EFFECT.UZ | Расмий канал
18.2K subscribers
67.5K photos
15.8K videos
31 files
67.7K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Бекобод туманидаги авария сабабли 600 хонадон газсиз қолди

Тошкент вилояти Бекобод тумани “Янгиовул” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ўрта босимли газ қувурини юк машинаси уриб кетиши натижасида газ сизиб чиқиш ҳолати кузатилди.

Ҳодиса оқибатида 600 та аҳоли хонадонлари ва 5 та улгуржи истеъмолчиларда газ таъминоти вақтинча тўхтатилди.

Ҳозирда туман газ таъминоти бўлими авария бригадаси томонидан таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Таъмирлаш ишлари якунлангандан сўнг, истеъмолчиларни олдиндан хабардор қилган ҳолда газ таъминоти қайта тикланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда бошқарув сервис компаниялари фаолияти бўйича тунги рейд ўтказилди

Совуқ кунлар бошланиши муносабати билан аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида Самарқанд вилояти ҳудудий қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси томонидан бошқарув сервис компаниялари фаолияти бўйича тунги рейдлар ўтказилди.

Текширувларда айрим компанияларда 24 соатлик штаб фаолияти қониқарсиз ёки умуман ташкил этилмагани аниқланди. Хусусан, “Самарқанд уй-жой таъмир”да телефон ишламаслиги ва дафтар юритилмагани, “Машъал Суғдиёнаси”да навбатчилик графиги ва махсус телефонлар йўқлиги, “Био-тех Сервис” ҳамда “Самарқанд омад коммунал”да бинолар қулфлангани маълум бўлди.

Шунингдек, барча компанияларда захира воситалари етарли эмаслиги қайд этилди.

Аниқланган камчиликлар бўйича чоралар кўрилаётгани, рейдлар эса режали равишда давом эттирилиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Раҳбарлар номидан шубҳали топшириқлар юборувчи фирибгарликлар кўпаймоқда

Ўзархив агентлиги хабар қилишича, фирибгарлар фуқароларнинг ишончига кириш учун Телеграм мессенжери орқали агентлик директори Улуғбек Юсупов фотоси акс этган сохта профиллардан ёлғон хабарлар юбориш ҳолатлари учрамоқда.

Агар шундай хабарлар келса:
• Мулоқотга киришманг
• Шубҳали ҳаволаларни босманг
• Зарарли (АПК) иловаларни телефонга ўрнатманг
• Бундай фойдаланувчини блоклаб қўйинг.

Ўзархив агентлиги ахборот хизмати маълум қилишича, бу каби хабарлар ва аккаунтларга агентлик директори Улуғбек Юсуповнинг ҳеч қандай алоқаси йўқ.

Аввалроқ шу каби хабарлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳам берилган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Чиқиндидан қарздорлар электр энергияси учун тўлов қила олмайди — янги тартиб кучга кирди

Тошкентда чиқиндидан қарздорларга электр энергияси учун тўлов қилиш чекланиши ҳақида хабарлар тарқалди.

ҲЭТ вакили маълум қилишича, 20 мингга яқин қарздорга SMS орқали огоҳлантиришлар юборилди. Агар 5 кун ичида қарздорлик бартараф этилмаса, электр энергияси тўловини амалга ошириш чекланади.

Декабрдан бошқа ҳудудларда ҳам шу амалиёт жорий қилинади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎10👍2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Бир ойда қарийб 100 миллиард сўмлик газ ва “свeт” ўғирланди

Жорий йил октябр ойида энeргия рeсурсларидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида тизимга 99 миллиард сўмлик зарар етказилди.Бу ҳақда Энeргия назорати инспeкцияси маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Чиқиндидан қарзи бор истеъмолчи тўғридан тўғри электр токидан узилмайди" — Ҳудудий электр тармоқлари

Бугун, 6 ноябрь куни “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Электр энергиясини сотишни автоматлаштириш марказида ўтказилган пресс-турда масъуллар маълум қилишича, чиқиндидан қарзи бор фуқаролар автоматик равишда электр таъминотисиз қолдирилмайди.

Маълумотга кўра, чиқинди хизматлари бўйича қарздорлик электр билан таъминлашга бевосита таъсир қилмайди. Электр таъминоти фақат электр энергияси учун тўлов қилинмаган ҳолларда тўхтатилиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва АҚШ Эксимбанки ўртасида йирик қўшма лойиҳаларни молиялаштириш бўйича битим имзоланди

6 ноябрь куни Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтон шаҳрига амалий ташрифи доирасида АҚШ Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) раҳбари Жон Йованович билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Эксимбанк — АҚШ ҳукуматининг расмий экспорт-кредит агентлиги бўлиб, Америка компанияларининг ташқи иқтисодий фаолиятини қўллаб-қувватлайди ҳамда уларга суғурта, кафолат ва кредит воситаларини тақдим этади.

Учрашувда энергетика, муҳим минераллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва бошқа устувор йўналишлардаги йирик лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Эксимбанкнинг Ўзбекистон авиапаркини модернизация қилиш ва Boeing самолётларини етказиб беришдаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди. Томонлар амалий ҳамкорликни давом эттириш ва узоқ муддатли шериклик режасини ишлаб чиқишга келишиб олди.

Учрашув якунида президент ҳузурида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда АҚШ Эксимбанки ўртасида қўшма лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги битим имзоланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍80🔥13
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкeнт вилоятида сув қарздорларидан 19,2 миллиард сўм ундирилди

2025-йил давомида Тошкeнт вилоятида сувдан қарздор фуқарольардан 19 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ундирилди.
Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бeрди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4🤔2
Шавкат Мирзиёев АҚШ ҳукуматининг муҳим шахслари билан учрашди

Давлат раҳбари 6 ноябрь куни Вашингтондаги амалий ташрифи доирасида АҚШнинг етакчи молиявий ташкилотлари — Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) раҳбари Жон Йованович ва Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош директори Бен Блэк билан учрашувлар ўтказди.

Мулоқотлар чоғида энергетика, муҳим минерал ресурслар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, молия ва ахборот технологиялари соҳаларидаги йирик қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳрида Халқаро молиявий тараққиёт корпорациясининг минтақавий офисини очиш масаласи ҳам кўриб чиқилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍44🔥20👎1
Ўзбекистонда рақамли тўловлар янги босқичга чиқади: Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимлари жорий этилади

Вашингтон шаҳридаги амалий ташриф доирасида Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг етакчи компаниялари, инвестиция фондлари ва молия институтлари вакиллари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay тўлов тизимларини ишга тушириш, шунингдек, Рақамли академия ва стартап-хаблар тармоғини яратиш режалари маълум қилинди.

Лойиҳаларни амалга ошириш ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун DFC корпорацияси ҳамда АҚШ Эксимбанки иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥26
Ўзбекистонда дизель ва бензин импорти ҳажми рекорд даражага етди

Божхона маълумотларига кўра, 2025 йил октябрида Ўзбекистонда дизель ва бензин импорти рекорд даражада ошган. Бу ҳақда иқтисодчи Отабек Бакиров ўз телеграм каналида пост қолдирди.

Унда айтилишича, ой давомида 47,3 млн долларлик 65,6 минг тонна дизель ёқилғиси ҳамда 49,5 млн долларлик 79,5 млн литр бензин импорт қилинган. Бу кўрсаткичлар 2023 йилдан бери кузатилаётган маълумотлар орасида энг юқори натижа ҳисобланади.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан дизель импорти қарийб 3 баробарга, бензин импорти эса 2 баробарга кўпайган. Шунингдек, енгил дистиллатлар (+1,8 баробар) ва керосин (+3,5 баробар) импорти ҳам кескин ошган.

Қизиғи шундаки, Ўзбекистон дизель ёқилғисини етарли миқдорда ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлса-да, импорт ҳажми ортиб бормоқда.

Октябрь ойида импорт қилинаётган ёқилғилар нархи ҳам ўсган — дизелнинг тоннаси 721 доллар (+11 доллар), бензиннинг литри эса 62,2 цент (+1,8 цент)дан импорт қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Шавкат Мирзиёев “С5+1” саммитида минтақавий ҳамкорликнинг янги йўналишларини таклиф этди

Вашингтондаги Оқ уйда Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ етакчилари иштирокида “С5+1” форматидаги саммит бўлиб ўтди. Анжуманга АҚШ президенти Доналд Трамп раислик қилди.

Тадбирда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари иштирок этди. Президент Шавкат Мирзиёев саммитда сўзга чиқиб, Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва иқтисодий муносабатларни кенгайтириш бўйича қатор амалий таклифларни илгари сурди.

Ўзбекистон раҳбари “С5+1” механизмининг охирги 10 йил ичида савдо, транспорт ва энергетика соҳаларида муҳим платформага айланганини таъкидлаб, уни янги босқичга олиб чиқиш зарурлигини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев қуйидаги ташаббусларни таклиф этди:

🔷минтақавий Котибият ташкил этиш ва уни иштирокчи давлатларда навбатма-навбат жойлаштириш;

🔷давлат идоралари, бизнес ва молия институтлари ўртасида тизимли мулоқот учун Инвестициялар ва савдо бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш;

🔷“Марказий Осиё инвестициявий шериклиги” жамғармасини йўлга қўйиш;

🔷Марказий Осиё давлатларини Жанубий Кавказ ва Европа билан боғлайдиган йирик транспорт ва энергетика лойиҳаларида АҚШ билан ҳамкорликни кучайтириш;

🔷муҳим минераллар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш учун Махсус қўмита тузиш;

🔷қишлоқ хўжалигини Америка тажрибаси асосида модернизация қилиш учун агротехнологик инновациялар шериклигини ташкил этиш;

🔷гуманитар соҳада АҚШ музейларида Марказий Осиё маданий меросига бағишланган кўргазмалар ўтказиш.

Президент Мирзиёев кейинги “С5+1” саммитини Самарқанд шаҳрида ўтказишни таклиф этди. Саммит якунида иштирокчи давлатлар ўртасида кўп томонлама келишувлар ва ҳужжатлар имзоланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍48🔥18
“Ўзбекистон билан мисли кўрилмаган савдо-иқтисодий келишувни эълон қилишдан мамнунман” – Доналд Трамп

АҚШ президенти Доналд Трамп “Truth Social” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Ўзбекистон билан янги савдо-иқтисодий келишув ҳақида баёнот берди.

Президент Трамп ўз постида қуйидагича ёзди:

“Америка Қўшма Штатлари ва Ўзбекистон ўртасидаги мисли кўрилмаган савдо-иқтисодий келишувни эълон қилишдан мамнунман. Яқин уч йил ичида Ўзбекистон Американинг муҳим минераллар, авиация, автомобил бутловчи қисмлари, инфратузилма, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва кимё, ахборот технологиялари ва бошқа муҳим тармоқларига қарийб 35 миллиард доллар, келгуси ўн йилда эса 100 миллиард доллардан ортиқ инвестиция киритади ва харидларни амалга оширади.

Мен Ўзбекистоннинг юксак ҳурматли президенти Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдираман. Мамлакатларимиз ўртасидаги узоқ муддатли ва самарали муносабатларни интизорлик билан кутамиз!”


Баёнотда таъкидланишича, икки давлат ўртасидаги янги ҳамкорлик лойиҳалари муҳим минераллар, технологиялар ва инфратузилма соҳаларида стратегик аҳамият касб этади.

Мазкур келишув орқали Ўзбекистон ва АҚШ муносабатлари янги босқичга кўтарилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47
Тошкент метросида “Турон китоб бекати” лойиҳаси йўлга қўйилди

Тошкент метрополитенида йўловчилар учун янги китоб мутолааси лойиҳаси – “Турон китоб бекати” йўлга қўйилди. Эндиликда пойтахт метроси йўловчилари саёҳат вақтида китобни жавондан олиб ўқишлари мумкин, уни эса аввалги жойига ёки кутубхона мавжуд бўлган бошқа бекатга қайтаришлари талаб қилинади.

Лойиҳа доирасида маҳаллий ва хорижий муаллифларнинг асарлари метрополитеннинг бир қатор бекатларидаги махсус жавонларга жойлаштирилди. Ҳозирги кунда “Алишер Навоий” ва “Пахтакор” бекатлари орасидаги ўтиш жойи, шунингдек “Туркистон”, “Буюк Ипак йўли”, “Беруний”, “Чилонзор”, “Мингўрик”, “Тошкент” ва “Дўстлик” бекатларида кутубхона жавонлари фаолият кўрсатмоқда.

Келгусида лойиҳа барча ерости ва ерусти бекатларига, шу жумладан, бекатлараро ўтиш жойларига ҳам кенгайтирилиши режалаштирилган.

Лойиҳа “Тошкент метрополитени” ДУК, Республика “Маънавият ва маърифат” маркази ҳамда “Туронбанк” ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Йўловчилар жавондан истаган китобни олиб, саёҳат давомида мутолаа қилишлари ва кейин кутубхонага қайтаришлари мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Тошкентда иссиқ сувдаги занг ҳолатлари текширилади, тўловлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши мумкин

Тошкентда иссиқ сув таъминотида сув рангининг вақтинча ўзгариши билан боғлиқ мурожаатлар бўйича текширувлар давом этмоқда. Veolia Energy Tashkent компанияси иссиқлик тармоқлари ва тугунлар ҳолатини текшириб, фуқароларнинг барча мурожаатларини рўйхатга олмоқда.

Ҳар бир уй техник кўрикдан ўтказилади ва бошқарув компаниялари ҳамда МЖТК вакиллари билан биргаликда ҳолат таҳлил қилинади. Агар иссиқ сув сифати ташқи тармоқлардаги носозликлар билан боғлиқ экани аниқланса, белгиланган тартибда тўловларни қайта ҳисоблаш масаласи кўриб чиқилади.

Қайта ҳисоб-китоб учун компания ва истеъмолчи томонидан биргаликда тузилган далолатномалар асос бўлиб хизмат қилади. Ушбу ҳужжатлар имзолангач, туман бўлимига топширилади ва ҳисоб-китоблар қайта кўриб чиқилади.

Aввал ҳам пойтахтнинг қатор туманларида иссиқ сувда зангли сув келиши ҳолатлари қайд этилган эди. Veolia компанияси бу ҳолатни иситиш мавсумига тайёргарлик билан боғлиқ деган изоҳ бериб, мурожаат қилган истеъмолчилар учун далолатнома асосида тўловлар қайта кўриб чиқилишини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢2
Ўзбекистонга энг кўп электромобил Хитойдан импорт қилинди

2025 йил январ–сентябрь ойларида Ўзбекистонга 16 та хорижий давлатдан умумий қиймати 473 млн доллар бўлган 40 345 та электромобил импорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 140 тага кўпайиб, қарийб 2,5 баробарга ошган.

Энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар рўйхати:

🔶Хитой – 39 798 та

🔶Гонконг – 249 та

🔶Корея Республикаси – 165 та

🔶Германия – 43 та

🔶АҚШ – 25 та

🔶Бошқа давлатлар – 65 та

Маълумотларга кўра, Хитой Ўзбекистонга импорт қилинган электромобиллар ҳажми бўйича аниқ етакчи ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Хоразмда вилоят прокурори иштирокида аҳоли учун сайёр қабул ташкил этилди

Хоразм вилояти Хонқа
туманида вилоят прокурори  М.Ахмедов томонидан аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва жойида бартараф этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабул ўтказилди.

Қабул давомида 25 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирок этди. Мурожаатлардан 4 таси бўйича қонун талаблари жойида тушунтирилди, 1 та мурожаат эса дарҳол қаноатлантирилди. Қолган 20 та мурожаат вилоят прокуратураси томонидан текшириш ва муддат талаб қилинишини назарда тутган ҳолда иш юритувига қабул қилинди.

Вилоят прокуратураси аҳоли мурожаатларини кўриб чиқиш ва қабул қилиш борасидаги ишларини давом эттирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2