EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бухорода стандарт талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар аниқланди

Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан Бухоро шаҳридаги “Тўқимачи” ва “Ситора” бозорларида назорат харидлари ўтказилди.

Натижада, Хитойда ишлаб чиқарилган “BRAUN” бренди остидаги 2238-моделли соч қуритиш мосламаси ва маҳаллий “FORSAJ” савдо белгиси остидаги 4 литрлик музламайдиган ойна тозаловчи маҳсулотлар стандарт талабларига мос эмаслиги аниқланди.

Синов натижаларига кўра, соч қуритиш мосламасининг ток қаршилиги ошиши, ўтказгичларнинг қизиб кетиши, ёнғин хавфи ва хизмат муддати қисқариш эҳтимоли юқори экани маълум бўлди.

“FORSAJ” антифризи қиш фаслида музлаб, шиша ювиш тизимини ишдан чиқариши, кўриш майдонини торойтириши, суюқлик кенгайиши натижасида деталларни ёриши ҳамда таркибида соғлиққа зарарли моддалар бўлиши мумкинлиги билан хавф туғдиради.

Истеъмолчиларга маҳсулот сотиб олишда унинг ёрлиғи, ишлаб чиқарилган мамлакати, техник кўрсаткичлари ва сертификатларига эътибор қаратиш тавсия қилинади.

Агар савдо тармоқларида сифати паст ёки сохта маҳсулотларга дуч келсангиз, 1880 қисқа рақами орқали Техник жиҳатдан тартибга солиш инспекциясига мурожаат қилишингиз мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифи: ўзаро ҳурмат, манфаатга асосланган Ўзбекистон–АҚШ муносабатларидаги янги қирралар, ҳамкорликнинг аниқ лойиҳалари ва келишувлар

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍97🔥10👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тасвирий санъат ва чизмачилик ўқитувчилари аттестация натижаларидан норози

Таҳририятимизга келган мурожаатга кўра, 1 ноябрь куни ўтказилган аттестация тестларидан тасвирий санъат ва чизмачилик фанлари ўқитувчилари норозилик билдирмоқда.

Уларнинг айтишича, имтиҳон саволлари амалдаги дарсликдан фарқли бўлган, айрим саволлар мантиқан нотўғри ва мужмал тарзда тузилган.

Маълумотларга кўра, 12 та вилоятдан 400 дан ортиқ ўқитувчи тест натижаларидан норози эканлигини билдирган. Улар ҳар бири 370 минг сўм тўлов амалга оширганини, аммо натижалар адолатли чиқмаганини таъкидламоқда.

Биз иккинчи томонни ҳам эшитиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан боғланишга ҳаракат қилдик, аммо афсуски улардан саволларимизга аниқ жавоб ололмадик.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥6😢6🤔3
Туркия Нетаняхуни ҳибсга олиши мумкин

Истанбул прокуратураси Исроил бош вазири Нетаняхуни Ғазо аҳолисига қарши геноцид айблови билан ҳибсга олиш учун ордер чиқарди.

Маълумот ўрнида, ордерда Исроил бош вазиридан ташқари, ҳукуматнинг 36 аъзоси ва ҳарбий раҳбарият ҳам бор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🤷‍♂1🔥1
Ўзбекистон ЖСТга аъзолик сари яна бир қадам — Эквадор билан музокаралар якунланди

Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнидаги навбатдаги муҳим босқични якунлади — мамлакат Эквадор билан икки томонлама музокараларни тугатди. Бу ҳақда Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов маълум қилди.

Шу тариқа, Ўзбекистонга ташкилотга тўлиқ аъзо бўлиш учун яна икки давлат билан музокараларни якунлаш қолди.

Маълумот учун, жорий йилда Ўзбекистон ЖСТ доирасидаги 31 та икки томонлама келишувдан 29 тасини имзолади. Қолган икки келишув бўйича музокаралар якунлангандан сўнг мамлакатнинг ташкилотга тўлиқ аъзолиги расман тасдиқланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун расман ариза берган бўлиб, 2020 йилдан музокара жараёнини фаол равишда қайта бошлаган.

Сўнгги йилларда мамлакатнинг ташқи савдо тизими ва қонунчилиги ЖСТ талабларига мослаштирилди. Бу доирада 20 дан ортиқ қонун ва меъёрий ҳужжатлар янгиланди.

ЖСТга аъзолик Ўзбекистон маҳсулотларига халқаро бозорларга кириш имкониятларини кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этишда муҳим аҳамият касб этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🤔1
Ўзбекистонда 3,2 магнитудали ер қимирлаши қайд этилди

Бугун соат 09:14 да Ўзбекистон ҳудудида 3,2 магнитудали ер қимирлаши содир бўлди.

Ер қимирлаши маркази Бухоро вилоятининг Ғазли шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг чуқурлиги 10 километрни ташкил этди.

Эпицентрда зилзила 3 балл, Ғазли шаҳрида эса 2 балл атрофида сезилди. Ер қимирлаши Тошкентдан 506 километр жануби-ғарбий йўналишда жойлашган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Халққа холис хизмат қилиш учун нима етишмаяпти?" — Олий суд раиси

Жиззах вилояти судларининг янги биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов бинода яратилган шароитлар билан танишар экан, халққа холис ва адолатли хизмат кўрсатишда нима етишмаётганини аниқлаш мақсадида ходимларни саволга тутди.

Таъкидлаш жоизки, сўнгги вақтларда суд тизимида судьялар адолатли ва холис қарор чиқаришда турли қийинчиликлар ва тўсиқларга дуч келмоқда. Баъзи ҳолатларда ташқи таъсирлар ва манфаатдор шахслар судьяларнинг мустақил ишлашини чеклаб, адолат қарорларини чиқариш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу эса суд тизимида холислик ва самарадорликни таъминлашни мураккаблаштирмоқда.

Ҳозирча энг катта муаммо — судьяларга ҳуқуқий ва амалий шароитлар етишмаслиги ҳамда уларнинг мустақиллик ва холислик тамойиллари самарали таъминланмаслиги.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги электр ва газ билан боғлиқ муаммоларда мурожаатлар манзилларини эслатмоқда

Электр ва газ таъминоти билан боғлиқ савол, мурожаат ва таклифларингиз бўлса, қуйидаги алоқа каналларига мурожаат қилишингиз мумкин:

📞Электр таъминоти бўйича: 1154
📞Газ таъминоти бўйича: 1104 ва 104

Ушбу қисқа рақамлар 24/7 режимида фаолият юритади ва сизнинг мурожаатларингизга жавоб беради.

Шунингдек, қуйидаги Телеграмъ манзиллар орқали ҳам мурожаат йўллашингиз мумкин:

⚡️Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича:🔵@hududgaz_murojaat_bot
👨‍👩‍👧‍👦Электр таъминоти бўйича:🔵@HET_admin


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
Ургутда ҳоким ёрдамчиси ва адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилояти Ургут туманида тиббиёт бирлашмасида аниқланган 61 млн. сўмлик камомад бўйича прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси мазкур ишда гумонланувчи шахснинг қисмига тегишли масалани танишлари ёрдамида ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2 500 АҚШ доллари олган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.

Тадбир давомида шу пуллар маҳаллий адвокатлик бюроси адвокатга берилиши кераклиги аниқланиб, адвокат ҳам 2 500 АҚШ долларини олган вақтда ушланди. Адвокат мансабдор танишлари орқали жиноят ишини гумондор шахсга тегишли қисмини ЖПКнинг 84-моддаси билан тугатиб беришни ваъда қилган.

Ҳозирда ҳоким ёрдамчиси ва адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 168, 28 ва 211-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумки, ҳоким ёрдамчиси муқаддам ЖКнинг 167-моддаси бўйича, адвокат эса 168-моддаси бўйича судланган бўлишига қарамасдан, ўз хатоларидан хулоса чиқармаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3👍1🔥1
Қора денгиз соҳили — 2026 йилнинг энг яхши саёҳат манзили

Дунёнинг нуфузли сайёҳат нашри — National Geographic 2026 йил учун энг яхши саёҳат йўналишларини эълон қилди. Унга кўра, Туркиянинг Қора денгиз соҳили йилнинг энг яхши саёҳат манзили деб топилди. Нашр таъкидлашича, бу ҳудуд шаҳар шовқинидан йироқ, ҳақиқий турк маданияти ва табиат гўзаллигини ҳис қилишни истовчилар учун ноёб йўналишдир.

Ҳар йили ўтказиладиган “Best of the World” танловида келгуси йилнинг 25 та энг яхши йўналиши танланади. Бу йил Қора денгиз соҳили ҳайратланарли тоғлари, ям-яшил водийлари, бой маданий мероси ва маҳаллий ҳаёти билан ажралиб турди. Минтақа илгари ҳам CNN Travel ва Lonely Planet томонидан энг яхши саёҳат манзиллари сирасига киритилган.

Қора денгизда сёрфинг ва чанғи каби фаол дам олиш имкониятлари мавжуд бўлиб, Чамбаши ва Ризедаги тоғли ҳудудлар спорт ихлосмандлари учун жозибали ҳисобланади. Шу билан бирга, Трабзоннинг Сумела монастири, Ризенинг Зил қалъаси, Сафранболу ва Трабзон шаҳарларидаги тарихий манзиллар сайёҳларни ўзига ром этади.

Минтақанинг гастрономик бойлиги ҳам алоҳида эътиборга молик: ҳамсили палов, куймак, акчаабат кўфтаси, самсун пидеси ва маҳаллий сутлачи таомлари туристлар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда. Ризе ва Артвиндаги чой плантациялари, Орду ҳамда Гиресундаги ёнғоқ хўжаликлари эса минтақанинг иқтисодий ва маданий қиёфасини тўлдиради.

National Geographic таъкидлаганидек, Қора денгиз — бир вақтнинг ўзида денгиз тўлқинларида сёрфинг қилиш ва қорли тоғларда чанғи учиш мумкин бўлган дунёдаги камсонли жойлардан биридир.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2