EFFECT.UZ | Расмий канал
✔
17.3K subscribers
72K photos
18.9K videos
36 files
73.4K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️Кластер–фермер можароси яна диққат марказида...

Кластер ва фермер ўртасидаги низолар гўё тарихда қолгандек туюларди. Аммо амалда ҳали ҳам бу масала ўз долзарблигини йўқотмаган.

Effect uz’нинг навбатдаги журналистик суриштируви бу сафар Андижон вилоятида бўлиб ўтди. Диққат марказимизда — Марҳаматда жойлашган, номи улуғ, лекин амалиётда анча савол уйғотган кластерлардан бири бўлди.

Маълум бўлишича, мазкур кластер ўзидан қарийб 100 километр узоқликда жойлашган Улуғнор туманидаги “Олламурод ери” фермер хўжалигига 195 миллион сўм миқдоридаги қарзни ҳанузгача тўламаган.

👉 https://youtu.be/0XFqi_mmRJQ
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарздор отадан янгича стратегия

Жиззахда фарзандларини моддий таъминлашдан қочиб юрган ота ниҳоят қўлга олинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Марказий банк янги тартибларни жорий қилди!

Эндиликда ижтимоий нафақа ва ёрдам пулларидан кредит қарзини ундириш мутлақо тақиқланади!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳрида катта футбол байрами — Ўзбекистон кубоги финали Бобур аренасида бўлиб ўтмоқда.

Финалда Бухоро ва Пахтакор жамоалари ғолиблик учун куч синашмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўқитувчи ишдан олинди

Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманидаги мактабда жисмоний тарбия ўқитувчиси 9-синф ўқувчиларини китоб билан уриб, ҳақорат қилгани аниқланди!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд ЮНЕСКО эътиборида!

Бугун, 29 октябр куни Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиғилиши бошланди. Тадбир ЮНЕСКОнинг 43-Бош конференцияси доирасида ўтмоқда.

Асосий мавзулар:

🔷Ёшлар сиёсатининг ривожи

🔷Давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги

🔷Барқарор ривожланиш

🔷Инклюзив жамият масалалари

Йиғилишни Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО Миллий комиссияси раиси Гаяне Умерова очиб берди.

У нутқида ёшлар сиёсатининг, барқарор ривожланиш ва инклюзив жамият масалаларининг ЮНЕСКО фаолиятида муҳим ўрин эгаллашини таъкидлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон кубоги финал босқичи
тақдирлаш маросими
чемпион — «Пахтакор»

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎9👍3😢3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мумкин бўлмаган ҳолат – Намангандаги судда жабрланувчиларнинг кўрсатмаларига эътибор қаратиш сўралди

Тўрақўрғонлик Зарифа Асқарова ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан айбланмоқда.

Биринчи инстанция суди жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди судьяси Акмал Кенжабаев томонидан кўриб чиқилмоқда. З.Асқарова 27 октябрдаги суд жараёнидан сўнг Effect.uz’га интервью берар экан, одил судлов адолатли ҳукм чиқаришига ишонаётганини билдирди.

Асқарованинг таъкидлашича, суд жабрланувчиларнинг кўрсатмаларига диққат билан эътибор қаратиши керак.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳоким ва прокурорнинг изи бор: Фарғонадаги 6 млрдлик иш изидан журналистик суриштирув…

Effect.uz'га келиб тушган мурожаатда яна бир тадбиркорнинг судлардан адолат излаб, уни тополмагани ҳақида сўз боради.

Асосий локацияси Бувайдада бўлган “Taraqqiyot-T” ХК “Muhammad Fayz” масъулияти чекланган жамияти ўртасидаги можароли иш шу кунларда судда кўрилаётганди.

Маълум бўлишича, “Taraqqiyot-T” Фарғона шаҳар Янги Ўзбекистон янги массивидаги «Эко шаҳар» турар жойнинг айрим объектида субпудратчи сифатида 6 млрддан ортиқ миқдорда иш бажарган.

Лекин ХК ҳозиргача, ана шу пулларни суд ҳужжати мавжуд бўлишига қарамасдан ҳам ололмаган.

Иқтисодий ишлар бўйича Фарғона вилояти судининг 30 июндаги қарорига ишонадиган бўлсак, ишлар бажарилган бу хусусида актлар имзоланган, йўллар ҳам амалда фойдаланишга топширилган. Унда муаммо нимада?

👉 Тўлиқ видео

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4😢3
Иситиш мавсумида 1,1 миллиондан ортиқ оилага 1 миллион сўмдан моддий ёрдам берилади

Президент қарорига мувофиқ, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида ишитиш мавсумида 1 миллион 100 мингдан ортиқ оилага 1 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратилади.

Жами 1,1 миллиондан зиёд оила рўйхатга олинган бўлиб, уларнинг 822 мингтаси ижтимоий реестрда мавжуд. Шунингдек, яна 290 мингдан ортиқ оилалар “Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча равишда аниқланган.

Қўшимча рўйхатга қуйидаги тоифадаги оилалар киритилган:

✅ боқувчисини йўқотганлар – 33,8 мингта;

✅ ногиронлиги бўлган аъзоси бор оилалар – 76,3 мингта;

✅ оғир касалликка чалинган шахс яшайдиган оилалар – 23,7 мингта;

✅ ёлғиз кексалар – 7 мингта;

✅ газ тармоғига уланмаган оилалар – 2 мингта;

✅ бир уйда учтадан ортиқ оила яшайдиганлар – 26,2 мингта;

✅ боқувчиси меҳнат миграциясида бўлганлар – 34,7 мингта;

✅ вақтинча ишсизлар – 15,1 мингта;

✅ фақат пенсия ҳисобидан яшовчи оилалар – 69,7 мингта;

✅ ёлғиз яшовчи шахслар – 2,3 мингта.



Маълумот учун, ўтган йили 120 мингта оилага 270 минг сўмдан ёрдам берилган эди. Бу йилги ёрдам миқдори ўтган йилга нисбатан 2,5 баробарга кўп.

Дастур доирасида жами 1,2 трлн сўм маблағ Давлат бюджети ҳисобидан ажратилиши режалаштирилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👍1
Ўқитувчилар учун муҳим янгилик!

❗️Энди умумтаълим мактабларида дарс соатларини тақсимлаш бўйича янги мезонлар амалга киритилди.

Дарс соатлари ҳар йили 15-сентябргача педагогик кенгаш томонидан кўриб чиқилиб, устувор тартибда қуйидагича тақсимланади:

1️⃣ Биринчи навбатда — олий малака тоифасига эга ўқитувчиларга,
2️⃣ Кейин — миллий ёки халқаро сертификатга эга педагогларга,
3️⃣ Сўнг — биринчи ва иккинчи малака тоифасига эга ўқитувчиларга,
4️⃣ Шундан кейин — олий маълумотли тоифасиз ўқитувчиларга,
5️⃣ Ва қайта тайёрлаш дипломига эга педагогларга.

🔹 Шу билан бирга, ўриндош ўқитувчилар, педагогика йўналишида ўқиётган талабалар ҳамда вақтинча ўқитувчиларга ҳам маълум даражада соатлар ажратилиши мумкин.

Бошланғич синфларда эса фанлар бўйича соатлар бошланғич таълим мутахассислигига эга бўлган ёки ушбу фан методикасини ўрганган ўқитувчиларга берилади.

Энг муҳими — дарс соатлари заруратга кўра педагогик кенгаш қарори билан қайта тақсимланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
“7 кун ичида тўлов қилмасангиз электр узилади” деган хабар асоссиз" — Ҳудудий электр тармоқлари”

Ижтимоий тармоқларда “Ўзбекистонликлар 7 кун давомида электр энергияси учун тўловни амалга ошира олмайди — агар қарзингиз кечикса, бир ҳафта электр энергиясиз қоласиз” мазмунидаги хабарлар тарқалди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ушбу маълумотни рад этиб, бу хабар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

Жамият баёнотида таъкидланишича, айни пайтда ҳеч қандай янги ҳисобга олиш тизимига ўтиш ишлари амалга оширилаётгани йўқ.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
Ўзбекистон президенти ЮНЕСКО Бош конференциясининг навбатдаги сессияси очилиш маросимида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 30 октябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНЕСКО) Бош конференциясининг 43-сессияси очилиш маросимида иштирок этади.

Бош конференциянинг ушбу тарихий сессияси сўнгги қирқ йил ичида илк марта ЮНЕСКОнинг Париждаги қароргоҳидан ташқарида ўтказилмоқда. Бу каби йирик халқаро форумнинг Самарқандда ташкил этилиши Ўзбекистоннинг ташкилот ғоялари ва қадриятларига садоқати, шунингдек, тинчлик, ўзаро англашув ва барқарор тараққиёт йўлидаги глобал мулоқотни ривожлантиришга қаратилган фаол саъй-ҳаракатларининг яққол исботидир.

Сессия доирасида таълим, фан, маданият, экология, технология ва коммуникация соҳаларидаги асосий масалалар муҳокамасига бағишланган 150 дан ортиқ тадбир ўтказилиши режалаштирилган.

Бундай нуфузли халқаро анжуманнинг дунёдаги энг қадимий ва гўзал шаҳарлардан бири — Самарқандда ўтказилаётгани ҳам рамзий аҳамият касб этади. Бу жаҳон ҳамжамиятининг Ўзбекистонга бўлган юксак ишончи, унинг маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, тарихий-маданий меросни асраш ва гуманитар ҳамкорликни кучайтириш борасидаги нуфузи ортиб бораётганидан далолат беради.

Тадбирда 200 дан зиёд давлат ва халқаро ташкилотлардан юқори даражали делегациялар, жумладан, Сербия Республикаси президенти Александр Вучич, Словакия Республикаси президенти Петер Пеллегрини, ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле ва бошқа меҳмонлар иштирок этади.

ЮНЕСКО — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ихтисослаштирилган муассасаси бўлиб, 1945 йилда таълим, фан, маданият ва коммуникациялар соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш орқали тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш мақсадида тузилган.

Ўзбекистон 1993 йилда ЮНЕСКОнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлган. 1996 йилда Тошкент шаҳрида ташкилотнинг ваколатхонаси очилгани мамлакатимиз билан ушбу нуфузли халқаро тузилма ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍74🔥20😢1
Словакия президенти Петер Пеллегрини Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Словакия Республикаси Президенти Петер Пеллегрини 29 октябрь куни амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Олий мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси бош вазири А. Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ташриф дастурига мувофиқ, Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилади, икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболлари муҳокама қилинади.

Шунингдек, Петер Пеллегрини фахрий меҳмон сифатида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Самарқанддаги ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси минтақадаги энг йирик халқаро форумлардан бири бўлади» — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси мintaқа тарихидаги энг йирик халқаро анжуманлардан бири бўлади.

«Самарқанддаги ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси минтақадаги энг йирик халқаро форумлардан бири бўлади»,

— деди Асадов.

Унинг сўзларига кўра, тадбирда 190 та аъзо давлат ва халқаро ташкилотлардан 2800 дан ортиқ вакил, шу жумладан, 70 га яқин юқори даражали шахслар иштирок этади.

Тантанали очилиш маросимида Сербия ва Словакия президентлари ҳам қатнашиши режалаштирилган.

Маълумот учун, сессия 2025 йил 30 октябрдан 13 ноябргача давом этади ва уни 500 дан ортиқ журналист ёритиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47🔥10