EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москва метросида аёл 13 ёшли қизчани релсга итариб юборди

Айбланувчи бу ишни қизча баланд овозда кулгани ва унга қараб тургани учун қилганини айтган.

Қизча ота-онаси билан бирга бўлиб, улар уни тезда платформага олиб чиқишган.

Ҳозир аёл қотилликка уринишда айбланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Уй олмоқчи бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун яхши янгилик

Президент қарорига кўра ҳар йили давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган 500 нафар тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг 25 фоизи қоплаб берилади.

Ушбу янгилик 2026 йил 1 январдан бошлаб Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга киритилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👎1🤔1
❗️Инфляция пасаймоқда: 2025 йил октябрда 7,8% га тушди

Марказий банк маълумотига кўра, 2022 йилда умумий инфляция 12,3% ни ташкил этган бўлса, 2025 йил октябр ойида бу кўрсаткич 7,8% гача пасайди.

Январ-октябр ойлари давомида инфляция 5,7% гача секинлашгани қайд этилди. Бу асосан ўтган йилги энергия нархлари таъсирининг тугаши ва жорий йилда нархлар барқарорлашиши билан изоҳланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
18 та банк Марказий банк томонидан жазоланди

Банклар веб-сайтларида ахборотларнинг ошкор этилиш ҳолати юзасидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, 18 та банк жаримага тортилган. Марказий банк ахборотида банкларнинг ҳар бирига 102 млн сўмдан, жами 1 млрд 836 млн сўм жарима солингани айтилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
Тошкентда дарахтларни кесиш билан боғлиқ ҳолат юзасидан ҳокимлик вакиллари қолиб ободон ходимларига жиноят иши очилди

Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида дарахтларни кесиш билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилди.

Текширув жараёнида ҳудудда жами 174 та дарахт кесилиши ва бу орқали табиатга 1 млрд 463 млн 952 минг сўм зарар етказилгани аниқланди, деб маълум қилди экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев.

“Қизиғи, дарахт кесиш топшириғини берган шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Рахмонов ҳозирча масъулиятдан четда қолмоқда. Унинг ўрнига топшириқни бажарган, моддий ва мансаб жиҳатдан кам имкониятга эга бўлган ободонлаштириш ходимлари жавобгар қилинаётгандек кўринади. Бу ҳақиқий адолатсизликдир. Прокуратура қонуний барчага тенг қўлланади, деган ваъда бергани билан, ҳоким ўринбосарига ҳам бу куч етадими, ёки фақат оддий одамларга татбиқ қилинади, шуни кўрамиз",

дейди Кушербаев.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👎2🤔2
Пахтаободда Тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланди

Бугун Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Пахтаобод туманида байрам тадбири кўтаринки рухда ўтказилди.

Тадбир аввалида Андижон вилояти ҳокими томонидан тиббиёт соҳасида fidокорона хизмат қилиб келаётган барча шифокорлар, ҳамширалар ва соҳа мутахассислари учун самимий байрам табриги йўлланди. Ушбу табрикда тиббиёт ходимларининг халқ саломатлигини сақлашдаги катта меҳнати алоҳида эътироф этилди.

Шундан сўнг Пахтаобод туман ҳокими сўзга чиқиб, туманимиздаги барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади. У ўз нутқида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шароитлар ва ходимларнинг фидокорона хизматига юксак баҳо берди.

Байрам тадбири давомида Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустамжон Фозилов ҳам ўзининг табригини йўллаб, тизимда ҳалол меҳнат қилаётган барча ҳамкасбларига миннатдорлик билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
«Раҳбарлар ўзларини беморнинг ўрнига қўйиб кўрсин» – президент

Бундан буён вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллаларда ўтказилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев бугунги тадбирда таъкидлаб ўтди.

“Шунда халқ билан мулоқот йўлга қўйилади, одамларимиз бундан мамнун бўлади, тиббиёт тизимига холис баҳо бериш имконияти пайдо бўлади,”

– деди давлат раҳбари.

Президент вилоят ва туман тиббиёт раҳбарлари, бош шифокорлар ҳамда поликлиника мудирларига мурожаат қилиб, ўзларига савол беришни сўради:
“Бемор шифохона ёки поликлиникага келганда қанча вақт сарфлаяпти, олган хизматидан қай даражада рози?”


“Агар мазкур раҳбарлар ўзларини беморнинг ўрнига қўйиб, эшикдан кириб, врач қабулxонасига кириш учун хонама-хона юрса, рентген, лаборатория, УЗИ, ЭКГ учун алоҳида қаватларга чиқиб-тушса, шунда одамларнинг ҳолатини ҳис этиб, бу саволга жавоб топади,”

– деди президент.

Шу муносабат билан давлат раҳбари ҳар бир вилоят ва туман тиббиёт раҳбари, бош шифокор ҳамда поликлиника мудирларига беморларга эътиборли бўлиш, уларнинг иши тез ва қулай ҳал этилиши учун барча шароитларни яратишни қатъий топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍121🔥14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашув ўтказди. Унда нималарга эътибор қаратилди?

❗️Тиббиёт соҳасида янги ислоҳотлар қилиниши таъкидланда: эндиликда шифокор ва ҳамширалар учун кенг имкониятлар яратилади.

Келгуси ўқув йилидан тиббиёт олийгоҳларида педиатрия ва даволаш йўналишларини қамраб олган умумий тиббиёт факультети очилади.

Шунингдек, оилавий шифокорлик бўйича резидентура ва магистратура ташкил этилади.

Резидентура талабалари бепул таълим олиб, оилавий шифокор сифатида ишлагани учун маош олади. Уни битирганлар тор соҳа дипломи ва 150 фоиз устамага эга бўлади.

Ҳамширалар академияси Тошкент давлат тиббиёт университети тасарруфига ўтказилиб, унинг негизида Олий касбий тиббиёт академияси ташкил этилади.

Келгуси йилдан барча тиббиёт олийгоҳларида олий ҳамширалик иши йўналиши очилиб, қабул квоталари икки бараварга оширилади.

Тиббий ускуна, жиҳоз ва тез ёрдам машиналарини олиб кириш бўйича имтиёзлар уч йилга узайтирилади.

Замонавий клиникаларни ташкил этиш ва жиҳозлаш учун тадбиркорларга 200 миллион долларлик имтиёзли ресурс ажратилади.

Туманда янги даволаш усулини жорий этган шифокорлар 21 миллион сўм миқдорида мукофот олади.

Тиббиёт ходимларига барча турдаги давлат хизматларининг тўлови 2 карра камайтиради. Бунга қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥2🤔2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт ва фармацевтика соҳаси фидойилари президент томонидан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Бугун Тошкент давлат тиббиёт университетида давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медалларига сазовор бўлган тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимларига мукофотлар топширилди. Улар орасида дунёнинг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олган ёш шифокорлар ҳамда хорижий ҳамкорлар ҳам бор.

Президент мамлакатда тиббиёт тизимини ривожлантириш борасида катта ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Бирламчи тиббиёт муассасалари қуввати 60 фоизга ошди, 400 дан ортиқ юқори технологияли муолажалар ҳудудларда йўлга қўйилди, 45 та туманда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бошланди.

– Юртимизда ўртача умр давомийлиги эркаклар орасида 71 дан 73 ёшга, хотин-қизларда 76 дан 77,5 ёшга узайгани – сизлар билан эришилган катта ютуқдир,

– деди президент.

Давлат раҳбари мукофотланганларни бутун халқ номидан табриклаб, соҳа фидойиларига миннатдорлик изҳор этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68🔥19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент вилоят, туман тиббиёт раҳбарлари ва бош шифокорлар, поликлиника мудирларига мурожаат йўллади

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍84🔥10🤔1
Президент: “Касаба уюшмалари – янги жамият қуришда муҳим куч”

Президент Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни муносабати билан фаоллар ва аъзоларни байрам билан табриклади. Давлат раҳбари бу йил мамлакатимизда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги нишонланаётганини таъкидлади.

– Янги Ўзбекистон – инсон ҳаёти, соғлиғи, ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилинадиган давлатдир, – деди президент. – Касаба уюшмалари бу жараёнда адолат ва тенглик тамойилларини таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда.


Сўнгги беш йилда касаба уюшмалари ташаббуси билан 500 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди, 20 мингдан ортиқ жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди, 1 миллионга яқин ходим ва оила аъзолари соғломлаштирилди, 800 минг болалар учун дам олиш имкониятлари яратилди.

Президент меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, норасмий бандликни қисқартириш ва халқаро меҳнат стандартларини миллий қонунчиликка жорий этиш вазифаларини белгилаб берди. Шунингдек, касаба уюшмалари билан давлат идоралари ҳамкорлигини кучайтириш учун қўшимча имкониятлар яратилиши айтилди.

Президент барча касаба уюшмалари фаолларини байрам билан табриклаб, уларга соғлик ва фаолиятларида муваффақият тилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍98🔥20🤔1
ХОҚ трансгендер спортчиларнинг аёллар мусобақаларида иштирокини чекламоқчи

The Times нашрининг ёзишича, Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) яқин вақтларда трансгендер спортчиларнинг олимпиададаги аёллар беллашувларида қатнашишини чеклашни режалаштирмоқда. Манбаларга кўра, қарор 2026 йил бошида қабул қилиниши мумкин.

ХОҚ томонидан ўтказилган илмий тадқиқотлар шуни кўрсатганки, эркак жинсида туғилган спортчилар гормон терапиясидан сўнг ҳам муайян жисмоний устунликни сақлаб қолади. Бу ҳолат аёллар спортида тенг рақобат муҳитини таъминлаш бўйича муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Маълумотларга кўра, янги сиёсат Милан ва Кортина-д’Ампеццода бўлиб ўтадиган 2026 йилги қишки Олимпия ўйинлари олдидан ХОҚ сессиясида тақдим этилиши кутилмоқда.

Аввалроқ, трансгендер спортчиларнинг мусобақаларда иштирок этиш масаласи халқаро федерациялар ихтиёрига топширилган эди. Олимпиада тарихида илк бор трансгендер спортчи сифатида Янги Зеландиялик оғир атлетчи Лорел Хаббард Токио ўйинларида иштирок этган, аммо натижага эришмаган.

Янги қарор билан ХОҚ аёллар спортида тенг имконият ва соғлом рақобатни таъминлашни мақсад қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍12🤷‍♂2🔥1
Самарқанд ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди

Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида ер майдонларини қонунга хилоф равишда сотишга уриниш ҳолатлари аниқланди.

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида донли экинлар етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжалиги раҳбари ҳокимият тизимидаги танишлари орқали хўжаликка тегишли 3 гектар ер майдонини иссиқхона ташкил этмоқчи бўлган, Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 300 минг АҚШ доллари талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда фермер раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилоятида эса, Қарши туманида яшовчи 1992 ва 1998 йилларда туғилган икки нафар шахс давлат захирасидаги 8 сотих ер майдонини мансабдор танишлари орқали фуқарога уй-жой қуриши учун олиб бериш эвазига 180 миллион сўм талаб қилишган.

Улар олдиндан 10 минг АҚШ доллари олган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланган.

Ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Эслатма: Ер майдонларини давлат томонидан белгиланган тартибсиз сотиш ёки сотиб олиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Умуммиллий бойлик бўлган ер ресурсларидан оқилона ва қонуний фойдаланиш ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👍1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фирибгарлик ҳолатларидан эҳтиёт бўлинг!

Ҳурматли фуқаролар!
Сўнгги пайтларда номаълум рақамлардан қўнғироқ қилиб, шахсий маълумотларни сўраш ҳолатлари кузатилмоқда.

Илтимос, бундай ҳолатларда ҳеч қандай шахсий маълумотингизни (паспорт рақами, банк картаси маълумотлари, SMS код ва ҳ.к.) берманг!

Фирибгарлик қурбони бўлмаслик учун эҳтиёт бўлинг, яқинларингизни ҳам огоҳлантиринг.

Кибержиноятлардан ҳимояланиш — ҳар биримизнинг масъулиятимиз!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Толиблар Ҳиротда аёллар учун янги чекловлар жорий этди

Толиблар ҳокимияти аёллар учун қоидаларни янада қатийлаштирди. ExpressAsia’нинг маълумот беришича, вилоятда аёлларга паранжи ёки ниқобли ҳижобсиз дўконларга кириш тақиқланди.

Янги буйруқ савдо шохобчалари эгалари билан ўтказилган йиғилишда эълон қилинган. Унга кўра, сотувчилар юзини тўлиқ ёпмаган аёлларга хизмат кўрсатмасликлари шарт.

Бу чекловлар ҳаракатнинг аёлларни жамоат ҳаётидан чеклаш сиёсатининг навбатдаги босқичи сифатида баҳоланмоқда.

Афғонистонда қизлар ҳанузгача мактаб ва университетларда таълим олиш имконидан маҳрум. Илгари ҳам шундай тақиқлар судлар, шифохоналар ва давлат муассасаларида жорий этилган, шунингдек, аёлларга Ўзбекистон билан чегарадаги бозорга бориш ҳам тақиқланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1