EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Хонобод судининг собиқ раиси 10,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати 2025 йил 17 октябрь куни Ю. Э. (1974 йилда Андижон вилоятида туғилган, жиноят ишлари бўйича Хонобод шаҳар суди раиси лавозимида ишлаган)га нисбатан ҳукм эълон қилди.

Ҳукмга мувофиқ, Ю. Э. Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 25,211-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 2,5 йил давомида мансаб лавозимларида, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 10,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Ю. Э. муқаддам бошқа суд томонидан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазо муддатини камайтириш ваъда қилиб, судланган шахснинг онасидан 30 000 АҚШ доллари миқдордаги пулларни олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланган эди.

Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ва протест келтиришга ҳақли.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🔥1
❗️Тошкент ва Андижонда ҳаво сифати кескин ёмонлашган. Эҳтиёт чораларини кўриш сўралмоқда.

2025 йилнинг 11 ноябрь куни соат 09:00 ҳолатига кўра атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматик стансиялари маълумотларига кўра, Тошкент шаҳрининг атмосфера ҳавосидаги:

🔹ПМ10 майда дисперсли заррачаларнинг миқдори 189 мкг/м3 ни ташкил этди, бу рухсат этилган меъёрлардан (РЕМ) (300 мкг/м3) ошмади;

🔺ПМ2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 143 мкг/м3 ни ташкил этди, рухсат этилган меъёрлардан (60 мкг/м3) 2,4 марта ошган.

Андижон ҳавосида:
🔹ПМ10 майда заррачаларининг миқдори 502 мкг/м3 ни ташкил этди, соатлик рухсат этилган меъёрдан 1,0 баробар ошган

🔺ПМ2,5 майда дисперсли заррачаларининг таркиби 314 мкг/м3 ни ташкил этди, соатлик рухсат этилган меъёрдан 8,9 баробар ошган.

Аҳолидан эҳтиёт чораларини кўриш, очиқ ҳаводаги фаолиятларини қисқартириш, ташқарига чиққанда ниқоб тақиш тавсия этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢3
Тошкентда чиқинди хизматидан қарздор 6 минг абонентнинг электр тўловига чеклов жорий этилди

Жорий йилнинг 5 ноябридан Тошкентда чиқинди хизматидан қарздор 6 минг абонентнинг электр тўловига вақтинча чеклов ўрнатилди. Бу “Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлаш” тўғрисидаги 1044-сонли қонунга асосан амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги маълум қилди.

Хабарда айтилишича, ҳар ойнинг 3-санасига қадар қарздорлар рўйхати “Тоза макон” билинг тизимидан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга узатилади. 5 ноябрда юзага келган қарздорлик 2,239 млрд сўм бўлиб, жами 25 121 абонент SMS орқали огоҳлантирилди. 5 кун ичида қарзини тўламаган 6 минг абонентга чеклов қўлланди.

Ҳозирда Тошкентда чиқинди хизматларидан 582 млн сўмдан ортиқ дебитор қарздорлик мавжуд. Чеклов қарз тўланганидан сўнг дарҳол олиб ташланади. Мазкур тартиб декабрдан республиканинг қолган ҳудудларида ҳам жорий этилади.

"Таклиф ва шикоятлар учун 24/7 “1205” қисқа рақамига мурожаат қилиш мумкин",

дейилади хабарда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
Meta фирибгарлик рекламаларидан 16 миллиард доллар даромад олган

Reuters хабар қилишича, Facebook, Instagram ва WhatsApp каби ижтимоий тармоқларни ўз ичига олган Meta корпорацияси 2024 йилда фирибгарлик аломатлари бор рекламалардан 16 миллиард доллар даромад олган.

Текширувда аниқланган фактлар:

Ҳар куни миллионлаб фойдаланувчига шубҳали рекламалар кўрсатилган;

Уларнинг аксарияти сохта инвестициялар ва қалбаки лойиҳалар билан боғлиқ бўлган;

Системада фирибгарликни аниқлаш ўрнига, шубҳали рекламалар учун нарх оширилган ва улар фойдаланувчиларга кўрсатилмоқда давом этган;

Алгоритмлар фойдаланувчини шубҳали эълонларга қайта олиб кирган.

Meta айбловларга расмий раддия бермаган, аксинча, сўнгги 18 ойда фирибгарлик бўйича шикоятлар 58% камайганини иддао қилган.

Хулоса: рекламаларга кўр-кўрона ишонманг, айниқса “тез бойиш”, “осон даромад”, “катта фойда” кабиларга эътибор берманг.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Ўзбекистонда ўғил болалар қизларга қараганда кўпроқ туғилмоқда

Жаҳон банки маълумотларига кўра, дунёда туғилишдаги гендер нисбати табиий меъёрдан юқори бўлган мамлакатлар мавжуд. Масалан, Лихтенштейнда ҳар 100 та қиз болага 116 та ўғил бола тўғри келган.

Ўзбекистон ҳам бу кўрсаткич бўйича дунёдаги юқори 10 давлатдан бири ҳисобланади. Бу ерда ҳар 100 та қиз болага тахминан 108–109 та ўғил бола тўғри келади ва сўнгги ўн йилликда нисбат ҳеч қачон 108 дан паст бўлмаган.

Иқтисодчи Миркомил Холбоевнинг қайд этишича, гендер нисбати юқори бўлган давлатларда дунё аҳолисининг катта қисми асосан Хитой ва Ҳиндистонда яшайди. Табиий равишда туғилишда ҳар 100 та қиз болага тахминан 105 та ўғил бола тўғри келиши керак, чунки ўғил болалар эрта ёшда касаллик ва ўлимга кўпроқ мойил.

Жаҳон банки экспертлари таъкидлашича, кўп давлатларда юқори гендер нисбати жинсий танлаш ёки ижтимоий-иқтисодий сабаблар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Октябрда Ўзбекистонга 1,17 миллион сайёҳ ташриф буюрди

Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонга 1 миллион 170 минг нафар хорижий сайёҳ келган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,2 фоизга кўпдир.

Йил бошидан бери мамлакатга умумий ҳисобда 9,7 миллиондан ортиқ хорижий фуқаролар кириб келган.

Туризм йўналишлари ичида анъанавий тарзда Самарқанд, Бухоро, Хива ва Тошкент етакчи бўлиб турибди. Шу билан бирга, сўнгги ойларда экологик ва гастрономик туризмга қизиқиш ортиб, кўплаб меҳмонлар Фарғона водийси ва мамлакат жанубига саёҳат қилишни афзал кўрмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
❗️Россия чет эллик ёлланма жангчиларни ватанига депортация қилмайди

Россия ҳукумати Украинадаги урушда шартнома асосида қатнашган чет элликларни ватанига экстрадиция қилмаслик ҳақида қарор қабул қилди.

Улар жиноий жавобгарликка тортилмаслик учун фақат жарима ёки жамоат ишлари билан чекланади.

Бу чора Россия армиясида жанг қилаётганлар учун “қўшимча рағбат” сифатида баҳоланмоқда.

Эслатма: Ўзбекистон фуқароларига чет давлатлар ҳарбий хизматига ёлланиш қонунан тақиқланган.

Бу учун 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
60 минг доллар талаб қилган сурхондарёлик адвокат 10 йилга қамалди

Сурхондарёда “жазони енгиллаштириш” эвазига 60 минг доллар талаб қилган адвокат 10 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Чиқиндидан қарзи бор истеъмолчи тўғридан-тўғри электр таъминотидан узилмайди" — Энергетика вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда “Чиқиндидан қарзи борлар электрдан узиляпти” сарлавҳали хабар тарқалмоқда. Энергетика вазирлигига кўра Ушбу сарлавҳа мутлақо нотўғри талқин қилиб ёзилган.

Вазирликка кўра, аввал хабар берилганидек, чиқиндидан қарзи бор истеъмолчи тўғридан-тўғри электр таъминотидан узилмайди. Аксинча, чиқиндидан қарздор истеъмолчилар “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг “2100” қисқа рақамидан СМС хабарнома орқали огоҳлантирилади.

Агар огоҳлантирилгандан кейин 5 кун ичида қарздорлик бартараф этилмаса, абонентнинг электр энергияси учун тўлов қилиш имкониятига вақтинчалик чеклов ўрнатилади.

Истеъмолчи томонидан чиқиндидан қарздорлик бартараф этилиши биланоқ, вақтинчалик чеклов дарҳол ечилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔1
Исломий банк тўғрисидаги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан маъқулланди ва Сенатга юборилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ислом банк фаолиятига оид қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни асосий ҳамда якуний ўқишларда қабул қилди. У қуйидагиларни ўз ичига олади:

⁃ ислом молияси билан ишлаш учун лицензия олиш талаблари;

⁃ ушбу лицензияга эга банкларга савдо фаолияти билан шуғулланишга ва юридик шахслар капиталида тўғридан-тўғри иштирок этишга рухсат бериш;

⁃ ислом молияси соҳасини солиққа тортишни тартибга солувчи нормалар.

Айни пайтда қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланишини кутмоқда, кучга кириши учун уни президент имзолаши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 380 литр спирт сотаётган шахс ушланди

Учтепада ўтказилган тезкор тадбирда 119 та идишда 380 литр суюқлик сотмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди.

Экспертиза натижасида суюқлик техник метанол аралашмаси экани аниқланди. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Сизнингча, бундай воқеалар такрорланмаслиги учун нима қилиш керак?

Фикрингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Қашқадарёда 4 эгизак қизалоқ дунёга келди

Китоб туманидан Жасур Мақаев ва Дилфуза Баҳриддинованинг оиласи яқинда 4 нафар гўзал қизалоқ билан янада катталашди. Энди бу хонадонда 9 нафар қиз вояга етмоқда.

Эгизаклар Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги марказининг Қашқадарё филиалида кесарча операция орқали дунёга келган. Ҳозирда улар халқаро протоколлар асосида парваришланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍20
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Техникумларда ишловчи чет тили ўқитувчилари учун субсидия дастури эълон қилинди

Миграция агентлиги томонидан техникумларда инглиз, немис, корейс ёки япония тилларидан дарс берувчи ўқитувчиларни рағбатлантириш дастури эълон қилинди.

Дастур доирасида ўқувчилари халқаро B1 ёки ундан юқори даражадаги сертификат олган устозларга 50 миллион сўмгача субсидия ажратилиши белгиланган.

Энг фаол 50 нафар ўқитувчи мукофот эгаси бўлади.

Иштирок этиш учун:

1. my.gov.uz портали орқали 2025 йил 25 ноябргача рўйхатдан ўтиш

2. Ўқувчилар ҳақидаги маълумотларни киритиш

3. Ўқувчиларнинг халқаро сертификатларини юклаш


Бу имконият фаақат техникумларда фаолият олиб борувчи чет тили ўқитувчилари учун мўлжалланган.

Аризани бу ҳавола орқали юбориш мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Шавкат Мирзиёев пойтахтда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишади

Бугун президент Шавкат Мирзиёев пойтахтда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда Янги Тошкентда кўп функцияли футбол стадионини барпо этиш лойиҳаси билан танишади.

Тамал тоши қўйиш маросимида жисмоний тарбия ва спорт соҳаси ҳамда жамоатчилик вакиллари ҳам иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37👎2😢1
Саида Мирзиёева Самарқандда янги болалар кутубхонасининг концепцияси билан танишди

Саида Мирзиёева Самарқандда янги болалар кутубхонасининг лойиҳаси билан танишди. Кутубхона 1911 йилда қурилган тарихий бинода жойлашади ва маданий ўзига хослигини сақлаб, реставрация қилинади.

Кутубхона болалар, ўсмирлар ва уларнинг ота-оналари учун ижодий масканга айланади. Кўзи ожиз болалар учун аудиофонд ташкил этилади. Кутубхона фонди 120 000 жилд китобдан иборат бўлиб, улар ўзбек, рус ва инглиз тилларида бўлади.

Бу лойиҳа Самарқанд аҳли учун янги маънавий маскан ва ёшлар учун ижодий имкониятларнинг кенгайишини таъминлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍62🔥57😢2👎1