Тошкентда 17 млрд сўмлик ҚҚС бўйича фирибгарлик фош этилди
Тошкент шаҳрида транспорт ва логистика хизматлари кўрсатувчи масъулияти чекланган жамиятда ҳисобчи бўлиб ишлаётган шахс қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) билан боғлиқ жиноят содир этганликда гумонланиб қўлга олинди.
Маълум бўлишича, у аввал солиқ идораларида фаолият юритган бўлиб, собиқ ҳамкасблари имкониятларидан фойдаланиб, бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи МЧЖга 17 миллиард сўмлик ҚҚСнинг манфий фарқ суммасини қайтариш ҳамда тўхтатилган ҚҚС гувоҳномасини қайта фаоллаштириб бериш эвазига 35 минг АҚШ доллари талаб қилган.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, ҳисобчи МЧЖ таъсисчисидан 20 500 АҚШ доллари олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан ҳисобчи ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ҳамда 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида маълум бўлишича, ушбу шахс ўзининг “ёрдамини” Солиқ қўмитасининг катта инспектори орқали амалга оширмоқчи бўлган. Натижада мазкур давлат хизматчиси ҳам жиноят ишига гумонланувчи сифатида жалб этилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Саъдуллаев: “Ёшлар иштирокчи эмас, ўзгартирувчи куч бўлиши керак”
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг таъкидича, бугунги кунда ёшлар жамиятда фаол иштирок этиш билан бирга, ислоҳотларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланмоқда.
деди Алишер Саъдуллаев.
Унинг сўзларига кўра, ёш авлоднинг фаоллиги ва ижтимоий ташаббуслари орқали мамлакатда экологик онгни ошириш ҳамда ресурслардан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантириш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаевнинг таъкидича, бугунги кунда ёшлар жамиятда фаол иштирок этиш билан бирга, ислоҳотларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучига айланмоқда.
“Ҳозирги жараёнда ЮНЕСКОнинг шиори — ‘Ёшлар иштирокчи эмас, ўзгартирувчи’, яъни асосий драйвер деган тамойилни илгари суряпти.
Қандай қилиб сув истеъмолини тежаш ва миллатимизга ичимлик сувини қадрлашни чуқур уқтириш ҳамда ўргатиш масаласини айнан ёшларимиз олдинга ташлаяпти",
деди Алишер Саъдуллаев.
Унинг сўзларига кўра, ёш авлоднинг фаоллиги ва ижтимоий ташаббуслари орқали мамлакатда экологик онгни ошириш ҳамда ресурслардан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантириш муҳим аҳамият касб этмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤷♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Грипп: асосий аломатлар ва унинг олдини олиш бўйича тавсиялар
Санитария-эпидемиологик осойишталик қўмитаси томонидан аҳоли ўртасида грипп касаллиги ҳақида хабардорликни ошириш мақсадида махсус видеоролик тайёрланди.
Видеороликда гриппнинг асосий аломатлари — юқори ҳарорат, бош оғриғи, буғим ва мушаклар оғриғи, бўғимларда сиқилиш ҳисси, томоқ оғриғи ҳамда умумий холсизлик ҳақида маълумот берилади.
Шунингдек, мутахассислар томонидан касалликнинг олдини олиш учун қуйидаги тавсиялар берилган:
🔷қўлларни тез-тез совун билан ювиш;
🔷одамлар кўп тўпланадиган жойларда ниқоб тақиш;
🔷соғлом турмуш тарзини олиб бориш ва тўғри овқатланиш;
🔷гриппга қарши эмланишни унутмаслик.
Батафсил маълумотни қўмита томонидан тайёрланган видеоролик орқали томоша қилишингиз мумкин.

👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм воқеаси: Аслида айбдор ким?
Жиноят иши доирасида айбланувчи сифатида жалб этилган Бобожонов Достон Отажон ўғлига нисбатан 2025 йил 24 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244²-моддаси 1-қисми бўйича айблов эълон қилинган.
Айбланувчи дастлабки тергов жараёнида айбловни тан олмаганини, диний мазмундаги тақиқланган материалларни сақламаганини ва тарқатмаганини билдирган. Унинг таъкидлашича, телефон қурилмасида фақат Қуръон суралари ва онасига оид маълумотлар мавжуд бўлган.
EFFECT.UZ ушбу мурожаатни ўрганишда давом этади.
👉 Тўлиқ видеони қўриш

😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм воқеаси: Аслида айбдор ким?
Дўстжанов Уйғунга нисбатан 2025 йил 24 февралда Жиноят кодексининг 244²-моддаси 1-қисми бўйича айблов қўйилган
Айбланувчи сўзларига кўра, у бир неча йил Россияда меҳнат қилганидан сўнг ватанга қайтиб, маҳалласидаги масжидда диний амалларни бажариб келаётганини билдирган. Шунингдек, ижтимоий тармоқларда фақат Шайх Мухаммад Содиқ хазратларининг маърузаларини эшитиб келганини таъкидлаган.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

😢3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев ўтган 9 ойда иқтисодиётда эришилган натижаларни сарҳисоб қилди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43👎4🤔1
Дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда QR-код орқали тўлов қилиш имконияти яратилди
Эндиликда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани рўйхатдан ўтказиш жараёни янада қулайлашди.
Янги тизимга кўра, рўйхатдан ўтказиш учун тўловлар автоматик равишда QR-код орқали шакллантирилади. Бу эса фойдаланувчиларга қоғоз инвойсни кутмасдан, тўловни тез, хавфсиз ва қулай тарзда амалга ошириш имконини беради.
Ушбу янгилик орқали жараённи рақамлаштириш ва инсон омилини камайтиришга эришиш мақсад қилинган.

👍1
“А1” кичик миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади
"Транспорт воситаларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (676-сон, 25.10.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб:
🔹 “А1” кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларга ҳайдовчиларни тайёрлаш мажбурий ўқув дастурини ўтамасдан туриб, тўғридан-тўғри назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш ҳуқуқи берилади.
Бунда:
🔸 талабгорлар ўзларининг ихтиёрига кўра ўқув курсларида (онлайн ёки офлайн шаклда) ўқиши ёхуд мустақил тайёрланиши мумкин бўлади;
🔸 миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорлардан ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув дастури бўйича ўқишни тугатгани ҳақида гувоҳнома талаб этилмайди;
🔸 “А”, “В”, “С”, “D” тоифадаги автомототранспорт воситаларидан бирини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар “А1” кичик тоифадаги транспорт воситаларини тўғридан-тўғри бошқариш ҳуқуқига эга бўлади;
🔸 “А1” кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий имтиҳонда 20 та электрон (анимацион) тест саволларидан камида 16 тасига тўғри
жавоб берган ҳайдовчиликка номзодлар “назарий имтиҳонни топширган” деб ҳисобланади ва амалий имтиҳонга қўйилади;
🔸 имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга “А1” кичик тоифага кирадиган транспорт воситаларини бошқаришга рухсат берилганлиги тўғрисида маълумот акс этган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.
2026 йил 1 февралдан бошлаб
“А” ва “В” тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун талабгорлар ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича мажбурий ўқув дастурининг назарий қисмини мустақил ўзлаштириши мумкин бўлади.

👎2👍1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда юк автомобилдаги ёнғин бартараф этилди
Сурхондарё вилояти ФВБ хабар беришича, бугун, 28 октябрь соат 08:54 да Бойсун тумани ҳудудидан ўтган “DAF” юк автомобили ёнаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Воқеа жойига соат 09:40 да 1 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борди, ёнғин соат 09:43 да қуршаб олинди ва 09:55 да тўлиқ бартараф этилди.
Ҳодиса оқибатида автомобилнинг мотор ва салон қисми ҳамда юкхонасидаги поролон маҳсулотлари тўлиқ ёнди.
Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда. Тан жароҳати олганлар ҳақида хабар келиб тушмади.

Сербия президенти Александр Вучич расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Сербия Республикаси президенти Александр Вучич рафиқаси ҳамроҳлигида 28 октябрь куни расмий ташриф билан Тошкент шаҳрига келди.
Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар тантанали равишда кутиб олдилар.
Ташриф доирасида Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши режалаштирилган. Учрашувларда Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Хусусан, саноат кооперацияси, агросаноат ва фармацевтика, ахборот технологиялари ва рақамлаштириш, туризм ҳамда таълим соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама марказида бўлади.
Музокаралар якунида қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш кўзда тутилган. Шунингдек, халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиш режалаштирилган.
Александр Вучич шу ҳафта Самарқанд шаҳрида бошланадиган ЮНЕСКО бош конференциясининг 43-сессиясида фахрий меҳмон сифатида иштирок этади.

👍34🔥10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм воқеаси: Аслида айбдор ким?
Жиноят иши доирасида айбланувчи сифатида Хўжаматов Акром Пўлат ўғлига нисбатан Жиноят кодексининг 244²-моддаси 1-қисми ва 248-моддаси 3-қисми бўйича айблов эълон қилинган.
Тергов жараёнида у Жиноят-процессуал кодексининг 46-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларидан фойдаланиб, кўрсатма беришдан бош тортган. Айбловни тан олмаган.
EFFECT.UZ ушбу мурожаатни ўрганишда давом этади.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Жиноят иши доирасида айбланувчи сифатида Хўжаматов Акром Пўлат ўғлига нисбатан Жиноят кодексининг 244²-моддаси 1-қисми ва 248-моддаси 3-қисми бўйича айблов эълон қилинган.
Тергов жараёнида у Жиноят-процессуал кодексининг 46-моддасида назарда тутилган ҳуқуқларидан фойдаланиб, кўрсатма беришдан бош тортган. Айбловни тан олмаган.
EFFECT.UZ ушбу мурожаатни ўрганишда давом этади.
👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Истанбул — икки қитъани, ўтмиш ва бугунни, анъана ва замонавийликни бирлаштирган ноёб шаҳар. Қадим тарих ва бой маданият уйғунлашган бу метропол ҳар йили миллионлаб сайёҳларни ўзига ром этади. 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 13,5 миллион меҳмонни кутиб олган Истанбул бугун нафақат тарихий ёдгорликлари, балки санъат, гастрономия ва маданий тадбирларга бой ҳаёти билан ҳам жозибадор дам олиш маскани сифатида тан олинмоқда.
https://effect.uz/6651

🔥2👍1