EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
“Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишони тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низом “Ижтимоий ҳимоя фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тартибини белгилайди.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифлар ҳар йили 20 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига тақдим этилади.

Комиссия хулосаси асосида ҳар йили 20 майга қадар Агентлик директорининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи чиқарилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланадиган шахсларга ҳар йили 1 июнь – Агентлик ташкил этилган кун арафасида агентлик директори томонидан кўкрак нишони тантанали равишда топширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

Бир йўла тўланадиган пул мукофотлари билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш, истисно тариқасида, Агентлик директорининг буйруғига асосан алоҳида ҳолатларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Хусусий тиббиёт учун янги имкониятлар яратилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ходимлари билан учрашувида
Тиббиёт ташкилотлари ассоциацияси раиси соҳа ривожига оид бир қатор таклифларни илгари сурди.

Асосий таклифлар:
– Тиббий суғурта тизимида тенг тўловни жорий этиш (хусусий ва давлат клиникаларига 100 фоиз миқдорда);
– Хизмат турларини кенгайтириш, яъни хусусий клиникаларга тиббий суғурта тизими орқали барча нозологиялар бўйича хизмат кўрсатиш имконини бериш;
– Жавобгарлик тизимини такомиллаштириш, яъни камчилик аниқланганда фақат ўша йўналиш фаолиятини вақтинча тўхтатиш.

Учрашувда президент Шавкат Мирзиёев ушбу таклифларни маъқуллади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍111🤔4
Обуна — ихтиёрий, мажбурий эмас!

Самарқанд вилояти Қўшработ туманидаги таълим тизимида ҳайратомуз ҳолат кузатилмоқда. Туман мактаблари раҳбарлари ва ўқитувчилари маълум қилишича, ММТБ (мактабгача ва мактаб таълими бўлими) бошлиғи Жамилов Элёр Фарҳодович мактаб директори ва ўринбосарларига топшириқ бериб, барча ўқитувчи ходимларни туман ҳокимлиги газетаcига мажбурий обуна бўлишга чорламоқда. Туман ҳокими Шакарбоев Дилшод Давронович ташаббуси бўлиши мумкин. Бу эса наинки педагогларнинг ҳуқуқларини, балки мамлакатда амал қилаётган қонунчилик нормаларини ҳам бузиш ҳисобланади.

Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида

3-модда. Ахборот олиш кафолатлари
Ҳар бир фуқаронинг ахборот олиш ҳуқуқи кафолатланади.
Ҳар кимнинг ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ва тарқатиш ҳуқуқи давлат томонидан ҳимоя қилинади. Фуқаролар ва ташкилотлар ҳар қандай нашрга ихтиёрий равишда обуна бўлиши мумкинлиги, ҳеч кимни мажбурий обуна қилиш мумкин эмаслиги аниқ кўрсатилган.

Қонунга мувофиқ, ходимни ўз хоҳишига зид равишда муайян ҳаракатларни амалга оширишга мажбурлаш, жумладан, мажбурий обуна ёки маблағ йиғиш, қонунга зиддир.

Аслида, мажбурий обуна амалиёти мустақилликнинг илк йиллариданоқ қатъий танқид қилинган ва таълим муассасаларида бу ҳолатни йўқотиш бўйича кўплаб қарорлар қабул қилинган. Аммо айрим раҳбарлар ҳали ҳам эски усуллардан воз кечмагани, “обуна”ни юқори ташкилотлар олдида ҳисобдорлик воситаси сифатида кўраётгани афсусланарли ҳолат.

Бундай ҳолатлар нафақат ҳуқуқий жиҳатдан хато, балки маънавий ва ижтимоий жиҳатдан ҳам номақбулдир. Мактаб раҳбарлари, директорлар ва ўринбосарлар таълим сифатини ошириш, ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланиши лозим, мажбурий обуна ёки пул йиғиш билан эмас.

Хизмат ваколатларини суиистеъмол қилиш учун жавобгарлик белгиланган. Агар раҳбар шахс ўз лавозим ваколатидан фойдаланиб, ходимларни мажбурий обунага тортаётган бўлса, бу ҳолат тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан текширилиши лозим.

Ҳозирги кунда мамлакатимизда эркин сўз, шаффофлик ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш устувор вазифа қилиб белгиланган бир пайтда, мажбурий обуна амалиёти ана шу ислоҳотларга зид ҳолдир. Ҳар бир педагог ва раҳбар бундай ҳолатларга нисбатан бефарқ бўлмаслиги, ўз ҳуқуқини қонуний йўл билан ҳимоя қилиши зарур.

Обуна — фуқаролик ихтиёри, мажбурий талаб эмас. Ҳуқуқни ҳурмат қилган жамиятда мажбурлаш эмас, балки ишонч устувор бўлиши лозим.

Effect.uz ҳолатни кузатиб боради.

Журналист: Асомиддин Нур

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2
Собиқ «Тоштурма» ҳудуди тадбиркорга берилгани маълум бўлди — у ер хиёбон бўлиши керак эди

2018 йилда Вазирлар Маҳкамаси фармойишига мувофиқ, Тошкент шаҳри ҳокимлигига Юнусобод туманида жойлашган собиқ 1-сонли тергов ҳибсхонаси («Тоштурма») ўрнида хиёбон барпо этиш вазифаси юклатилган эди.

Бироқ 2020 йилда шаҳарнинг ўша пайтдаги ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев қарори билан қарийб 3 гектарлик ер майдони мулки олиб қўйилган тадбиркорга компенсация сифатида берилгани маълум бўлди.

Маълумотларга кўра, тадбиркор мазкур ҳудудда меҳмонхона ёки кўп қаватли турар жой қуришни режалаштирган, аммо Тошкент шаҳри бош режасидаги тақиқ туфайли ҳозирча қурилишга рухсат ололмаяпти.

Аввалроқ ушбу ҳудуднинг OLX платформасида сотувга қўйилгани ҳақидаги эълонлар интернетда тарқалган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5🤔1
Пахтаобод тумани ҳокими марказий шифохонадаги шароитлар билан танишди

Бугун Андижон вилояти Пахтаобод тумани ҳокими Д. Саттаров марказий шифохонада бўлиб, беморлар учун яратилган шарт-шароитлар ва аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида туман ҳокими шифохонанинг бир нечта бўлимларини кўздан кечириб, соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ишлар, тиббий хизмат кўрсатиш жараёни ҳамда мавжуд моддий-техник база ҳолати билан танишди. Шу билан бирга, шифохонанинг совуқ мавсумга тайёргарлик жараёнлари ҳам кўриб чиқилди.

Ҳоким тиббий хизмат сифати ва беморлар розилигини таъминлаш муҳимлигини таъкидлаб, шифокор ва ҳамширалар учун қулай иш шароити яратишга алоҳида эътибор қаратди. Шунингдек, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва шифохонани қиш мавсумига тўлиқ тайёр ҳолатга келтириш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади

Ўзбекистонда инфляция даражасини босқичма-босқич пасайтириш бўйича аниқ режалар белгиланди — 2025 йилда 7,8 фоизга тушган инфляция 2026 йилда 7 фоизгача камайтирилиши, 2027 йилда эса 5 фоиз атрофида барқарорлаштирилиши кўзда тутилган. Бу мақсадда товар ва хизматлар таклифини ошириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда банк тизими орқали иқтисодиётга йўналтириладиган кредитлар ҳажмини кескин ошириш режалаштирилмоқда.

👉https://effect.uz/6653

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥12🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд: Ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорат инспекцияси томонидан Қорасув массивида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиш сифати ўрганилди. Ҳақиқий аҳвол қандай?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
Кўп қаватли уйлар атрофи — ноқонуний қурилмалардан холи бўлиши шарт!

Навоий вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан Навоий шаҳридаги кўп қаватли уйларда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

Ўрганишлар давомида айрим мулкдорлар томонидан уй-жойлардан фойдаланиш қоидаларига зид равишда биринчи қаватлардаги турар жойлар атрофи ўзбошимчалик билан турли қурилмалар билан ўраб олингани аниқланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан мулкдорларга аниқланган камчиликларни белгиланган муддатда бартараф этиш тўғрисида расмий кўрсатмалар берилди. Уларнинг ижроси инспекция томонидан қатъий назоратга олинди.

Уй-жойлардан фойдаланишда ўзбошимчалик билан ўзгартишлар киритиш — бу нафақат қонунбузарлик, балки хавфсизлик ва яшаш қулайлигига таҳдид ҳамдир,
дея эслатади Ҳудудий инспекция фуқароларга мурожаатида.

Ҳудудларда назорат тадбирлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1