EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“С5+1” саммитида ўзбек журналисти Дональд Трампдан Jekson–Venik тузатмасини бекор қилиш муддатини сўради

Саммит музокарлари давомида Доналд Трамп журналистлар учун бироз вақт ажратди. Ўзбек журналисти Азиза Қурбонова АҚШ президенти Дональд Трампга Jekson–Venik тузатмасини бекор қилиш муддатини сўраб савол йўллади:
"АҚШ Савдо тўғрисидаги қонунга 1974 йилда Собиқ Иттифоққа жазо сифатида киритилган ва ҳанузгача Ўзбекистон билан савдо алоқаларига техник тўсиқ сифатида сақланиб қолган Jekson-Venik ўзгартириши қачон бўлади?"


Дональд Трамп саволни музокараларда иштирок этаётган сенатор Жим Ришга йўналтирди.

"Jekson-Venik қоидаларини бекор қилиш вақти аллақачон келган. Президентнинг ёрдами билан, у билан ҳамкорликда биз бу қарорни жуда яқин орада бекор қиламиз,

дея маълум қилди сенатор

Маълумот учун, Jekson–Venik тузатмаси 1974 йилда АҚШнинг “Савдо тўғрисидаги” қонунига киритилган. Унинг мақсади Совет Иттифоқига нисбатан жазо чораси сифатида, агар мамлакат фуқароларига чиқиш визаси бермаса, АҚШга савдо имтиёзи ва инвестиция имкониятларини чеклаш эди.

СССР парчалангач 1991 йилда янги мустақил республикалар — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон — ҳуқуқий жиҳатдан “собиқ социалистик давлатлар” рўйхатидан чиқмаган, шу боис Jekson–Venik тузатмаси уларга ҳам автоматик тарзда татбиқ қилинган. Бу ҳозирда асосан техник тўсиқ сифатида кўринса-да, савдо битимлари ва инвестицион шартномаларда бюрократик кечикмаларга сабаб бўлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57🔥15
General Motors Ўзбекистонда Chevrolet моделларини кенгайтиради

Бу ҳақда Вашингтонда бўлиб ўтган Шавкат Мирзиёев ва GM'нинг ижрочи директори Шилпан Амин учрашувида маълум қилинди.

Ўзбекистон Chevrolet бренди учун АҚШдан кейин иккинчи йирик бозорга ҳамда Марказий Осиё ва МДҲ бозорларида сотувлар бўйича етакчига айланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍100🔥48😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Одам укол олганми бу ерда ёки мол?” — Қашқадарёдаги тиббиёт муассасасининг аҳволи муҳокамада

Телеграмдаги каналларда Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида жойлашган тиббиёт муассасасининг абгор ҳолати акс этган видео тарқалди. Кадрларда биноларнинг вайрон бўлгани ва антисанитария ҳолати кўзга ташланади.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда туман ҳокимлиги мазкур муассаса туман ҳудудида жойлашганини рад этди. Ҳозирча видеодаги объектнинг аниқ манзили ва тегишли идорага қарашлилиги бўйича расмий маълумот берилмаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда “18+” Telegram-канали юритган қиз судланди

Тошкентда 26 ёшли бухоролик қиз “18+” Telegram-канали орқали пулли контент тарқатгани учун судланди. У порнографик материал тайёрлаш ва тарқатишда айбдор деб топилиб, 41,2 млн сўм жаримага тортилди. Иш Чилонзор туман судида кўриб чиқилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вашингтонда қандай келишувларга эришилди?

Президент Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга амалий ташрифи давомида Вашингтонда қатор йирик келишувлар имзоланди.

Қуйида асосий келишувлар:

Табиий ресурслар соҳаси:
Ўзбекистон ва АҚШ уран, мис, вольфрам, молибден ва графитни қазиб олиш ҳамда қайта ишлаш йўналишида ҳамкорлик қилади.

Авиация соҳаси:
Uzbekistan Airways яна 8 та Boeing 787 Dreamliner самолётини харид қилади. Шу билан жами 22 та самолёт бўлади. Лойиҳада АҚШнинг Экспорт-импорт банки иштирок этади.

Қишлоқ хўжалиги техникаси:
John Deere компанияси билан 300 миллион долларлик битим тузилди. Унинг 150 миллион доллари пахта териш машиналари харидига йўналтирилади.

Молиявий ҳамкорлик:
АҚШнинг Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) Тошкентда минтақавий офис очади.

Рақамли тўлов тизимлари:
Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимлари жорий этилади.

Инвестиция режаси:
Яқин уч йилда 35 миллиард, келгуси ўн йилда эса 100 миллиард долларлик инвестиция ва харидлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Президент Мирзиёевнинг ташрифи якунланди, у Ўзбекистонга қайтмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍36
Бухоро давлат техника университетида сунъий интеллект лабораторияси ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 21 октябрь куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида давлат бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда сунъий интеллект технологияларини жадал жорий этиш масалалари муҳокама қилинди. Йиғилишда олий таълим муассасаларида сунъий интеллект лабораторияларини ташкил этиш вазифаси белгиланди.

Шу муносабат билан, президентнинг 2025 йил 22 октябрдаги PF-189-сон фармонига мувофиқ, Бухоро давлат техника университетида сунъий интеллект лабораторияси ташкил этилиши кўзда тутилган.

Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида университет ректори Садоқат Сиддиқова, Бухоро вилояти ҳокимининг рақамлаштириш бўйича маслаҳатчиси Толибжон Мирзаев ҳамда “Микрокредитбанк” раҳбарияти вакиллари — бошқарув раиси ўринбосари Содир Мелибаев ва ҳудудий бошқарма бошлиғи Шерзод Ғиёсов иштирокида учрашув ўтказилди.

Учрашувда ҳамкорлик йўналишлари, лаборатория фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда сунъий интеллект соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥42👍41🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев ва Дональд Трамп Оқ уйда учрашув ўтказди

Дастлаб, президентимиз Оқ уйнинг Фахрий меҳмонлар китобида қайд ёзиб қолдирди.

Сўнг, Овал хонада етакчилар музокара ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш, сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев учрашув якунида Дональд Трампни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди, унинг мамлакатимизга келиши учун қулай муддат белгиланди.

Бу учрашув икки давлат муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш ва стратегик ҳамкорликни кенгайтиришда муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍101🔥42🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Браконьерликка қарши курашиш” ойи эълон қилинди

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан республикада ноябрь ойи “Браконьерликка қарши курашиш” ойи деб белгиланди.

Мақсад — Ўзбекистон Республикасининг “Экологик назорат тўғрисида”, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида” ва “Ҳайвонот дунёси ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунлари ижросини таъминлаш ҳамда браконьерликка қарши қатъий чоралар кўришдир.

Oй давомида барча муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда, шунингдек, республика чўл, тоғли ҳудудлари ва табиий сув ҳавзаларида ноқонуний равишда ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш, жумладан ноқонуний балиқ овлаш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда рейд тадбирлари амалга оширилади.

Ҳар бир ҳудудда рейд тадбирлари ўтказиш бўйича тезкор гуруҳлар шакллантирилиб, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, ов қилиш ва балиқ овлаш қоидаларига риоя этилишини тарғибот ва профилактика ишлари орқали таъминлайди.

Экология вазирлиги браконьерлик ҳолатлари қонунчиликка кўра қатъий жавобгарликка сабаб бўлишини яна бир бор эслатади.

Агар шундай ҳолатларга гувоҳ бўлсангиз, вазирликнинг (71) 207-11-07, (71) 207-11-08 телефон рақамлари, 1157 ва 1207 қисқа рақамлари ёки @ecogovuz_bot орқали хабар беринг,

дейилади вазирлик хабарида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Сергели тумани ИИБ раҳбариятида ўзгариш

Сергели тумани ИИБ бошлиғи Эргашев Элёр Урдушевич лавозимидан озод этилди.

Унинг ўрнига Анваров Баҳодир Бахтиёрович Сергели тумани ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда чиқиндилар хизматлари учун фақат кўрсатилган хизматлар учун тўлов амал қилади

Санитар тозалаш хизматлари сифати ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш мақсадида 2026 йил 1 январдан бошлаб қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун янги тўлов тартиби жорий этилади.

Эндиликда истеъмолчилардан санитар тозалаш соҳасида фақат кўрсатилган хизматлар учун тўлов олинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🤔1
Мигрантлар учун ихтиёрий суғурта тизими ва имтиёзли тарифлар жорий этилади

Ҳукумат хорижда ишлаши мумкин бўлган фуқароларнинг ҳаёти, соғлиғи ва бошқа таваккалчиликларини ҳимоя қилиш мақсадида ихтиёрий суғурта тизимини йўлга қўйиш ҳақида қарор қабул қилди. Унга кўра, мигрантлар учун суғурта компаниялари имтиёзли тарифлар ва янги суғурта маҳсулотларини ишлаб чиқади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги таклифи асосида мигрантлар ҳаёти ва соғлиғини қўллаб-қувватлаш учун қуйидаги механизмлар жорий этилади:

🔷Хорижда меҳнат фаолияти даврида ҳаёт ва соғлиқни суғурталаш;

🔷Патент ёки рухсатнома рад этилиши хавфини суғурталаш;

🔷Хорижда ишга жойлашиш учун олинган кредитларнинг қайтмаслик хавфини суғурталаш;

🔷Ўзбекистонда ихтиёрий тиббий суғурта полиси бериш ёки мигрант бўлган мамлакатда ассистанс хизматлари орқали тиббий ёрдамни таъминлаш.

Суғурта қопламаси тўланган валютада амалга оширилади. Узоқ муддатли ҳаёт суғуртасида суғурталанувчи вафот этса ёки I–II гуруҳ ногиронлиги юз берса, суғурта суммаси тўлиқ қопланади; белгиланган ёшга етганда эса суғурта суммаси ва инвестиция даромадидан улуш тўланади.

Янги механизм мигрантлар учун молиявий ва тиббий хавфларни камайтиради, рад этилган ҳужжатлар ва қарз қайтмаслиги таваккалчиликларини қоплайди ҳамда хорижда бўлган мигрантлар учун тезкор тиббий ёрдамни таъминлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали ўзбошимчалик билан қурилган бинолар аниқланади

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими яратилганини маълум қилди. Ушбу автоматлаштирилган тизим ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири матбуот котиби Саидносир Усмонов бу ҳақда батафсил маълумот берди.

Тизим Адлия вазирлигининг “Notarius”, Ички ишлар вазирлигининг “E-maʼmuriy ish”, Олий суднинг “Adolat” ва Кадастр агентлигининг “UzKad” ахборот тизимлари билан интеграция қилинган.

Бугунги кунда вазирликнинг Давлат архитектура назорати департаменти ҳамда туман ва шаҳар бўлимлари ходимлари 232 та махсус планшетлар билан таъминланган. Шунингдек, “Огоҳ фуқаро” платформаси орқали фуқаролар ўзбошимчалик билан қурилган ёки қурилаётган бинолар ҳақида фото ва видео хабар юборишлари мумкин.

Ҳозирги пайтда Давлат архитектура назорати департаменти томонидан 333 та ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотлар аниқланган, шундан 75 тасига маъмурий баённома расмийлаштирилган ва 258 тасига маъмурий жазо чоралари қўлланган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларида янги босқич

Шавкат Мирзиёев АҚШ президенти Дональд Трамп билан Оқ уйда учрашув ўтказди. Бу учрашув икки давлат муносабатларини янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍57🔥44👎1
Ўзбекистонда биринчи микромолия банки ташкил этилди

Марказий банк қарорига мувофиқ, “Tayyab Finance Mikromoliya Tashkiloti” акциядорлик жамиятига микромолия банки фаолиятини амалга ошириш учун расмий лицензия берилди.

Шу муносабат билан “Tayyab Finance” микромолия ташкилоти фаолияти “TAYANCH” микромолия банки фаолиятига айлантирилди. Ҳозирда тегишли реестрларда зарур ўзгаришлар киритилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Халқаро почта жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори билан “Халқаро почта ва курьерлик жўнатмаларини божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, почта ва курьерлик жўнатмаларида юбориладиган ҳамда божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарлар божхона назоратидан ўтказилиши керак.

Почта алоқаси оператори ва экспресс ташувчи томонидан почта ва курьерлик жўнатмалари божхона кўздан кечируви ҳамда божхона кўригини ўтказиш учун божхона органларига тақдим этилади.

Ушбу жўнатмалар орқали олиб кириладиган ва юбориладиган товарлар божхона назоратида ташиш шартларига риоя этган ҳолда манзил божхона постига етказилади.

Жўнатмаларни ташиш, юклаш (қайта юклаш), тушириш, сақлаш ва бошқа шу каби юк операцияларини амалга оширишда юзага келадиган харажатлар почта алоқаси оператори ёки экспресс ташувчи ҳисобидан қопланади.

Почта ва курьерлик жўнатмаси божхона органлари томонидан хавфни бошқариш тизимини қўллаган ҳолда “қизил”, “сариқ” ва “яшил” йўлаклар орқали рўйхатга олинган жўнатмалар декларацияси асосида божхона назоратидан ўтказилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2