EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Саида Мирзиёева: Ўзбекистон – АҚШ муносабатларида янги босқич бошланди

Президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари Саида Мирзиёева Юта штатининг (АҚШ) Девид Беднар бошчилигидаги бизнес делегацияси билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари муносабатларида янги босқич бошлангани таъкидланди.

“Бугун Юта штатининг (АҚШ) Девид Беднар бошчилигидаги бизнес делегацияси билан мазмунли учрашув ўтказиб, Ўзбекистон – АҚШ муносабатлари ривожида янги босқич бошланганини мамнуният билан қайд этдик,”
— деди Саида Мирзиёева.

Учрашувда президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этиш тўғрисидаги қарори ишбилармонлик ва гуманитар алоқаларни кенгайтиришда муҳим қадам бўлиши таъкидланди.

Шунингдек, президент фармони билан Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилмоқда. Уни мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасида маслахатчи-элчи лавозими жорий этилмоқда.

Мазкур фармон асосида Ўзбекистон резидентларига ўз банк ҳисобварағидан маблағларни АҚШдаги корхоналарни ташкил этиш, уларнинг капиталида иштирок этиш ёки филиалларини маблағ билан таъминлаш учун эркин ўтказиш имконияти яратилади.

“Бу тадбиркорларимизнинг ташқи иқтисодий фаоллигини ривожлантириш, АҚШ билан инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг очиқ, замонавий иқтисодиёт сифатидаги янги имижини шакллантириш йўлидаги муҳим қадамдир,”

— дея таъкидлади Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍94🔥62😢1
Тошкент шаҳри ва вилоятида атмосферани ифлослантираётган 100 дан ортиқ хўжалик фаолиятига чек қўйилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотига кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган 106 та хўжалик фаолияти вақтинча тўхтатилди, 58 та иссиқхона хўжалигига нисбатан маъмурий жарималар қўлланди.

Бу чоралар Ҳукуматнинг 2025 йил 8 февралдаги 59-Ф-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Шу доирада Экология вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда маҳаллий ҳокимликлар иштирокида 300 дан ортиқ мутахассисдан иборат ишчи гуруҳлар тузилган.

Ишчи гуруҳлар пойтахт ва вилоят ҳудудидаги иссиқхона хўжаликлари, саноат корхоналари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш заводлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қамраб олган ҳолда кенг кўламли текширувлар ўтказди.

Назорат тадбирлари доирасида жами 4 869 та обект ўрганилиб, уларнинг 595 таси иссиқхона хўжалиги, 2 265 таси ижтимоий соҳа объекти, 1 998 таси эса саноат ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари экани аниқланди. Барча объектларда профилактика ва тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Текширувлар натижасида дудбурондан фойдаланиш қоидаларини бузган 58 та иссиқхона хўжалигига маъмурий жарима қўлланилди, 106 та хўжаликнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Шунингдек, 387 ҳолат бўйича экологик талабларга мувофиқлаштириш ва плёнка, автошина ҳамда ўсимлик қолдиқларини ёқилғи сифатида фойдаланмаслик юзасидан расмий огоҳлантириш хатлари юборилди.

Экология вазирлиги маълум қилишича, назорат тадбирлари ҳали ҳам давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Қозоғистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 14–16 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизга келади.

Ташриф дастури доирасида олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Кун тартибининг асосий мавзуси – савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари ҳамда маданий-гуманитар лойиҳалар каби устувор йўналишларда ҳамкорликни чуқурлаштиришдан иборат бўлади.

Шунингдек, минтақавий ва глобал сиёсатнинг долзарб масалалари, кўп томонлама форматлар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Ташриф доирасида Халқаро саноат кооперацияси маркази ва қатор қўшма лойиҳаларни ишга тушириш, шунингдек, Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида ҳам иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учтепани итлар галаси босди

EFFECT.uz таҳририятига Учтепа туманидаги Шафтолизор маҳалласи аҳолисидан мурожаат келиб тушди.

Фуқароларнинг маълум қилишича, тунги вақтларда маҳалла кўчаларида бемалол юриш деярли имконсиз — кўчаларда итлар галаси эркин кезиб юради.

Аҳолининг сўзларига кўра, бу ҳолат бир неча ойдан бери давом этмоқда. Маҳалла фуқаролари туман миқёсида фаолият юритувчи ҳайвонларни тутиш ва жойлаштириш хизматига бир неча маротаба мурожаат қилган, бироқ уларнинг шикояти тегишли тарзда кўриб чиқилмаган.

EFFECT.uz мазкур масала юзасидан мутасадди ташкилотлардан ҳолатни ўрганиш ва муаммони бартараф этиш чораларини кўришни сўраб қолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур иштирокчилари университетнинг тарихи билан танишдилар, музей фаолиятини кўздан кечирдилар. Шунингдек, замонавий ўқув аудиториялари, тренажёрлар, лабораториялар ва компьютер технологиялари билан жиҳозланган ўқув-моддий база тақдим этилди.

Тадбир якунида генерал-майор Фарҳоджон Шерматов Артиқович иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.Пресс-турда фаол қатнашган журналист ва блогерлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда нархлар кескин кўтарилмоқда

2025 йил октябрь ойида озиқ ва ноозиқ ҳамда хизматлар соҳасида нархларнинг йиллик қандай ўзгаргани маълум қилинди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, шу ойда метаннинг йиллик нархи кескин, яъни 30,5 фоизга кўтарилган, шунингдек, бензин қиймати 11,7, фоизга қимматлашган пропан нархи эса 18 фоизга, тушган.

Бундан ташқари
ички авиарейслар нархи — 52,3 фоизга;
тармоқ гази — 39,2 фоизга;
совуқ сув — 35,1 фоизга;
чиқинди ташлаш — 28,6 фоизга;
суюлтирилган газ — 25 фоизга;
шаҳар автобусида йўл ҳақи эса 22,3 фоизга ошган.

Ўзбекистонда йиллик инфляция 7,8 фоизга тушиб, ўтган йилга нисбатан 2,4 фоиз пунктга пасайгани хабар қилинганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Чиқиндидан қарзи борлар электрдан узилмайди

Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган “чиқиндидан қарзи борлар электрдан узилаётгани” ҳақидаги хабарларни рад этди.

Маълум қилинишича, бундай истеъмолчилар тўғридан-тўғри электр таъминотидан узилмайди.

Аввало, уларга “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 2100 рақамидан SMS огоҳлантириш юборилади. Агар қарз 5 кун ичида тўланмаса, электр учун тўлов қилиш имконияти вақтинча тўхтатилади.

Қарз тўлангандан кейин чеклов дарҳол ечилади, деб хабар берди вазирлик.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ўзини "Президент администрацияси ходими" деб таништирган шахс товламачилик йўли билан 10 миллион сўмни қўлга киритгани фош этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланади

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ўтказилиши муносабати билан 14–17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча ва қисман чекланади.

Мазкур чора-тадбир хавфсизлиги ва ташкилотчиликни таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Ҳайдовчилар ва шаҳар аҳолисидан ҳаракатни олдиндан режалаштириш ҳамда вақтинчалик чекловларга риоя этиш сўралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
«Иссиқлик берилган бўлса-да, муздек уйларда яшашга мажбурмиз» — навоийлик фуқаролар иссиқлик тизимидан норози

Навоий шаҳрида 2025 йилнинг 3 ноябридан бошланиши керак бўлган иссиқлик мавсуми ортидан 10 кун ўтган бўлса-да, шаҳарнинг айрим ҳудудларида иссиқлик тизими тўлиқ ишламай турибди.

Таҳририятимизга Навоий шаҳри Зарафшон маҳалласи, Ибн Сино кўчаси 16-уйда яшовчи фуқаролар мурожаат қилишди. Улар айтишича, уйда иссиқлик тизими кеча — 12 ноябрь куни берилган. Бироқ, ундан олдин уй ертўласида қувур ёрилиши сабаб шаҳар иссиқлик таъминоти ходимлари келиб, носозликни бартараф этган, аммо ишни шошмашошарлик билан "мендан кетгунча, эгасига етгунча тарзида" бажарган.

Фуқароларнинг таъкидлашича, уй ёнидаги колодезда нимадир нотўғри бажарилгани сабаб тизим тўлиқ ишламай қолган. Бир неча марта қилинган мурожаатлардан сўнг Иссиқлик таъминоти корхонаси ва “Гулобод ситй” ширкати вакиллари келган, бироқ муаммони ҳал қила олмаган ва ишни ярим ҳолда ташлаб кетган.

Натижада, 16-уй аҳолиси иссиқлик берилган бўлишига қарамасдан, ҳали ҳам муздек уйларда яшашга мажбур бўлмоқда.

“Ҳурматли Навоий шаҳри иссиқлик тизими масъуллари, халқ шунча қийналиб турган бир пайтда, энди бу ҳолат нимаси? Қачон ишга масъулият билан ёндашасизлар?”

— дейилади аҳоли мурожаатида.

Мурожаатчиларга кўра бир неча маротаба Иссиқлик тизимига ва бошқа юқори ташкилотларга мурожаат қилинган, лекин барчаси бесамар кетмоқда, улар ҳаммани ана бўлади, мана бўлади деб алдашдан нарига ўтилмаётганини таъкидламоқда.

Мазкур ҳолат бўйича таҳририятимиз юқори ташкилотлардан расмий изоҳ кутиб қолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2🔥1
Тўлов тизимларидаги СМС-кодлар энди Antifraud давлат тизими орқали юборилади

Ўзбекистонда тўлов тизимларида фойдаланувчиларга юбориладиган СМС-кодлар энди давлатнинг марказлашган Antifraud тизими орқали етказилади. Бир қатор тўлов иловалари бу ҳақда фойдаланувчиларга билдиришнома юбормоқда.

Antifraud — бу фирибгарликни аниқлаш ва унинг олдини олишга қаратилган миллий хавфсизлик тизими бўлиб, у фойдаланувчи ҳаракатлари ва тўлов операцияларини таҳлил қилади, шубҳали ҳолатларни автоматик аниқлаб, зарурат туғилганда операцияларни тўхтатади ёки қўшимча тасдиқ сўрайди.

Тизимнинг ишлаш механизми қуйидагича:

🔷фойдаланувчининг IP-манзили, қурилмаси, жойлашуви ва транзакция тарихи ҳақида маълумот тўплайди;

🔷AI (сунъий интеллект) ва белгиланган қоидалар асосида таҳлил қилади;

🔷ҳар бир операция учун “риск балл” ҳисоблайди;

🔷шубҳали тўловларни блоклайди ёки қўшимча текширув талаб қилади;

🔷янги фирибгарлик усулларини ҳам ўрганиб, доимий равишда янгиланиб боради.


Маълумот учун, президент қарорига мувофиқ, 2025 йил 1 сентябргача Марказий банк ҳузурида марказлашган антифрод тизими ҳамда банклар ва тўлов ташкилотларининг антифрод тизимларини жорий этиш ишлари якунланиши белгиланган.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚫 Онлайн кредитлардан эҳтиёт бўлинг!

🚫 Агар сизга гўёки банк ходимлари қўнғироқ қилиб, онлайн кредит расмийлаштириш ҳақида таклиф берса ёки оғохлантириш баҳонасида шахсий маълумотларингизни сўраса — ҳеч қачон маълумот берманг!

Ҳурматли фуқаролар!
Ўзингиз ва яқинларингизни турли кибержиноятлар қурбони бўлишидан асранг. Эҳтиёт бўлинг ва шахсий маълумотларингизни нотаниш шахсларга ошкор этманг!


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (718-сон, 11.11.2025 й.) билан “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт муассасаларида пулли хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, тиббиёт муассасасига мижоз режали тиббий ёрдам олиш учун тегишли йўлланмасиз, ўз ихтиёри билан мурожаат қилганда, тиббий ёрдам белгиланган тартибда пулли асосда кўрсатилади.

Давлат томонидан бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида кафолатланган пакет доирасида бепул кўрсатиладиган тиббий хизматлардан ташқари хизматлар қўшимча ҳисобланади ва пулли асосда кўрсатилади.

Мижоз тиббиёт муассасаларининг рўйхатга олиш бўлимлари томонидан қабул қилинади ва рўйхатга олинади.

Ҳар бир мижознинг тиббий картасига унинг шахсини тасдиқловчи маълумотлари асосида пулли хизмат кўрсатилиши белгиланади.

Мижозлар тиббиёт муассасасига тўловни олдиндан тўлиқ тўлаш шартларида қабул қилинади.

Тиббиёт муассасаларига келган шахслар тасдиқланган нархнома бўйича ҳақ тўлагандан сўнг маслаҳат олиш учун мутахассис шифокорга ва (ёки) инструментал-лаборатор ташхис қўйишга юборилади.

Текширув натижаларига кўра тор соҳа мутахассиси кўригига юбориш ва (ёки) мижозга амбулатор ёки стационар шароитда даволаниш чораси белгиланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎12
Чироқчида фуқаронинг уйидан қарийб 21 килограмм гиёҳвандлик воситаси топилди

Қашқадарё вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доимий равишда ҳуқуқ-тартибот идораларининг диққат марказида бўлиб келмоқда.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан, вилоят Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда Чироқчи тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида 1981 йилда туғилган, муқаддам икки маротаба судланган фуқаронинг яшаш хонадонида тинтув ўтказилиб, уч дона синтетик қопда сақланаётган 20 килограмм 658 грамм марихуана гиёҳвандлик воситаси аниқланди ва тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Маълумотларга кўра, мазкур шахс ушбу моддани келгусида сотиб, ноқонуний йўл билан даромад топишни режалаштирган.

Ҳозирда фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш билан боғлиқ жиноят) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.

Ушбу модданинг 5-қисмида назарда тутилган жиноятлар учун 10 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.

Расмий маълумотларга кўра, дунё миқёсида 400 миллиондан ортиқ шахс гиёҳвандлик иллатига дучор бўлган бўлиб, унинг оқибатида ҳар йили 300 мингга яқин инсон ҳаётдан кўз юммоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ислом мамлакатлари «Ҳалол» ва сифат стандартлари бўйича Тошкентда муҳим қарорлар қабул қилди

Тошкент шаҳрида Ислом мамлакатлари стандартлар ва метрология институти (SMIIC)нинг 20-Бош Ассамблеяси ўз ишини якунлади.

Анжуманда 48 та мамлакат вакиллари иштирок этиб, озиқ-овқат хавфсизлиги, дори-дармон, “ҳалол” стандарти, метрология ҳамда хизматлар сифати бўйича янгиланган қоидаларни маъқулладилар.

Учрашув давомида Ўзбекистон томони миллий стандартларни Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) талабларига мослаштириш ишлари изчил давом этаётганини маълум қилди. Айни пайтда уйғунлик даражаси 40,6 фоизга етгани қайд этилди.

Тадбир натижалари маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигини ошириш, бозорда шаффофлик ҳамда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда. Шу билан бирга, мазкур қарорлар Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириши ҳам таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Жаҳон банки: Ўзбекистон Марказий Осиёдаги энг тез ривожланаётган иқтисодиётлар қаторида

Жаҳон банкининг “Европа ва Марказий Осиё иқтисодиёти: бандлик ва фаровонлик” мавзусидаги тадқиқотига кўра, Марказий Осиё жами макроиқтисодий кўрсаткичлар бўйича етакчи позициясини сақлаб қолмоқда.

Прогнозларга кўра, минтақанинг реал ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиши 2026 йилда 5%, 2027 йилда эса 4,6% даражада бўлиши кутилмоқда. Бу ўсишда асосий улушни Ўзбекистон ва Қирғизистон иқтисодиётлари таъминлаши таъкидланмоқда.

Тадқиқотда қайд этилишича, Ўзбекистон минтақадаги энг тез суръатларда ривожланаётган бешта иқтисодиёт қаторига киради.

Жаҳон банки башоратига кўра:

🔷2025 йилда мамлакат ЯИМ 6,2% га,

🔷2026 йилда эса 6% га ўсиши кутилмоқда.

Мутаҳассислар фикрича, мамлакатдаги иқтисодий ўсишга инфратузилмадаги ислоҳотлар, ишлаб чиқариш салоҳиятининг ошиши ва инвестиция фаоллигининг кучайиши асосий омил бўлмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5