Энг яхши шифокор ва раҳбарлар муносиб рағбатлантирилади
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан учрашувда соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш ва тиббий хизматни маҳаллаларга яқинлаштириш вазифаларини белгилади.
✅ Эндиликда вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллаларда ўтказилади.
✅ Интеграциялашган тизим жорий этилиб, туман ва вилоят бош шифокорлари республика марказлари билан тўғридан-тўғри ишлайди.
✅ Улар ҳудуддаги касалликлар тури ва динамикасига қараб марказларга буюртма беради, касалликларнинг олдини олиш ва шифокорларнинг малакасини ошириш бўйича аниқ вазифалар қўяди.
✅ Барча раҳбарлар марказ директорлари, вилоят ва туман бош шифокорлари, оилавий поликлиника мудирлари бир ойлик аниқ режа асосида ишлайди.
✅ Касалликларнинг олдини олиш, беморларни ҳудуднинг ўзида самарали даволаш, дори тақсимотини йўлга қўйиш, кадрлар малакасини ошириш, соғлом муҳит ва сифатли хизмат ташкил этган, рақамлаштиришни тўлиқ якунлаган энг яхши вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарлари ҳамда оилавий поликлиника мудирлари “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими” унвони, орден ва медаллар ҳамда 30 миллион сўмлик пул мукофоти билан тақдирланади.
✅ Ҳар бир вилоятда энг яхши икки туман раҳбари ва поликлиника мудири АҚШ, Германия, Буюк Британия, Корея ва Туркияда малака ошириш курсларига юборилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан учрашувда соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш ва тиббий хизматни маҳаллаларга яқинлаштириш вазифаларини белгилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍96🔥69👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилдан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари ходимларига Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ҳар йили энг кам иш ҳақи миқдорида мукофот пули берилади!
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқда экологик жиноятлар — табиат ёрдам сўрамоқда!
Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, хусусан Хумсон қишлоғидаги ўрмон хўжалиги ҳудудида ноқонуний дарахт кесиш, ҳайвонларни овлаш ва чиқиндиларни Угам дарёсига оқизиш ҳолатлари кузатилмоқда. Маҳаллий фуқароларнинг шикоятларига қарамай, масъул идоралар жим.
Effect.uz ахборот агентлиги суриштирув ишларини бошлаган. Мутахассислар таъкидлашича, дарахтларнинг кесилиши тупроқ эрозиясини кучайтириб, иқлимга салбий таъсир кўрсатмоқда, дарйога ташланаётган чиқиндилар эса сув ҳаётини хавф остига қўймоқда.
Ҳайвонот дунёсининг ноқонуний овланиши эса экотизим мувозанатини бузмоқда. Энг ачинарлиси — экологик қонунбузарликларга нисбатан бефарқлик. Фуқарольар мурожаатларига эътибор берилмаяпти, расмий изоҳлар йўқ.
Бу ҳолатлар “Sea Breeze Uzbekistan” лойиҳаси атрофидаги экологик хавотирлар кучайган бир пайтда юз бермоқда. Табиат ресурсларини иқтисодий манфаат учун қурбон қилиш — келажак авлодга нисбатан жиноятдир.
ТЎЛИҚ ВИДЕО

👍3🤔2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москва метросида аёл 13 ёшли қизчани релсга итариб юборди
Айбланувчи бу ишни қизча баланд овозда кулгани ва унга қараб тургани учун қилганини айтган.
Қизча ота-онаси билан бирга бўлиб, улар уни тезда платформага олиб чиқишган.
Ҳозир аёл қотилликка уринишда айбланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Айбланувчи бу ишни қизча баланд овозда кулгани ва унга қараб тургани учун қилганини айтган.
Қизча ота-онаси билан бирга бўлиб, улар уни тезда платформага олиб чиқишган.
Ҳозир аёл қотилликка уринишда айбланмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Уй олмоқчи бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун яхши янгилик
Президент қарорига кўра ҳар йили давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган 500 нафар тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг 25 фоизи қоплаб берилади.
Ушбу янгилик 2026 йил 1 январдан бошлаб Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга киритилади.

🤷♂1👎1🤔1
❗️Инфляция пасаймоқда: 2025 йил октябрда 7,8% га тушди
Марказий банк маълумотига кўра, 2022 йилда умумий инфляция 12,3% ни ташкил этган бўлса, 2025 йил октябр ойида бу кўрсаткич 7,8% гача пасайди.
Январ-октябр ойлари давомида инфляция 5,7% гача секинлашгани қайд этилди. Бу асосан ўтган йилги энергия нархлари таъсирининг тугаши ва жорий йилда нархлар барқарорлашиши билан изоҳланади.

🤷♂4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
18 та банк Марказий банк томонидан жазоланди
Банклар веб-сайтларида ахборотларнинг ошкор этилиш ҳолати юзасидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, 18 та банк жаримага тортилган. Марказий банк ахборотида банкларнинг ҳар бирига 102 млн сўмдан, жами 1 млрд 836 млн сўм жарима солингани айтилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Банклар веб-сайтларида ахборотларнинг ошкор этилиш ҳолати юзасидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, 18 та банк жаримага тортилган. Марказий банк ахборотида банкларнинг ҳар бирига 102 млн сўмдан, жами 1 млрд 836 млн сўм жарима солингани айтилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
Тошкентда дарахтларни кесиш билан боғлиқ ҳолат юзасидан ҳокимлик вакиллари қолиб ободон ходимларига жиноят иши очилди
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида дарахтларни кесиш билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилди.
Текширув жараёнида ҳудудда жами 174 та дарахт кесилиши ва бу орқали табиатга 1 млрд 463 млн 952 минг сўм зарар етказилгани аниқланди, деб маълум қилди экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев.
дейди Кушербаев.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

“Қизиғи, дарахт кесиш топшириғини берган шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Рахмонов ҳозирча масъулиятдан четда қолмоқда. Унинг ўрнига топшириқни бажарган, моддий ва мансаб жиҳатдан кам имкониятга эга бўлган ободонлаштириш ходимлари жавобгар қилинаётгандек кўринади. Бу ҳақиқий адолатсизликдир. Прокуратура қонуний барчага тенг қўлланади, деган ваъда бергани билан, ҳоким ўринбосарига ҳам бу куч етадими, ёки фақат оддий одамларга татбиқ қилинади, шуни кўрамиз",
дейди Кушербаев.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👎2🤔2
Пахтаободда Тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланди
Бугун Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Пахтаобод туманида байрам тадбири кўтаринки рухда ўтказилди.
Тадбир аввалида Андижон вилояти ҳокими томонидан тиббиёт соҳасида fidокорона хизмат қилиб келаётган барча шифокорлар, ҳамширалар ва соҳа мутахассислари учун самимий байрам табриги йўлланди. Ушбу табрикда тиббиёт ходимларининг халқ саломатлигини сақлашдаги катта меҳнати алоҳида эътироф этилди.
Шундан сўнг Пахтаобод туман ҳокими сўзга чиқиб, туманимиздаги барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади. У ўз нутқида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шароитлар ва ходимларнинг фидокорона хизматига юксак баҳо берди.
Байрам тадбири давомида Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустамжон Фозилов ҳам ўзининг табригини йўллаб, тизимда ҳалол меҳнат қилаётган барча ҳамкасбларига миннатдорлик билдирди.

👍3
«Раҳбарлар ўзларини беморнинг ўрнига қўйиб кўрсин» – президент
Бундан буён вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллаларда ўтказилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев бугунги тадбирда таъкидлаб ўтди.
– деди давлат раҳбари.
Президент вилоят ва туман тиббиёт раҳбарлари, бош шифокорлар ҳамда поликлиника мудирларига мурожаат қилиб, ўзларига савол беришни сўради:
– деди президент.
Шу муносабат билан давлат раҳбари ҳар бир вилоят ва туман тиббиёт раҳбари, бош шифокор ҳамда поликлиника мудирларига беморларга эътиборли бўлиш, уларнинг иши тез ва қулай ҳал этилиши учун барча шароитларни яратишни қатъий топширди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Бундан буён вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллаларда ўтказилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев бугунги тадбирда таъкидлаб ўтди.
“Шунда халқ билан мулоқот йўлга қўйилади, одамларимиз бундан мамнун бўлади, тиббиёт тизимига холис баҳо бериш имконияти пайдо бўлади,”
– деди давлат раҳбари.
Президент вилоят ва туман тиббиёт раҳбарлари, бош шифокорлар ҳамда поликлиника мудирларига мурожаат қилиб, ўзларига савол беришни сўради:
“Бемор шифохона ёки поликлиникага келганда қанча вақт сарфлаяпти, олган хизматидан қай даражада рози?”
“Агар мазкур раҳбарлар ўзларини беморнинг ўрнига қўйиб, эшикдан кириб, врач қабулxонасига кириш учун хонама-хона юрса, рентген, лаборатория, УЗИ, ЭКГ учун алоҳида қаватларга чиқиб-тушса, шунда одамларнинг ҳолатини ҳис этиб, бу саволга жавоб топади,”
– деди президент.
Шу муносабат билан давлат раҳбари ҳар бир вилоят ва туман тиббиёт раҳбари, бош шифокор ҳамда поликлиника мудирларига беморларга эътиборли бўлиш, уларнинг иши тез ва қулай ҳал этилиши учун барча шароитларни яратишни қатъий топширди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍121🔥14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашув ўтказди. Унда нималарга эътибор қаратилди?
❗️Тиббиёт соҳасида янги ислоҳотлар қилиниши таъкидланда: эндиликда шифокор ва ҳамширалар учун кенг имкониятлар яратилади.
✅Келгуси ўқув йилидан тиббиёт олийгоҳларида педиатрия ва даволаш йўналишларини қамраб олган умумий тиббиёт факультети очилади.
✅Шунингдек, оилавий шифокорлик бўйича резидентура ва магистратура ташкил этилади.
✅Резидентура талабалари бепул таълим олиб, оилавий шифокор сифатида ишлагани учун маош олади. Уни битирганлар тор соҳа дипломи ва 150 фоиз устамага эга бўлади.
✅Ҳамширалар академияси Тошкент давлат тиббиёт университети тасарруфига ўтказилиб, унинг негизида Олий касбий тиббиёт академияси ташкил этилади.
✅Келгуси йилдан барча тиббиёт олийгоҳларида олий ҳамширалик иши йўналиши очилиб, қабул квоталари икки бараварга оширилади.
✅Тиббий ускуна, жиҳоз ва тез ёрдам машиналарини олиб кириш бўйича имтиёзлар уч йилга узайтирилади.
✅Замонавий клиникаларни ташкил этиш ва жиҳозлаш учун тадбиркорларга 200 миллион долларлик имтиёзли ресурс ажратилади.
✅Туманда янги даволаш усулини жорий этган шифокорлар 21 миллион сўм миқдорида мукофот олади.
✅Тиббиёт ходимларига барча турдаги давлат хизматларининг тўлови 2 карра камайтиради. Бунга қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади.

👍55🔥2🤔2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт ва фармацевтика соҳаси фидойилари президент томонидан тақдирланди
Президент Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Бугун Тошкент давлат тиббиёт университетида давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медалларига сазовор бўлган тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимларига мукофотлар топширилди. Улар орасида дунёнинг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олган ёш шифокорлар ҳамда хорижий ҳамкорлар ҳам бор.
Президент мамлакатда тиббиёт тизимини ривожлантириш борасида катта ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Бирламчи тиббиёт муассасалари қуввати 60 фоизга ошди, 400 дан ортиқ юқори технологияли муолажалар ҳудудларда йўлга қўйилди, 45 та туманда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бошланди.
– деди президент.
Давлат раҳбари мукофотланганларни бутун халқ номидан табриклаб, соҳа фидойиларига миннатдорлик изҳор этди.

– Юртимизда ўртача умр давомийлиги эркаклар орасида 71 дан 73 ёшга, хотин-қизларда 76 дан 77,5 ёшга узайгани – сизлар билан эришилган катта ютуқдир,
– деди президент.
Давлат раҳбари мукофотланганларни бутун халқ номидан табриклаб, соҳа фидойиларига миннатдорлик изҳор этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68🔥19
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент вилоят, туман тиббиёт раҳбарлари ва бош шифокорлар, поликлиника мудирларига мурожаат йўллади
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍84🔥10🤔1
Президент: “Касаба уюшмалари – янги жамият қуришда муҳим куч”
Президент Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни муносабати билан фаоллар ва аъзоларни байрам билан табриклади. Давлат раҳбари бу йил мамлакатимизда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги нишонланаётганини таъкидлади.
Сўнгги беш йилда касаба уюшмалари ташаббуси билан 500 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди, 20 мингдан ортиқ жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди, 1 миллионга яқин ходим ва оила аъзолари соғломлаштирилди, 800 минг болалар учун дам олиш имкониятлари яратилди.
Президент меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, норасмий бандликни қисқартириш ва халқаро меҳнат стандартларини миллий қонунчиликка жорий этиш вазифаларини белгилаб берди. Шунингдек, касаба уюшмалари билан давлат идоралари ҳамкорлигини кучайтириш учун қўшимча имкониятлар яратилиши айтилди.
Президент барча касаба уюшмалари фаолларини байрам билан табриклаб, уларга соғлик ва фаолиятларида муваффақият тилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев 11 ноябрь – Касаба уюшмалари куни муносабати билан фаоллар ва аъзоларни байрам билан табриклади. Давлат раҳбари бу йил мамлакатимизда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги нишонланаётганини таъкидлади.
– Янги Ўзбекистон – инсон ҳаёти, соғлиғи, ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилинадиган давлатдир, – деди президент. – Касаба уюшмалари бу жараёнда адолат ва тенглик тамойилларини таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда.
Сўнгги беш йилда касаба уюшмалари ташаббуси билан 500 минг фуқаронинг ҳуқуқи тикланди, 20 мингдан ортиқ жамоатчилик назорати тадбирлари ўтказилди, 1 миллионга яқин ходим ва оила аъзолари соғломлаштирилди, 800 минг болалар учун дам олиш имкониятлари яратилди.
Президент меҳнат муносабатларини такомиллаштириш, норасмий бандликни қисқартириш ва халқаро меҳнат стандартларини миллий қонунчиликка жорий этиш вазифаларини белгилаб берди. Шунингдек, касаба уюшмалари билан давлат идоралари ҳамкорлигини кучайтириш учун қўшимча имкониятлар яратилиши айтилди.
Президент барча касаба уюшмалари фаолларини байрам билан табриклаб, уларга соғлик ва фаолиятларида муваффақият тилади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍98🔥20🤔1
ХОҚ трансгендер спортчиларнинг аёллар мусобақаларида иштирокини чекламоқчи
The Times нашрининг ёзишича, Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) яқин вақтларда трансгендер спортчиларнинг олимпиададаги аёллар беллашувларида қатнашишини чеклашни режалаштирмоқда. Манбаларга кўра, қарор 2026 йил бошида қабул қилиниши мумкин.
ХОҚ томонидан ўтказилган илмий тадқиқотлар шуни кўрсатганки, эркак жинсида туғилган спортчилар гормон терапиясидан сўнг ҳам муайян жисмоний устунликни сақлаб қолади. Бу ҳолат аёллар спортида тенг рақобат муҳитини таъминлаш бўйича муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Маълумотларга кўра, янги сиёсат Милан ва Кортина-д’Ампеццода бўлиб ўтадиган 2026 йилги қишки Олимпия ўйинлари олдидан ХОҚ сессиясида тақдим этилиши кутилмоқда.
Аввалроқ, трансгендер спортчиларнинг мусобақаларда иштирок этиш масаласи халқаро федерациялар ихтиёрига топширилган эди. Олимпиада тарихида илк бор трансгендер спортчи сифатида Янги Зеландиялик оғир атлетчи Лорел Хаббард Токио ўйинларида иштирок этган, аммо натижага эришмаган.
Янги қарор билан ХОҚ аёллар спортида тенг имконият ва соғлом рақобатни таъминлашни мақсад қилмоқда.

👍12🤷♂2🔥1