EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 2,6 миллиард сўмлик субсидия пуллари йўқолган, масъуллар эса жим

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Андижон вилоятида тадбиркорларга ажратилган субсидия маблағларининг сарфланишини ўрганди. Натижада 7,8 млрд сўмдан 2,6 млрд сўми қарор талабларига зид равишда ишлатилгани, шундан 1,8 млрд сўм маблағ ўзлаштирилгани маълум бўлди.

Текширувда Балиқчи, Улуғнор, Жалақудуқ, Хонобод, Қўрғонтепа, Шаҳрихон ва Избоскан туманларида айрим корхоналар касаначиларга асбоб-ускуналар етказмаган, меҳнат шартномалари тузилмаган ва ижтимоий шартнома шартлари бузилган.

Айрим ҳолларда тадбиркорлар тикув машиналарини сунъий нарх оширган ҳолда (118 млн сўм устама билан) етказгани аниқланган.

Назорат учун масъул бўлган ҳоким ёрдамчилари ва бандлик бўлими ходимлари ҳам ўз вазифасига лоқайдлик билан ёндашгани қайд этилди.

Ҳозирда тўпланган матeриаллар асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5👍2😢2👎1
“Аҳоли даромадининг катта қисмини дори-дармонга сарфламоқда” — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувда инфляцияни жиловлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархини барқарор ушлаб туриш бўйича кўп ишлар қилинётганини, бироқ аҳоли даромадининг катта қисми дори-дармонга сарфланаётганини таъкидлади.

“Ихтисослашган марказларга сўнгги беш йилда 7,5 трлн сўм маблағ берилди. Улар минглаб энг замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Дори етмаяпти, деб бирорта марказ айта оладими? Мана шу маблағлар, ускуналар ва дори-дармонлар қандай ишлатиляпти? Афсуски, ускуналарнинг қувватидан бор-йўғи 25 фоиз фойдаланиляпти”,

— деди давлат раҳбари Тошкент давлат тиббиёт университетида бўлиб ўтган учрашувда.

Учрашувда рақамлаштириш, хориждан ҳамкор топиш, клиник протоколларни янгилаш, илғор диагностика, профилактика ва даволашни уддалайдиган замонавий жамоани шакллантириш бўйича ишламаган марказ, туман, вилоят соғлиқни сақлаш бошқарма ва бўлимларининг келажаги йўқлиги таъкидланди.

Қайси маҳалла ёки туманда қандай касаллик кўпайган ёки камайганини таҳлил қилиш, уларнинг олдини олиш ҳамда самарали даволаш бўйича аниқ режа билан ишлаш зарурлиги айтилди. Республика марказлари шундай таҳлил ва ёндашув асосида ишни қуйи даражада ташкил этиши, катта маблағлар эвазига олиб берилган замонавий ускуналардан самарали фойдаланиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб экани таъкидлаб ўтилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍101🔥57😢5
“Барча марказ раҳбарлари эшитиб олсин: марказлар шахсий мулк эмас, уларнинг барчаси давлатники, халқники!” — Шавкат Мирзиёев

Яқинда Республика онкология маркази раҳбари ишдан олинди ва унинг ўрнига Туркиядан малакали бошқарувчи тайинланди. Шунингдек, мазкур марказга Франциянинг дунёга машҳур “Gustav Russi” клиникаси ҳам жалб қилинди ва уларнинг клиник протоколларини татбиқ этиш бошланади.

“Ҳар бир марказ раҳбари хулоса чиқариб, ўзига бир йиллик катта режа олиши керак. Улар уч ойда хориждан ҳамкор топиб, ўзи ўзгариш қилади ёки бу ишни уларсиз қиламиз”,

— деди президентимиз.

Учрашувда вилоят ва туман тиббиёт раҳбарлари, оилавий поликлиника мудирлари ҳали ҳам эскича ёндашув ва усулда ишлаётгани қайд этилди.

Ҳудудларга қанча машаққатлар билан олиб келинган ускуналар тўлиқ фойдаланилмаяпти, айримларининг қодоғи ҳали очилмаган. Масалан, Гурлан тумани шифохонасига 300 минг долларга олиб берилган MSKT аппарати қувватига нисбатан фақат 9 фоизга хизмат кўрсатмоқда. Ёки Навоий вилояти шошилинч марказидаги қарийб 1 миллион доллар турган ангиограф 4 фоиз юклама билан ишламоқда.

Ушбу ускуналар масъуллари хусусий клиникаларга бориб, тадбиркорлар бу аппаратларни қандай самарали ишлатяптиганини кўришлари ва ўрганишлари лозимлиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🔥20🤔2👎1😢1
Энг яхши шифокор ва раҳбарлар муносиб рағбатлантирилади

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан учрашувда соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш ва тиббий хизматни маҳаллаларга яқинлаштириш вазифаларини белгилади.

Эндиликда вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллаларда ўтказилади.

Интеграциялашган тизим жорий этилиб, туман ва вилоят бош шифокорлари республика марказлари билан тўғридан-тўғри ишлайди.

Улар ҳудуддаги касалликлар тури ва динамикасига қараб марказларга буюртма беради, касалликларнинг олдини олиш ва шифокорларнинг малакасини ошириш бўйича аниқ вазифалар қўяди.

Барча раҳбарлар марказ директорлари, вилоят ва туман бош шифокорлари, оилавий поликлиника мудирлари бир ойлик аниқ режа асосида ишлайди.

Касалликларнинг олдини олиш, беморларни ҳудуднинг ўзида самарали даволаш, дори тақсимотини йўлга қўйиш, кадрлар малакасини ошириш, соғлом муҳит ва сифатли хизмат ташкил этган, рақамлаштиришни тўлиқ якунлаган энг яхши вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарлари ҳамда оилавий поликлиника мудирлари “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими” унвони, орден ва медаллар ҳамда 30 миллион сўмлик пул мукофоти билан тақдирланади.

Ҳар бир вилоятда энг яхши икки туман раҳбари ва поликлиника мудири АҚШ, Германия, Буюк Британия, Корея ва Туркияда малака ошириш курсларига юборилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍96🔥69👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилдан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари ходимларига Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ҳар йили энг кам иш ҳақи миқдорида мукофот пули берилади!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқда экологик жиноятлар — табиат ёрдам сўрамоқда!

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, хусусан Хумсон қишлоғидаги ўрмон хўжалиги ҳудудида ноқонуний дарахт кесиш, ҳайвонларни овлаш ва чиқиндиларни Угам дарёсига оқизиш ҳолатлари кузатилмоқда. Маҳаллий фуқароларнинг шикоятларига қарамай, масъул идоралар жим.

Effect.uz ахборот агентлиги суриштирув ишларини бошлаган. Мутахассислар таъкидлашича, дарахтларнинг кесилиши тупроқ эрозиясини кучайтириб, иқлимга салбий таъсир кўрсатмоқда, дарйога ташланаётган чиқиндилар эса сув ҳаётини хавф остига қўймоқда.

Ҳайвонот дунёсининг ноқонуний овланиши эса экотизим мувозанатини бузмоқда. Энг ачинарлиси — экологик қонунбузарликларга нисбатан бефарқлик. Фуқарольар мурожаатларига эътибор берилмаяпти, расмий изоҳлар йўқ.

Бу ҳолатлар “Sea Breeze Uzbekistan” лойиҳаси атрофидаги экологик хавотирлар кучайган бир пайтда юз бермоқда. Табиат ресурсларини иқтисодий манфаат учун қурбон қилиш — келажак авлодга нисбатан жиноятдир.

ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москва метросида аёл 13 ёшли қизчани релсга итариб юборди

Айбланувчи бу ишни қизча баланд овозда кулгани ва унга қараб тургани учун қилганини айтган.

Қизча ота-онаси билан бирга бўлиб, улар уни тезда платформага олиб чиқишган.

Ҳозир аёл қотилликка уринишда айбланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Уй олмоқчи бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун яхши янгилик

Президент қарорига кўра ҳар йили давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган 500 нафар тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг 25 фоизи қоплаб берилади.

Ушбу янгилик 2026 йил 1 январдан бошлаб Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга киритилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👎1🤔1
❗️Инфляция пасаймоқда: 2025 йил октябрда 7,8% га тушди

Марказий банк маълумотига кўра, 2022 йилда умумий инфляция 12,3% ни ташкил этган бўлса, 2025 йил октябр ойида бу кўрсаткич 7,8% гача пасайди.

Январ-октябр ойлари давомида инфляция 5,7% гача секинлашгани қайд этилди. Бу асосан ўтган йилги энергия нархлари таъсирининг тугаши ва жорий йилда нархлар барқарорлашиши билан изоҳланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
18 та банк Марказий банк томонидан жазоланди

Банклар веб-сайтларида ахборотларнинг ошкор этилиш ҳолати юзасидан ўтказилган текширув натижаларига кўра, 18 та банк жаримага тортилган. Марказий банк ахборотида банкларнинг ҳар бирига 102 млн сўмдан, жами 1 млрд 836 млн сўм жарима солингани айтилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2😢2
Тошкентда дарахтларни кесиш билан боғлиқ ҳолат юзасидан ҳокимлик вакиллари қолиб ободон ходимларига жиноят иши очилди

Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманида дарахтларни кесиш билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилди.

Текширув жараёнида ҳудудда жами 174 та дарахт кесилиши ва бу орқали табиатга 1 млрд 463 млн 952 минг сўм зарар етказилгани аниқланди, деб маълум қилди экология вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев.

“Қизиғи, дарахт кесиш топшириғини берган шаҳар ҳокими ўринбосари Бахтиёр Рахмонов ҳозирча масъулиятдан четда қолмоқда. Унинг ўрнига топшириқни бажарган, моддий ва мансаб жиҳатдан кам имкониятга эга бўлган ободонлаштириш ходимлари жавобгар қилинаётгандек кўринади. Бу ҳақиқий адолатсизликдир. Прокуратура қонуний барчага тенг қўлланади, деган ваъда бергани билан, ҳоким ўринбосарига ҳам бу куч етадими, ёки фақат оддий одамларга татбиқ қилинади, шуни кўрамиз",

дейди Кушербаев.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👎2🤔2
Пахтаободда Тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланди

Бугун Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Пахтаобод туманида байрам тадбири кўтаринки рухда ўтказилди.

Тадбир аввалида Андижон вилояти ҳокими томонидан тиббиёт соҳасида fidокорона хизмат қилиб келаётган барча шифокорлар, ҳамширалар ва соҳа мутахассислари учун самимий байрам табриги йўлланди. Ушбу табрикда тиббиёт ходимларининг халқ саломатлигини сақлашдаги катта меҳнати алоҳида эътироф этилди.

Шундан сўнг Пахтаобод туман ҳокими сўзга чиқиб, туманимиздаги барча тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади. У ўз нутқида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шароитлар ва ходимларнинг фидокорона хизматига юксак баҳо берди.

Байрам тадбири давомида Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Рустамжон Фозилов ҳам ўзининг табригини йўллаб, тизимда ҳалол меҳнат қилаётган барча ҳамкасбларига миннатдорлик билдирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
«Раҳбарлар ўзларини беморнинг ўрнига қўйиб кўрсин» – президент

Бундан буён вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллаларда ўтказилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев бугунги тадбирда таъкидлаб ўтди.

“Шунда халқ билан мулоқот йўлга қўйилади, одамларимиз бундан мамнун бўлади, тиббиёт тизимига холис баҳо бериш имконияти пайдо бўлади,”

– деди давлат раҳбари.

Президент вилоят ва туман тиббиёт раҳбарлари, бош шифокорлар ҳамда поликлиника мудирларига мурожаат қилиб, ўзларига савол беришни сўради:
“Бемор шифохона ёки поликлиникага келганда қанча вақт сарфлаяпти, олган хизматидан қай даражада рози?”


“Агар мазкур раҳбарлар ўзларини беморнинг ўрнига қўйиб, эшикдан кириб, врач қабулxонасига кириш учун хонама-хона юрса, рентген, лаборатория, УЗИ, ЭКГ учун алоҳида қаватларга чиқиб-тушса, шунда одамларнинг ҳолатини ҳис этиб, бу саволга жавоб топади,”

– деди президент.

Шу муносабат билан давлат раҳбари ҳар бир вилоят ва туман тиббиёт раҳбари, бош шифокор ҳамда поликлиника мудирларига беморларга эътиборли бўлиш, уларнинг иши тез ва қулай ҳал этилиши учун барча шароитларни яратишни қатъий топширди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍121🔥14
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашув ўтказди. Унда нималарга эътибор қаратилди?

❗️Тиббиёт соҳасида янги ислоҳотлар қилиниши таъкидланда: эндиликда шифокор ва ҳамширалар учун кенг имкониятлар яратилади.

Келгуси ўқув йилидан тиббиёт олийгоҳларида педиатрия ва даволаш йўналишларини қамраб олган умумий тиббиёт факультети очилади.

Шунингдек, оилавий шифокорлик бўйича резидентура ва магистратура ташкил этилади.

Резидентура талабалари бепул таълим олиб, оилавий шифокор сифатида ишлагани учун маош олади. Уни битирганлар тор соҳа дипломи ва 150 фоиз устамага эга бўлади.

Ҳамширалар академияси Тошкент давлат тиббиёт университети тасарруфига ўтказилиб, унинг негизида Олий касбий тиббиёт академияси ташкил этилади.

Келгуси йилдан барча тиббиёт олийгоҳларида олий ҳамширалик иши йўналиши очилиб, қабул квоталари икки бараварга оширилади.

Тиббий ускуна, жиҳоз ва тез ёрдам машиналарини олиб кириш бўйича имтиёзлар уч йилга узайтирилади.

Замонавий клиникаларни ташкил этиш ва жиҳозлаш учун тадбиркорларга 200 миллион долларлик имтиёзли ресурс ажратилади.

Туманда янги даволаш усулини жорий этган шифокорлар 21 миллион сўм миқдорида мукофот олади.

Тиббиёт ходимларига барча турдаги давлат хизматларининг тўлови 2 карра камайтиради. Бунга қўшимча 100 миллиард сўм ажратилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍55🔥2🤔2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тиббиёт ва фармацевтика соҳаси фидойилари президент томонидан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев 9 ноябрь куни Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Бугун Тошкент давлат тиббиёт университетида давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медалларига сазовор бўлган тиббиёт ва фармацевтика соҳаси ходимларига мукофотлар топширилди. Улар орасида дунёнинг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олган ёш шифокорлар ҳамда хорижий ҳамкорлар ҳам бор.

Президент мамлакатда тиббиёт тизимини ривожлантириш борасида катта ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Бирламчи тиббиёт муассасалари қуввати 60 фоизга ошди, 400 дан ортиқ юқори технологияли муолажалар ҳудудларда йўлга қўйилди, 45 та туманда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти бошланди.

– Юртимизда ўртача умр давомийлиги эркаклар орасида 71 дан 73 ёшга, хотин-қизларда 76 дан 77,5 ёшга узайгани – сизлар билан эришилган катта ютуқдир,

– деди президент.

Давлат раҳбари мукофотланганларни бутун халқ номидан табриклаб, соҳа фидойиларига миннатдорлик изҳор этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68🔥19