Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда зилзила содир бўлди
Ер силкинишининг магнитудаси 3,9 баллни, чуқурлиги эса 16 километрни ташкил этди.
Зилзила эпицентри Наманган вилоятининг Косонсой туманида, Тошкентдан 193 километр жануби-шарқда жойлашган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔1
⚡️Пахта тердик — пулини кутаяпмиз: Андижонд фермердан қарздор кластер теримчи аёлларга ҳам пул тўламагани маълум бўлди. Прокуратура ҳолатни ўрганяпти
Марҳамат тумани ҳокимлиги “Марҳамат текстил” кластери ва Улуғнор туманидаги “Олломурод ерлари” фермер хўжалиги раҳбарининг мурожаати бўйича текширув ўтказди.
Фермерга кўра, у 2024 йилги ҳосил мавсумида “Марҳамат текстил”га 83,6 тонна пахта етказиб берган. Бунинг қиймати — 565 миллион 561 минг сўм. Аммо шундан 125 миллион 390 минг сўми теримчиларга ҳақ тўлови сифатида, 305 миллион сўми якуний ҳисоб-китоб учун тўланган бўлса-да, кластер ҳали ҳам 135 миллион 323 минг сўм қарздорлигини тўламаган.
Муаммо фақат бир фермер билан чекланмаяпти — маълумотларга кўра, кластернинг 53 та фермер хўжалигидан жами 1,6 миллиард сўм қарз мавжуд бўлиб, шундан фақат 490 миллион сўми тўланган.
Теримчи аёллар ҳам вазиятдан норози. Улар октябр ойидан бери терган пахтаси учун пул ололмаётганини айтмоқда. Айтишларича, фермернинг ўзи ҳам кластердан пул ололмагани учун ҳақ тўлай олмаяпти.
Айни пайтда қолган қарздорликни ундириш бўйича вилоят ва туман
прокуратураси томонидан ишлар олиб борилмоқда.
Савол: Агар кластер фойда кўраётган бўлса, нега меҳнат қилганлар ҳали ҳам ҳақини кутаяпти?

“Қаерга мурожаат қилсанглар қилаверинглар, менга кластер пул бермаяпти,” — деган фермер хўжалиги раҳбари.
Айни пайтда қолган қарздорликни ундириш бўйича вилоят ва туман
прокуратураси томонидан ишлар олиб борилмоқда.
Савол: Агар кластер фойда кўраётган бўлса, нега меҳнат қилганлар ҳали ҳам ҳақини кутаяпти?
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍2
Жиззахда ФВБ бошлиғи 200 доллар ва 6 млн сўм пора олган пайтда ушланди
Жиззах вилоятидаги туманлардан бирида Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи пора олаётганда қўлга олинди. Маълумотларга кўра, у сентябрь ойида маҳаллий тадбиркор қурмоқчи бўлган кўп қаватли уй лойиҳасини тасдиқлаб бериш эвазига 200 доллар олган.
Кейинчалик тадбиркор хусусий мактаб қуриш лойиҳасини ҳам тасдиқлаб беришини сўраганида, мансабдор шахс бу сафар 6 миллион сўм талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у пулни турмуш ўртоғи орқали олаётганда ушланди.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.
Мазкур моддага кўра, пора олиш учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган.

🔥1
Қурилиш вазирлиги: “Тошкентда 9 минг лифт носоз” деган хабарлар асоссиз"
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган “Тошкент шаҳрида 9 мингдан ортиқ лифтларда носозлик аниқланган” деган хабарларни рад этди.
Маълумотларга кўра, ҳозир республика бўйича 5 491 та кўп квартирали уйда 13 798 та лифт мавжуд. Шундан 12 987 таси одам ташиш, 811 таси эса юк ташиш учун мўлжалланган.
Тошкент шаҳрида 3 245 та уйда жами 9 144 та лифт бор. Уларнинг 1 835 тасининг эксплуатация муддати тугаган бўлиб, янгилаш ишлари Ҳукуматнинг 2025 йил 17 февралдаги 98-сон қарори асосида 2025–2028 йилларда босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Вазирликнинг таъкидлашича, ҳар йили ўтказиладиган мажбурий техник кўрик жараёнида аниқланадиган камчиликлар лифт носозлигини англатмайди, балки бу хавфсизликни таъминлаш учун амалга ошириладиган профилактик текширув ҳисобланади.
Қурилиш вазирлиги аҳолининг хавфсизлиги ва қулай яшаш шароитларини таъминлаш мақсадида лифтлар ҳолатини доимий мониторинг қилиб бораётганини маълум қилди.

🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг жануби-ғарбида автомобил кўприги қисман емирилди
Жануби-ғарбий Хитойда кучли ёмғирлар туфайли содир бўлган кўчки натижасида автомобил кўприги қисман қулаб тушди.
Ҳозирча жабрланувчилар ҳақида расмий маълумот берилмаган. Ҳодиса жойида қутқарув ва муҳандислик хизматлари фаолият юритмоқда.

Ёпиқ суд мажлиси маълумотлари ошкор этилишининг олди олинади
Қонун (ЎРҚ–1084-сон, 26.09.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан киритилган ўзгартиришларга кўра, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумот ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик мажбурияти юклатилган шахс томонидан уларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун асослар мавжуд бўлганда суд ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади.
Тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Жиноят кодексининг 239-моддасига мувофиқ жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади.

👎3😢2
Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилади
Бу ҳақда президент фармони имзоланди. Президент администрацияси раҳбари Ўзбекистон томонидан Кенгаш таркибини, унинг регламентини ва фаолияти тартиб-таомилларини тасдиқлайди. Кенгашга кўриб чиқиш учун киритиладиган қуйидаги масалаларни ишлаб чиқиш устувор ҳисобланади:
2026 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасига қўшимча маслаҳатчи-элчи – Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили (маслаҳатчи-элчи) лавозими киритилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу ҳақда президент фармони имзоланди. Президент администрацияси раҳбари Ўзбекистон томонидан Кенгаш таркибини, унинг регламентини ва фаолияти тартиб-таомилларини тасдиқлайди. Кенгашга кўриб чиқиш учун киритиладиган қуйидаги масалаларни ишлаб чиқиш устувор ҳисобланади:
(а) стратегик бизнес ташаббуслар, йирик инвестиция ва савдо лойиҳалари ишлаб чиқилиши ва келишилишини мувофиқлаштириш, шунингдек, улар амалга оширилишини доимий мониторинг қилиш;
(б) Ўзбекистонга қўшимча инвестицияларни жалб этиш учун махсус инвестиция фондини яратиш, йирик инвесторлар сифатида Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC)ни ва Ўзбекистон томонидан ҳам инвесторларни белгилаш, шунингдек, муҳим инфратузилмавий ва стратегик лойиҳаларни молиялаштириш ва хатарларни тақсимлаш учун йирик молия институтларини (ЕТТБ, ХМК, ОТБ) жалб қилиш;
(в) тариф ставкаларини ўзаро пасайтириш масалалари бўйича музокараларни давом эттириш;
(г) Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) резидентлари бўлган компаниялар маҳсулотлари ва хизматларини тизимли равишда илгари суриш;
(д) мамлакатнинг инвестиция портфелини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта захирасининг бир қисмини ва бошқа активларини диверсификациялаш бўйича таклифлар киритиш.
2026 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасига қўшимча маслаҳатчи-элчи – Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили (маслаҳатчи-элчи) лавозими киритилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍95🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада мактаб директори ўринбосари вафот этди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 6-сонли умумтаълим мактабида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаб келган Г.У. вафот этди.
Маълумотларга кўра, 8 октябрь куни у иш жойида ўзини ёмон ҳис қилган ва тоза ҳавога чиққач, ҳушидан кетган. Дарҳол “Тез ёрдам” чақирилган, унга инсульт ташхиси қўйилган.
Г.У. шифохонага етказилган бўлса-да, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган.
Марҳуманинг оиласига мактаб жамоаси ва касаба уюшмаси томонидан моддий ёрдам кўрсатилган, аммо у касалликни енгиб ўта олмаган.
Г.У. 2023 йил 19 сентябридан буён ушбу мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари (“замдиректор”) сифатида фаолият юритиб келган.

😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ Киберхавфсизлик маркази: “APK” файлни босиб қўйган бўлсангиз, бу амалларни бажаринг!
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази фуқароларни номаълум манбалардан юборилган “apk” файлларни очиш ёки ўрнатишдан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.
Марказнинг маълумот беришича, бундай файллар кўп ҳолларда зарарли дастурларни ўз ичига олади ва телефон орқали шахсий маълумотлар, банк карталари маълумотлари ёки ижтимоий тармоқ аккаунтларига рухсатсиз кириш имконини яратиши мумкин.
Агар “apk” файлни босиб қўйган бўлсангиз, қуйидагилар тавсия этилади:
🔷Телефонни интернетдан узинг;
🔷Номаълум дастурни дарҳол ўчиринг;
🔷Телефонни қайта ишга туширинг;
🔷Қўшимча равишда телефон хавфсизлик тизимини янгилагандан сўнг антивирус орқали тўлиқ текширув ўтказинг;
🔷Зарур ҳолларда киберхавфсизлик мутахассисларига мурожаат қилинг.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази ушбу видеомурожаатни барча фойдаланувчиларга юборишни тавсия этмоқда, чунки бу орқали бошқалар ҳам кибержиноятлар қурбони бўлишдан сақланиши мумкин.

👍4🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент — минтақанинг гендер тенглик бўйича янги марказига айланмоқда
Бугун, 12 ноябрь куни Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқоти бўлиб ўтмоқда.
Бу мулоқот — 30 йил аввал қабул қилинган Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформасининг давомидир. Унда 189 давлат аёллар ҳуқуқи ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган йўналишларни белгилаб берган эди. 30 йил ўтгач, бу ғоялар Тошкентда яна қайта жонланмоқда.
Бугун мамлакатимиз Марказий Осиёда аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва тенгликни таъминлаш бўйича етакчи давлатга айланди.
Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар буни исботлайди:
🔘2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинди;
🔘минглаб хотин-қизлар тадбиркорлик билан шуғулланмоқда;
🔘олий таълимда қизлар учун ажратилган квоталар кенгайтирилди;
🔘зўравонликка қарши ҳуқуқий ҳимоя тизими мустаҳкамланди.
Ушбу мулоқот шunchаки йиғилиш эмас. Бу — аёллар ўз овозини эшиттира оладиган, янги қарорлар ва имкониятлар пайдо бўладиган муҳим платформа ҳисобланади.
✔️Тадбир якунида қабул қилинадиган Марказий Осиё аёллари Декларацияси келгуси йилларда минтақада гендер тенглик бўйича аниқ йўл харитасини белгилаб беради.
✔️Ўзбекистон бугун нафақат тадбир мезбони, балки аёллар салоҳиятини қадрлайдиган, уларга ишонадиган давлат сифатида намоён бўлмоқда.

👎1🤔1
Автомобил одометри кўрсаткичларини ўзгартириш учун жарима жорий этилиши мумкин
Депутатлар автотранспорт воситаларининг босиб ўтган масофаси (одометр) кўрсаткичларини сунъий равишда ўзгартириш ҳолатлари учун жавобгарликни белгилашни таклиф этмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга таклиф этилаётган қўшимчага мувофиқ, агар одометр кўрсаткичлари ўзгартирилса ёки ускуна алмаштирилгани ҳақида харидор олдиндан хабардор этилмаса, бу ҳолат учун жарима қўлланилади.
Жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача — яъни 4,12 миллион сўмдан 6,18 миллион сўмгача бўлиши мумкин.

👍3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг жануби-ғарбида автомобил кўприги қисман емирилди
Жануби-ғарбий Хитойда кучли ёмғирлар туфайли содир бўлган кўчки натижасида автомобил кўприги қисман қулаб тушди.
Ҳозирча жабрланувчилар ҳақида расмий маълумот берилмаган. Ҳодиса жойида қутқарув ва муҳандислик хизматлари фаолият юритмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жануби-ғарбий Хитойда кучли ёмғирлар туфайли содир бўлган кўчки натижасида автомобил кўприги қисман қулаб тушди.
Ҳозирча жабрланувчилар ҳақида расмий маълумот берилмаган. Ҳодиса жойида қутқарув ва муҳандислик хизматлари фаолият юритмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент вилоятидаги иссиқхоналарда экологик талаблар бузилгани аниқланди
Тошкент вилояти ҳудудида олиб борилган экологик назорат тадбирлари чоғида бир нечта иссиқхонада ҳавога чиқинди моддаларни тозалаш учун мўлжалланган фильтр ускуналари мавжуд эмаслиги аниқланди.
Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди. Маълумотга кўра, Бош прокуратура ва вазирлик ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ Тошкент шаҳри ҳамда вилоятдаги иссиқхоналар фаолиятини ўрганиш бўйича рейдлар ўтказмоқда.
Текширув натижасида айрим хўжаликларда ҳавога зарарли моддалар чиқарилишини чеклашга оид талаблар бажарилмагани маълум бўлди. Бундай ҳолатлар экологик хавфсизлик меъёрларини бузиш сифатида баҳоланди.
Қонунбузарликлар бўйича тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, масъул шахсларга нисбатан чоралар кўриш бошланди.
Вазирлик маълумотича, бу йўналишдаги ўрганишлар ҳали давом этмоқда ва бошқа объектларда ҳам шундай текширувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Тошкент метроси янги ҳаракат таркиблари билан тўлдирилади
Тошкент метрополитени келгуси йилда ўз паркни янада янгилашни режалаштирмоқда. Лойиҳа доирасида 2026 йил давомида 56 дона замонавий метро вагони харид қилиниши кўзда тутилган.
Метрополитен маълумотларига кўра, 2021 йилгача пойтахтда жами 36 та поезд ҳаракатланган бўлса, охирги уч йилда 41 та янги ҳаракат таркиби сотиб олинган. Натижада, 2025 йилга келиб, умумий поездлар сони 75 тадан ошган.
Янги вагонлар келтирилиши натижасида мавжуд парк янгиланади, поездлар қатнови орасидаги интервал қисқаради ва йўловчилар учун қулайлик янада ошади.

🤷♂1
Ўзбекистон бизнеси Каспий денгизида кемалардан фойдаланиши мумкин бўлади
Ўзбекистонда хусусий сектор ва бизнес вакиллари Каспий денгизида кемалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу ташаббус халқаро мультимодал ва транзит ташувлар ҳажмини ошириш hamda транспорт ва логистика соҳасини ривожлантириш мақсадида амалга оширилмоқда, дея маълум қилди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.
11 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган форумда вазир Туркий давлатлар ташкилоти доирасида транспорт йўлаклари ва логистика соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича имзоланган келишувлар ҳақида ҳам маълумот берди. Шунингдек, Каспий денгизида ўз паромларини ишга тушириш ва юк ташувларини тезлаштириш режалари мавжудлиги айтилди.
Илҳом Маҳкамов таъкидича, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш билан бирга юк ташувлари жараёнларини рақамлаштириш ҳам устувор вазифа ҳисобланади. Шунингдек, ҳаракат таркибини модернизация қилиш мақсадида кемалар, темир йўл вагонлари ва контейнерларни биргаликда харид қилиш режалаштирилмоқда.
Вазирнинг сўзларига кўра, мазкур ташаббусларнинг самарали амалга оширилишида хусусий сектор ва бизнеснинг иштироки алоҳида аҳамиятга эга.

👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Темирйўл хавфи ва фавқулодда хизматлар муаммоси: Олмалиқда маҳалла аҳолиси темирйўл орқали транспорт йўли ташкил этишни талаб қилмоқда
Олмалиқ шаҳри «Муқимий» маҳалла фуқаролар йиғини (МФЙ) аҳолиси яшаш ҳудудидан ўтган темирйўл йўналиши билан боғлиқ муаммога дуч келмоқда. Маҳалла фаоллари камерага ёзиб олган видеомурожаатида айниқса Муса Жалил ва Ипак йўли кўчаларини боғловчи темирйўл қисми орқали транспорт йўлини ташкил этишни сўрашган.
МФЙ фуқароси Сағдулла Отанинг айтишича, маҳалладаги айланма йўллар ноқулай ва тор бўлиб, темирйўл қисми орқали транспорт йўлини ташкил этиш тез ёрдам, ёнғин хизмати ва бошқа фавқулодда транспорт воситаларининг марказий йўлга тез чиқиши учун муҳим аҳамиятга эга.
Маҳалла фаоллари бу талабни МФЙ раҳбариятига оғзаки равишда билдиришган, аммо «мумкин эмас» деган жавоб олган.
Темирйўл қисми яқинида транспорт йўлининг мавжуд бўлмаслиги фавқулодда вазиятларда тез ёрдам ва ёнғин машиналарининг кечикишига сабаб бўлиши мумкин. Айланма йўлларнинг торлиги ва инфратузилма чекланганлиги маҳалланинг умумий транспорт алоқасига салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу эса фуқароларда ўзларини эътибордан четда қолгандек ҳис қилиш ва маҳаллий ҳокимият органлари билан мулоқотда «мумкин эмас» жавобини эшитиш орқали ишончнинг пасайишига олиб келади.
EFFECT.uz таҳририяти масъул идораларни ушбу ҳолатни ўрганиб, муаммони ижобий ҳал этишга чақиради. Маҳалла аҳолисининг хавфсизлиги ва асосий ҳуқуқлари — транспортга, ёнғин ва тиббий хизматларга тез кириш имконияти таъминланиши зарур.

👍5🤔2🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёпиқ суд мажлиси маълумотлари ошкор этилишининг олди олинади
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрда қабул қилинган 1084-сонли қонунини билан айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 26 сентябрда қабул қилинган 1084-сонли қонунини билан айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан қонун ҳужжатларига Миграция агентлигининг ваколатларини аниқлаштириш, хусусий бандлик агентликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини кенгайтириш, шунингдек иш вақтидан ташқари иш учун ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унга кўра, хусусий бандлик агентликларига қуйидаги ҳуқуқлар берилди:
🔹 иш қидираётган шахсларни касб-ҳунар ва чет тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларини белгиланган тартибда ташкил қилиш, шунингдек ушбу жараёнга чет эллик иш берувчиларни жалб этиш;
🔹 захира қилинадиган маблағларни тижорат банкларидаги депозитларга жойлаштириш ҳисобидан олинадиган фоиз даромадларини мустақил равишда тасарруф этиш.
Бундан ташқари, Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, иш вақтидан ташқари ишнинг давомийлиги йилига 120 соатдан ошмаслиги тўғрисидаги талаб чиқариб ташланди.
Шунингдек, иш вақтидан ташқари ишнинг 1 кундаги биринчи 2 соати учун камида 1,5 ҳисса миқдорида, 2 соатдан ортиқ қисми учун камида 2 ҳисса миқдорида ҳақ тўланиши белгиланди.

ОТБ Ўзбекистонга 300 млн долларлик қарз ажратди
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон ҳукуматининг 300 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз сўровини маъқуллади, шу жумладан 100 миллион доллар имтиёзли шартларда ажратилади. Маблағлар асосан микрокредитлар ва кичик ҳамда ўрта корхоналар (КЎБК), айниқса аёллар томонидан бошқариладиган корхоналарни молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилади.
Қарз дастури инклюзив иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган. Ушбу дастурда микрокредитларнинг максимал миқдорини ошириш, микромолиялаш соҳасида норматив ҳужжатларни такомиллаштириш, тадбиркор аёлларни молиялаштириш халқаро кодексига қўшилиш ва исломий микромолиялаш учун норматив базани ишлаб чиқиш каби чоралар белгиланган.
Шунингдек, депозитларни қабул қиладиган микромолиявий банклар ташкил этиш кўзда тутилган бўлиб, бу молиялаштириш имкониятларини сезиларли даражада кенгайтириши кутилмоқда. Бугунга қадар бундай банкларни ташкил этиш учун иккита дастлабки лицензия берилган.

Эслатиб ўтамиз, октябр ойида ОТБ Ўзбекистонга STEM соҳасида таълим сифатини ошириш учун 100 миллион доллар имтиёзли қарз ажратишни ҳам маъқуллаган эди. 1995 йилдан бери банк мамлакатга умумий қиймати 14,6 миллиард долларлик қарзлар, грантлар ва техник ёрдам кўрсатди. 2025 йилда ОТБ ва Ўзбекистон ўртасидаги шерикликнинг 30 йиллиги нишонланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6🤷♂3😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Ишончимиз комилки, янги бош директори сайланиши билан ЮНЕСКО стратегик ривожланишнинг янги даврига қадам қўймоқда» – Саида Мирзиёева
Самарқандда бўлиб ўтаётган учрашув ва музокаралар доирасида Саида Мирзиёева ЮНЕСКО Котибиятига самарали ҳамкорлик учун ташаккур билдириб, доктор Холид Ал-Ананийни ташкилот бош директори лавозимига тайинлангани билан табриклади.
Мирзиёеванинг таъкидлашича, Ўзбекистон ЮНЕСКОнинг тинчлик, таълим ва маданиятлараро мулоқот йўлидаги ишончли ҳамкори бўлиб қолмоқда.
Шунингдек, Саида Мирзиёева Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу тарихий тадбирни Буюк Ипак йўли марказида ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган барча аъзо давлатларга миннатдорлик билдирди.

👍63😢1