EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.6K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 59,3 миллиард долларга етди

Ўзбекистон Республикасининг расмий захира активлари 2025 йил 1 ноябр ҳолатига кўра 59,3 миллиард долларни ташкил этди. Бу — мамлакат тарихи учун мутлақ рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Марказий банк маълумотларига кўра, захиралар миқдори бир ой ичида 4,3 миллиард долларга ошган. Шу жумладан, захираларнинг валюта қисми 731 миллион долларга, олтин қисми эса 3,6 миллиард долларга кўпайган. Натижада олтин захиралари қиймати 47,8 миллиард долларга етди.

Шу билан бирга, захиралар таркибидаги олтиннинг физик ҳажми ҳам ўсиб, 11,6 миллион троя унциядан 11,9 миллион троя унцияга ошган.

Марказий банк ҳисоботида таъкидланишича, жаҳон бозоридаги олтин нархларининг кескин ўсиши Ўзбекистон захираларининг кўпайишига асосий омил бўлган. Йил бошидан бери олтин қиймати қарийб 50 фоизга ошган.

Бундан ташқари, марказий банк томонидан харид қилинган қимматли қоғозлар қиймати ҳам ўсиб, 1 миллиард 23 миллион долларга етган.

Мутахассислар таъкидлашича, геосиёсий вазият, АҚШ Федерал резерв сиёсати ва глобал иқтисодий ноаниқликлар олтин бозоридаги талабни ошириб, нархларни рекорд даражага чиқарди. Жумладан, 2025 йил 20 октябрь куни олтин нархи тарихда биринчи марта 1 унция учун 4 381 доллардан ошган.

Шундай қилиб, 2025 йил ноябрь ҳолатида қайд этилган 59,3 миллиард долларлик халқаро захиралар мамлакат иқтисодий барқарорлиги ва молиявий салоҳиятининг янада мустаҳкамланаётганидан далолат беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Банк кредит берди, тадбиркор қамалди — айб кимда? Оқдарёлик Толибхон Абдужалилов иши. (Суд 22.09.2025) 13 октябрь куни Каттақўрғон шаҳар суди машҳур самарқандлик тадбиркор Толибхон Абдижалиловни 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди.…
⚡️Тадбиркорнинг мавҳум тақдири, миллиардлар ва сукут сақлаётган мансабдорлар...

Биламизки, самарқандлик тадбиркор Толибхон Абдижалилов ишига оид бўлган суд жараёнларини қизғинлик билан кузатиб келяпсиз. Бу сафарги репортаж ҳам айнан шу ишга боғлиқ бўлиб, бу галги суд 7 октябр санасида бўлиб ўтган.

Маълумот ўрнида, 13 октябрь куни Каттақўрғон шаҳар суди машҳур самарқандлик тадбиркорни 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Шу билан бирга, у билан 30 ёшли А.Абдумаликов ва 27 ёшли Ш.Қўзибоев ҳам қамоқ жазоси берилган.

Судланувчилар ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки улардан фойдаланиш) бўйича айбдор деб топилган.

Эътиборлиси, тармоқ кузатувчилари видеолавҳалар остида ёзилган фикрларда суд ҳукми адолатсиз эканлигига урғу қаратмоқда.

👉 https://youtu.be/Gd800b3lfsc
🤔1
Наркожиноятлар учун жавобгарлик кескин кучайтирилади

Президент фармонига мувофиқ, эндиликда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар учун жазо чоралари анча оғирлаштирилади.

🔹 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш — наркобизнесни уюшган гуруҳ таркибида ёки интернет орқали амалга ошириш, нарколаборатория ташкил этиш ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатларига нисбатан қўлланилади.

🔹 Жамоат жойларида гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун — 15 суткагача маъмурий қамоқ белгиланади.

🔹 Қўшалоқ оғирлаштирилган жавобгарлик — кўп миқдорда наркотик тайёрлаш, сақлаш, олиб ўтиш ёки контрабанда қилиш ҳолатларига татбиқ этилади.

🔹 Вояга етмаганларни ҳимоя қилиш мақсадида:
— уларни жалб этган ёки таълим муассасалари ҳудудида наркотик тарқатган шахслар учун жазо икки баравар оғирлаштирилади;
— болаларга наркотик истеъмол қилишни ўргатганлар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

🔹 Айрим ҳолатларда наркожиноят содир этган шахслар муддатидан олдин шартли озод этилмайди.

Мазкур чоралар мамлакатда наркоманияга қарши курашни кучайтириш, аҳолини, айниқса ёшларни, соғлом ва хавфсиз муҳитда тарбиялашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥43👎2
"Тоштурма” автотураргоҳида гашиш сотган наманганлик аёл қўлга олинди

Муқа́ддам уч маротаба судланган наманганлик аёл Тошкент вилоятида жойлашган Аёллар жазони ижро этиш колонияси автотураргоҳида гиёҳвандлик воситасини сотиш вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда “Post” газетаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, Наманган шаҳрида туғилган 33 ёшли Шохида Назирова (исм-шарифи ўзгартирилган) аввал ҳам бир неча бор жиноят содир этган. У 2017 йил май ойида ўғирлик қилгани учун суд томонидан озодликдан маҳрум этилган. Бир йил ўтмасдан яна ўғирлик қилгани сабабли 5 йил 3 ойга қамалган ва 3 йилдан сўнг озодликка чиққан.

Сўнгра, у 2025 йил май ойида фирибгарлик жинояти учун айбдор деб топилиб, 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган. Бир ойлик эмизикли чақалоғи борлиги инобатга олиниб, жазо ижроси 3 ойга кечиктирилган эди.

Бироқ шу муддат ичида, жорий йилнинг 1 май куни, ИИВ ҳузуридаги жазони ижро этиш департаментига қарашли манзил колонияси авто тураргоҳида у гашиш моддасини нотаниш фуқарога 1 миллион сўмга сотиш вақтида қўлга олинган.

Суд қарорига кўра, Ш. Назирова гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда сотиш жиноятини содир этган, деб топилиб, унга 6 йил 2 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.

Тергов давомида унинг оилавий аҳволи ҳам ўрганилган. Маълум бўлишича, турмуш ўртоғи ишсиз ва муқа́ддам судланган, икки нафар вояга етмаган фарзанди бор. Болаларнинг келажакда тўғри тарбия олиши учун уларни махсус тарбия муассасасига жойлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔1
АҚШ соғлиғида муаммо бўлган айрим шахсларга виза беришни чекламоқда

АҚШ ҳукумати соғлиғида жиддий муаммолари бор айрим шахсларга виза беришни тўхтатиш бўйича қарор қабул қилди.

Маълумотларга кўра, эндиликда диабет, саратон каби касалликка чалинган ёки ортиқча вазнга эга бўлган фуқароларга Қўшма Штатлар визаси берилмаслиги мумкин.

Расмийлар бу тоифадаги шахсларни мамлакатга “иқтисодий юк” сифатида баҳоламоқда. Ҳукуматнинг таъкидлашича, соғлиғида муаммо бўлган айрим иммигрантлар давлат тиббий суғуртаси ва ижтимоий ёрдам тизимига ортиқча босим келтириши мумкин.

Янги тартиб АҚШнинг миграция сиёсатидаги соғлиқ билан боғлиқ талабларни янада қатъийлаштиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔1
Ҳисоблагич ишдан чиқса — таъмир харажатини ташкилот тўлайди

Ҳукуматнинг №698-сонли қарорига мувофиқ, агар уйингиздаги электр, газ, сув ёки иссиқлик ҳисоблагичи ишдан чиқса, уни таъмирлаш ёки алмаштириш бўйича барча харажатлар ҳудудий таъминот корхоналари маблағлари ҳисобидан қопланади.

Демак, фуқаролар бундай ҳолатларда ўз ҳисобидан пул тўлашга мажбур эмас.

Агар таъмир ёки алмаштириш учун пул ноқонуний ундирилган бўлса, фуқаролар қуйидаги ишонч телефонларига мурожаат қилишлари мумкин:
☎️ 1104, 1154, 1255

Бу қарор аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш ва уй хўжаликларига ортиқча молиявий юк тушишининг олдини олишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қумқўрғонда собиқ мактаб директори ишдан бўшатилгандан сўнг ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди

Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги 39-сонли мактабда собиқ директор ўзини ёқиб юборишга урингани ҳақида видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Кадрларда аёл шахс мактаб ҳовлисида бензин қуйиб, ўзига ўт қўймоқчи бўлгани кўрилади.

Ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий маълумот берди. Маълум қилинишича, мазкур таълим муассасасида 2010 йилдан 2025 йил 16 сентябргача З.А. директор лавозимида ишлаб келган. Аммо у билан тузилган меҳнат шартномаси шу санада Меҳнат кодексининг 157-моддасига асосан бекор қилинган.

Янги раҳбар — Э.А. мактабга тайинлангач, собиқ директор унинг ишлашига қаршилик кўрсатгани айтилади. 13 октябрь куни содир бўлган воқеа чоғида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳозирда мактабда дарс жараёни одатдаги тарзда давом этмоқда.

Бу воқеа жамиятимизда меҳнат муносабатлари ва шахсий ҳиссиётларни бошқариш маданиятини янада ривожлантириш зарурлигини кўрсатди. Ҳар қандай ишдан бўшатилиш ёки лавозим ўзгариши инсон қадрини камайтирмайди. Энг муҳими — вазиятни сабр билан қабул қилиб, янги имкониятларга йўл очиш ва муаммоларни тинч, ҳуқуқий йўл билан ҳал этишдир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1😢1
Оқ уйда президент Мирзиёевни суратга олиш жараёнидан кичик эпизод эълон қилинди

Эфир ортида энг яхши кадрни олиш учун кечадиган доимий “жанг”дан кичик эпизод омма эътиборига тақдим қилинди. Видеода президент Шавкат Мирзиёевни суратга олиш учун кетaётган тасвирчини икки Оқ уй ходими ушлаб қолишга урингани кўрсатилган.

Шу вақтда АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам бу воқеани кузатиб турган.

Эълон қилинган кадрлар эфир ортида тасвирчилар ва ходимлар президентнинг суратини олиш учун қандай ҳаракат қилишини ва бу жараёнда қизиқ вазиятлар юз бериши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤷‍♂1🤔1
“Лимитлаш хизмати” ниқоби остида 1,03 млрд сўмни ўзлаштирган шахслар қўлга олинди

Тошкент вилояти ИИББ Киберхавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Telegram ва Instagramʼда кредит лимитини “нақдлаштириб бериш”ни ваъда қилиб, фуқаролардан жами 1 млрд 32 млн сўмни ўзлаштирган шахслар қўлга олинди.

Аниқланишича, Оҳангарон туманида яшовчи 2005 йилда туғилган Б.Н. ва унинг уч шериги “Лимитлаш хизмати” номли саҳифа очиб, алдов йўли билан пул йиғиб келган. Улар ўзлари расмийлаштирган тадбиркорлик субъекти орқали онлайн савдо платформаларида фаолият юритган.

Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумондорларга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланди. Тергов давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
⚡️ФАҚАТ АЛЛОҲ ВА ПРЕЗИДЕНТ: Баҳористонликлар қурғоқчилик домида…

Наманган вилояти Косонсой тумани Баҳористон маҳалласи фуқаролари қурғоқчиликдан азият чекмоқда.

Бунга 1994 йилдан бошлаб, ҳудудга сув тортиб берувчи насос станцияси орадан 30 йил ўтиб, давлат хусусий шерикчилик асосида тадбиркор Бунёд Андаевга бериб юборилгани сабаб бўлмоқда. Давлатга шерик сифатида ишга киришган тадбиркор бу ердаги аҳолини рози қилиш ўрнига бунинг аксини кўрсатяпти.

Дарахтларнинг сувсизликдан қуриши, шу йўналиш орқали даромад оладиган аҳолини кундан-кунга тинкасини қуритяпти. Биз бу борада барча ташкилот раҳбарларига мурожаат қилиб кўрдик, лекин афсуски натижаси бўлмади, биз энди фақат Аллоҳдан ёрдам сўраймиз дейди, баҳористонлик оқсоқолдан бири.


Бу сўзлар инсонни ич-этини шунчалик эзадики, дунёда ўликни тирилтиришдан боғлиқ ҳар қандай ишни қилиш мумкинлигини эслашга мажбур қилади.

Баҳористонликлар ҳудудга ичимлик суви олиб келишда бош-қош бўлган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов, туман ҳокими Дилмурод Қодировдан миннатдор, лекин куннинг айрим вақтида бериладиган ичимлик суви билан афсуски, муаммо ечилмайди.

Маҳалла аҳолиси, Андаев билан битимни бекор қилиб, насос бошқарувини бошқа бир покиза-ҳалол ишлашни мақсад қилган тадбиркорга бериш сув таъминотини яхшилашнинг ягона йўли деб ҳисоблайди. Одамларни рози қилиш ишлари баҳорги суғориш мавсумигача амалга ошиши мақсадга мувофиқ.

👉 https://youtu.be/590or0HcEDM
👍1😢1
⚡️Қувада нималар бўляпти? Суд маълумот берди

Маълумки, айни пайтда Қува туман судида А.Х. ва Ж.Р.га оид жиноят иши кўриб чиқилмоқда. Бу иш жамоатчилик эътиборида бўлиб, суд жараёнидаги айрим ҳолатлар жиддий муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Жорий йилнинг 15 октябрь куни ўтказилган суд мажлисида жиноят ишига илова қилинган, жабрланувчиларнинг кийимсиз ҳолдаги видеоёзуви — жабрланувчи Гулирано Қосимова ва унинг ҳимоячиси, адвокат М. Аҳмадалиев илтимосномасига асосан, суд қарори билан муҳрланиб, махфийлаштирилган.

24 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисда эса, Фурқат туман ИИБ ходимлари ва экспертларни сўроқ қилиш вақтида тезкор қидирув фаолиятига оид махфий маълумотлар ошкор бўлиб кетмаслиги ҳамда юқоридаги видеоёзувни кўрсатиш зарурати туфайли, суд мажлисининг ушбу қисми ёпиқ тарзда ўтказилиши белгиланган.

Шу билан бирга, суд мажлисининг Фурқат тумани ИИБ ходимларини сўроқ қилишдан қолган барча қисми очиқ форматда ўтказилаётгани қайд этилган.

Суд мажлисидаги тортишув ва жабрланувчининг чиқарилиши

7 ноябрь куни бўлиб ўтган суд мажлисида жабрланувчи Г. Қосимова суд мажлиси тартибини бузгани сабабли аввал огоҳлантирилган. Аммо огоҳлантириш таъсир қилмаганидан кейин, у яна суд раисининг фармойишига бўйсунмаган ва судни беҳурмат қилган.

Натижада, ЖПКнинг 272-моддасига асосан, суд ажрими билан жабрланувчи 2025 йил 7 ноябрь куниги суд мажлисидан чиқариб юборилган.

Суд жараёнининг навбатдаги босқичи

Маълумот учун, кейинги суд мажлиси 2025 йил 12 ноябрь куни соат 10:00 да бўлиб ўтади. Суд жараёнининг бу қисми очиқ форматда ўтказилиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода тиббиёт фидойилари эътироф этилди!

Республика Тез тиббий ёрдам маркази Бухоро вилояти филиали томонидан ташкил этилган байрам тадбирида Марказ, филиал ҳамда Касаба уюшмаси томонидан жами 120 нафардан ортиқ тиббиёт ходимлари ва конкурс ғолиблари муносиб тақдирланди.

Бу эътироф — фидокорона меҳнат, масъулият ва инсон ҳаёти йўлида қўшилган улкан ҳиссанинг ифодасидир. 🩺👏

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳар ИИББ Тиббиёт бўлими тиббиёт ходимлари кунига муносиб тарзда янги бинода иш бошлади

Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тиббиёт бўлими учун янгидан қурилган замонавий бинога кўчиб ўтилди.

Янги тиббиёт маскани замон талабларига жавоб берадиган, барча қулайликлар билан жиҳозланган ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш имкониятини яратади.

Тантанали очилиш маросимида ИИББ раҳбарияти, соҳа вакиллари ҳамда фаол тиббиёт ходимлари иштирок этди. Улар бу янгиликни тиббиёт ходимлари кунига муносиб совға сифатида баҳолашди.

Янги бинода диагностика, амбулатор хизмат, лаборатория ва физиотерапия бўлимлари фаолият юритади. Шунингдек, ходимлар учун замонавий шароитда ишлаш ва малака ошириш имкониятлари ҳам яратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сувсиз Баҳористон: давлат шерикчилигими ёки халқнинг фожиасими?

Президент Шавкат Мирзиёев 16 сентябрь куни Наманганга давлат ташрифини амалга оширганди. Ушбу видеолавҳалар ҳам Президент ташрифидан атиги 3 кун аввал суратга олинган эди. Effect.uz мавжуд муаммолар ечими бўйича ижобий натижани 2 ойга яқин кутди, аммо ҳудудда ўзгариш содир бўлмаган. Шу учун ҳам давлат раҳбарига мурожаат йўллаган аҳоли, буни энг яхши ечим деб билди.

EFFECT.UZ воқеалар ривожини кузатар экан, вазият юзасидан маъсул раҳбарларнинг амалий ёрдами ва жиддий эътиборини сўраб қолади.

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1😢1
Танқидга қаршилик – ислоҳотларга қаршиликми? Тошкент вилоятида тушунарсиз ҳолат кузатилмоқда…

Вилоятда гўёки муаммони келтириб чиқарганлар эмас, балки уни очиқ айтиб, жамоатчиликка етказганлар “айбдор” сифатида кўрсатилаётгандек.

Аслида, танқид — душманлик эмас. Танқид — тузатиш, ислоҳ қилиш, яхшилаш учун хизмат қилади. Лекин бу ерда вазият аксинча кечмоқда: муаммони кўрсатганлар жазоланмоқда, унга сабаб бўлганлар эса соя остида қолмоқда.

Агар ҳақиқат ҳақиқатлигича айтилса, у кимнидир безовта қилиши мумкин. Лекин ҳақиқатни яшириш орқали адолатни қуриш мумкин эмас.

Агар адолат ҳақиқат томонида бўлса, нега масалага аниқлик киритиш ўрнига, тили билан ҳақиқатни айтган одамлар “айбдор” қилинади?

Бундай ёндашув жамоатчиликда янада кўпроқ саволлар уйғотади, ишончни сўндириб, адолатга бўлган умидни синади.

Муаммони ҳал қилишнинг ягона йўли — уни тан олиш. Агар ҳақиқатни айтганлар жазоланса, унда ҳеч қандай ислоҳот ҳам, ҳеч қандай адолат ҳам бўлиши мумкин эмас. Ҳақиқат оғриқли бўлса ҳам, уни яшириш оғирроқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5👍3
EFFECT.UZ | Расмий канал
Дўстликдаги норозиликлар: катталар туманга етиб борди Жиззах вилояти, Дўстлик туманидаги эски деҳқон бозори бузилиши билан боғлиқ можаро ҳануз жамоатчилик муҳокамасида. EFFECT.uz таҳририяти бу ҳолатни бир неча бор ёритган — тадбиркорларнинг норозилиги, уларнинг…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўстликдаги деҳқон бозор ҳудудида чиқиндилар ёқиб юборилди

Effect.uz’га Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги эски бозорда чиқиндилар ёқиб юборилгани акс этган видеолавҳа келиб тушди.

Маълум қилинишича, бир уюм чиқиндилар бозор раҳбариятининг ўғли томонидан ёқиб юборилган. Ахлат ташлаш учун алоҳида белгиланган жой бор лекин, у ҳудудга қурилиш материаллари туширилган. Чиқинди эса бозор ҳудудида ёқилган. Бу эса экологик муҳитга жиддий таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Effect.uz ҳолат юзасидан тегишли идораларнинг муносабатини сўрайди.

Эслатиб ўтамиз, Дўстлик туманидаги эски деҳқон бозори бузилиши билан боғлиқ можаро ҳануз жамоатчилик муҳокамасида.

EFFECT.uz таҳририяти бу ҳолатни бир неча бор ёритган — тадбиркорларнинг норозилиги, уларнинг ҳуқуқларига муносабат ва маҳаллий раҳбарият фаолияти таҳлил қилинган материаллар эълон қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғонадаги оғир жиноят муҳокама этилди

Ички ишлар вазирлигининг ахборот хизматига кўра, Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида содир этилган оғир турдаги жиноят вилоят ИИБ раҳбарияти ва кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Ўзбекистон спорт тарихида яна бир муҳим воқеа: Баҳромжон Газиев FEI Solidarity Group қўмитаси аъзосига айланди

Ўзбекистон отчилик ва от спорти федерацияси раиси Баҳромжон Газиев Халқаро от спорти федерациясининг (FEI) энг нуфузли тузилмалардан бири — FEI Solidarity Group қўмитасига аъзо этиб тайинланди.

Мазкур қарор 2025 йил 4–7 ноябрь кунлари Гонконгда ўтказилган FEI Бош ассамблеяси давомида қабул қилинди. Унда 134 та мамлакатдан делегатлар иштирок этган.

Б.Газиев ушбу лавозимга Евроосиё от спорти ассоциацияси (EEA) номидан, 11 та мамлакатни бирлаштирган минтақавий ташкилот вакили сифатида тайинланди. У бу лавозимда Қирғизистон Миллий Олимпия қўмитаси раиси Садир Мамитовни алмаштирди.

Газиевнинг FEI Solidarity Group'га кириши — бу нафақат Ўзбекистон от спортининг халқаро миқёсда тан олинишидир, балки мамлакатнинг спорт дипломатиясида мустаҳкам ўринга эга бўлаётганидан ҳам дарак беради.

Ассамблея давомида Ўзбекистон яна бир муҳим ташаббус билан чиқди — 2027 йилда FEI Бош ассамблеясини Тошкентда ўтказиш учун расмий ариза топширилди. Халқаро экспертларнинг фикрича, бу таклиф катта эҳтимол билан маъқулланади, чунки сўнгги йилларда мамлакатда от спорти инфратузилмасини ривожлантириш, халқаро мусобақалар ўтказиш бўйича сезиларли ютуқларга эришилган.

FEI Solidarity астури 2011–2012 йилларда Olympic Solidarity лойиҳаси асосида ташкил этилган бўлиб, унинг мақсади — аъзо мамлакатларда от спортини ривожлантириш, техник ва молиявий ёрдам кўрсатиш, мураббийлар ҳамда ҳакамларни тайёрлаш, ёшлар ва инклюзив дастурларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Қўмита FEI'нинг тўққизта минтақавий гуруҳидаги стратегик ташаббусларни мувофиқлаштириб, глобал миқёсда спорт ривожига хизмат қилади.

Ўзбекистон вакилининг ушбу тузилма таркибига кириши эса мамлакатнинг халқаро спорт бошқарувидаги овозини кучайтирадиган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Президент тиббиёт ва фармацевтика ходимларини қўллаб-қувватлаш бўйича янги қарор қабул қилди: маош ошади, янги имтиёзлар берилади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат тиббиёт муассасалари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантиришни кучайтиришга қаратилган қарорни имзолади.

Ҳужжат билан ҳукуматга 2026 йилдан бошлаб соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилди.

Қарорга мувофиқ, 2026 йилдан бошлаб:

🔷Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан ҳар йили меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбат тақдим этилади.

🔷1 апрелдан давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтади (байрам ва дам олиш кунларида навбатчилик сақланади).

🔷1 январдан янги даволаш усулини жорий этиб, ижобий натижага эришган шифокорларга — БҲМнинг 50 баравари миқдорида бир марталик мукофот берилади.

🔷15 йил стажга эга ходимлар фарзандлари учун ОТМ бакалавриатидаги йиллик контракт тўловининг 30 фоизи (БҲМ 15 бараваридан ошмаган ҳолда) қопланади.

🔷Халқаро илмий маълумотлар базасида чоп этилган мақолалар учун сарфланган харажатлар тўлиқ қопланади.

🔷Ҳар йили 500 нафар (15 йил стажли) ходим учун ипотека орқали олинадиган уйнинг дастлабки бадали 25 фоизгача қопланади.

🔷Миллий аккредитациядан ўтган муассаса ходимларига лавозим маошининг 10% миқдорида ойлик устама берилади.

🔷Камида 3 йил стажга эга ходимлар йилда бир марта бепул юқори технологик тиббий ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлади.

🔷Камида 15 йил стажга эга ходимлар учун йилда бир маротаба республика санаторийларига бепул йўлланма ажратилади.

🔷Барча турдаги давлат хизматлари учун тўловлар тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун икки баробарга камайтиради.

Шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлигига 2026 йилдан бошлаб Жамғармага ҳар йили индексация билан 100 миллиард сўм ажратиш ҳамда зарур харажатларни Давлат бюджетида кўзда тутиш вазифаси юклатилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥14🤷‍♂2🤔2😢1
Кападзе ўз хоҳишига кўра Ўзбекистон миллий жамоасини тарк этди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) маълум қилишича, Темур Кападзе ўз хоҳишига кўра миллий жамоа бош мураббийи лавозимидан кетди.

Маълумотга кўра, мураббийга янги иш таклифи тушган ва у шу сабабли ариза ёзган. ЎФА Кападзенинг аризасини қабул қилди ҳамда унга келгусидаги фаолиятида омад тилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎16😢3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзсувтаъминот" АЖ: "счётчик"ларни алмаштириш истеъмолчи зиммасида(ми?)

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍2🤔1