EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Кўп қаватли уйлар атрофи — ноқонуний қурилмалардан холи бўлиши шарт!

Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Навоий шаҳридаги кўп қаватли уйларда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

Ўрганишлар давомида айрим мулкдорлар томонидан уй-жойлардан фойдаланиш қоидаларига зид равишда биринчи қаватлардаги турар жойлар атрофи ўзбошимчалик билан турли қурилмалар билан ўраб олингани аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан мулкдорларга аниқланган камчиликларни белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида расмий кўрсатмалар берилди. Уларнинг ижроси инспекция томонидан қатъий назоратга олинди.

Уй-жойлардан фойдаланишда ўзбошимчалик билан ўзгартишлар киритиш — бу нафақат қонунбузарлик, балки хавфсизлик ва яшаш қулайлигига таҳдид ҳамдир,
дея эслатади Ҳудудий инспекция фуқароларга мурожаатида.

Ҳудудларда назорат тадбирлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Юнусободда ободонлаштириш мақсадида берилган ер майдонига кўп қаватли турар-жой қурилмоқда

Давлат мулки яна арзон нархга “қўлдан кетди”. Юнусобод туманида 1500 та дарахтдан иборат, 3,6 гектар ер майдони аукцион орқали сотиб юборилгани маълум бўлди.

Бу ер — АҚШ элчихонаси ёнида жойлашган, пойтахтнинг энг қиммат ҳудудларидан бири. Бир сотихининг бозор нархи камида 100 минг доллар бўлган ер “аукционда” атиги 87 миллион сўмдан (7,2 минг доллар) сотилган.

Агар ер бозор нархида сотилганида давлат ғазнасига тахминан 36,4 миллион доллар тушиши мумкин эди. Аммо амалдагича “аукцион” натижасида ғазнага бор-йўғи 2,64 миллион доллар кирим қилинган.
Энг қизиғи — ҳужжатларда бу ер “очиқ автотураргоҳ ташкил этиш ва ҳудудни ободонлаштириш” мақсадида берилгани қайд этилган. Бироқ амалда бу ерда “Yunusabad Residence” деб номланган кўп қаватли уйлар мажмуаси қурилмоқда.

Бу ҳолат “давлат мулкини кимлар ва қандай тарзда ўзлаштиряпти?”, “қонунлар қаерда чанг босиб ётибди?”, “ҳокимнинг ваколати қай даражада?” каби кўплаб саволларни туғдиради.

Давлат ерлари — ота мерос эмас. Ер давлатники, халқники. Ва ҳар бир сотихининг тақдири жавобгарлик билан ҳал этилиши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5😢4👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда йил бошидан бери чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаш билан боғлиқ салкам 10 мингта ҳолат аниқланди

Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълумотига кўра, 2025 йилнинг январидан бошлаб ноябригача Ўзбекистонда чиқиндиларни белгиланмаган ва ноқонуний жойларга ташлаш билан боғлиқ 9817 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган.

Ҳуқуқбузарликлар 3714 та ҳолатда транспорт воситалари ҳамда 6103 та ҳолатда фуқаролар томонидан содир этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
🚗 “DNA Motors” раҳбари Наргис Саидназирханова: “Кечикиш бор, аммо мижозларни алдаганимиз йўқ”” Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда “DNA Motors” МЧЖ раҳбарияти ҳақида турли даъво ва эътирозлар тарқалди. Компания директори Наргис Саидназирханова эса вазиятга…
⚡️Тошкентда собиқ депутат, “DNA Motors” автосалони раҳбари – Наргис Саидназирханова қамоққа олинди

Аввалроқ Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман кенгаши депутати лавозимида ишлаган Наргис Саидназирханова ЖКнинг 168-моддаси яъни фирибгарликда гумонланиб қамоққа олинди. У хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқароларнинг ишончини суистеъмол қилиб, пул маблағларини қўлга киритган.

Шунингдек, у бир қанча мижозларга Хитойдан электромобиль олиб келиб беришни ваъда қилиб, ишончига кирган ҳолда уларни алдаган. Аввалроқ, Саидназирханова автосалон бўйича Effect.uz’га тушунтириш бериб, автомобилларни олиб келишда кечикиш борлигини тан олган ҳолда, мижозларни алдамасликка кафолат берганди.

«Айрим кечикишлар объектив ва субъектив сабабларга кўра юз беради, бу ҳолат шартномада ҳам кўрсатилган», деганди Н. Саидназирханова.


Маълумот ўрнида, “DNA Motors” 4 йилдан буён хориждан электромобил етказиб бериш билан шуғулланадиган йирик компаниялардан бири бўлиб, МЧЖнинг 42,50 фоиз таъсисчилиги Саидназирхановага тегишли бўлса, қолган 57,50 фоизи Саидамил Саидназирхановга тегишли. МЧЖ дан жабрланганлар 40 дан ортиқ бўлса, Наргис Саидназирханованинг депутатлик фаолиятида жабрланган фуқаролар 10 га яқин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5👍2
Ўзбекистон президенти Юта штати билан ҳамкорликнинг мустаҳкамланишини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Юта штатининг Исо Масих Охирги замон авлиёлари черкови оқсоқоли Девид Беднар ва “Стирлинг” халқаро хайрия фонди раиси Майлс Ҳансендан иборат ишбилармонлар делегациясини қабул қилди. Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ҳам иштирок этди.

Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларининг суръати ортиб бораётган шароитда Юта штати билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Юта штати ўртасидаги фаол мулоқот ва алмашинувлар мамнуният билан қайд этилди. Рақамлаштириш, таълим ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида қўшма лойиҳалар бошланган.

Инновациялар, тоғ-кон саноати, хотин-қизлар тадбиркорлиги, инклюзив таълим, соғлиқни сақлаш, сув таъминоти ва санитария соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.

Якунда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш мақсадида Юта штати губернатори бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥11🤔1
Гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашган фуқаролар кўкрак нишони билан тақдирланади

Ҳукумат қарори билан “Наркотикларга қарши курашиш фидойиси” кўкрак нишони тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Кўкрак нишони билан фидойи фуқаролар, биринчи навбатда, ёшлар тақдирланади.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлигига ҳар йили 1 майга қадар тақдим этилади.

Кўкрак нишони, қоида тариқасида, ҳар йили 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши курашиш куни арафасида тантанали вазиятда топширилади.

Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлигида “Банк ҳисобварақларини очиш, юритиш ва ёпиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарор (рўйхат рақами 3420-2, 11.11.2025 й.) давлат рўйхатидан ўтказилди

Ушбу ҳужжат билан бир қатор янгиликлар белгиланди, жумладан:

Эндиликда мижозлар банкларда эскроу ҳисобварақларини очишлари мумкин (маълумот учун: бу ҳисобварақлар электрон тижоратда электрон савдо майдончалари орқали маҳсулотлар олди-сотдиси, улушли шартномалар бўйича ва бошқа соҳаларда битимлар тузишда қўлланади).

Банк ҳисобварақларини очиш учун мижозлар шахсни тасдиқловчи ҳужжатларнинг ҳамда ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотноманинг ЯИДХП (my.gov.uz) ва/ёки "Ижтимоий карта" мобил иловаси орқали бериладиган электрон шаклини тақдим этишлари мумкин.

Норезидент жисмоний шахслар илгари тегишли банкда банк ҳисобварағини очган бўлса, ушбу банкда бошқа банк ҳисобварақларини масофадан туриб очиши мумкин.

14 ёшгача бўлган вояга етмаган шахсга ота-онадан бири ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс (қонуний вакили) томонидан миллий ва чет эл валютасида депозит, металл ҳисобварақлар очиш мумкин.

14 ёшдан 18 ёшгача бўлган вояга етмаган шахслар миллий ва чет эл валютасида депозит, металл ҳисобварақларни мустақил равишда очишлари мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредит берилади

Ўзбекистонда олий таълим ташкилотлари битирувчиларини иш билан таъминлаган тадбиркорларга 5 миллиард сўмгача имтиёзли кредитлар ажратилади. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, тадбиркорларга 2 йиллик имтиёзли давр билан 7 йил муддатга кредит берилади. Кредит ставкaси Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори қилиб белгиланган.

Имтиёзли кредитлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги лойиҳалар учун асосий воситалар сотиб олиш ҳамда айланма маблағларни тўлдириш мақсадида берилади.

Қарорга мувофиқ, ҳар бир 1 миллиард сўм қарз учун тадбиркор камида бир нафар олий таълим муассасаси битирувчисини ишга қабул қилиши шарт.

Шунингдек, агар кредит асосида ишга қабул қилинган битирувчи билан 2 йил ичида меҳнат шартномаси бекор қилинса ва 1 ой ичида бошқа битирувчи ишга қабул қилинмаса, кредит бўйича фоиз ставкалари тижорат ставкасига ўзгартирилади.

Қўшимча равишда, битирувчилар ўртасида энг яхши стартап ва инновацион лойиҳалар танлови ташкил этилади. Танлов ғолибларига камида 2 нафар битирувчини ишга олиш шарти билан 1 миллиард сўмгача грант ажратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Шавкат Мирзиёев: Марказий Осиё янги давр остонасида

“Янги Ўзбекистон” газетасининг 13 ноябр куниги 234-сонида президент Шавкат Мирзиёевнинг “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Мақолада таъкидланишича, Марказий Осиё мамлакатлари ортиқча тўсиқларсиз, узоқ йиллардан сўнг илк бор биргаликда олдинга интилиш, умумий ривожланиш ва барқарорликни таъминлашга қаратилган янги босқичга кириб келди.

Давлат раҳбари фикрича, бу жараён “ўз-ўзидан” вужудга келмаган, балки Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг сиёсий иродаси ва аниқ мақсадга йўналтирилган саъй-ҳаракатлари самарасидир. Мintaқада ўзаро ишонч, яхши қўшничилик ва ҳурмат муҳити мустаҳкамланиб, ҳамкорлик кенг кўламли заруратга айлангани қайд этилган.

Президент таъкидлашича, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувлари янги минтақавий ҳамкорлик архитектурасини яратди. Тошкентда бўлиб ўтадиган навбатдаги саммит эса барқарор, ўзаро боғлиқ ва фаровон Марказий Осиёни барпо этишда муҳим босқич бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43🔥13
Саида Мирзиёева: Ўзбекистон – АҚШ муносабатларида янги босқич бошланди

Президент администрацияси раҳбарининг ўринбосари Саида Мирзиёева Юта штатининг (АҚШ) Девид Беднар бошчилигидаги бизнес делегацияси билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари муносабатларида янги босқич бошлангани таъкидланди.

“Бугун Юта штатининг (АҚШ) Девид Беднар бошчилигидаги бизнес делегацияси билан мазмунли учрашув ўтказиб, Ўзбекистон – АҚШ муносабатлари ривожида янги босқич бошланганини мамнуният билан қайд этдик,”
— деди Саида Мирзиёева.

Учрашувда президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этиш тўғрисидаги қарори ишбилармонлик ва гуманитар алоқаларни кенгайтиришда муҳим қадам бўлиши таъкидланди.

Шунингдек, президент фармони билан Америка – Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилмоқда. Уни мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасида маслахатчи-элчи лавозими жорий этилмоқда.

Мазкур фармон асосида Ўзбекистон резидентларига ўз банк ҳисобварағидан маблағларни АҚШдаги корхоналарни ташкил этиш, уларнинг капиталида иштирок этиш ёки филиалларини маблағ билан таъминлаш учун эркин ўтказиш имконияти яратилади.

“Бу тадбиркорларимизнинг ташқи иқтисодий фаоллигини ривожлантириш, АҚШ билан инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, Ўзбекистоннинг очиқ, замонавий иқтисодиёт сифатидаги янги имижини шакллантириш йўлидаги муҳим қадамдир,”

— дея таъкидлади Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍94🔥62😢1