EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
BBC раҳбарлари Трамп ҳақидаги фильм можароси ортидан истеъфога чиқди

BBC бош директори Тим Дэви ва BBC News раҳбари Дебора Тернесс истеъфога чиқди. Бу қарор телерадиокорпорациянинг “Panorama” ҳужжатли фильмида Доналд Трампнинг 2021 йил 6 январдаги нутқи таҳрирлангани ҳақидаги даъволар ортидан қабул қилинди.

The Telegraph маълумотича, собиқ журналист Майкл Прескотт директорлар кенгашига йўллаган меморандумда BBC воқеалар хронологиясини бузгани ва президент нутқининг мазмунини ўзгартирганини билдирган.

BBC ички текширув бошлаган бўлса-да, вазият жамоатчилик танқидига сабаб бўлди. АҚШ президентининг матбуот котиби Кэролайн Левитт телекомпанияни “сўл тарғибот машинаси” деб атади.

Маълумки, 2021 йил 6 январь куни Трамп тарафдорлари Конгресс биносига бостириб кирган, бу воқеада беш киши ҳалок бўлган ва 140 нафар полициячи жароҳатланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Ўзбекистонда давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтади

2026 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистондаги давлат тиббиёт муассасаларида иш ҳафтаси олти кунликдан беш кунлик тизимга ўтказилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарорда белгиланган.

Ҳужжатга кўра, тиббиёт муассасалари фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида байрам ва дам олиш кунлари иш жараёни навбатчилик асосида ташкил этилади.

Президент Мирзиёев 8 ноябрь куни тиббиёт ходимлари куни муносабати билан йўллаган табригида соҳа вакилларининг меҳнати юксак баҳоланишини таъкидлаб, улар учун моддий ҳамда ижтимоий шароитлар босқичма-босқич яхшиланишини билдирган эди. Шунингдек, соҳа молиялаштиришини ошириш, рақамлаштириш ва кадрлар тайёрлашни кучайтириш устувор йўналишлардан бири этиб белгиланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40🔥31👎2
Қуёш панеллари ўрнатганларга 153 млрд сўмдан зиёд субсидия берилган

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 35 мингдан зиёд жисмоний шахс электр тармоқларига ўтказилган қуёш энергияси учун 153,6 млрд сўм давлат буджетидан субсидия олди.

Субсидиянинг энг катта қисми Хоразм вилояти (42,6 млрд сўм), Қорақалпоғистон Республикаси (22,4 млрд сўм) ва Бухоро вилоятига (15,3 млрд сўм) тўғри келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йил 1 апрелдан хонадонига қуёш панелларини ўрнатганларга ишлаб чиқарилган ва ягона электр энергетика тизимига узатилган электр энергиясининг ҳар бир киловатт·соати учун 1000 сўмдан субсидия ажратилиши белгиланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда нарколаборатория, Наманганда эса наркосавдогарлар фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Сирдарё ҳамда Наманган вилоятларида гиёҳванд моддалар билан боғлиқ бир нечта жиноят фош этилди.

Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида 1995 йилда туғилган эр-хотин ва уларнинг шериги уй шароитида синтетик “Мефедрон” моддаси тайёрлаб, “закладка” орқали сотиб келган. Нарколабораториядан 4 кг 373 грамм “Мефедрон”, электрон тарози, миксер, противогаз ва қадоқлаш жиҳозлари ашёвий далил сифатида олинди. Уларга нисбатан ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилоятидаги тадбирда эса 1975 йилда туғилган фуқаро Қирғизистондан чегара орқали 9 кг 702 грамм “гашиш”ни ноқонуний олиб кириш вақтида қўлга олинган. Унга нисбатан ЖКнинг 223 ва 246-моддалари бўйича жиноят иши очилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Яна бир ҳолатда, Наманган шаҳрида 1990 йилда туғилган шахс 3,2 миллиард сўмлик 61 мингдан зиёд контрафакт ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларни қабул қилаётганда ушланган. Тезкор ҳаракатлар натижасида бу дори воситаларни тарқатиш билан шуғулланган яна 5 нафар шахс аниқланган. Уларга нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Эркинжон Турдимов: “Тўй беллашув эмас, бахт куни, дуо куни”

Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов вилоят раҳбарлари ва аҳолига тўй ҳамда маросимларни меъёрда, исрофсиз ўтказиш бўйича мурожаат қилди. Бу ҳақда у вилоят фаоллари иштирокида бўлиб ўтган йиғилишда таъкидлади.

Ҳокимнинг сўзларига кўра, охирги пайтларда тўй ва маросимларда ортиқча исроф ҳолатлари кўпайган.

“Афсуски, айримлар бу билан одамларни ҳайратга соламан деб ўйлашади. Лекин тўй беллашув эмас, бахт куни, дуо куни эканлигини кўпчилик унутиб қўймоқда”,

— деди Турдимов.

Унинг таъкидлашича, раҳбарлар халққа “гап билан эмас, амалиёт билан” ўрнак бўлиши керак.

“Кўз-кўз қилиш, мақтаниш — бу фақат калтабинлик. Шунинг учун Сирдарё вилояти раҳбарлари ва уларнинг яқинлари тўйларни меъёрда ўтказишда халққа ўрнак бўлиши шарт”,

— дея қўшимча қилди ҳоким.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Уй харидидан аввал қурилиш компаниясини 1 дақиқада текширинг

Энди янги уй харид қилишдан олдин қурилиш ташкилотининг ишончлилигини осон ва тезкор тарзда текшириш мумкин. Бу имкониятни “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими тақдим этмоқда.

Фойдаланувчилар nazorat.mc.uz сайти орқали компания ҳақидаги маълумотларни — унинг олдин қурган уйлари, фойдаланишга топширилган объектлар сони ва ҳозирдаги лойиҳаларини кўриши мумкин.

Тизим орқали харидорлар қурилиш ташкилотини QR-код орқали ҳам текшириш имкониятига эга бўлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари молиявий қўллаб-қувватланади

“Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йилдан давлат тиббиёт муассасалари ходимлари Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади.

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ҳар йили қуйидаги номинациялар бўйича танлов ўтказилади:

🔹 “Энг яхши республика шифохонаси раҳбари”, “Энг яхши ҳудудий соғлиқни сақлаш органи раҳбари”;

🔹 ҳар бир ҳудудда:

▪️ “Энг яхши туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш органи раҳбари”, “Энг яхши оилавий поликлиника раҳбари”, “Энг яхши туман (шаҳар) шифокори” ва “Энг яхши туман (шаҳар) ўрта тиббиёт ходими”;

▪️ “Энг яхши оилавий поликлиника”, “Энг яхши туман (шаҳар) шифохонаси” ва “Энг яхши ҳудудий шифохона”.

Танлов натижалари асосида ғолиблар қуйидаги миқдорларда 1 марталик рағбатлантирилади:

🔸 тиббиёт муассасалари – 500 млн сўм;

🔸 тиббиёт ва раҳбар ходимлар – 30 млн сўм.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍58🔥46👎1
Айрим тиббиёт ходимлари фарзандларининг контракт суммаси бир қисми қоплаб берилади

“Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 апрелдан давлат тиббиёт муассасаларининг иш вақти режими 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилсин.

Бунда тиббиёт муассасалари иш фаолиятининг узлуксизлигини таъминлаш учун байрам ва дам олиш кунлари навбатчилик асосида ишлаш йўлга қўйилади.

2026 йил 1 январдан давлат тиббиёт муассасаларида:

🔹 туман (шаҳар) даражасида янги даволаш усулларини жорий қилган ва унинг ижобий самарасига эришган туман (шаҳар) тиббиёт муассасалари шифокорларига БҲМнинг 50 баравари миқдорида 1 марталик пул мукофоти берилади;

🔹 камида 15 йил иш стажига эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг фарзандларига олий таълим ташкилотларида бакалавриат йўналиши бўйича йиллик контракт суммасининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 15 бараваридан ошмайдиган қисми қоплаб берилади;

🔹 ҳар йили давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган 500 нафар тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг 25 фоизи қоплаб берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍68🔥47👎3😢1
Ўзбекистонга келган америкалик туристлар сони ошди

2025 йил январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонга 28,6 минг нафар АҚШ фуқароси ташриф буюрди. Бу ўтган йилга нисбатан 5,2 минг нафарга ёки 22,4 фоизга кўпдир.

Келиш мақсадлари қуйидагича:

• саёҳат – 23,6 минг
• хизмат сафари – 2,4 минг
• қариндошларни йўқлаш – 2,1 минг
• ўқиш – 395
• тижорат – 111
• даволаниш – 11


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сирдарёда нарколаборатория, Наманганда эса наркосавдогарлар фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Сирдарё ҳамда Наманган вилоятларида гиёҳванд моддалар билан боғлиқ бир нечта жиноят фош этилди.

Тезкор ҳаракатлар натижасида бу дори воситаларни тарқатиш билан шуғулланган яна 5 нафар шахс аниқланган. Уларга нисбатан ҳам жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1
Президент тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашув ўтказмоқда

Давлатимиз раҳбари йиғилганларни Соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари куни билан самимий табриклади, эл-юртимиз саломатлиги посбонлари бўлган барча шифокор ва ҳамширалар, соҳа мутахассисларига ўзининг чуқур ҳурмати ва эзгу тилакларини изҳор этди.

“Бугун соҳа тараққиётига хизмат қиладиган кўплаб янги ташаббусларни сизлар билан муҳокама қилиб оламиз.

Замонавий тиббиётни фармацевтикасиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бундан буён ушбу байрамни “Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари куни” деб нишонласак, ўйлайманки, сизлар буни қўллаб-қувватлайсизлар!

Буларнинг барчаси тиббиёт ва фармацевтика ходимларига кўпроқ изланиш, илғор даволаш ва профилактика усулларини эгаллашда катта рағбат, куч-ғайрат беради, деб ишонаман!”,

– деди президентимиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍95🔥83👎1
“45 та туманда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти йўлга қўйилгани инсон саломатлиги борасидаги ишларимизнинг яққол амалий тасдиғидир” — президент

Иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш, одамларни ишли ва даромадли қилиш, ёшларга замонавий билим ва тарбия бериш, халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича ислоҳотлар жадал олиб борилаётгани таъкидланди.

Сўнгги йилларда тиббиёт соҳасига 230 трлн сўм (20 миллиард доллар) йўналтирилди. Бу жорий йилда 45 трлн сўмни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 6 баробар кўпдир.

Натижада жойларда 187 та янги поликлиника ва шифохона ишга тушди, 1 минг 244 таси реконструкция қилиниб, жиҳозланди.

Бирламчи тиббиёт муассасалари қуввати 60 фоизга ошиб, тиббий хизмат аҳолига анча яқинлашди. Илгари асосан пойтахтда бажарилган юқори технологияли ва диагностика-даволаш усулларининг 400 дан ортиғи ҳудудларда амалга оширилмоқда. Юзлаб мураккаб амалиётлар вилоят марказларига, кам инвазив операциялар туман даражасига туширилди.

“Биринчи марта 45 та туманда буйрак кўчириб ўтказиш амалиёти йўлга қўйилгани инсон саломатлиги борасидаги ишларимизнинг яққол амалий тасдиғидир”,

– деди президентимиз.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍65🔥47
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Темур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасини тарк этди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ёрдамчи мураббийи Темур Кападзе ўз хоҳишига кўра лавозимидан озод этилди, дея хабар берди Ўзбекистон Футбол ассоциацияси

Кападзе ўз фаолиятини бош мураббий сифатида давом эттириш истагини билдирган ва унга бошқа таклиф тушгани маълум қилинган.

Ўзбeкистон футбол ассоциацияси раҳбарияти мураббийнинг қарорини ҳурмат билан қабул қилиб, Ўзбекистон футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди ҳамда унга келгусидаги фаолиятида муваффақият тилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 2,6 миллиард сўмлик субсидия пуллари йўқолган, масъуллар эса жим

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Андижон вилоятида тадбиркорларга ажратилган субсидия маблағларининг сарфланишини ўрганди. Натижада 7,8 млрд сўмдан 2,6 млрд сўми қарор талабларига зид равишда ишлатилгани, шундан 1,8 млрд сўм маблағ ўзлаштирилгани маълум бўлди.

Текширувда Балиқчи, Улуғнор, Жалақудуқ, Хонобод, Қўрғонтепа, Шаҳрихон ва Избоскан туманларида айрим корхоналар касаначиларга асбоб-ускуналар етказмаган, меҳнат шартномалари тузилмаган ва ижтимоий шартнома шартлари бузилган.

Айрим ҳолларда тадбиркорлар тикув машиналарини сунъий нарх оширган ҳолда (118 млн сўм устама билан) етказгани аниқланган.

Назорат учун масъул бўлган ҳоким ёрдамчилари ва бандлик бўлими ходимлари ҳам ўз вазифасига лоқайдлик билан ёндашгани қайд этилди.

Ҳозирда тўпланган матeриаллар асосида жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5👍2😢2👎1
“Аҳоли даромадининг катта қисмини дори-дармонга сарфламоқда” — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимлари билан учрашувда инфляцияни жиловлаш, озиқ-овқат маҳсулотлари нархини барқарор ушлаб туриш бўйича кўп ишлар қилинётганини, бироқ аҳоли даромадининг катта қисми дори-дармонга сарфланаётганини таъкидлади.

“Ихтисослашган марказларга сўнгги беш йилда 7,5 трлн сўм маблағ берилди. Улар минглаб энг замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Дори етмаяпти, деб бирорта марказ айта оладими? Мана шу маблағлар, ускуналар ва дори-дармонлар қандай ишлатиляпти? Афсуски, ускуналарнинг қувватидан бор-йўғи 25 фоиз фойдаланиляпти”,

— деди давлат раҳбари Тошкент давлат тиббиёт университетида бўлиб ўтган учрашувда.

Учрашувда рақамлаштириш, хориждан ҳамкор топиш, клиник протоколларни янгилаш, илғор диагностика, профилактика ва даволашни уддалайдиган замонавий жамоани шакллантириш бўйича ишламаган марказ, туман, вилоят соғлиқни сақлаш бошқарма ва бўлимларининг келажаги йўқлиги таъкидланди.

Қайси маҳалла ёки туманда қандай касаллик кўпайган ёки камайганини таҳлил қилиш, уларнинг олдини олиш ҳамда самарали даволаш бўйича аниқ режа билан ишлаш зарурлиги айтилди. Республика марказлари шундай таҳлил ва ёндашув асосида ишни қуйи даражада ташкил этиши, катта маблағлар эвазига олиб берилган замонавий ускуналардан самарали фойдаланиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб экани таъкидлаб ўтилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍101🔥57😢5
“Барча марказ раҳбарлари эшитиб олсин: марказлар шахсий мулк эмас, уларнинг барчаси давлатники, халқники!” — Шавкат Мирзиёев

Яқинда Республика онкология маркази раҳбари ишдан олинди ва унинг ўрнига Туркиядан малакали бошқарувчи тайинланди. Шунингдек, мазкур марказга Франциянинг дунёга машҳур “Gustav Russi” клиникаси ҳам жалб қилинди ва уларнинг клиник протоколларини татбиқ этиш бошланади.

“Ҳар бир марказ раҳбари хулоса чиқариб, ўзига бир йиллик катта режа олиши керак. Улар уч ойда хориждан ҳамкор топиб, ўзи ўзгариш қилади ёки бу ишни уларсиз қиламиз”,

— деди президентимиз.

Учрашувда вилоят ва туман тиббиёт раҳбарлари, оилавий поликлиника мудирлари ҳали ҳам эскича ёндашув ва усулда ишлаётгани қайд этилди.

Ҳудудларга қанча машаққатлар билан олиб келинган ускуналар тўлиқ фойдаланилмаяпти, айримларининг қодоғи ҳали очилмаган. Масалан, Гурлан тумани шифохонасига 300 минг долларга олиб берилган MSKT аппарати қувватига нисбатан фақат 9 фоизга хизмат кўрсатмоқда. Ёки Навоий вилояти шошилинч марказидаги қарийб 1 миллион доллар турган ангиограф 4 фоиз юклама билан ишламоқда.

Ушбу ускуналар масъуллари хусусий клиникаларга бориб, тадбиркорлар бу аппаратларни қандай самарали ишлатяптиганини кўришлари ва ўрганишлари лозимлиги таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍71🔥20🤔2👎1😢1
Энг яхши шифокор ва раҳбарлар муносиб рағбатлантирилади

Президент Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан учрашувда соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш ва тиббий хизматни маҳаллаларга яқинлаштириш вазифаларини белгилади.

Эндиликда вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарларининг кунлик қабули маҳаллаларда ўтказилади.

Интеграциялашган тизим жорий этилиб, туман ва вилоят бош шифокорлари республика марказлари билан тўғридан-тўғри ишлайди.

Улар ҳудуддаги касалликлар тури ва динамикасига қараб марказларга буюртма беради, касалликларнинг олдини олиш ва шифокорларнинг малакасини ошириш бўйича аниқ вазифалар қўяди.

Барча раҳбарлар марказ директорлари, вилоят ва туман бош шифокорлари, оилавий поликлиника мудирлари бир ойлик аниқ режа асосида ишлайди.

Касалликларнинг олдини олиш, беморларни ҳудуднинг ўзида самарали даволаш, дори тақсимотини йўлга қўйиш, кадрлар малакасини ошириш, соғлом муҳит ва сифатли хизмат ташкил этган, рақамлаштиришни тўлиқ якунлаган энг яхши вилоят ва туман соғлиқни сақлаш раҳбарлари ҳамда оилавий поликлиника мудирлари “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган тиббиёт ходими” унвони, орден ва медаллар ҳамда 30 миллион сўмлик пул мукофоти билан тақдирланади.

Ҳар бир вилоятда энг яхши икки туман раҳбари ва поликлиника мудири АҚШ, Германия, Буюк Британия, Корея ва Туркияда малака ошириш курсларига юборилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍96🔥69👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2026 йилдан бошлаб давлат тиббиёт муассасалари ходимларига Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ҳар йили энг кам иш ҳақи миқдорида мукофот пули берилади!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥20
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бўстонлиқда экологик жиноятлар — табиат ёрдам сўрамоқда!

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида, хусусан Хумсон қишлоғидаги ўрмон хўжалиги ҳудудида ноқонуний дарахт кесиш, ҳайвонларни овлаш ва чиқиндиларни Угам дарёсига оқизиш ҳолатлари кузатилмоқда. Маҳаллий фуқароларнинг шикоятларига қарамай, масъул идоралар жим.

Effect.uz ахборот агентлиги суриштирув ишларини бошлаган. Мутахассислар таъкидлашича, дарахтларнинг кесилиши тупроқ эрозиясини кучайтириб, иқлимга салбий таъсир кўрсатмоқда, дарйога ташланаётган чиқиндилар эса сув ҳаётини хавф остига қўймоқда.

Ҳайвонот дунёсининг ноқонуний овланиши эса экотизим мувозанатини бузмоқда. Энг ачинарлиси — экологик қонунбузарликларга нисбатан бефарқлик. Фуқарольар мурожаатларига эътибор берилмаяпти, расмий изоҳлар йўқ.

Бу ҳолатлар “Sea Breeze Uzbekistan” лойиҳаси атрофидаги экологик хавотирлар кучайган бир пайтда юз бермоқда. Табиат ресурсларини иқтисодий манфаат учун қурбон қилиш — келажак авлодга нисбатан жиноятдир.

ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москва метросида аёл 13 ёшли қизчани релсга итариб юборди

Айбланувчи бу ишни қизча баланд овозда кулгани ва унга қараб тургани учун қилганини айтган.

Қизча ота-онаси билан бирга бўлиб, улар уни тезда платформага олиб чиқишган.

Ҳозир аёл қотилликка уринишда айбланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Уй олмоқчи бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун яхши янгилик

Президент қарорига кўра ҳар йили давлат тиббиёт муассасаларида камида 15 йил иш стажига эга бўлган 500 нафар тиббиёт ва фармацевтика ходимларини уй-жой билан таъминлаш учун ипотека кредити асосида сотиб олинадиган уй-жойнинг дастлабки бадал тўловининг 25 фоизи қоплаб берилади.

Ушбу янгилик 2026 йил 1 январдан бошлаб Тиббиёт муассасаларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга киритилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👎1🤔1