҳудудда «Фарғона минтақавий пахта терминали» МЧЖ (Қўқон тола базаси МЧЖ) томонидан ноқонуний қурилиш ишлари амалга оширилаётгани аниқланди.
Фарғона вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Қўқон шаҳар бўлими масъуллари томонидан Effect.uzʼга берилган маълумотга кўра, объектда қурилиш ишларини амалга ошириш учун тегишли рухсатнома олинмаган. Шунингдек, ҳужжатлар расмийлаштирилмаганига қарамай, қурилиш ишлари ҳали ҳам давом этмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли идоралардан расмий муносабат кутиб қоламиз.

🤔2
Тошкент вилоятида "Ягона буюртмачи хизмати" ДМ бош юрисконсультига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
2024 йилнинг декабрь ойида Тошкент вилоятининг Бекобод туманида фойдаланишга топширилган янги мактабгача таълим ташкилоти биноси бўйича прокуратура томонидан қурилишга оид текширув ишлари олиб борилганда, 176 млн сўмлик камомад аниқланади ва қурилишни амалга оширган МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳужжатли тафтиш текшируви тайинланади.
Бундан бохабар бўлган, Тошкент вилояти ҳокимлиги "Ягона буюртмачи хизмати" давлат муассасаси бош юрисконсулти ўзининг мансабдор танишлари орқали тафтиш текшируви натижаларини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига МЧЖ раҳбаридан 8400 АҚШ доллари талаб қилади.
Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда бош юристконсульт келишилган пул маблағини олган вақтида ушланди.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "в" банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, "қамоқ" эҳтиёт чораси қўлланди.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда уч аёл 200 млн сўмлик тақинчоқларни яширинча олиб кирмоқчи бўлган пайтда ушланди
Андижон аэропортида Истанбулдан келган уч аёл божхона ходимларининг эътиборини тортди. Кўрик вақтида улар ички аъзоларига 225,3 грамм заргарлик буюмларини яшириб, мамлакатга ноқонуний равишда олиб киришга уринаётгани маълум бўлди.
Тақинчоқларнинг умумий қиймати 200 миллион сўмга баҳоланди.
Ҳодиса бўйича процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди, юклар эса вақтинча сақловга олинди.

🤔6👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилоятида эркак хотинига қурол билан таҳдид қилди
Тошкент вилоятининг Кўксарой маҳалласида 33 ёшли эркак оилавий жанжал сабаб турмуш ўртоғига ов қуроли билан таҳдид қилиб, уни калтаклаган. Жабрланувчи олган енгил тан жароҳати тиббий экспертиза билан тасдиқланган.
Ҳодиса бўйича Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Эркакнинг овчилик гувоҳномаси бекор қилинди, ТОЗ-34 русумли қуроли мусодара қилинди.
Тергов Оҳангарон тумани ички ишлар бўлими томонидан давом эттирилмоқда.

😢3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШда янги қоида — семизлик виза олишга тўсиқ бўлиши мумкин
“The Washington Post”нинг ёзишича, АҚШ Давлат департаменти 2025 йил 6 ноябрда барча дипломатик ваколатхоналарга янги кўрсатма юборган. Унга кўра, аризачининг соғлиғи, ёши ва АҚШда давлат нафақасига муҳтож бўлиб қолиш эҳтимоли виза беришда ҳал қилувчи омилга айланади.
Ҳужжатда юрак-қон томир касалликлари, нафас йўллари муаммолари, саратон, диабет, метаболик ва руҳий касалликлар, шунингдек семизлик АҚШга эҳтимолий катта тиббий харажат юклаши мумкинлиги қайд этилган. Шу боис бундай ҳолатлар визани рад этишга асос бўлиши мумкин.
Трамп маъмурияти бу сиёсатни “америкаликларни биринчи ўринга қўйиш” дея изоҳлаган.

👍7👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт муассасаларида пулли хизматлар тартиби белгиланди
Ўзбекистон ҳукумати қарорига кўра, эндиликда мижоз режали тиббий ёрдам учун йўлланмасиз мурожаат қилса, хизмат пулли асосда кўрсатилади. Давлат кафолати доирасида бепул хизматлардан ташқари қўшимча хизматлар пулли ҳисобланади.
Мижоз тиббий муассасага рўйхатга олинади ва тўловни олдиндан тўлайди. Куйидаги хизматлар тасдиқланган нархнома бўйича кўрсатилади: маслаҳат олиш, лаборатория ва ташхис ишлари, тор соҳа мутахассиси кўригидан ўтиш ва зарур бўлса амбулатор ёки стационар даволаниш.

👍6👎6