This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Чиқиндидан қарзи бор истеъмолчи тўғридан-тўғри электр таъминотидан узилмайди" — Энергетика вазирлиги
Ижтимоий тармоқларда “Чиқиндидан қарзи борлар электрдан узиляпти” сарлавҳали хабар тарқалмоқда. Энергетика вазирлигига кўра Ушбу сарлавҳа мутлақо нотўғри талқин қилиб ёзилган.
Вазирликка кўра, аввал хабар берилганидек, чиқиндидан қарзи бор истеъмолчи тўғридан-тўғри электр таъминотидан узилмайди. Аксинча, чиқиндидан қарздор истеъмолчилар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “2100” қисқа рақамидан СМС хабарнома орқали огоҳлантирилади.
Агар огоҳлантирилгандан кейин 5 кун ичида қарздорлик бартараф этилмаса, абонентнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятига вақтинчалик чеклов ўрнатилади.
Истеъмолчи томонидан чиқиндидан қарздорлик бартараф этилиши биланоқ, вақтинчалик чеклов дарҳол ечилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👎2🤔1
Исломий банк тўғрисидаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди ва Сенатга юборилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ислом банк фаолиятига оид қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни асосий ҳамда якуний ўқишларда қабул қилди. У қуйидагиларни ўз ичига олади:
⁃ ислом молияси билан ишлаш учун лицензия олиш талаблари;
⁃ ушбу лицензияга эга банкларга савдо фаолияти билан шуғулланишга ва юридик шахслар капиталида тўғридан-тўғри иштирок этишга рухсат бериш;
⁃ ислом молияси соҳасини солиққа тортишни тартибга солувчи нормалар.
Айни пайтда қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланишини кутмоқда, кучга кириши учун уни президент имзолаши керак.

👍3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 380 литр спирт сотаётган шахс ушланди
Учтепада ўтказилган тезкор тадбирда 119 та идишда 380 литр суюқлик сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди.
Экспертиза натижасида суюқлик техник метанол аралашмаси экани аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Сизнингча, бундай воқеалар такрорланмаслиги учун нима қилиш керак?
Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

🔥1
Қашқадарёда 4 эгизак қизалоқ дунёга келди
Китоб туманидан Жасур Мақаев ва Дилфуза Баҳриддинованинг оиласи яқинда 4 нафар гўзал қизалоқ билан янада катталашди. Энди бу хонадонда 9 нафар қиз вояга етмоқда.
Эгизаклар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги марказининг Қашқадарё филиалида кесарча операция орқали дунёга келган. Ҳозирда улар халқаро протоколлар асосида парваришланмоқда.

👍20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Техникумларда ишловчи чет тили ўқитувчилари учун субсидия дастури эълон қилинди
Миграция агентлиги томонидан техникумларда инглиз, немис, корейс ёки япония тилларидан дарс берувчи ўқитувчиларни рағбатлантириш дастури эълон қилинди.
Дастур доирасида ўқувчилари халқаро B1 ёки ундан юқори даражадаги сертификат олган устозларга 50 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланган.
Энг фаол 50 нафар ўқитувчи мукофот эгаси бўлади.
Иштирок этиш учун:
1. my.gov.uz портали орқали 2025 йил 25 ноябргача рўйхатдан ўтиш
2. Ўқувчилар ҳақидаги маълумотларни киритиш
3. Ўқувчиларнинг халқаро сертификатларини юклаш
Бу имконият фаақат техникумларда фаолият олиб борувчи чет тили ўқитувчилари учун мўлжалланган.
Аризани бу ҳавола орқали юбориш мумкин.

👍1
Шавкат Мирзиёев пойтахтда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади
Бугун президент Шавкат Мирзиёев пойтахтда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда Янги Тошкентда кўп функцияли футбол стадионини барпо этиш лойиҳаси билан танишади.
Тамал тоши қўйиш маросимида жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ҳамда жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бугун президент Шавкат Мирзиёев пойтахтда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда Янги Тошкентда кўп функцияли футбол стадионини барпо этиш лойиҳаси билан танишади.
Тамал тоши қўйиш маросимида жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ҳамда жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37👎2😢1
Саида Мирзиёева Самарқандда янги болалар кутубхонасининг концепцияси билан танишди
Саида Мирзиёева Самарқандда янги болалар кутубхонасининг лойиҳаси билан танишди. Кутубхона 1911 йилда қурилган тарихий бинода жойлашади ва маданий ўзига хослигини сақлаб, реставрация қилинади.
Кутубхона болалар, ўсмирлар ва уларнинг ота-оналари учун ижодий масканга айланади. Кўзи ожиз болалар учун аудиофонд ташкил этилади. Кутубхона фонди 120 000 жилд китобдан иборат бўлиб, улар ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлади.
Бу лойиҳа Самарқанд аҳли учун янги маънавий маскан ва ёшлар учун ижодий имкониятларнинг кенгайишини таъминлайди.

👍62🔥57😢2👎1
Шавкат Мирзиёев экология соҳасидаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев экология соҳасидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан тақдим этилган таклифлар билан танишди.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бироқ амалдаги тизимда масъулият ва ваколатларнинг турли идоралар ўртасида бўлиниб кетгани сабабли, бажарилаётган ишлар самарадорлиги кутилган даражада эмаслиги таъкидланди.
Шу муносабат билан атроф-муҳит сифатини яхшилаш, шаҳарларда атмосфера ҳавосини тозалашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштиришни марказлашган ҳолда йўлга қўйиш таклиф этилди.
Давлат раҳбарига экологик назорат тизимини янги, самарали ёндашувлар асосида ташкил этиш ҳамда масъул идораларнинг ваколатларини кенгайтириш режалари ҳақида маълумот берилди.

🔥48👍42😢2
Янги Тошкентда 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйилди
Маълумки, 2017 йилда юртимизда ФИФА ва Осиё футбол конфедерацияси талабларига жавоб берадиган майдонларнинг сони атиги 3 та бўлган. Бугун уларнинг сони 10 тадан ошди.
2 октябрь куни ФИФА Кенгаши йиғилишида футбол бўйича 20 ёшгача бўлганлар ўртасида 2027 йилдаги жаҳон чемпионатини Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.
Ушбу жаҳон чемпионати доирасидаги ўйинлар икки мамлакатдаги 3 тадан стадионда ўтказилади. Жаҳон чемпионатларининг финал ва ярим финал ўйинлари сиғими 50 мингдан кўп бўлган стадионда ўтказилиши ФИФА талабларидан бири ҳисобланади.
– Шу боис, мамлакатимиз футболи учун муҳим лойиҳа – Янги Тошкент стадиони қурилишини бошлаймиз. Қиймати 100 млн долларлик ушбу стадион қурилиши учун нега айнан Янги Тошкент ҳудуди танланди? Сабаби Янги Тошкент келажакда мамлакатимизнинг янги имкониятлар ва илғор ғоялар марказига айланади, – деди президент.

👍52🔥42🤔1😢1
Бухорода таълим муассасаларига асоссиз ҳисобланган 1,8 млрд сўмлик электр энергияси қарзи қайта ҳисобланади
Бухоро вилоятида фаолият юритаётган Бухоро давлат университети ҳамда Бухоро давлат тиббиёт институти “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Энергиясавдо” филиали Бухоро бўлинмаси ҳаракатларидан норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилди.
Ўрганишлар жараёнида хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан мазкур икки таълим муассасасига оширилган тарифлар асосида 1,8 миллиард сўмдан ортиқ қўшимча тўлов ҳисоблангани аниқланди.
Шу муносабат билан ҳудудий бошқарма ҳузуридаги Махсус комиссия томонидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “Энергиясавдо” филиалига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилди.
Ишни кўриб чиқиш якунларига кўра, икки таълим муассасасига асоссиз ҳисобланган маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш, қонунбузилишни бартараф этиш ва келгусида бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича бажарилиши мажбурий кўрсатма берилди.
Маълумот учун, Махсус комиссия қарори ва кўрсатмасидан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

👍2😢1
Наманганда 3,9 магнитудали ер силкиниши қайд этилди
11 ноябрь куни соат 22:32 да Ўзбекистон ҳудудида ер силкиниши содир бўлди.
Ер силкиниши эпицентри Наманган вилоятининг Косонсой тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, унинг координаталари 41,21 N, 71,52 E ни ташкил этди. Зилзиланинг магнитудаси 3,9, чуқурлиги эса 16 километр бўлган.
Эпицентрда ер силкиниши 4 баллгача сезилган.
Ўзбекистон ҳудудида, хусусан, Наманган вилоятида 2–3 балл атрофида сезилган. Эпицентр Тошкент шаҳридан 193 километр жанубий-шарқда жойлашган.

🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Тошкент стадиони ФИФАнинг барча талабларига мос равишда барпо этилади, Президент қурилишга старт берди
Дунёнинг турли нуфузли клубларида тўп сураётган 20 нафар футболчимизнинг умумий трансфер қиймати 60 миллион доллардан ошди. Айниқса, Абдуқодир Ҳусанов Осиёнинг энг қиммат футболчисига айлангани барчамизга фахр ва ифтихор бағишламоқда.
Бу натижалар сўнгги йилларда яратилган имкониятлар ҳисобига миллий футбол мактабининг халқаро даражада тан олина бошлаганидан далолат.
2 октябрь куни ФИФА Кенгаши йиғилишида футбол бўйича 20 ёшгача бўлганлар ўртасида 2027 йилдаги жаҳон чемпионатини Ўзбекистон ва Озарбайжонда ўтказиш бўйича қарор қабул қилинди.
Ушбу жаҳон чемпионати доирасидаги ўйинлар икки мамлакатдаги 3 тадан стадионда ўтказилади. Жаҳон чемпионатларининг финал ва ярим финал ўйинлари сиғими 50 мингдан кўп бўлган стадионда ўтказилиши ФИФА талабларидан бири ҳисобланади.
Янги Тошкент ҳудудидаги барча лойиҳалар замонавий меъморчилик ва миллий қадриятлар уйғунлигида экологик ва “ақлли бошқарув”га асосланиб барпо этилмоқда. Шу умумий концепция асосида қуриладиган янги стадион ҳам табиат билан уйғун бўлади ҳамда “яшил энергия”, “ақлли бошқарув” ва “қулай муҳит” тамойилларига асосланади.
Янги Тошкент стадиони ФИФАнинг барча талабларига мос равишда барпо этилади ҳамда Осиёдаги энг йирик ва замонавий инфратузилмага эга футбол майдонларидан бири бўлади.
Бу иншоот нафақат 2027 йилги 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун, балки бутун ўзбек футболи ва ёшлар спортининг келгуси ўн йиллик ривожи учун хизмат қилиши таъкидланди.

– Шу боис, мамлакатимиз футболи учун муҳим лойиҳа – Янги Тошкент стадиони қурилишини бошлаймиз. Қиймати 100 миллион долларлик ушбу стадион қурилиши учун нега айнан Янги Тошкент ҳудуди танланди? Сабаби Янги Тошкент келажакда мамлакатимизнинг янги имкониятлар ва илғор ғоялар марказига айланади, – деди давлат раҳбари.
Янги Тошкент ҳудудидаги барча лойиҳалар замонавий меъморчилик ва миллий қадриятлар уйғунлигида экологик ва “ақлли бошқарув”га асосланиб барпо этилмоқда. Шу умумий концепция асосида қуриладиган янги стадион ҳам табиат билан уйғун бўлади ҳамда “яшил энергия”, “ақлли бошқарув” ва “қулай муҳит” тамойилларига асосланади.
Янги Тошкент стадиони ФИФАнинг барча талабларига мос равишда барпо этилади ҳамда Осиёдаги энг йирик ва замонавий инфратузилмага эга футбол майдонларидан бири бўлади.
Бу иншоот нафақат 2027 йилги 20 ёшгача бўлганлар ўртасидаги жаҳон чемпионати учун, балки бутун ўзбек футболи ва ёшлар спортининг келгуси ўн йиллик ривожи учун хизмат қилиши таъкидланди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍84🔥25😢1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Сувсиз Баҳористон: давлат шерикчилигими ёки халқнинг фожиасими? Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Наманганга давлат ташрифини амалга оширганди. Ушбу видеолавҳалар ҳам Президент ташрифидан атиги 3 кун аввал суратга олинган эди. Effect.uz мавжуд муаммолар…
“Баҳористон”да қурғоқчилик, ҳокимликда баёнот: саволлар очиқ...
Effect.uz таҳририяти томонидан тайёрланган «Сувсиз Баҳористон: давлат шерикчилигими ёки халқнинг фожиасими?» номли видеолавҳа жамоатчилик орасида катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.
Унда Косонсой туманидаги “Баҳористон” маҳалласи фуқаролари сув таъминоти билан боғлиқ оғир аҳвол, қурғоқчилик ва тадбиркор Бунёд Андаев фаолиятидан норозилик билдирган эди.
Шу муносабат билан Косонсой туман ҳокимлиги расмий изоҳ берди. Муносабатда айтилишича, видеолавҳа ортидан мутасадди идоралар ва масъул шахслар жойига чиқиб, ҳолатни ўрганишни бошлаган.
Бироқ жамоатчиликда “қандай чоралар кўрилади?”, “сув таъминоти нега йиллар давомида ҳал этилмаган?”, “давлат-хусусий шерикчилик ҳақиқатда ким манфаати учун амалга оширилган?” каби саволлар ҳануз очиқлигича қолмоқда.
👉 Тўлиқ видео

“Ҳозирда вазият атрофлича ўрганилмоқда. Ўрганиш натижалари юзасидан якуний маълумотлар тез орада маълум қилинади,” — дейилади ҳокимлик баёнотида.

😢2🤷♂1👍1🤔1