2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Ўзбекистонда инфляция даражасини босқичма-босқич пасайтириш бўйича аниқ режалар белгиланди — 2025 йилда 7,8 фоизга тушган инфляция 2026 йилда 7 фоизгача камайтирилиши, 2027 йилда эса 5 фоиз атрофида барқарорлаштирилиши кўзда тутилган. Бу мақсадда товар ва хизматлар таклифини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда банк тизими орқали иқтисодиётга йўналтириладиган кредитлар ҳажмини кескин ошириш режалаштирилмоқда.
👉https://effect.uz/6653
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍53🔥12🤔4
Тошкентда қурувчилар нафси учун ишлаётган аҳоли
👉 https://youtu.be/Em49psRCPo0
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👉 https://youtu.be/Em49psRCPo0
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
YouTube
ҚУРУВЧИЛАР НАФСИ УЧУН ИШЛАЁТГАН ХАЛҚ– EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд: Ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорат инспекцияси томонидан Қорасув массивида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш сифати ўрганилди. Ҳақиқий аҳвол қандай?
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
Кўп қаватли уйлар атрофи — ноқонуний қурилмалардан холи бўлиши шарт!
Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Навоий шаҳридаги кўп қаватли уйларда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Ўрганишлар давомида айрим мулкдорлар томонидан уй-жойлардан фойдаланиш қоидаларига зид равишда биринчи қаватлардаги турар жойлар атрофи ўзбошимчалик билан турли қурилмалар билан ўраб олингани аниқланди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан мулкдорларга аниқланган камчиликларни белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида расмий кўрсатмалар берилди. Уларнинг ижроси инспекция томонидан қатъий назоратга олинди.
Ҳудудларда назорат тадбирлари давом этмоқда.

Уй-жойлардан фойдаланишда ўзбошимчалик билан ўзгартишлар киритиш — бу нафақат қонунбузарлик, балки хавфсизлик ва яшаш қулайлигига таҳдид ҳамдир,дея эслатади Ҳудудий инспекция фуқароларга мурожаатида.
Ҳудудларда назорат тадбирлари давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1
Юнусободда ободонлаштириш мақсадида берилган ер майдонига кўп қаватли турар-жой қурилмоқда
Давлат мулки яна арзон нархга “қўлдан кетди”. Юнусобод туманида 1500 та дарахтдан иборат, 3,6 гектар ер майдони аукцион орқали сотиб юборилгани маълум бўлди.
Бу ер — АҚШ элчихонаси ёнида жойлашган, пойтахтнинг энг қиммат ҳудудларидан бири. Бир сотихининг бозор нархи камида 100 минг доллар бўлган ер “аукционда” атиги 87 миллион сўмдан (7,2 минг доллар) сотилган.
Агар ер бозор нархида сотилганида давлат ғазнасига тахминан 36,4 миллион доллар тушиши мумкин эди. Аммо амалдагича “аукцион” натижасида ғазнага бор-йўғи 2,64 миллион доллар кирим қилинган.
Энг қизиғи — ҳужжатларда бу ер “очиқ автотураргоҳ ташкил этиш ва ҳудудни ободонлаштириш” мақсадида берилгани қайд этилган. Бироқ амалда бу ерда “Yunusabad Residence” деб номланган кўп қаватли уйлар мажмуаси қурилмоқда.
Бу ҳолат “давлат мулкини кимлар ва қандай тарзда ўзлаштиряпти?”, “қонунлар қаерда чанг босиб ётибди?”, “ҳокимнинг ваколати қай даражада?” каби кўплаб саволларни туғдиради.
Давлат ерлари — ота мерос эмас. Ер давлатники, халқники. Ва ҳар бир сотихининг тақдири жавобгарлик билан ҳал этилиши керак.

🤔5😢4👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда йил бошидан бери чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаш билан боғлиқ салкам 10 мингта ҳолат аниқланди
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълумотига кўра, 2025 йилнинг январидан бошлаб ноябригача Ўзбекистонда чиқиндиларни белгиланмаган ва ноқонуний жойларга ташлаш билан боғлиқ 9817 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган.
Ҳуқуқбузарликлар 3714 та ҳолатда транспорт воситалари ҳамда 6103 та ҳолатда фуқаролар томонидан содир этилган.

👎1
EFFECT.UZ | Расмий канал
🚗 “DNA Motors” раҳбари Наргис Саидназирханова: “Кечикиш бор, аммо мижозларни алдаганимиз йўқ”” Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда “DNA Motors” МЧЖ раҳбарияти ҳақида турли даъво ва эътирозлар тарқалди. Компания директори Наргис Саидназирханова эса вазиятга…
⚡️Тошкентда собиқ депутат, “DNA Motors” автосалони раҳбари – Наргис Саидназирханова қамоққа олинди
Аввалроқ Халқ депутатлари Янгиҳаёт туман кенгаши депутати лавозимида ишлаган Наргис Саидназирханова ЖКнинг 168-моддаси яъни фирибгарликда гумонланиб қамоққа олинди. У хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда фуқароларнинг ишончини суистеъмол қилиб, пул маблағларини қўлга киритган.
Шунингдек, у бир қанча мижозларга Хитойдан электромобиль олиб келиб беришни ваъда қилиб, ишончига кирган ҳолда уларни алдаган. Аввалроқ, Саидназирханова автосалон бўйича Effect.uz’га тушунтириш бериб, автомобилларни олиб келишда кечикиш борлигини тан олган ҳолда, мижозларни алдамасликка кафолат берганди.
Маълумот ўрнида, “DNA Motors” 4 йилдан буён хориждан электромобил етказиб бериш билан шуғулланадиган йирик компаниялардан бири бўлиб, МЧЖнинг 42,50 фоиз таъсисчилиги Саидназирхановага тегишли бўлса, қолган 57,50 фоизи Саидамил Саидназирхановга тегишли. МЧЖ дан жабрланганлар 40 дан ортиқ бўлса, Наргис Саидназирханованинг депутатлик фаолиятида жабрланган фуқаролар 10 га яқин.

«Айрим кечикишлар объектив ва субъектив сабабларга кўра юз беради, бу ҳолат шартномада ҳам кўрсатилган», деганди Н. Саидназирханова.
Маълумот ўрнида, “DNA Motors” 4 йилдан буён хориждан электромобил етказиб бериш билан шуғулланадиган йирик компаниялардан бири бўлиб, МЧЖнинг 42,50 фоиз таъсисчилиги Саидназирхановага тегишли бўлса, қолган 57,50 фоизи Саидамил Саидназирхановга тегишли. МЧЖ дан жабрланганлар 40 дан ортиқ бўлса, Наргис Саидназирханованинг депутатлик фаолиятида жабрланган фуқаролар 10 га яқин.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Қувада нималар бўляпти? Суд маълумот берди Маълумки, айни пайтда Қува туман судида А.Х. ва Ж.Р.га оид жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Бу иш жамоатчилик эътиборида бўлиб, суд жараёнидаги айрим ҳолатлар жиддий муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Жорий йилнинг 15…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таҳқирланган аёл Гулираъно Қосимова суди очиқ форматга ўтди
👉 https://youtu.be/N0yEFu5cU2o
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👉 https://youtu.be/N0yEFu5cU2o
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍16🤔5🤷♂1👎1😢1
Ўзбекистон президенти Юта штати билан ҳамкорликнинг мустаҳкамланишини қўллаб-қувватлади
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Юта штатининг Исо Масих Охирги замон авлиёлари черкови оқсоқоли Девид Беднар ва “Стирлинг” халқаро хайрия фонди раиси Майлс Ҳансендан иборат ишбилармонлар делегациясини қабул қилди. Учрашувда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон – АҚШ стратегик шериклик муносабатларининг суръати ортиб бораётган шароитда Юта штати билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Юта штати ўртасидаги фаол мулоқот ва алмашинувлар мамнуният билан қайд этилди. Рақамлаштириш, таълим ва ижтимоий ҳимоя соҳаларида қўшма лойиҳалар бошланган.
Инновациялар, тоғ-кон саноати, хотин-қизлар тадбиркорлиги, инклюзив таълим, соғлиқни сақлаш, сув таъминоти ва санитария соҳаларида лойиҳаларни амалга ошириш учун катта салоҳият мавжудлиги таъкидланди.
Якунда ҳудудлараро алоқаларни ривожлантириш мақсадида Юта штати губернатори бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этиш юзасидан келишувга эришилди.

👍47🔥11🤔1