EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон президенти Юта штати билан ҳамкорликнинг мустаҳкамланишини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Юта штатининг Исо Масих Охирги замон авлиёлари черкови оқсоқоли Девид Беднар ва “Стирлинг” халқаро хайрия фонди раиси Майлс Ҳансендан иборат ишбилармонлар делегациясини қабул қилди. Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларининг суръати ортиб бораётган шароитда Юта штати билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Юта штати ўртасидаги фаол мулоқот ва алмашинувлар мамнуният билан қайд этилди. Рақамлаштириш, таълим ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида қўшма лойиҳалар бошланган.

Инновациялар, тоғ-кон саноати, хотин-қизлар тадбиркорлиги, инклюзив таълим, соғлиқни сақлаш, сув таъминоти ва санитария соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Якунда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш мақсадида Юта штати губернатори бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥11🤔1
Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашган фуқаролар кўкрак нишони билан тақдирланади

Ҳукумат қарори билан “Наркотикларга қарши курашиш фидойиси” кўкрак нишони тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Кўкрак нишони билан фидойи фуқаролар, биринчи навбатда, ёшлар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигига ҳар йили 1 майга қадар тақдим этилади.

Кўкрак нишони, қоида тариқасида, ҳар йили 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни арафасида тантанали вазиятда топширилади.

Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлигида “Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарор (рўйхат рақами 3420-2, 11.11.2025 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди

Ушбу ҳужжат билан бир қатор янгиликлар белгиланди, жумладан:

Эндиликда мижозлар банкларда эскроу ҳисобварақларини очишлари мумкин (маълумот учун: бу ҳисобварақлар электрон тижоратда электрон савдо майдончалари орқали маҳсулотлар олди-сотдиси, улушли шартномалар бўйича ва бошқа соҳаларда битимлар тузишда қўлланади).

Банк ҳисобварақларини очиш учун мижозлар шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг ҳамда ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотноманинг ЯИДХП (my.gov.uz) ва/ёки "Ижтимоий карта" мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини тақдим этишлари мумкин.

Норезидент жисмоний шахслар илгари тегишли банкда банк ҳисобварағини очган бўлса, ушбу банкда бошқа банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин.

14 ёшгача бўлган вояга етмаган шахсга ота-онадан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс (қонуний вакили) томонидан миллий ва чет эл валютасида депозит, металл ҳисобварақлар очиш мумкин.

14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар миллий ва чет эл валютасида депозит, металл ҳисобварақларни мустақил равишда очишлари мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади

Ўзбекистонда олий таълим ташкилотлари битирувчиларини иш билан таъминлаган тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, тадбиркорларга 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга кредит берилади. Кредит ставкaси Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори қилиб белгиланган.

Имтиёзли кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳалар учун асосий воситалар сотиб олиш ҳамда айланма маблағларни тўлдириш мақсадида берилади.

Қарорга мувофиқ, ҳар бир 1 миллиард сўм қарз учун тадбиркор камида бир нафар олий таълим муассасаси битирувчисини ишга қабул қилиши шарт.

Шунингдек, агар кредит асосида ишга қабул қилинган битирувчи билан 2 йил ичида меҳнат шартномаси бекор қилинса ва 1 ой ичида бошқа битирувчи ишга қабул қилинмаса, кредит бўйича фоиз ставкалари тижорат ставкасига ўзгартирилади.

Қўшимча равишда, битирувчилар ўртасида энг яхши стартап ва инновацион лойиҳалар танлови ташкил этилади. Танлов ғолибларига камида 2 нафар битирувчини ишга олиш шарти билан 1 миллиард сўмгача грант ажратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Шавкат Мирзиёев: Марказий Осиё янги давр остонасида

“Янги Ўзбекистон” газетасининг 13 ноябр куниги 234-сонида президент Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Мақолада таъкидланишича, Марказий Осиё мамлакатлари ортиқча тўсиқларсиз, узоқ йиллардан сўнг илк бор биргаликда олдинга интилиш, умумий ривожланиш ва барқарорликни таъминлашга қаратилган янги босқичга кириб келди.

Давлат раҳбари фикрича, бу жараён “ўз-ўзидан” вужудга келмаган, балки Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг сиёсий иродаси ва аниқ мақсадга йўналтирилган саъй-ҳаракатлари самарасидир. Мintaқада ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва ҳурмат муҳити мустаҳкамланиб, ҳамкорлик кенг кўламли заруратга айлангани қайд этилган.

Президент таъкидлашича, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари янги минтақавий ҳамкорлик архитектурасини яратди. Тошкентда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммит эса барқарор, ўзаро боғлиқ ва фаровон Марказий Осиёни барпо этишда муҳим босқич бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥13
Саида Мирзиёева: Ўзбекистон – АҚШ муносабатларида янги босқич бошланди

Президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари Саида Мирзиёева Юта штатининг (АҚШ) Девид Беднар бошчилигидаги бизнес делегацияси билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари муносабатларида янги босқич бошлангани таъкидланди.

“Бугун Юта штатининг (АҚШ) Девид Беднар бошчилигидаги бизнес делегацияси билан мазмунли учрашув ўтказиб, Ўзбекистон – АҚШ муносабатлари ривожида янги босқич бошланганини мамнуният билан қайд этдик,”
— деди Саида Мирзиёева.

Учрашувда президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этиш тўғрисидаги қарори ишбилармонлик ва гуманитар алоқаларни кенгайтиришда муҳим қадам бўлиши таъкидланди.

Шунингдек, президент фармони билан Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилмоқда. Уни мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасида маслахатчи-элчи лавозими жорий этилмоқда.

Мазкур фармон асосида Ўзбекистон резидентларига ўз банк ҳисобварағидан маблағларни АҚШдаги корхоналарни ташкил этиш, уларнинг капиталида иштирок этиш ёки филиалларини маблағ билан таъминлаш учун эркин ўтказиш имконияти яратилади.

“Бу тадбиркорларимизнинг ташқи иқтисодий фаоллигини ривожлантириш, АҚШ билан инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг очиқ, замонавий иқтисодиёт сифатидаги янги имижини шакллантириш йўлидаги муҳим қадамдир,”

— дея таъкидлади Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍94🔥62😢1
Тошкент шаҳри ва вилоятида атмосферани ифлослантираётган 100 дан ортиқ хўжалик фаолиятига чек қўйилди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотига кўра, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида жойлашган 106 та хўжалик фаолияти вақтинча тўхтатилди, 58 та иссиқхона хўжалигига нисбатан маъмурий жарималар қўлланди.

Бу чоралар Ҳукуматнинг 2025 йил 8 февралдаги 59-Ф-сон фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Шу доирада Экология вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда маҳаллий ҳокимликлар иштирокида 300 дан ортиқ мутахассисдан иборат ишчи гуруҳлар тузилган.

Ишчи гуруҳлар пойтахт ва вилоят ҳудудидаги иссиқхона хўжаликлари, саноат корхоналари, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш заводлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини қамраб олган ҳолда кенг кўламли текширувлар ўтказди.

Назорат тадбирлари доирасида жами 4 869 та обект ўрганилиб, уларнинг 595 таси иссиқхона хўжалиги, 2 265 таси ижтимоий соҳа объекти, 1 998 таси эса саноат ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари экани аниқланди. Барча объектларда профилактика ва тушунтириш ишлари амалга оширилди.

Текширувлар натижасида дудбурондан фойдаланиш қоидаларини бузган 58 та иссиқхона хўжалигига маъмурий жарима қўлланилди, 106 та хўжаликнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди. Шунингдек, 387 ҳолат бўйича экологик талабларга мувофиқлаштириш ва плёнка, автошина ҳамда ўсимлик қолдиқларини ёқилғи сифатида фойдаланмаслик юзасидан расмий огоҳлантириш хатлари юборилди.

Экология вазирлиги маълум қилишича, назорат тадбирлари ҳали ҳам давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Қозоғистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 14–16 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизга келади.

Ташриф дастури доирасида олий даражадаги музокаралар ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари раислигида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.

Кун тартибининг асосий мавзуси – савдо, саноат кооперацияси, транспорт ва логистика, энергетика, қишлоқ хўжалиги, сув ресурслари ҳамда маданий-гуманитар лойиҳалар каби устувор йўналишларда ҳамкорликни чуқурлаштиришдан иборат бўлади.

Шунингдек, минтақавий ва глобал сиёсатнинг долзарб масалалари, кўп томонлама форматлар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Ташриф доирасида Халқаро саноат кооперацияси маркази ва қатор қўшма лойиҳаларни ишга тушириш, шунингдек, Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар тўпламини имзолаш кўзда тутилган.

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, шунингдек, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашувида ҳам иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍29🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учтепани итлар галаси босди

EFFECT.uz таҳририятига Учтепа туманидаги Шафтолизор маҳалласи аҳолисидан мурожаат келиб тушди.

Фуқароларнинг маълум қилишича, тунги вақтларда маҳалла кўчаларида бемалол юриш деярли имконсиз — кўчаларда итлар галаси эркин кезиб юради.

Аҳолининг сўзларига кўра, бу ҳолат бир неча ойдан бери давом этмоқда. Маҳалла фуқаролари туман миқёсида фаолият юритувчи ҳайвонларни тутиш ва жойлаштириш хизматига бир неча маротаба мурожаат қилган, бироқ уларнинг шикояти тегишли тарзда кўриб чиқилмаган.

EFFECT.uz мазкур масала юзасидан мутасадди ташкилотлардан ҳолатни ўрганиш ва муаммони бартараф этиш чораларини кўришни сўраб қолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида журналист ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди.

Пресс-тур иштирокчилари университетнинг тарихи билан танишдилар, музей фаолиятини кўздан кечирдилар. Шунингдек, замонавий ўқув аудиториялари, тренажёрлар, лабораториялар ва компьютер технологиялари билан жиҳозланган ўқув-моддий база тақдим этилди.

Тадбир якунида генерал-майор Фарҳоджон Шерматов Артиқович иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.Пресс-турда фаол қатнашган журналист ва блогерлар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда нархлар кескин кўтарилмоқда

2025 йил октябрь ойида озиқ ва ноозиқ ҳамда хизматлар соҳасида нархларнинг йиллик қандай ўзгаргани маълум қилинди. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, шу ойда метаннинг йиллик нархи кескин, яъни 30,5 фоизга кўтарилган, шунингдек, бензин қиймати 11,7, фоизга қимматлашган пропан нархи эса 18 фоизга, тушган.

Бундан ташқари
ички авиарейслар нархи — 52,3 фоизга;
тармоқ гази — 39,2 фоизга;
совуқ сув — 35,1 фоизга;
чиқинди ташлаш — 28,6 фоизга;
суюлтирилган газ — 25 фоизга;
шаҳар автобусида йўл ҳақи эса 22,3 фоизга ошган.

Ўзбекистонда йиллик инфляция 7,8 фоизга тушиб, ўтган йилга нисбатан 2,4 фоиз пунктга пасайгани хабар қилинганди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Чиқиндидан қарзи борлар электрдан узилмайди

Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган “чиқиндидан қарзи борлар электрдан узилаётгани” ҳақидаги хабарларни рад этди.

Маълум қилинишича, бундай истеъмолчилар тўғридан-тўғри электр таъминотидан узилмайди.

Аввало, уларга “Ҳудудий электр тармоқлари”нинг 2100 рақамидан SMS огоҳлантириш юборилади. Агар қарз 5 кун ичида тўланмаса, электр учун тўлов қилиш имконияти вақтинча тўхтатилади.

Қарз тўлангандан кейин чеклов дарҳол ечилади, деб хабар берди вазирлик.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ўзини "Президент администрацияси ходими" деб таништирган шахс товламачилик йўли билан 10 миллион сўмни қўлга киритгани фош этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланади

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг еттинчи Маслаҳат учрашуви ўтказилиши муносабати билан 14–17 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида айрим кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча ва қисман чекланади.

Мазкур чора-тадбир хавфсизлиги ва ташкилотчиликни таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда. Ҳайдовчилар ва шаҳар аҳолисидан ҳаракатни олдиндан режалаштириш ҳамда вақтинчалик чекловларга риоя этиш сўралади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
«Иссиқлик берилган бўлса-да, муздек уйларда яшашга мажбурмиз» — навоийлик фуқаролар иссиқлик тизимидан норози

Навоий шаҳрида 2025 йилнинг 3 ноябридан бошланиши керак бўлган иссиқлик мавсуми ортидан 10 кун ўтган бўлса-да, шаҳарнинг айрим ҳудудларида иссиқлик тизими тўлиқ ишламай турибди.

Таҳририятимизга Навоий шаҳри Зарафшон маҳалласи, Ибн Сино кўчаси 16-уйда яшовчи фуқаролар мурожаат қилишди. Улар айтишича, уйда иссиқлик тизими кеча — 12 ноябрь куни берилган. Бироқ, ундан олдин уй ертўласида қувур ёрилиши сабаб шаҳар иссиқлик таъминоти ходимлари келиб, носозликни бартараф этган, аммо ишни шошмашошарлик билан "мендан кетгунча, эгасига етгунча тарзида" бажарган.

Фуқароларнинг таъкидлашича, уй ёнидаги колодезда нимадир нотўғри бажарилгани сабаб тизим тўлиқ ишламай қолган. Бир неча марта қилинган мурожаатлардан сўнг Иссиқлик таъминоти корхонаси ва “Гулобод ситй” ширкати вакиллари келган, бироқ муаммони ҳал қила олмаган ва ишни ярим ҳолда ташлаб кетган.

Натижада, 16-уй аҳолиси иссиқлик берилган бўлишига қарамасдан, ҳали ҳам муздек уйларда яшашга мажбур бўлмоқда.

“Ҳурматли Навоий шаҳри иссиқлик тизими масъуллари, халқ шунча қийналиб турган бир пайтда, энди бу ҳолат нимаси? Қачон ишга масъулият билан ёндашасизлар?”

— дейилади аҳоли мурожаатида.

Мурожаатчиларга кўра бир неча маротаба Иссиқлик тизимига ва бошқа юқори ташкилотларга мурожаат қилинган, лекин барчаси бесамар кетмоқда, улар ҳаммани ана бўлади, мана бўлади деб алдашдан нарига ўтилмаётганини таъкидламоқда.

Мазкур ҳолат бўйича таҳририятимиз юқори ташкилотлардан расмий изоҳ кутиб қолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2🔥1