EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қора денгиз соҳили — 2026 йилнинг энг яхши саёҳат манзили

Дунёнинг нуфузли сайёҳат нашри — National Geographic 2026 йил учун энг яхши саёҳат йўналишларини эълон қилди. Унга кўра, Туркиянинг Қора денгиз соҳили йилнинг энг яхши саёҳат манзили деб топилди. Нашр таъкидлашича, бу ҳудуд шаҳар шовқинидан йироқ, ҳақиқий турк маданияти ва табиат гўзаллигини ҳис қилишни истовчилар учун ноёб йўналишдир.

Ҳар йили ўтказиладиган “Best of the World” танловида келгуси йилнинг 25 та энг яхши йўналиши танланади. Бу йил Қора денгиз соҳили ҳайратланарли тоғлари, ям-яшил водийлари, бой маданий мероси ва маҳаллий ҳаёти билан ажралиб турди. Минтақа илгари ҳам CNN Travel ва Lonely Planet томонидан энг яхши саёҳат манзиллари сирасига киритилган.

Қора денгизда сёрфинг ва чанғи каби фаол дам олиш имкониятлари мавжуд бўлиб, Чамбаши ва Ризедаги тоғли ҳудудлар спорт ихлосмандлари учун жозибали ҳисобланади. Шу билан бирга, Трабзоннинг Сумела монастири, Ризенинг Зил қалъаси, Сафранболу ва Трабзон шаҳарларидаги тарихий манзиллар сайёҳларни ўзига ром этади.

Минтақанинг гастрономик бойлиги ҳам алоҳида эътиборга молик: ҳамсили палов, куймак, акчаабат кўфтаси, самсун пидеси ва маҳаллий сутлачи таомлари туристлар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Ризе ва Артвиндаги чой плантациялари, Орду ҳамда Гиресундаги ёнғоқ хўжаликлари эса минтақанинг иқтисодий ва маданий қиёфасини тўлдиради.

National Geographic таъкидлаганидек, Қора денгиз — бир вақтнинг ўзида денгиз тўлқинларида сёрфинг қилиш ва қорли тоғларда чанғи учиш мумкин бўлган дунёдаги камсонли жойлардан биридир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2
"Қўлингиз дард кўрмасин, азиз шифокорлар" – президент тиббиёт ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев 8 ноябрь — Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа вакилларини самимий табриклади. Давлат раҳбари халқ саломатлигини муҳофаза қилаётган шифокор ва тиббиёт ходимларига миннатдорлик билдириб, уларнинг меҳнати орқали мамлакатда тиббиёт тизими янги босқичга кўтарилаётганини таъкидлади.

Президент сўзларига кўра, сўнгги йилларда соҳага ажратилаётган маблағлар 6 баробар ошган, 490 та муассаса қайта ташкил этилган, 350 та мустақил oilaviy поликлиника фаолияти йўлга қўйилган. Бирламчи тиббий ёрдамнинг янги модели жорий этилди, юқори технологияли хизматлар минтақаларгача етказилди.

2017 йилдан буён оналар ўлими 21 промилледан 11 промиллеге, чақалоқлар ўлими 11,5 промилледан 7,8 промиллеге тушган. Тиббиётда рақамлаштириш жараёнида DMED ягона электрон платформа ишга туширилиб, 36 млн нафар фуқаронинг маълумотлари киритилди.

Шунингдек, хусусий клиникалар сони 3,5 мингдан 9 мингга етди, фармацевтика ишлаб чиқариши 1,4 трлн сўмдан 6,3 трлн сўмга ошди. Президент таъкидлаганидек, тиббиёт олий таълим муассасалари ичида Тошкент давлат тиббиёт университети ташкил этилди, Самарқанд университети эса халқаро рейтингда ўз ўрнига эга бўлди.

Давлат раҳбари шифокорларнинг соғлом миллат барпо этишдаги хизматларини юксак баҳолаб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт ва фаолиятларида катта муваффақиятлар тилади.

“Қўлингиз дард кўрмасин, азиз шифокорлар”,

— дея табрик сўзини якунлади президент Мирзиёев.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🔥21
Андижонда вояга етмаган қизлар жанжали бўйича текширув бошланди

Ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳрида бир қизни бошқа қизлар гуруҳ бўлиб ургани акс этган видео тарқалди. Вилоят ички ишлар бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.

Маълум қилинишича, воқеа 7 ноябрь куни Андижон шаҳрининг “Мустақиллик” маҳалласидаги кўп қаватли уй олдида содир бўлган. Шу маҳаллада яшовчи вояга етмаган Е.М. ва Шўрбулоқ маҳалласида истиқомат қилувчи Й.Д. ўзаро келишмовчилик сабаб жанжаллашган. Жанжалга Й.Д. билан бирга бўлган яна уч дугона ҳам аралашиб, Е.М.га тан жароҳати етказишган.

Ҳозирда воқеа юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, вояга етмаган Й.Д., Ш.Б., А.И. ва И.М.ларнинг ота-оналарига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига асосан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Андижон шаҳридаги 10-мактабда ўқийдиган қизлар тунги клубларда ишлаётгани ҳақида хабар берилганди. Уларнинг хулқи ва хатти-ҳаракатлари юзасидан бир неча бор профилактик суҳбатлар олиб борилган.

Шунингдек, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 41-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчи қизлари жанжаллашгани хабар қилинган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔1
Бир ярим йилда 400 дан ортиқ шахс экология билан боғлиқ жиноят учун судланган

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар Олий суд ахборот хизмати томонидан таҳлил қилинди.

Маълумотга кўра, 2024–2025 йилнинг 1-ярмида судлар томонидан 220 та жиноят иши кўриб чиқилиб, 403 нафар шахс жавобгарликка тортилган. Энг кўп жиноятлар Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келган.

Асосий ҳолатлар:
🔵ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига зиён етказиш,
🔵ўрмон ва экинзорларни шикастлаш ёки нобуд қилиш ҳолатлари.

Шу билан бирга, судлар томонидан 2 737 нафар шахсга нисбатан 2 466 та маъмурий иш кўрилган.

Бу ҳолатлар асосан сувдан фойдаланиш, ов ва балиқ овлаш қоидаларини бузиш ҳамда рухсатсиз қазилма қазиш билан боғлиқ бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марҳамат тумани ҳокимлигида сунъий интеллектли виртуал мухбир иш бошлади

Андижон вилоятининг Марҳамат тумани ҳокимлиги матбуот хизмати ахборот технологияларини жорий этишда янги босқични бошлади.

Туман ҳокимлигида эндиликда янгиликлар сунъий интеллект асосида ишловчи виртуал мухбир орқали тайёрланиб, аҳолига тақдим этилади.

Лойиҳа мақсади — ахборотни тез, аниқ ва замонавий усулда етказиш, шу билан бирга ҳудудда рақамли ислоҳотларни жадаллаштиришдан иборат.

Марҳамат тумани ҳокимлиги бу ташаббус орқали оммавий ахборот соҳасида сунъий интеллект технологияларини амалда қўллаш бўйича илк тажрибалардан бирига айланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍1
Зироат Мирзиёева — онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл қаторида

OncoDaily халқаро платформаси саратон касаллигига қарши кураш соҳасидаги жаҳон етакчилари орасидан "Онкология соҳасидаги энг нуфузли 100 нафар аёл" рейтингини эълон қилди. Ушбу нуфузли рўйхатдан Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, "Замин" халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева ҳам ўрин олди.

Экспертлар Зироат Мирзиёеванинг болаларда онкологик касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш бўйича ташаббусларини илгари суриш, болалар онкологияси соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда оғир касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлик даражасини ошириш бўйича глобал ҳаракатни қўллаб-қувватлашдаги фаолиятини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, у 2025 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси доирасида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва St. Jude тадқиқот шифохонаси ҳамкорлигида ўтказилган “Саратон ва бошқа ҳаёт учун хавфли касалликларга чалинган болаларнинг яшовчанлигини ошириш ва азоб-уқубатларини камайтириш бўйича глобал ҳаракат” номли форумга раислик қилган. Форумда у жаҳон ҳамжамиятини саратонга чалинган болаларнинг яшовчанлик даражасини ошириш учун шошилинч чоралар кўришга чақирган.

Зироат Мирзиёеванинг фаолиятида айниқса яшовчанлик кўрсаткичлари паст бўлган мамлакатларда болаларга тиббий ёрдамдан тенг фойдаланишни таъминлаш масалалари муҳим ўрин тутади. У миллий стратегияларни 2030 йилга бориб саратон касаллигига чалинган болаларнинг яшовчанлик даражасини 60 фоизга етказиш мақсадида халқаро дастурлар билан боғлаш орқали Ўзбекистоннинг глобал соғлиқни сақлаш сиёсатдаги нуфузини янада мустаҳкамламоқда.

Зироат Мирзиёеванинг мазкур халқаро рейтингга киритилиши унинг юқумли бўлмаган касалликларга қарши курашни миллий ва глобал даражада кучайтиришга қўшган шахсий ҳиссасининг эътирофи, шу билан бирга, Янги Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигининг яна бир исботидир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38🔥31👎4🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент аэропортида 205 миллион сўмлик дори воситалари контрабандаси фош этилди

“Тошкент-АЭРО” Ихтисослаштирилган божхона комплекси “Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан Деҳлидан келган йўловчининг ҳийла билан дори воситаларини яширинча олиб киришга уриниши фош этилди.

Маълумотларга кўра, йўловчи аэропортнинг келиш залида Умра сафарида бўлган зиёратчилар ҳам қайтаётганини кўриб, улар орасига аралашиб назоратдан четлаб ўтиш мақсадида ҳийла ишлатган. У ҳожатхонада кийимини алмаштириб, ўзини зиёратчи сифатида кўрсатишга уринган.

Бироқ чегара божхона пости ходимлари унинг хатти-ҳаракатларидан шубҳаланиб, назоратни кучайтирди. Текширув натижасида йўловчининг чамадонида турли номдаги 1 798 дона дори воситаси топилди. Уларнинг умумий қиймати салкам 205 миллион сўм экани аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли божхона текширувлари ва ҳуқуқий чоралар кўриш ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
⚡️Водилда шов-шувли можаро: Фарғонада тиббиёт муассасаси ноқонуний равишда хусусий қўлга ўтказиляптими?

8 сентябрь куни номаълум шахслар санаторий ҳудудига келиб, муассаса “уларнинг ихтиёрига ўтгани”ни билдириб, ходимлар ва беморлардан биноларни бўшатишни талаб қилган.

Фарғона туманида жойлашган Фарғона вилоят болалар фтизиатрия сихатгоҳи “Водил” фаолияти катта хавотирлар остида. Шу сабабдан сихатгоҳ ходимлари Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага мурожаат йўллади.

Ходимлар сўрови:


1. Фарғона вилояти болалар фтизиатрия сихатгоҳи “Водил” фаолияти билан боғлиқ Давлат-хусусий шерикчилик битимини қонуний жиҳатдан текшириб чиқиш,

2. Агар у қонун талабларига зид тузилган бўлса, битимни бекор қилиш чораларини кўриш,

3. Муассаса ходимларининг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласини шахсан назоратингизга олишингизни сўраймиз.

Ҳурмат билан, Фарғона вилояти болалар фтизиатрия сихатгоҳи “Водил” ходимлари

👉 https://youtu.be/Mq3XiDpENv8
👍15😢1
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 59,3 миллиард долларга етди

Ўзбекистон Республикасининг расмий захира активлари 2025 йил 1 ноябр ҳолатига кўра 59,3 миллиард долларни ташкил этди. Бу — мамлакат тарихи учун мутлақ рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Марказий банк маълумотларига кўра, захиралар миқдори бир ой ичида 4,3 миллиард долларга ошган. Шу жумладан, захираларнинг валюта қисми 731 миллион долларга, олтин қисми эса 3,6 миллиард долларга кўпайган. Натижада олтин захиралари қиймати 47,8 миллиард долларга етди.

Шу билан бирга, захиралар таркибидаги олтиннинг физик ҳажми ҳам ўсиб, 11,6 миллион троя унциядан 11,9 миллион троя унцияга ошган.

Марказий банк ҳисоботида таъкидланишича, жаҳон бозоридаги олтин нархларининг кескин ўсиши Ўзбекистон захираларининг кўпайишига асосий омил бўлган. Йил бошидан бери олтин қиймати қарийб 50 фоизга ошган.

Бундан ташқари, марказий банк томонидан харид қилинган қимматли қоғозлар қиймати ҳам ўсиб, 1 миллиард 23 миллион долларга етган.

Мутахассислар таъкидлашича, геосиёсий вазият, АҚШ Федерал резерв сиёсати ва глобал иқтисодий ноаниқликлар олтин бозоридаги талабни ошириб, нархларни рекорд даражага чиқарди. Жумладан, 2025 йил 20 октябрь куни олтин нархи тарихда биринчи марта 1 унция учун 4 381 доллардан ошган.

Шундай қилиб, 2025 йил ноябрь ҳолатида қайд этилган 59,3 миллиард долларлик халқаро захиралар мамлакат иқтисодий барқарорлиги ва молиявий салоҳиятининг янада мустаҳкамланаётганидан далолат беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Банк кредит берди, тадбиркор қамалди — айб кимда? Оқдарёлик Толибхон Абдужалилов иши. (Суд 22.09.2025) 13 октябрь куни Каттақўрғон шаҳар суди машҳур самарқандлик тадбиркор Толибхон Абдижалиловни 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди.…
⚡️Тадбиркорнинг мавҳум тақдири, миллиардлар ва сукут сақлаётган мансабдорлар...

Биламизки, самарқандлик тадбиркор Толибхон Абдижалилов ишига оид бўлган суд жараёнларини қизғинлик билан кузатиб келяпсиз. Бу сафарги репортаж ҳам айнан шу ишга боғлиқ бўлиб, бу галги суд 7 октябр санасида бўлиб ўтган.

Маълумот ўрнида, 13 октябрь куни Каттақўрғон шаҳар суди машҳур самарқандлик тадбиркорни 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Шу билан бирга, у билан 30 ёшли А.Абдумаликов ва 27 ёшли Ш.Қўзибоев ҳам қамоқ жазоси берилган.

Судланувчилар ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки улардан фойдаланиш) бўйича айбдор деб топилган.

Эътиборлиси, тармоқ кузатувчилари видеолавҳалар остида ёзилган фикрларда суд ҳукми адолатсиз эканлигига урғу қаратмоқда.

👉 https://youtu.be/Gd800b3lfsc
🤔1
Наркожиноятлар учун жавобгарлик кескин кучайтирилади

Президент фармонига мувофиқ, эндиликда гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноятлар учун жазо чоралари анча оғирлаштирилади.

🔹 20 йилгача озодликдан маҳрум этиш — наркобизнесни уюшган гуруҳ таркибида ёки интернет орқали амалга ошириш, нарколаборатория ташкил этиш ёки мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ҳолатларига нисбатан қўлланилади.

🔹 Жамоат жойларида гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилиш учун — 15 суткагача маъмурий қамоқ белгиланади.

🔹 Қўшалоқ оғирлаштирилган жавобгарлик — кўп миқдорда наркотик тайёрлаш, сақлаш, олиб ўтиш ёки контрабанда қилиш ҳолатларига татбиқ этилади.

🔹 Вояга етмаганларни ҳимоя қилиш мақсадида:
— уларни жалб этган ёки таълим муассасалари ҳудудида наркотик тарқатган шахслар учун жазо икки баравар оғирлаштирилади;
— болаларга наркотик истеъмол қилишни ўргатганлар 10 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

🔹 Айрим ҳолатларда наркожиноят содир этган шахслар муддатидан олдин шартли озод этилмайди.

Мазкур чоралар мамлакатда наркоманияга қарши курашни кучайтириш, аҳолини, айниқса ёшларни, соғлом ва хавфсиз муҳитда тарбиялашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49🔥43👎2