EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ўзини "Президент администрацияси ходими" деб таништирган шахс товламачилик йўли билан 10 миллион сўмни қўлга киритгани фош этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланади

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ўтказилиши муносабати билан 14–17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча ва қисман чекланади.

Мазкур чора-тадбир хавфсизлиги ва ташкилотчиликни таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Ҳайдовчилар ва шаҳар аҳолисидан ҳаракатни олдиндан режалаштириш ҳамда вақтинчалик чекловларга риоя этиш сўралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
«Иссиқлик берилган бўлса-да, муздек уйларда яшашга мажбурмиз» — навоийлик фуқаролар иссиқлик тизимидан норози

Навоий шаҳрида 2025 йилнинг 3 ноябридан бошланиши керак бўлган иссиқлик мавсуми ортидан 10 кун ўтган бўлса-да, шаҳарнинг айрим ҳудудларида иссиқлик тизими тўлиқ ишламай турибди.

Таҳририятимизга Навоий шаҳри Зарафшон маҳалласи, Ибн Сино кўчаси 16-уйда яшовчи фуқаролар мурожаат қилишди. Улар айтишича, уйда иссиқлик тизими кеча — 12 ноябрь куни берилган. Бироқ, ундан олдин уй ертўласида қувур ёрилиши сабаб шаҳар иссиқлик таъминоти ходимлари келиб, носозликни бартараф этган, аммо ишни шошмашошарлик билан "мендан кетгунча, эгасига етгунча тарзида" бажарган.

Фуқароларнинг таъкидлашича, уй ёнидаги колодезда нимадир нотўғри бажарилгани сабаб тизим тўлиқ ишламай қолган. Бир неча марта қилинган мурожаатлардан сўнг Иссиқлик таъминоти корхонаси ва “Гулобод ситй” ширкати вакиллари келган, бироқ муаммони ҳал қила олмаган ва ишни ярим ҳолда ташлаб кетган.

Натижада, 16-уй аҳолиси иссиқлик берилган бўлишига қарамасдан, ҳали ҳам муздек уйларда яшашга мажбур бўлмоқда.

“Ҳурматли Навоий шаҳри иссиқлик тизими масъуллари, халқ шунча қийналиб турган бир пайтда, энди бу ҳолат нимаси? Қачон ишга масъулият билан ёндашасизлар?”

— дейилади аҳоли мурожаатида.

Мурожаатчиларга кўра бир неча маротаба Иссиқлик тизимига ва бошқа юқори ташкилотларга мурожаат қилинган, лекин барчаси бесамар кетмоқда, улар ҳаммани ана бўлади, мана бўлади деб алдашдан нарига ўтилмаётганини таъкидламоқда.

Мазкур ҳолат бўйича таҳририятимиз юқори ташкилотлардан расмий изоҳ кутиб қолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2🔥1
Тўлов тизимларидаги СМС-кодлар энди Antifraud давлат тизими орқали юборилади

Ўзбекистонда тўлов тизимларида фойдаланувчиларга юбориладиган СМС-кодлар энди давлатнинг марказлашган Antifraud тизими орқали етказилади. Бир қатор тўлов иловалари бу ҳақда фойдаланувчиларга билдиришнома юбормоқда.

Antifraud — бу фирибгарликни аниқлаш ва унинг олдини олишга қаратилган миллий хавфсизлик тизими бўлиб, у фойдаланувчи ҳаракатлари ва тўлов операцияларини таҳлил қилади, шубҳали ҳолатларни автоматик аниқлаб, зарурат туғилганда операцияларни тўхтатади ёки қўшимча тасдиқ сўрайди.

Тизимнинг ишлаш механизми қуйидагича:

🔷фойдаланувчининг IP-манзили, қурилмаси, жойлашуви ва транзакция тарихи ҳақида маълумот тўплайди;

🔷AI (сунъий интеллект) ва белгиланган қоидалар асосида таҳлил қилади;

🔷ҳар бир операция учун “риск балл” ҳисоблайди;

🔷шубҳали тўловларни блоклайди ёки қўшимча текширув талаб қилади;

🔷янги фирибгарлик усулларини ҳам ўрганиб, доимий равишда янгиланиб боради.


Маълумот учун, президент қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 сентябргача Марказий банк ҳузурида марказлашган антифрод тизими ҳамда банклар ва тўлов ташкилотларининг антифрод тизимларини жорий этиш ишлари якунланиши белгиланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚫 Онлайн кредитлардан эҳтиёт бўлинг!

🚫 Агар сизга гўёки банк ходимлари қўнғироқ қилиб, онлайн кредит расмийлаштириш ҳақида таклиф берса ёки оғохлантириш баҳонасида шахсий маълумотларингизни сўраса — ҳеч қачон маълумот берманг!

Ҳурматли фуқаролар!
Ўзингиз ва яқинларингизни турли кибержиноятлар қурбони бўлишидан асранг. Эҳтиёт бўлинг ва шахсий маълумотларингизни нотаниш шахсларга ошкор этманг!


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (718-сон, 11.11.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, тиббиёт муассасасига мижоз режали тиббий ёрдам олиш учун тегишли йўлланмасиз, ўз ихтиёри билан мурожаат қилганда, тиббий ёрдам белгиланган тартибда пулли асосда кўрсатилади.

Давлат томонидан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган пакет доирасида бепул кўрсатиладиган тиббий хизматлардан ташқари хизматлар қўшимча ҳисобланади ва пулли асосда кўрсатилади.

Мижоз тиббиёт муассасаларининг рўйхатга олиш бўлимлари томонидан қабул қилинади ва рўйхатга олинади.

Ҳар бир мижознинг тиббий картасига унинг шахсини тасдиқловчи маълумотлари асосида пулли хизмат кўрсатилиши белгиланади.

Мижозлар тиббиёт муассасасига тўловни олдиндан тўлиқ тўлаш шартларида қабул қилинади.

Тиббиёт муассасаларига келган шахслар тасдиқланган нархнома бўйича ҳақ тўлагандан сўнг маслаҳат олиш учун мутахассис шифокорга ва (ёки) инструментал-лаборатор ташхис қўйишга юборилади.

Текширув натижаларига кўра тор соҳа мутахассиси кўригига юбориш ва (ёки) мижозга амбулатор ёки стационар шароитда даволаниш чораси белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎12
Чироқчида фуқаронинг уйидан қарийб 21 килограмм гиёҳвандлик воситаси топилди

Қашқадарё вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доимий равишда ҳуқуқ-тартибот идораларининг диққат марказида бўлиб келмоқда.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан, вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Чироқчи тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида 1981 йилда туғилган, муқаддам икки маротаба судланган фуқаронинг яшаш хонадонида тинтув ўтказилиб, уч дона синтетик қопда сақланаётган 20 килограмм 658 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси аниқланди ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Маълумотларга кўра, мазкур шахс ушбу моддани келгусида сотиб, ноқонуний йўл билан даромад топишни режалаштирган.

Ҳозирда фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш билан боғлиқ жиноят) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

Ушбу модданинг 5-қисмида назарда тутилган жиноятлар учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Расмий маълумотларга кўра, дунё миқёсида 400 миллиондан ортиқ шахс гиёҳвандлик иллатига дучор бўлган бўлиб, унинг оқибатида ҳар йили 300 мингга яқин инсон ҳаётдан кўз юммоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом мамлакатлари «Ҳалол» ва сифат стандартлари бўйича Тошкентда муҳим қарорлар қабул қилди

Тошкент шаҳрида Ислом мамлакатлари стандартлар ва метрология институти (SMIIC)нинг 20-Бош Ассамблеяси ўз ишини якунлади.

Анжуманда 48 та мамлакат вакиллари иштирок этиб, озиқ-овқат хавфсизлиги, дори-дармон, “ҳалол” стандарти, метрология ҳамда хизматлар сифати бўйича янгиланган қоидаларни маъқулладилар.

Учрашув давомида Ўзбекистон томони миллий стандартларни Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) талабларига мослаштириш ишлари изчил давом этаётганини маълум қилди. Айни пайтда уйғунлик даражаси 40,6 фоизга етгани қайд этилди.

Тадбир натижалари маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини ошириш, бозорда шаффофлик ҳамда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, мазкур қарорлар Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириши ҳам таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Жаҳон банки: Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тез ривожланаётган иқтисодиётлар қаторида

Жаҳон банкининг “Европа ва Марказий Осиё иқтисодиёти: бандлик ва фаровонлик” мавзусидаги тадқиқотига кўра, Марказий Осиё жами макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича етакчи позициясини сақлаб қолмоқда.

Прогнозларга кўра, минтақанинг реал ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиши 2026 йилда 5%, 2027 йилда эса 4,6% даражада бўлиши кутилмоқда. Бу ўсишда асосий улушни Ўзбекистон ва Қирғизистон иқтисодиётлари таъминлаши таъкидланмоқда.

Тадқиқотда қайд этилишича, Ўзбекистон минтақадаги энг тез суръатларда ривожланаётган бешта иқтисодиёт қаторига киради.

Жаҳон банки башоратига кўра:

🔷2025 йилда мамлакат ЯИМ 6,2% га,

🔷2026 йилда эса 6% га ўсиши кутилмоқда.

Мутаҳассислар фикрича, мамлакатдаги иқтисодий ўсишга инфратузилмадаги ислоҳотлар, ишлаб чиқариш салоҳиятининг ошиши ва инвестиция фаоллигининг кучайиши асосий омил бўлмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ўйнашингга ишониб, эрсиз қоласан» — Сирдарёда солиқ бошлиғи ходимларни ҳақорат қилди

Сирдарё туман солиқ инспекцияси раҳбари Тоҳир Элмуродов, лавозимга тайинланганига уч ой ҳам тўлмасдан, хизмат йиғилишида ходимларга нисбатан ўта қўпол ва ҳақоратомуз ифодалар ишлатгани маълум бўлди. У шахсиятга тегадиган уятли сўзлар ва таҳдидлар билан чиқиш қилгани ходимлар норозилигини келтириб чиқарди.

Тоҳир Элмуродовнинг ходимларга нисбатан қўпол ва ҳақоратомуз сўзлар ишлатгани акс этган видео тарқалгач, мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви бошлангани маълум қилинди.

Дастлабки ўрганиш натижасида воқеа 2024 йилда содир бўлгани аниқланган. Сирдарё вилояти солиқ бошқармаси эса видеода келтирилган ҳолат бўйича расмий муносабат билдириб, текширув давом этаётганини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8🤔4😢2
Туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартиби белгиланди

"Туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартиби тўғрисида"ги низом (рўйхат рақами: 3699, 11.11.2025 й.) Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Низом "Янги Ўзбекистон манзаралари", "Буюк алломалар" ва “Замон қаҳрамонлари” каби туркум ижодий асарларни давлат буюртмаси асосида яратиш тартибини белгилайди.

Низомга кўра, туркум ижодий асарларнинг мавзу ва йўналишлари тўғрисида ҳар йили январь ойининг 10-санасигача ОАВларда эълон берилади.

Эълон қилинган мавзу ва йўналишлар бўйича ижодкорларнинг лойиҳа таклифлари ҳар йили февраль ойининг 5-санасигача қабул қилинади.

Давлат буюртмаси этиб тасдиқланган ижодий лойиҳаларнинг муаллифлари билан ижодий асарни яратиш бўйича шартнома тузилади.

Очиқлик ва шаффофликни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академиясининг веб-сайтида ижодкорлар тақдим этган барча лойиҳа таклифлари, ушбу лойиҳа таклифларини кўриб чиқиш ҳолати ҳамда улар юзасидан қабул қилинган қарорлар очиқ эълон қилиб борилади.

Яратилган ижодий асарлар Ислом цивилизацияси маркази ҳамда Бадиий кўргазмалар дирекцияси фондига тақдим қилинади ҳамда ижодкорларга маблағлар (муаллифлик ҳақи) тўлаб берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
Тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, тиббиёт муассасасига мижоз режали тиббий ёрдам олиш учун тегишли йўлланмасиз, ўз ихтиёри билан мурожаат қилганда, тиббий ёрдам белгиланган тартибда пулли асосда кўрсатилади.

Давлат томонидан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган пакет доирасида бепул кўрсатиладиган тиббий хизматлардан ташқари хизматлар қўшимча ҳисобланади ва пулли асосда кўрсатилади.

Мижоз тиббиёт муассасаларининг рўйхатга олиш бўлимлари томонидан қабул қилинади ва рўйхатга олинади.

Ҳар бир мижознинг тиббий картасига унинг шахсини тасдиқловчи маълумотлари асосида пулли хизмат кўрсатилиши белгиланади.

Мижозлар тиббиёт муассасасига тўловни олдиндан тўлиқ тўлаш шартларида қабул қилинади.

Тиббиёт муассасаларига келган шахслар тасдиқланган нархнома бўйича ҳақ тўлагандан сўнг маслаҳат олиш учун мутахассис шифокорга ва (ёки) инструментал-лаборатор ташхис қўйишга юборилади.

Текширув натижаларига кўра тор соҳа мутахассиси кўригига юбориш ва (ёки) мижозга амбулатор ёки стационар шароитда даволаниш чораси белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎13🤷‍♂1👍1🔥1😢1
Ўзбекистонда 14 ёшдан банк картаси мустақил очишга рухсат берилди

Адлия вазирлиги банк карталарининг чиқарилиши ва муомалада бўлишига доир низомга ўзгартишлар киритган буйруқни давлат рўйхатидан ўтказди. Янгиланган тартибга кўра, 14–18 ёшдаги вояга етмаганлар энди тижорат банкларида ўз номига шахсий банк картаси очиши мумкин.

Шунингдек, 14 ёшгача бўлган болаларга ота-онаси ёки қонуний вакили ёзма розилиги асосида карта расмийлаштирилиши белгилаб қўйилди.

Ҳужжатда банк карталарининг янги турлари ҳам жорий этилган:

Бизнес карталар — якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларга маблағни бошқариш имконини беради.

Ижтимоий карталар — нафақа ва ижтимоий тўловларни қабул қилиш учун мўлжалланган.

Қолаверса, олдиндан эмиссия қилинган шахсий карталарни мобил иловалар орқали фойдаланувчини идентификациялаш орқали фаоллаштириш имконияти яратилди.

Шу билан бирга, юридик шахсларга ичимлик ва оқова сув хизматлари учун тўловларни корпоратив банк карталари орқали амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 14–17 ноябр кунлари йирик халқаро тадбирлар муносабати билан ҳаракат вақтинча чекланади

Жорий йилнинг 14–17 ноябрь кунлари пойтахт Тошкентда бир қатор йирик халқаро тадбирлар ўтказилиши режалаштирилмоқда. Тадбирларни юқори даражада ташкил этиш мақсадида шаҳарнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати муайян вақтларда қисман чекланади ва айланма йўналишлар жорий этилади.

Ҳаракат вақтинча чекланадиган жойлар ва вақтлар ҳақида қўшимча маълумот алоҳида эълон қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиариқда пиёдалар йўлагида аёлни автомашина уриб кетди — жабрланувчи вафот этди

Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида 11 ноябрь куни пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган аёлни юқори тезликда ҳаракатланиб келган Gentra автомашинаси уриб кетди.

Маълумотларга кўра, аёл оғир тан жароҳатлари олган ва шифокорлар ёрдам кўрсатишга улгурмасдан, воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8😢5👍1
Риелторлик ташкилотлари томонидан кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш бўйича хизматлар кўрсатиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлиги томонидан “Ўзбекистон Республикаси Риелторлик хизматларининг миллий стандарти (4-сон РХМС) «Кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш»ни тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруқ (рўйхат рақами: 3701, 11.11.2025 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди.

Унга кўра, риелторлик ташкилотлари кўчмас мулк объектларини мулкдорлар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда бошқариш, ижарага бериш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш, даромад ва харажатларни бошқариш каби хизматларни профессионал асосда амалга оширади.

Стандарт билан қуйидаги мезонлар белгиланди:

▪️ кўчмас мулк объектларини ишончли бошқаришнинг ташкилий жиҳатлари;

▪️ ишончли бошқарувчи ва мулкдор ўртасидаги ҳуқуқ-мажбуриятлар;

▪️ ишончли бошқариш шартномасини тузиш бўйича талаблар;

▪️ бошқарувнинг шаффофлиги ва самарадорлигини таъминлаш.

Мазкур миллий стандарт жисмоний ва юридик шахслар учун кўчмас мулкдан самарали фойдаланиш, фойда олиш ва мулк қийматини ошириш имкониятини яратади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Тошкентда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Тошкент шаҳрида 15 ва 16 ноябр кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади. Унда Илҳом Алиев (Озарбайжон), Сердар Бердимуҳамедов (Туркманистон), Эмомали Раҳмон (Тожикистон), Садир Жапаров (Қирғизистон), Қосим‑Жўмарт Тўқаев (Қозоғистон) ва Каха Имнадзе (БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари) иштирок этади.

Саммит кун тартибида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, устувор соҳаларда қўшма лойиҳалар ва ташаббусларни амалга ошириш, шунингдек минтақавий ва халқаро сиёсий долзарб масалалар бўйича фикр алмашинуви киритилган. Учрашув якунларида кўп томонлама ҳужжатлар тўплами қабул қилиниши маълум қилинмоқда.

Бу форматдаги маслаҳатлашувларнинг ташаббуси Ўзбекистон етакчиси томонидан 2017 йил сентябрда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида илгари сурилган бўлиб, Ўзбекистон раислигида 20 дан ортиқ йирик тадбирлар ўтказилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥16
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Божхона қўмитаси 2025 йил 10 ойидаги фаолиятини брифингда тақдим этди

Божхона қўмитасида Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими бошлиғи Ҳ.Тангриев иштирокида 2025 йилнинг 10 ойи давомида божхона органлари томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан брифинг ўтказилди.

Жорий йил январь–август ойларида чегара-божхона постлари орқали 1,5 миллионга яқин юк автомашиналари (+25%), 670 мингдан ортиқ юк вагонлари (+14%) ва 50,5 миллион йўловчи (+10%) ҳаракатланди. Шу даврда 946 мингдан зиёд (+12%) божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.

Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 12 мингдан ортиқ ташқи иқтисодий фаолият иштирокчисига 47 трлн сўмлик имтиёз ва преференциялар берилиб, 400 дан зиёд тадбиркорлик субъектларига 4,8 трлн сўм божхона тўловларини кечиктириб тўлаш имкони яратилди. Давлат бюджетига 60,7 трлн сўм божхона тўловлари туширилиб, кўзланган режа 101,3% га бажарилди.

Яширин иқтисодиётга қарши кураш доирасида 34,6 минг ҳолатда қарийб 1 трлн сўмлик товарлар, шу жумладан 73,3 млрд сўмлик валюта, 114,1 млрд сўмлик заргарлик буюмлари мусодара қилинди. Мамлакат аҳолиси соғлиғи ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 1 тонна 610 кг гиёҳванд моддалар, 1 тонна 55 кг психотроп ва кучли таъсир этувчи моддалар, 137 та ўқотар ва совуқ қуроллар, 566 та патрон ҳамда 44,5 млрд сўмлик тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинди.

Божхона жараёнларини рақамлаштириш натижасида экспортда 94%, импортда 85% божхона юк декларациялари соддалаштирилган тартибда расмийлаштирилди. Инсон омилисиз расмийлаштириш улуши экспортда 45%, импортда 6%ни ташкил қилди.

Қайта ишлаш режими доирасида 443 тадбиркор ушбу имкониятдан фойдаланган, 979 млн долларлик товарлар жойлаштирилган ва натижада 1,2 млрд долларлик қайта ишланган маҳсулотлар (+43%) экспорт қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
АҚШ визаси учун семизлик ва айрим касалликларни сабаб қилиши мумкин

Вашингтон хорижликларга виза беришда рад этилиши мумкин бўлган сабаблар рўйхатига семизлик, юрак-қон томир касалликлари, диабет ва саратонни киритди. “The Washington Post” хабар беришича, Давлат департаменти 2025 йил 6 ноябрь куни бутун дунёдаги АҚШ дипломатик ваколатхоналарига кўрсатма юборган.

Ҳужжатда таъкидланишича, ариза берувчининг соғлиғи ҳисобга олиниши керак, чунки айрим тиббий ҳолатлар, жумладан семизлик, астма, уйқу пайтида нафас тўхташи, юқори қон босими ва клиник депрессияни келтириши мумкин. Шунингдек, ариза берувчининг АҚШда даволаниш учун етарли маблағи бор-йўқлиги ҳам текширилади.

Иммиграция бўйича адвокат Вик Гоелнинг айтишича, янги қоидалар ҳам иммиграцион, ҳам ноиммиграцион визаларга тааллуқли.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Юнусобод туманидаги дарахтлар сақлаб қолинди

Тошкент шаҳар маъмурий суди судлов ҳайъати (А. Ҳожиев, А. Юсупов, Т. Салимов) Юнусобод туманида кўплаб дарахтлари мавжуд бўлган ер майдони билан боғлиқ маъмурий ишни кўриб чиқди.

Суд қарори билан Тошкент туманлараро судининг ҳал қилув қарори бекор қилинди ва туман ҳокимининг мазкур ер майдонига оид қарори ҳақиқий эмас деб топилди.

Маълум қилинишича, маҳалла аҳли ва фаоллар бу ер майдонидаги дарахтларни асраб қолиш учун ҳаракат қилишган ва бу жараёнда экофаол Никита Лемешко ҳам очиқ суд мажлисида иштирок этди.

Суд қароридан сўнг, ер майдонидаги дарахтларни сақлаб қолиш имконияти яратилди. Шу билан бирга, бу масалада фаоллар, журналистлар ва жамоатчиликнинг қўллови муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍14