Қирғизистондаги зилзила Андижоннинг қатор туманларида сезилди
Қирғизистоннинг Ўш вилоятида кузатилган 3,7 магнитуда зилзила Андижоннинг шарқий туманларида 2—3 баллгача сезилди.
Жумладан, Қўрғонтепа туманида 2-3 балл, Хонобод туманида 2-3 балл, Хўжаобод туманида 2 балл ва Жалақудуқ туманида 2 баллик зилзила содир бўлган.
Зилзила Тошкентдан 328 км жанубий-шарқда, 10 км чуқурликда жойлашган бўлиб, эпимарказда сезилиш кучи 4 баллга тенг бўлган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

Қозоғистон президенти расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 14 ноябрь куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Олий мартабали меҳмонни “Тошкент Ҳумо” (қурилиш вақтидаги номи — “Тошкент-Шарқий”) янги халқаро аэропортида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Тўқаев мазкур аэропортга қўнган биринчи хорижий давлат раҳбари бўлди.
Президентлар аэропортда Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасида фикр алмашдилар.
Ташриф дастури доирасида эртага, 15 ноябр куни олий даражадаги музокаралар, шунингдек, Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган. Саммит чоғида йирик қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, 15–16 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Марказий Осиё давлат раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ҳам бўлиб ўтади.

👍46🔥19👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Жуфтакни ростлади» ибораси ҳақоратми?
Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Star housе ва Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов ўртасида суд бўлиб ўтди.
Мазкур судда Demokrat.uz сайти асосчиси Фазлиддин Меҳмонов ўз фикрини билдирди.
Унинг айтишича, «жуфтакни ростлади» сўзи ҳақорат эмаслигини ChatGPT ҳам билади.
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Star housе ва Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов ўртасида суд бўлиб ўтди.
Мазкур судда Demokrat.uz сайти асосчиси Фазлиддин Меҳмонов ўз фикрини билдирди.
Унинг айтишича, «жуфтакни ростлади» сўзи ҳақорат эмаслигини ChatGPT ҳам билади.
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5😢3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қозоғистон президенти Тўқаев янги “Тошкент Шарқий” аэропортига қўнган илк чет эл раҳбари бўлди
Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Олий мартабали меҳмонни “Тошкент-Ҳумо” халқаро аэропортида президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Тоқаев янги қурилган “Тошкент Шарқий” аэропортига қўнган бирinchi чет эл президенти сифатида қайд этилди.
Давлат раҳбарлари аэропорт биносида суҳбат ўтказиб, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Ташриф дастурига мувофиқ, 15 ноябрь куни олий даражадаги музокаралар ҳамда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Саммит доирасида йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш режалаштирилган.

👍44🔥32😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Урганчдаги “Anva Gold Company” можароси: суд қарорлари кучда, аммо қурилиш ҳали ҳам тўхтатилмаган
Урганч шаҳрида “Anva Gold Company” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган қурилиш ишлари бўйича фуқаролар, назорат органлари ва судлар ўртасида бир неча ойдан бери давом этаётган можаро жамоатчилик эътиборини жиддий тарзда ўзига жалб қилмоқда. Қурилиш аҳоли розилигисиз ва шаҳарсозлик қоидаларини бузган ҳолда бошлангани, энг муҳими — суд қарорлари ижро этилмаётгани аниқланган.
Журналистик суриштирув чоғида компания фаолиятига оид ҳужжатлар, суд қарорлари, масъул идоралар маълумотлари ва маҳаллий аҳоли фикрлари ўрганилди.
Маълумотларга кўра, “Anva Gold Company” МЧЖ Урганч шаҳри Навбаҳор кўчасидаги 4-уй ҳудудида янги кўп қаватли турар жой биноси қурилишини бошлаган. Аммо қурилишдан аввал қўшни уй фуқароларининг розилиги олинмаган. Бу ҳолат Шаҳарсозлик кодекси ҳамда Фуқароларнинг мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун талабларини бузади.
Қўшни уй аҳолиси таъкидлашича, янги қурилиш уларнинг автотураргоҳи ва болалар ўйин майдончасининг бир қисмини эгаллаб олган. Эътиборлиси, ушбу ҳудудлар лойиҳа ҳужжатларида гўёки компания балансидаги ер сифатида кўрсатилган.
2024 йил 1 август куни Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси компаниянинг Ёғду кўчаси 2-йўлак 4-уйда ноқонуний қурилиш олиб бораётганини аниқлаган ҳамда объектни бузиш ҳақида судга даъво киритган.
Суд биринчи инстанцияда даъвони қаноатлантириб, бинони бузиш тўғрисида қарор чиқарган. 2025 йил 21 апрелда кассация инстанцияси ҳам ушбу қарорни кучда қолдирган. 2025 йил 18 июн куни Бухоро вилояти иқтисодий судлов ҳайъати қарорни яна бир бор тасдиқлаган.
Яъни компания барча суд босқичларида ютилиб бўлганига қарамай, қурилиш тўлиқ тўхтатилмаган.
Республика Қурилиш назорати инспекцияси вакилларига кўра, суд қарорлари қонуний кучга кирган, аммо Мажбурий ижро бюроси томонидан ижро жараёнлари амалга оширилмаётгани учун қурилиш амалда давом этмоқда.
Манбаларнинг айтишича, компания уйларнинг катта қисмини аллақачон сотган, пулларни олган ва реклама кампаниясини маҳаллий блогерлар орқали давом эттирмоқда. Фуқароларга эса 2025 йил декабрда “калитлар топширилади” деган ваъдалар берилмоқда.
Кўпчилик аҳоли суд қарорлари ҳақида хабардор эмас, уларнинг аксар қисми объектни “расмий тасдиқланган қурилиш” деб ўйлашда давом этмоқда.
“Anva Gold Company” атрофидаги вазият битта қурилиш низосидан ҳам кенгроқ муаммони кўрсатмоқда: қонун устуворлигининг амалда таъминланмаслиги. Суд қарорлари кучда бўлганига қарамай, уларнинг ижро этилмаслиги фуқаролар ҳуқуқларига, шаҳар меъморчилигига ҳамда давлат органлари нуфузига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

🤔4👍1
Ўзбекистон терма жамоасининг Мисрга қарши ўйин учун асосий таркиби эълон қилинди
Ўзбекистон терма жамоасининг Миср терма жамоасига қарши баҳс учун асосий таркиби маълум бўлди.
🇺🇿 Ўзбекистон — Миср 🇪🇬
🗓 14 ноябр | 21:00
🏟 “Ҳазза Бин Зайд” стадиони
📺 “Sport TV” орқали жонли эфир
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон терма жамоасининг Миср терма жамоасига қарши баҳс учун асосий таркиби маълум бўлди.
🇺🇿 Ўзбекистон — Миср 🇪🇬
🗓 14 ноябр | 21:00
🏟 “Ҳазза Бин Зайд” стадиони
📺 “Sport TV” орқали жонли эфир
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистонда сўз эркинлигига ҳали бор экан" – Акмал Эшонхонов
Хабарингиз бор, 10 ноябрь куни Учтепа туманлараро судида Star housе ва Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов ўртасида суд бўлиб ўтди.
Мазкур суддан сўнг Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов кескин фикр билдирди.
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Хабарингиз бор, 10 ноябрь куни Учтепа туманлараро судида Star housе ва Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов ўртасида суд бўлиб ўтди.
Мазкур суддан сўнг Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов кескин фикр билдирди.
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13👎2
Навоийда зарарли чигирткаларга қарши кузги кузатув ишлари давом этмоқда
Навоий вилоятида 2026 йилда чигирткалар тарқалиши эҳтимол қилинган ҳудудларда зарарли чигирткаларни барвақт аниқлаш ва уларга қарши курашиш мақсадида кузги мониторинг ишлари олиб борилмоқда.
Маълумки, тўғриқанотли ҳашаротлар — чигирткалар ва темиричаклар қишлоқ хўжалиги экинлари ва яйловлар учун энг хавфли зараркунандалардан ҳисобланади. Ўзбекистон жаҳонда чигирткалар доимий ҳужум қилиш хавфи мавжуд бўлган давлатлар қаторига киритилган. Республика ҳудудида 200 га яқин чигиртка тури тарқалган бўлиб, шулардан 8–10 тури қишлоқ хўжалиги экинлари, яйловлар ва бошқа ўсимликларга жиддий зарар етказиши мумкин.
Навоий вилояти “Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш” хизмати томонидан тўғриқанотли зараркунандаларга қарши профилактика ва кураш чора-тадбирлари ўз вақтида амалга оширилмоқда. 2025 йилда вилоятда зарарли чигирткаларга қарши кимёвий кураш ишлари олиб борилди ва қишлоқ хўжалиги экинлари ҳамда яйловларда уларнинг тарқалиши олди олинди.
Ҳозирда мутахассислар 2026 йилда зарарли чигирткалар тарқалиши мумкин бўлган ҳудудларда кузги кузатув ишларини олиб бормоқда. Чигирткаларнинг тухум қўйган майдонларини аниқлаш келаси йилда қишлоқ хўжалиги экинлари ва қир-адирлар, яйловларда кенг тарқалишининг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Айни дамда Нурота, Конимех, Хатирчи, Навбаҳор ва Учқудуқ туманлари ҳамда чегарадош ҳудудларда жами 43 263 гектар майдонда кузги кузатув ишлари амалга оширилди. Қолган ҳудудларда ҳам кузги кузатув ва тухум кўзачаларини ковлаб кўриш мониторинг жараёнлари давом этмоқда.

👍5
Судьялар ваколатлари муддатидан илгари тугатилди ва янги тайинлашлар амалга оширилди
Кеча, 13 ноябрда Судьялар олий кенгаши ва Судьялар олий малака ҳайъатининг навбатдаги судьялик лавозимларига танлаш ва тайинлашга доир очиқ танлов шаклидаги қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда айрим туман, шаҳар ва туманлараро судларнинг раислари ўзгарган, шунингдек, икки нафар судья муддатсиз тайинланган, беш нафари навбатдаги 10 йиллик муддатга тайинланган, 23 нафари эса қайта тайинланган.
Шунингдек, Судьялар олий кенгаши қарори билан қатор судьялар ваколатлари муддатидан илгари тугатилди:
Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси О. Саттаров,
Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг тергов судьяси С. Юлдашев,
Фарғона вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси Д. Убайдуллаев — ёзма аризаларига биноан;
Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Янгибозор туман судининг тергов судьяси Д. Матниязов — Судьялар одоби кодекси талабларини бузгани учун лавозимидан озод этилди;
Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг судьяси З. Аметова ёзма аризасига кўра лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Мийрбек Нажимов фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг судьяси лавозимида биринчи 5 йиллик муддатга тайинланди.
Йиғилиш натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига тақдимнома сифатида киритилган.

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Қонун ҳеч қачон Star houseʼга қарши ишламаган»
Хабарингиз бор, 10 ноябрь куни Учтепа туманлараро судида Star housе ва Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов ўртасида суд бўлиб ўтди.
Ушбу судда Star house’дан уй олган фуқаролар ҳам иштирок этди.
Улар ҳам Star house ҳамма жойда сувдан қуруқ чиқиб кетаётганидан ҳайронлигини билдирди.
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Хабарингиз бор, 10 ноябрь куни Учтепа туманлараро судида Star housе ва Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхонов ўртасида суд бўлиб ўтди.
Ушбу судда Star house’дан уй олган фуқаролар ҳам иштирок этди.
Улар ҳам Star house ҳамма жойда сувдан қуруқ чиқиб кетаётганидан ҳайронлигини билдирди.
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔7👍3😢1
2026 йилдан барча давлат хизматчилари учун ойлик бирхиллаштирилади
2026 йил 1 январдан барча давлат хизматчилари учун ойлик бир хиллаштирилади. Яъни қайсидир вазирлик ходимлари бошқа вазирлик ходиминикидан кўпроқ олмайдиган тартиб жорий қилинади.
Масалан, икки ташкилотдаги тажрибаси ва малакаси тенг бўлган етакчи мутахассислар бир хил ойлик олади.
Ушбу тартиб президентнинг ПФ-95-сон фармони асосида амалга оширилади.

👍72🔥19🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юз йиллик Конимех: тараққиёт сари йўл!
Навоий вилояти Конимех тумани 100 йиллигини нишонламоқда.
14–16 ноябрь кунлари ўтказилаётган тантаналарда туманнинг тараққиёт йўли ва келажак режалари намоён бўлди.
Байрам доирасида вилоят ҳокими Нормат Турсунов ва масъуллар 22-мактабда бўлиб, таълим тизимидаги янгиликлар, ўқувчиларнинг намунавий ишлари ва миллий қадриятлар намойишини кўздан кечирди.
Сўнгги беш йилда олий таълимга кирувчилар сони 32,8 фоиздан 43,6 фоизга ошгани таълим сифати ошиб бораётганини кўрсатади. Туман мактабларида 3,7 млрд сўмлик таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 312 та янги ўқувчи ўрни яратилди.
Конимехда 100 йиллик тантаналари шоду хуррамлик билан давом этмоқда.

👍1
Ўзбекистон муҳим чегаравий шартномани ратификация қилди
Тошкент шаҳрида 15-16 ноябрь кунлари президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви олдидан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида уч мамлакат давлат чегараларининг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон ва Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров билан уч томонлама учрашувда иштирок этиб, ушбу давлатлар билан чегараларнинг туташ нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолаган эди.

👍62🔥15🤔1
Тошкентда интернет орқали гиёҳвандлик моддаларини тарқатмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
Тошкент вилояти Божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда пойтахтнинг Бектемир туманида тезкор тадбир ўтказди. Унда гиёҳвандлик воситаларини интернет орқали тарқатишга уринган шахслар қўлга олинди.
1994 йилда туғилган ва Миробод туманида истиқомат қилувчи 2 нафар маҳалладош Бектемир туманидаги кўчалардан бирида дарахт остига яширилган гиёҳвандлик воситаларини излаётган вақтда ушланди. Ушбу шахсларга локация телефонларидаги мессенжерлар орқали олдиндан йўлланган эди.
Тезкор тадбирда дарахт остида 4 дона ўрамда тахминан 30 гр. синтетик гиёҳвандлик воситаси топилди. Марказий Божхона лабораторияси экспертизасига кўра, ушбу модда "α-PvP" синтетик гиёҳвандлик воситаси экани маълум бўлди.
Шу билан бирга, шахсларнинг телефонларида Бектемирдан ташқари Мирзо Улуғбек, Учтепа ва Чилонзор туманларидаги 55 та локатсия йўлланган эди. Тезкор тадбир иштирокчилари барча манзилларни текширди.
Натижада қўп қаватли уйлар йўлаклари, зинапоя ости, электр ҳисоблагичлар ораси ва бошқа кўплаб кўз илғамас жойларда ҳар бири тахминан 1 гр. бўлган умумий 55 гр. героин моддаси топилди. Ушбу моддалар тегишли тартибда ҳужжатлаштирилиб, асъёви далил сифатида олиб қўйилди.
Ачинарлиси шундаки, ушбу локациялар турли аҳоли гавжум жойлар, мактаб ва олий таълим муассасаларига яқин ҳудудларда жойлаштирилган эди. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Божхона органлари томонидан жиноят иши қўзғатилди.

👍2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги давом этмоқда
Жамоамиз билан юртдошларимиз орасида қайси турдаги кибержиноятлар кўпроқ учраши ҳақида сўровнома ўтказдик.
Сўровнома натижаларини ва аҳоли фикрларини видео шаклида томоша қилишингиз мумкин.
Муаллиф: Камола Қурбанова
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жамоамиз билан юртдошларимиз орасида қайси турдаги кибержиноятлар кўпроқ учраши ҳақида сўровнома ўтказдик.
Сўровнома натижаларини ва аҳоли фикрларини видео шаклида томоша қилишингиз мумкин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤷♂1🔥1
Лазизбек Мулложоновда допинг аниқлангани сабаб у 3 йилга дисквалификация қилинди
Халқаро тест агентлиги (ITA) ўзбек боксчиси ва Олимпиада чемпиони Лазизбек Мулложоновнинг допинг-тести мусбат чиққанини маълум қилди. Шу сабабли спортчи 3 йил муддатга барча мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
Маълумотларга кўра, Мулложонов 2025 йил 11 июнь куни топширган мусобақадан ташқари намунада WADA тақиқлаган моддалар рўйхатига кирувчи метастерон метаболитлари аниқланган. Метастерон анаболик андроген стероидлар туркумига мансуб бўлиб, мушак массаси ва кучни ошириш хусусиятига эга синтетик модда ҳисобланади.
Спортчи қоидабузарликни тан олгани учун, World Boxing қоидаларига кўра, унга қўлланилиши керак бўлган тўрт йиллик жазо бир йилга қисқартирилди. Дисквалификация 2025 йил 22 июлдан 2028 йил 21 июлгача амал қилади.
Шунингдек, Мулложоновнинг 2025 йил 11 июндан 22 июлгача қайд этилган барча спорт натижалари бекор қилинди.

😢3👍2