Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларида янги босқич
Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп билан Оқ уйда учрашув ўтказди. Бу учрашув икки давлат муносабатларини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍57🔥44👎1
Ўзбекистонда биринчи микромолия банки ташкил этилди
Марказий банк қарорига мувофиқ, “Tayyab Finance Mikromoliya Tashkiloti” акциядорлик жамиятига микромолия банки фаолиятини амалга ошириш учун расмий лицензия берилди.
Шу муносабат билан “Tayyab Finance” микромолия ташкилоти фаолияти “TAYANCH” микромолия банки фаолиятига айлантирилди. Ҳозирда тегишли реестрларда зарур ўзгаришлар киритилмоқда.

Халқаро почта жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан “Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган ҳамда божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар божхона назоратидан ўтказилиши керак.
Почта алоқаси оператори ва экспресс ташувчи томонидан почта ва курьерлик жўнатмалари божхона кўздан кечируви ҳамда божхона кўригини ўтказиш учун божхона органларига тақдим этилади.
Ушбу жўнатмалар орқали олиб кириладиган ва юбориладиган товарлар божхона назоратида ташиш шартларига риоя этган ҳолда манзил божхона постига етказилади.
Жўнатмаларни ташиш, юклаш (қайта юклаш), тушириш, сақлаш ва бошқа шу каби юк операцияларини амалга оширишда юзага келадиган харажатлар почта алоқаси оператори ёки экспресс ташувчи ҳисобидан қопланади.
Почта ва курьерлик жўнатмаси божхона органлари томонидан хавфни бошқариш тизимини қўллаган ҳолда “қизил”, “сариқ” ва “яшил” йўлаклар орқали рўйхатга олинган жўнатмалар декларацияси асосида божхона назоратидан ўтказилади.

🤔2
Жиззахдаги муаммолар ҳануз ижобий ечимини топгани йўқ
Сенатнинг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси Абдулҳақим Эшмуротов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида хавфсиз муҳитни шакллантириш, криминоген вазиятни барқарорлаштириш, ижтимоий профилактика тизимини кучайтириш ҳамда коррупцияга, хусусан, маиший коррупцияга қарши курашиш йўналишида амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганди.
Ўрганишлар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, мутасадди ташкилотлар, “махалла еттилиги” вакиллари, маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик иштирокида жойлардаги натижалар ва мавжуд камчиликлар таҳлил қилинди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах шаҳридаги Марказий деҳқон бозори, Кимёгар маҳалласда жойлашган рақамлаштирилган жарима майдончаси ҳамда бир қатор савдо мажмуаларида бозор фаолиятини рақамлаштириш жараёнлари билан танишди.
Рақамлаштириш орқали шаффофликни таъминлаш, коррупцион хавфларни камайтириш ва тадбиркорлар учун қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш бўйича тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.
Сенатор Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясида ҳам иштирок этиб, ҳудудда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва криминоген вазиятни барқарорлаштириш борасида амалга оширилган ижобий ишларини алоҳида қайд этди.
Бироқ EFFECT.UZ таҳририяти томонидан илгари ёритилган Дўстлик бозори ва Дўстлик тумани ҳокимлиги билан боғлиқ муаммолар ҳануз ижобий ечимини топгани йўқ. Бу ҳолат аҳоли ўртасида норозилик ва ишончсизлик кайфиятларини келтириб чиқармоқда.
Аҳолининг розилиги ва осойишталиги — ҳар қандай ислоҳотнинг асосидир. Жамиятда ишсизликни камайтириш бўйича чоралар кўрилаётган бир пайтда, фуқароларнинг моддий таъминотдан узилиши янги ижтимоий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.
EFFECT.UZ мазкур ҳолат юзасидан юқори турувчи органлардан расмий муносабат кутмоқда.

👍3👎1🤔1
Бухорода стандарт талабларига жавоб бермайдиган маҳсулотлар аниқланди
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси томонидан Бухоро шаҳридаги “Тўқимачи” ва “Ситора” бозорларида назорат харидлари ўтказилди.
Натижада, Хитойда ишлаб чиқарилган “BRAUN” бренди остидаги 2238-моделли соч қуритиш мосламаси ва маҳаллий “FORSAJ” савдо белгиси остидаги 4 литрлик музламайдиган ойна тозаловчи маҳсулотлар стандарт талабларига мос эмаслиги аниқланди.
Синов натижаларига кўра, соч қуритиш мосламасининг ток қаршилиги ошиши, ўтказгичларнинг қизиб кетиши, ёнғин хавфи ва хизмат муддати қисқариш эҳтимоли юқори экани маълум бўлди.
“FORSAJ” антифризи қиш фаслида музлаб, шиша ювиш тизимини ишдан чиқариши, кўриш майдонини торойтириши, суюқлик кенгайиши натижасида деталларни ёриши ҳамда таркибида соғлиққа зарарли моддалар бўлиши мумкинлиги билан хавф туғдиради.
Истеъмолчиларга маҳсулот сотиб олишда унинг ёрлиғи, ишлаб чиқарилган мамлакати, техник кўрсаткичлари ва сертификатларига эътибор қаратиш тавсия қилинади.
Агар савдо тармоқларида сифати паст ёки сохта маҳсулотларга дуч келсангиз, 1880 қисқа рақами орқали Техник жиҳатдан тартибга солиш инспекциясига мурожаат қилишингиз мумкин.

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга ташрифи: ўзаро ҳурмат, манфаатга асосланган Ўзбекистон–АҚШ муносабатларидаги янги қирралар, ҳамкорликнинг аниқ лойиҳалари ва келишувлар
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍97🔥10👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тасвирий санъат ва чизмачилик ўқитувчилари аттестация натижаларидан норози
Таҳририятимизга келган мурожаатга кўра, 1 ноябрь куни ўтказилган аттестация тестларидан тасвирий санъат ва чизмачилик фанлари ўқитувчилари норозилик билдирмоқда.
Уларнинг айтишича, имтиҳон саволлари амалдаги дарсликдан фарқли бўлган, айрим саволлар мантиқан нотўғри ва мужмал тарзда тузилган.
Маълумотларга кўра, 12 та вилоятдан 400 дан ортиқ ўқитувчи тест натижаларидан норози эканлигини билдирган. Улар ҳар бири 370 минг сўм тўлов амалга оширганини, аммо натижалар адолатли чиқмаганини таъкидламоқда.
Биз иккинчи томонни ҳам эшитиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан боғланишга ҳаракат қилдик, аммо афсуски улардан саволларимизга аниқ жавоб ололмадик.

👍48🔥6😢6🤔3
Туркия Нетаняхуни ҳибсга олиши мумкин
Истанбул прокуратураси Исроил бош вазири Нетаняхуни Ғазо аҳолисига қарши геноцид айблови билан ҳибсга олиш учун ордер чиқарди.
Маълумот ўрнида, ордерда Исроил бош вазиридан ташқари, ҳукуматнинг 36 аъзоси ва ҳарбий раҳбарият ҳам бор.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Истанбул прокуратураси Исроил бош вазири Нетаняхуни Ғазо аҳолисига қарши геноцид айблови билан ҳибсга олиш учун ордер чиқарди.
Маълумот ўрнида, ордерда Исроил бош вазиридан ташқари, ҳукуматнинг 36 аъзоси ва ҳарбий раҳбарият ҳам бор.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍27🤷♂1🔥1
Ўзбекистон ЖСТга аъзолик сари яна бир қадам — Эквадор билан музокаралар якунланди
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёнидаги навбатдаги муҳим босқични якунлади — мамлакат Эквадор билан икки томонлама музокараларни тугатди. Бу ҳақда Президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов маълум қилди.
Шу тариқа, Ўзбекистонга ташкилотга тўлиқ аъзо бўлиш учун яна икки давлат билан музокараларни якунлаш қолди.
Маълумот учун, жорий йилда Ўзбекистон ЖСТ доирасидаги 31 та икки томонлама келишувдан 29 тасини имзолади. Қолган икки келишув бўйича музокаралар якунлангандан сўнг мамлакатнинг ташкилотга тўлиқ аъзолиги расман тасдиқланиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1994 йилда ЖСТга аъзо бўлиш учун расман ариза берган бўлиб, 2020 йилдан музокара жараёнини фаол равишда қайта бошлаган.
Сўнгги йилларда мамлакатнинг ташқи савдо тизими ва қонунчилиги ЖСТ талабларига мослаштирилди. Бу доирада 20 дан ортиқ қонун ва меъёрий ҳужжатлар янгиланди.
ЖСТга аъзолик Ўзбекистон маҳсулотларига халқаро бозорларга кириш имкониятларини кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этишда муҳим аҳамият касб этади.

👍1🤔1
Ўзбекистонда 3,2 магнитудали ер қимирлаши қайд этилди
Бугун соат 09:14 да Ўзбекистон ҳудудида 3,2 магнитудали ер қимирлаши содир бўлди.
Ер қимирлаши маркази Бухоро вилоятининг Ғазли шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг чуқурлиги 10 километрни ташкил этди.
Эпицентрда зилзила 3 балл, Ғазли шаҳрида эса 2 балл атрофида сезилди. Ер қимирлаши Тошкентдан 506 километр жануби-ғарбий йўналишда жойлашган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Халққа холис хизмат қилиш учун нима етишмаяпти?" — Олий суд раиси
Жиззах вилояти судларининг янги биноси тантанали равишда фойдаланишга топширилди.
Олий суд раиси Бахтиёр Исломов бинода яратилган шароитлар билан танишар экан, халққа холис ва адолатли хизмат кўрсатишда нима етишмаётганини аниқлаш мақсадида ходимларни саволга тутди.
Таъкидлаш жоизки, сўнгги вақтларда суд тизимида судьялар адолатли ва холис қарор чиқаришда турли қийинчиликлар ва тўсиқларга дуч келмоқда. Баъзи ҳолатларда ташқи таъсирлар ва манфаатдор шахслар судьяларнинг мустақил ишлашини чеклаб, адолат қарорларини чиқариш жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу эса суд тизимида холислик ва самарадорликни таъминлашни мураккаблаштирмоқда.
Ҳозирча энг катта муаммо — судьяларга ҳуқуқий ва амалий шароитлар етишмаслиги ҳамда уларнинг мустақиллик ва холислик тамойиллари самарали таъминланмаслиги.

🤔2🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энергетика вазирлиги электр ва газ билан боғлиқ муаммоларда мурожаатлар манзилларини эслатмоқда
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Электр ва газ таъминоти билан боғлиқ савол, мурожаат ва таклифларингиз бўлса, қуйидаги алоқа каналларига мурожаат қилишингиз мумкин:
📞Электр таъминоти бўйича: 1154
📞Газ таъминоти бўйича: 1104 ва 104
Ушбу қисқа рақамлар 24/7 режимида фаолият юритади ва сизнинг мурожаатларингизга жавоб беради.
Шунингдек, қуйидаги Телеграмъ манзиллар орқали ҳам мурожаат йўллашингиз мумкин:
⚡️Табиий ва суюлтирилган газ таъминоти бўйича:🔵@hududgaz_murojaat_bot
👨👩👧👦Электр таъминоти бўйича:🔵@HET_admin
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷♂1
Ургутда ҳоким ёрдамчиси ва адвокатга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Самарқанд вилояти Ургут туманида тиббиёт бирлашмасида аниқланган 61 млн. сўмлик камомад бўйича прокуратура томонидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата) бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинидаги ҳоким ёрдамчиси мазкур ишда гумонланувчи шахснинг қисмига тегишли масалани танишлари ёрдамида ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2 500 АҚШ доллари олган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ушланди.
Тадбир давомида шу пуллар маҳаллий адвокатлик бюроси адвокатга берилиши кераклиги аниқланиб, адвокат ҳам 2 500 АҚШ долларини олган вақтда ушланди. Адвокат мансабдор танишлари орқали жиноят ишини гумондор шахсга тегишли қисмини ЖПКнинг 84-моддаси билан тугатиб беришни ваъда қилган.
Ҳозирда ҳоким ёрдамчиси ва адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг 168, 28 ва 211-моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумки, ҳоким ёрдамчиси муқаддам ЖКнинг 167-моддаси бўйича, адвокат эса 168-моддаси бўйича судланган бўлишига қарамасдан, ўз хатоларидан хулоса чиқармаган.

🤔3👍1🔥1