Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Тошкент стадиони ФИФАнинг барча талабларига мос равишда барпо этилади, Президент қурилишга старт берди
Дунёнинг турли нуфузли клубларида тўп сураётган 20 нафар футболчимизнинг умумий трансфер қиймати 60 миллион доллардан ошди. Айниқса, Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат футболчисига айлангани барчамизга фахр ва ифтихор бағишламоқда.
Бу натижалар сўнгги йилларда яратилган имкониятлар ҳисобига миллий футбол мактабининг халқаро даражада тан олина бошлаганидан далолат.
2 октябрь куни ФИФА Кенгаши йиғилишида футбол бўйича 20 ёшгача бўлганлар ўртасида 2027 йилдаги жаҳон чемпионатини Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.
Ушбу жаҳон чемпионати доирасидаги ўйинлар икки мамлакатдаги 3 тадан стадионда ўтказилади. Жаҳон чемпионатларининг финал ва ярим финал ўйинлари сиғими 50 мингдан кўп бўлган стадионда ўтказилиши ФИФА талабларидан бири ҳисобланади.
Янги Тошкент ҳудудидаги барча лойиҳалар замонавий меъморчилик ва миллий қадриятлар уйғунлигида экологик ва “ақлли бошқарув”га асосланиб барпо этилмоқда. Шу умумий концепция асосида қуриладиган янги стадион ҳам табиат билан уйғун бўлади ҳамда “яшил энергия”, “ақлли бошқарув” ва “қулай муҳит” тамойилларига асосланади.
Янги Тошкент стадиони ФИФАнинг барча талабларига мос равишда барпо этилади ҳамда Осиёдаги энг йирик ва замонавий инфратузилмага эга футбол майдонларидан бири бўлади.
Бу иншоот нафақат 2027 йилги 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун, балки бутун ўзбек футболи ва ёшлар спортининг келгуси ўн йиллик ривожи учун хизмат қилиши таъкидланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

– Шу боис, мамлакатимиз футболи учун муҳим лойиҳа – Янги Тошкент стадиони қурилишини бошлаймиз. Қиймати 100 миллион долларлик ушбу стадион қурилиши учун нега айнан Янги Тошкент ҳудуди танланди? Сабаби Янги Тошкент келажакда мамлакатимизнинг янги имкониятлар ва илғор ғоялар марказига айланади, – деди давлат раҳбари.
Янги Тошкент ҳудудидаги барча лойиҳалар замонавий меъморчилик ва миллий қадриятлар уйғунлигида экологик ва “ақлли бошқарув”га асосланиб барпо этилмоқда. Шу умумий концепция асосида қуриладиган янги стадион ҳам табиат билан уйғун бўлади ҳамда “яшил энергия”, “ақлли бошқарув” ва “қулай муҳит” тамойилларига асосланади.
Янги Тошкент стадиони ФИФАнинг барча талабларига мос равишда барпо этилади ҳамда Осиёдаги энг йирик ва замонавий инфратузилмага эга футбол майдонларидан бири бўлади.
Бу иншоот нафақат 2027 йилги 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун, балки бутун ўзбек футболи ва ёшлар спортининг келгуси ўн йиллик ривожи учун хизмат қилиши таъкидланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍84🔥25😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сувсиз Баҳористон: давлат шерикчилигими ёки халқнинг фожиасими? Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Наманганга давлат ташрифини амалга оширганди. Ушбу видеолавҳалар ҳам Президент ташрифидан атиги 3 кун аввал суратга олинган эди. Effect.uz мавжуд муаммолар…
“Баҳористон”да қурғоқчилик, ҳокимликда баёнот: саволлар очиқ...
Effect.uz таҳририяти томонидан тайёрланган «Сувсиз Баҳористон: давлат шерикчилигими ёки халқнинг фожиасими?» номли видеолавҳа жамоатчилик орасида катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Унда Косонсой туманидаги “Баҳористон” маҳалласи фуқаролари сув таъминоти билан боғлиқ оғир аҳвол, қурғоқчилик ва тадбиркор Бунёд Андаев фаолиятидан норозилик билдирган эди.
Шу муносабат билан Косонсой туман ҳокимлиги расмий изоҳ берди. Муносабатда айтилишича, видеолавҳа ортидан мутасадди идоралар ва масъул шахслар жойига чиқиб, ҳолатни ўрганишни бошлаган.
Бироқ жамоатчиликда “қандай чоралар кўрилади?”, “сув таъминоти нега йиллар давомида ҳал этилмаган?”, “давлат-хусусий шерикчилик ҳақиқатда ким манфаати учун амалга оширилган?” каби саволлар ҳануз очиқлигича қолмоқда.
👉 Тўлиқ видео

“Ҳозирда вазият атрофлича ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари юзасидан якуний маълумотлар тез орада маълум қилинади,” — дейилади ҳокимлик баёнотида.
Бироқ жамоатчиликда “қандай чоралар кўрилади?”, “сув таъминоти нега йиллар давомида ҳал этилмаган?”, “давлат-хусусий шерикчилик ҳақиқатда ким манфаати учун амалга оширилган?” каби саволлар ҳануз очиқлигича қолмоқда.
👉 Тўлиқ видео
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤷♂1👍1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда зилзила содир бўлди
Ер силкинишининг магнитудаси 3,9 баллни, чуқурлиги эса 16 километрни ташкил этди.
Зилзила эпицентри Наманган вилоятининг Косонсой туманида, Тошкентдан 193 километр жануби-шарқда жойлашган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ер силкинишининг магнитудаси 3,9 баллни, чуқурлиги эса 16 километрни ташкил этди.
Зилзила эпицентри Наманган вилоятининг Косонсой туманида, Тошкентдан 193 километр жануби-шарқда жойлашган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
⚡️Пахта тердик — пулини кутаяпмиз: Андижонд фермердан қарздор кластер теримчи аёлларга ҳам пул тўламагани маълум бўлди. Прокуратура ҳолатни ўрганяпти
Марҳамат тумани ҳокимлиги “Марҳамат текстил” кластери ва Улуғнор туманидаги “Олломурод ерлари” фермер хўжалиги раҳбарининг мурожаати бўйича текширув ўтказди.
Фермерга кўра, у 2024 йилги ҳосил мавсумида “Марҳамат текстил”га 83,6 тонна пахта етказиб берган. Бунинг қиймати — 565 миллион 561 минг сўм. Аммо шундан 125 миллион 390 минг сўми теримчиларга ҳақ тўлови сифатида, 305 миллион сўми якуний ҳисоб-китоб учун тўланган бўлса-да, кластер ҳали ҳам 135 миллион 323 минг сўм қарздорлигини тўламаган.
Муаммо фақат бир фермер билан чекланмаяпти — маълумотларга кўра, кластернинг 53 та фермер хўжалигидан жами 1,6 миллиард сўм қарз мавжуд бўлиб, шундан фақат 490 миллион сўми тўланган.
Теримчи аёллар ҳам вазиятдан норози. Улар октябр ойидан бери терган пахтаси учун пул ололмаётганини айтмоқда. Айтишларича, фермернинг ўзи ҳам кластердан пул ололмагани учун ҳақ тўлай олмаяпти.
Айни пайтда қолган қарздорликни ундириш бўйича вилоят ва туман
прокуратураси томонидан ишлар олиб борилмоқда.
Савол: Агар кластер фойда кўраётган бўлса, нега меҳнат қилганлар ҳали ҳам ҳақини кутаяпти?

“Қаерга мурожаат қилсанглар қилаверинглар, менга кластер пул бермаяпти,” — деган фермер хўжалиги раҳбари.
Айни пайтда қолган қарздорликни ундириш бўйича вилоят ва туман
прокуратураси томонидан ишлар олиб борилмоқда.
Савол: Агар кластер фойда кўраётган бўлса, нега меҳнат қилганлар ҳали ҳам ҳақини кутаяпти?
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👍2
Жиззахда ФВБ бошлиғи 200 доллар ва 6 млн сўм пора олган пайтда ушланди
Жиззах вилоятидаги туманлардан бирида Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи пора олаётганда қўлга олинди. Маълумотларга кўра, у сентябрь ойида маҳаллий тадбиркор қурмоқчи бўлган кўп қаватли уй лойиҳасини тасдиқлаб бериш эвазига 200 доллар олган.
Кейинчалик тадбиркор хусусий мактаб қуриш лойиҳасини ҳам тасдиқлаб беришини сўраганида, мансабдор шахс бу сафар 6 миллион сўм талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда у пулни турмуш ўртоғи орқали олаётганда ушланди.
Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 2-қисми “а”, “в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланди.
Мазкур моддага кўра, пора олиш учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси назарда тутилган.

🔥1
Қурилиш вазирлиги: “Тошкентда 9 минг лифт носоз” деган хабарлар асоссиз"
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ижтимоий тармоқларда тарқалган “Тошкент шаҳрида 9 мингдан ортиқ лифтларда носозлик аниқланган” деган хабарларни рад этди.
Маълумотларга кўра, ҳозир республика бўйича 5 491 та кўп квартирали уйда 13 798 та лифт мавжуд. Шундан 12 987 таси одам ташиш, 811 таси эса юк ташиш учун мўлжалланган.
Тошкент шаҳрида 3 245 та уйда жами 9 144 та лифт бор. Уларнинг 1 835 тасининг эксплуатация муддати тугаган бўлиб, янгилаш ишлари Ҳукуматнинг 2025 йил 17 февралдаги 98-сон қарори асосида 2025–2028 йилларда босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Вазирликнинг таъкидлашича, ҳар йили ўтказиладиган мажбурий техник кўрик жараёнида аниқланадиган камчиликлар лифт носозлигини англатмайди, балки бу хавфсизликни таъминлаш учун амалга ошириладиган профилактик текширув ҳисобланади.
Қурилиш вазирлиги аҳолининг хавфсизлиги ва қулай яшаш шароитларини таъминлаш мақсадида лифтлар ҳолатини доимий мониторинг қилиб бораётганини маълум қилди.

🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг жануби-ғарбида автомобил кўприги қисман емирилди
Жануби-ғарбий Хитойда кучли ёмғирлар туфайли содир бўлган кўчки натижасида автомобил кўприги қисман қулаб тушди.
Ҳозирча жабрланувчилар ҳақида расмий маълумот берилмаган. Ҳодиса жойида қутқарув ва муҳандислик хизматлари фаолият юритмоқда.

Ёпиқ суд мажлиси маълумотлари ошкор этилишининг олди олинади
Қонун (ЎРҚ–1084-сон, 26.09.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Қонун билан киритилган ўзгартиришларга кўра, ёпиқ суд мажлиси муҳокамаси маълумот ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик мажбурияти юклатилган шахс томонидан уларни ошкор қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди.
Киритилган қўшимчаларга кўра, ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш учун асослар мавжуд бўлганда суд ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқаради.
Ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади.
Тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Жиноят кодексининг 239-моддасига мувофиқ жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилади.

👎3😢2
Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилади
Бу ҳақда президент фармони имзоланди. Президент администрацияси раҳбари Ўзбекистон томонидан Кенгаш таркибини, унинг регламентини ва фаолияти тартиб-таомилларини тасдиқлайди. Кенгашга кўриб чиқиш учун киритиладиган қуйидаги масалаларни ишлаб чиқиш устувор ҳисобланади:
2026 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасига қўшимча маслаҳатчи-элчи – Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили (маслаҳатчи-элчи) лавозими киритилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бу ҳақда президент фармони имзоланди. Президент администрацияси раҳбари Ўзбекистон томонидан Кенгаш таркибини, унинг регламентини ва фаолияти тартиб-таомилларини тасдиқлайди. Кенгашга кўриб чиқиш учун киритиладиган қуйидаги масалаларни ишлаб чиқиш устувор ҳисобланади:
(а) стратегик бизнес ташаббуслар, йирик инвестиция ва савдо лойиҳалари ишлаб чиқилиши ва келишилишини мувофиқлаштириш, шунингдек, улар амалга оширилишини доимий мониторинг қилиш;
(б) Ўзбекистонга қўшимча инвестицияларни жалб этиш учун махсус инвестиция фондини яратиш, йирик инвесторлар сифатида Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC)ни ва Ўзбекистон томонидан ҳам инвесторларни белгилаш, шунингдек, муҳим инфратузилмавий ва стратегик лойиҳаларни молиялаштириш ва хатарларни тақсимлаш учун йирик молия институтларини (ЕТТБ, ХМК, ОТБ) жалб қилиш;
(в) тариф ставкаларини ўзаро пасайтириш масалалари бўйича музокараларни давом эттириш;
(г) Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) резидентлари бўлган компаниялар маҳсулотлари ва хизматларини тизимли равишда илгари суриш;
(д) мамлакатнинг инвестиция портфелини, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки валюта захирасининг бир қисмини ва бошқа активларини диверсификациялаш бўйича таклифлар киритиш.
2026 йил 1 январдан Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси тузилмасига қўшимча маслаҳатчи-элчи – Президент Администрациясининг АҚШдаги вакили (маслаҳатчи-элчи) лавозими киритилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍95🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонада мактаб директори ўринбосари вафот этди
Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги 6-сонли умумтаълим мактабида ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаб келган Г.У. вафот этди.
Маълумотларга кўра, 8 октябрь куни у иш жойида ўзини ёмон ҳис қилган ва тоза ҳавога чиққач, ҳушидан кетган. Дарҳол “Тез ёрдам” чақирилган, унга инсульт ташхиси қўйилган.
Г.У. шифохонага етказилган бўлса-да, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмаган.
Марҳуманинг оиласига мактаб жамоаси ва касаба уюшмаси томонидан моддий ёрдам кўрсатилган, аммо у касалликни енгиб ўта олмаган.
Г.У. 2023 йил 19 сентябридан буён ушбу мактабда ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари (“замдиректор”) сифатида фаолият юритиб келган.

😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИИВ Киберхавфсизлик маркази: “APK” файлни босиб қўйган бўлсангиз, бу амалларни бажаринг!
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Киберхавфсизлик маркази фуқароларни номаълум манбалардан юборилган “apk” файлларни очиш ёки ўрнатишдан эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.
Марказнинг маълумот беришича, бундай файллар кўп ҳолларда зарарли дастурларни ўз ичига олади ва телефон орқали шахсий маълумотлар, банк карталари маълумотлари ёки ижтимоий тармоқ аккаунтларига рухсатсиз кириш имконини яратиши мумкин.
Агар “apk” файлни босиб қўйган бўлсангиз, қуйидагилар тавсия этилади:
🔷Телефонни интернетдан узинг;
🔷Номаълум дастурни дарҳол ўчиринг;
🔷Телефонни қайта ишга туширинг;
🔷Қўшимча равишда телефон хавфсизлик тизимини янгилагандан сўнг антивирус орқали тўлиқ текширув ўтказинг;
🔷Зарур ҳолларда киберхавфсизлик мутахассисларига мурожаат қилинг.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази ушбу видеомурожаатни барча фойдаланувчиларга юборишни тавсия этмоқда, чунки бу орқали бошқалар ҳам кибержиноятлар қурбони бўлишдан сақланиши мумкин.

👍4🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент — минтақанинг гендер тенглик бўйича янги марказига айланмоқда
Бугун, 12 ноябрь куни Марказий Осиё давлатлари етакчи аёллари мулоқоти бўлиб ўтмоқда.
Бу мулоқот — 30 йил аввал қабул қилинган Пекин декларацияси ва Ҳаракатлар платформасининг давомидир. Унда 189 давлат аёллар ҳуқуқи ва имкониятларини кенгайтиришга қаратилган йўналишларни белгилаб берган эди. 30 йил ўтгач, бу ғоялар Тошкентда яна қайта жонланмоқда.
Бугун мамлакатимиз Марказий Осиёда аёллар ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва тенгликни таъминлаш бўйича етакчи давлатга айланди.
Сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар буни исботлайди:
🔘2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси қабул қилинди;
🔘минглаб хотин-қизлар тадбиркорлик билан шуғулланмоқда;
🔘олий таълимда қизлар учун ажратилган квоталар кенгайтирилди;
🔘зўравонликка қарши ҳуқуқий ҳимоя тизими мустаҳкамланди.
Ушбу мулоқот шunchаки йиғилиш эмас. Бу — аёллар ўз овозини эшиттира оладиган, янги қарорлар ва имкониятлар пайдо бўладиган муҳим платформа ҳисобланади.
✔️Тадбир якунида қабул қилинадиган Марказий Осиё аёллари Декларацияси келгуси йилларда минтақада гендер тенглик бўйича аниқ йўл харитасини белгилаб беради.
✔️Ўзбекистон бугун нафақат тадбир мезбони, балки аёллар салоҳиятини қадрлайдиган, уларга ишонадиган давлат сифатида намоён бўлмоқда.

👎1🤔1
Автомобил одометри кўрсаткичларини ўзгартириш учун жарима жорий этилиши мумкин
Депутатлар автотранспорт воситаларининг босиб ўтган масофаси (одометр) кўрсаткичларини сунъий равишда ўзгартириш ҳолатлари учун жавобгарликни белгилашни таклиф этмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга таклиф этилаётган қўшимчага мувофиқ, агар одометр кўрсаткичлари ўзгартирилса ёки ускуна алмаштирилгани ҳақида харидор олдиндан хабардор этилмаса, бу ҳолат учун жарима қўлланилади.
Жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача — яъни 4,12 миллион сўмдан 6,18 миллион сўмгача бўлиши мумкин.

👍3👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хитойнинг жануби-ғарбида автомобил кўприги қисман емирилди
Жануби-ғарбий Хитойда кучли ёмғирлар туфайли содир бўлган кўчки натижасида автомобил кўприги қисман қулаб тушди.
Ҳозирча жабрланувчилар ҳақида расмий маълумот берилмаган. Ҳодиса жойида қутқарув ва муҳандислик хизматлари фаолият юритмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жануби-ғарбий Хитойда кучли ёмғирлар туфайли содир бўлган кўчки натижасида автомобил кўприги қисман қулаб тушди.
Ҳозирча жабрланувчилар ҳақида расмий маълумот берилмаган. Ҳодиса жойида қутқарув ва муҳандислик хизматлари фаолият юритмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Тошкент вилоятидаги иссиқхоналарда экологик талаблар бузилгани аниқланди
Тошкент вилояти ҳудудида олиб борилган экологик назорат тадбирлари чоғида бир нечта иссиқхонада ҳавога чиқинди моддаларни тозалаш учун мўлжалланган фильтр ускуналари мавжуд эмаслиги аниқланди.
Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги хабар берди. Маълумотга кўра, Бош прокуратура ва вазирлик ходимларидан ташкил топган ишчи гуруҳ Тошкент шаҳри ҳамда вилоятдаги иссиқхоналар фаолиятини ўрганиш бўйича рейдлар ўтказмоқда.
Текширув натижасида айрим хўжаликларда ҳавога зарарли моддалар чиқарилишини чеклашга оид талаблар бажарилмагани маълум бўлди. Бундай ҳолатлар экологик хавфсизлик меъёрларини бузиш сифатида баҳоланди.
Қонунбузарликлар бўйича тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, масъул шахсларга нисбатан чоралар кўриш бошланди.
Вазирлик маълумотича, бу йўналишдаги ўрганишлар ҳали давом этмоқда ва бошқа объектларда ҳам шундай текширувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Тошкент метроси янги ҳаракат таркиблари билан тўлдирилади
Тошкент метрополитени келгуси йилда ўз паркни янада янгилашни режалаштирмоқда. Лойиҳа доирасида 2026 йил давомида 56 дона замонавий метро вагони харид қилиниши кўзда тутилган.
Метрополитен маълумотларига кўра, 2021 йилгача пойтахтда жами 36 та поезд ҳаракатланган бўлса, охирги уч йилда 41 та янги ҳаракат таркиби сотиб олинган. Натижада, 2025 йилга келиб, умумий поездлар сони 75 тадан ошган.
Янги вагонлар келтирилиши натижасида мавжуд парк янгиланади, поездлар қатнови орасидаги интервал қисқаради ва йўловчилар учун қулайлик янада ошади.

🤷♂1
Ўзбекистон бизнеси Каспий денгизида кемалардан фойдаланиши мумкин бўлади
Ўзбекистонда хусусий сектор ва бизнес вакиллари Каспий денгизида кемалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу ташаббус халқаро мультимодал ва транзит ташувлар ҳажмини ошириш hamda транспорт ва логистика соҳасини ривожлантириш мақсадида амалга оширилмоқда, дея маълум қилди транспорт вазири Илҳом Маҳкамов.
11 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган форумда вазир Туркий давлатлар ташкилоти доирасида транспорт йўлаклари ва логистика соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича имзоланган келишувлар ҳақида ҳам маълумот берди. Шунингдек, Каспий денгизида ўз паромларини ишга тушириш ва юк ташувларини тезлаштириш режалари мавжудлиги айтилди.
Илҳом Маҳкамов таъкидича, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш билан бирга юк ташувлари жараёнларини рақамлаштириш ҳам устувор вазифа ҳисобланади. Шунингдек, ҳаракат таркибини модернизация қилиш мақсадида кемалар, темир йўл вагонлари ва контейнерларни биргаликда харид қилиш режалаштирилмоқда.
Вазирнинг сўзларига кўра, мазкур ташаббусларнинг самарали амалга оширилишида хусусий сектор ва бизнеснинг иштироки алоҳида аҳамиятга эга.

👍1