EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
"Тошкентда 174 туп дарахт кесилгани аниқланди, айбдорларга нисбатан чора кўрилади" — Эковазирлик

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 25 октябрь куни тунги вақтда “дарахтларнинг кесилганлик ҳолати” бўйича видео тарқалди. Экология вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси масъуллари томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилганда, Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Нуқус ва Бобур кўчалари кесишмасидан бошлаб, автомобиль йўли ёқасида жами 174 туп дарахт ва бута кесилгани аниқланди.

Экология инспектори томонидан ҳолат бўйича тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, жами 1 миллиард 460 миллион 952 минг сўм зарар ҳисобланди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти вазиятни шахсан ўз назоратига олди. Атроф-муҳитга зарар етказган айбдор масъул шахсларга нисбатан қонунчилик нормаларига мувофиқ қатъий чора кўрилиши маълум қилинди. Шунингдек, келгусида шаҳар ҳудудида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун вазирлик билан ҳамкорликда ишлар олиб борилиши таъкидланди.

Маълумотларга кўра, инспекторлар томонидан тўпланган барча ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилишини таъминлаш учун прокуратура органларига юборилган.

Бундан ташқари, ҳокимлик томонидан кесилган дарахтларнинг ўрнига 62,1 минг дона бута ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши маълум қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4😢1
Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси

21 ёшли ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг бозор қиймати ҳозирда 35 миллион еврога етди.

Бу натижа билан Ҳусанов Осиё қитъасидаги энг қиммат футболчи мақомини қўлга киритди.

Ёш ҳимоячи сўнгги мавсумлардаги муваффақиятли ўйинлари орқали Европанинг етакчи клублари эътиборини ҳам қозонгани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Ҳафта ўрталарида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда: айрим ҳудудларда ёмғир, тоғли ҳудудларда эса қор ёғади

“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, жорий ҳафтада Ўзбекистоннинг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво ҳукм суради. Бироқ ҳафтанинг ўрталарига келиб ҳаво ҳарорати пасайиши натижасида айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда эса қор кузатилиши мумкин.

Душанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Кундузи ҳаво ҳарорати +23…+28 даража, шимолий ҳудудларда +19…+24 даража бўлади.

28 октябр куни ҳаво ҳарорати пасайиб, республика бўйича баъзи жойларда кучсиз ёмғир ёғиши, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Кундузги ҳарорат +20…+23 даража атрофида бўлади.

Шамолнинг йўналиши ғарб томонга ўзгариб, 7–12 метр/сония тезликда эсиши, айрим ҳудудларда 13–18 метр/сониягача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечалари +8...+13 даража, кундузи +21…+26 даража бўлиб, бу меъёрдан 3–5 даража юқори ҳисобланади.

Пойтахтда ҳафтанинг биринчи ярми илиқ ва қуруқ бўлади. Душанба куни ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кундузи +23…+25 даража бўлади. 28 октябрда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 29–30 октябр кунлари Тошкентда ҳаво ўзгарувчан, лекин қуруқ бўлиб, ҳарорат кундузи +22…+25 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижоннинг 10-сонли умумтаълим мактаби — тажрибали ва малакали устозлар мактаби

Андижон шаҳри 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 2025–2026 ўқув йилини юқори тайёргарлик билан қарши олди. Таълим муассасасида тажрибали, малакадор ва замонавий ёндашувларга эга устозлар фаолият юритмоқда.

Мактабда ҳозирда 4 нафар олий тоифали, 12 нафар биринчи тоифали ва 11 нафар иккинчи тоифали ўқитувчи меҳнат қилмоқда. Шунингдек, 7 нафар устоз турли йўналишлар бўйича маҳаллий сертификатларга, 1 нафар ўқитувчи эса халқаро сертификатга эга.

Ўқитувчилар жамоаси таълим сифатини ошириш, ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда замонавий педагогик усулларни амалиётга жорий этиш йўналишида самарали фаолият олиб бормоқда.

Андижоннинг 10-сонли умумтаълим мактаби бугунги кунда фақат таълим сифати билан эмас, балки устозлар малакаси ва ташаббускорлиги билан ҳам ажралиб турибди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
“Реал Санжик”нинг ташаббуси бўйича ижтимоий ҳимоя органлари расмий баёнот берди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси маълумот беришича, 2025 йил 24 октябрь куни блогер “Реал Санжик” “Меҳрибонлик” уйи №22 га ташриф буюриб, турар-жойни текин фойдаланишга бериш нияти ҳақида ариза қолдирган. Бироқ ҳозирга қадар уйни расман топширишга оид нотариал ҳужжатлар тақдим этилмаган.

Бошқарма таъкидлашича, мазкур муассаса тўлиқ давлат таъминотида фаолият юритади — болалар уй-жой, кийим-кечак, таълим ва тиббий хизмат билан давлат ҳисобига таъминланади. Шу сабабли давлат муассасаларига кўчмас мулк ёки бошқа моддий ёрдамни топшириш зарур эмас.

Айни пайтда мамлакатда болаларни оила муҳитига яқин шароитда тарбиялаш тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда. Бу орқали болалар васийлик ёки ғамхўрлик асосида тарбияланиши учун кенг имконият яратилмоқда.

Агентлик болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган эзгу ташаббусларни маъқуллайди, бироқ бу жараёнда амалдаги ҳуқуқий тартибларга риоя этиш зарурлигини эслатди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
2026 йилда самарасиз субсидия ва имтиёзлар бекор қилинади

2026 йил давлат бюджети лойиҳасига кўра, самарадорлиги паст бўлган субсидия ва имтиёзлар бекор қилинади. Ҳужжатда иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва бюджет харажатларини оптималлаштиришга қаратилган бир қатор чоралар белгиланган.

Маълумотларга кўра, келгуси йилда асосий солиқ ставкалари ўзгаришсиз қолади. Шу билан бирга, давлат харажатлари кескин қисқартирилиши режалаштирилган.

Давлат иштирокидаги корхоналарнинг дивиденд сиёсати тартибга солинади, халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган лойиҳаларни тўлиқ якунлагандан сўнггина янги лойиҳаларга ресурслар йўналтирилади.

Иқтисодий кўрсаткичлар бўйича, 2026 йилда ўсиш суръатини 6,6 фоиз даражасида таъминлаш, ялпи ички маҳсулот ҳажмини 150 миллиард доллардан ошириш ва иқтисодиётга камида 400 триллион сўм инвестиция йўналтириш режалаштирилган. Инфляция даражаси эса 7 фоиздан ошмаслиги прогноз қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Нилуфар Аллаберганова ҳокимлигидаги Яккасаройда 144 туп дарахт мораторий талаблари зид равишда кесиб ташланди Интернет ижтимоий тармоқлари орқали 25 октябр куни тунда дарахтлар кесилаётгани ҳолати Экология вазирлиги инпекцияси томонидан ўрганилган. Экоинспекторлар…
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️«Аҳвол ёмон» – Расул Кушербаев Яккасаройдаги дарахткушликда экоинспекторларга босим бўлганини тасдиқлади

Аввалроқ Яккасаройда 144 туп дарахт мораторий талаблари зид равишда кесиб ташлангани тўғрисида хабарлар тарқалган эди.

Дарахткушлик 25 октябр куни тунда содир бўлган, жараённи расмийлаштириши керак бўлган Экология вазирлиги ҳузуридаги инпекция ва экоинспекторларга босим ўтказилган.

Эковазир маслаҳатчиси Расул Кушербаев ҳақиқатда экология ходимларига нисбатан турли босимлар ўтказилганини тасдиқлади.

«Биз туман, шаҳар инспекторларига босим ўтказилгач, воқеа жойига Экология вазирлиги ходимларини юборишга мажбур бўлганмиз.

Дунёнинг ривожланган мамлакатларида эковазирликлар Ҳукуматга эмас балки Президент ёки Парламентга бўйсунади, яъни манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш лозим.

Аксарият ҳолларда экология идорасида вазирлика эмас афсуски, маҳаллий ҳокимият ёки бошқа идораларга бўйсунади. Бу эса экологиядаги аҳвол қанчалик ёмонлигини кўрсатмоқда.

Ҳокимият вакилларини дарахт кесишга қарши мораторий эълон қилинганига қарамасдан, дарахткушликдан ҳеч қандай омил тўхтата олмаяпти», дейди Кушербаев.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢13🤷‍♂2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жаҳолатга ютқазаётган авлод…

Йўқлик томон кетаётган ватаннинг янги авлоди ххдди онасидан ажратиб олинган бандиполапонлар каби эркидан маҳрум.

Бу аҳволда ўтмишнинг ёди, келажакнинг умиди йўқ, чунки унинг вужуди ваҳшийлик панжалари ичида бурда-бурда қилинган. Бундай аҳволга тушишига миллатнинг ўзи ҳам айбдор.

Чунки, у илм-фандан юз ўгирди. Жаҳолатни ўзига ёр деб билди, бундай ғафлат уйқусида ётиб, дўст билан душманнинг фарқига бормади. Оқибатда эса инқирозга юз тутди…

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢9👍5🔥1🤔1
Шавкат Мирзиёев АҚШ президентининг махсус вакилини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Учрашув аввалида Сержио Гор давлатимиз раҳбарига АҚШ президенти Доналд Трампнинг саломи ва самимий тилакларини етказди.

Суҳбат давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Қабул қилинган “йўл харитаси” асосида саноат, молия, муҳим минераллар, энергетика, рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор йўналишлардаги лойиҳаларни илгари суриш долзарблиги таъкидланди.

Шунингдек, хавфсизлик, терроризм ва экстремизм, ноқонуний миграцияга қарши курашиш соҳаларида шерикликни мустаҳкамлаш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Учрашув якунида бўлажак тадбирлар режаси, жумладан келгуси ҳафта Вашингтон шаҳрида “C5+1” форматидаги саммитни ўтказиш масалалари муҳокама этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🔥8
Тошкентда иссиқлик таъминоти тарифлари 15 фоизга оширилди

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан “Veolia Energy Tashkent” томонидан кўрсатиладиган марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун янги тарифлар тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, аҳоли учун иссиқлик таъминоти хизматлари тарифлари 15 фоизга оширилди.

Янги тарифларга кўра:
Базавий тариф (ҚҚСсиз) — 711 641 сўм/Гкал
Аҳоли учун — 139 860 сўм/Гкал
Бюджет ташкилотлари учун — 952 797 сўм/Гкал
Бошқа улгуржи хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун — 342 296 сўм/Гкал

Бу нархлар Тошкент шаҳар халқ депутатлари кенгаши томонидан 22 август куни маъқулланган эди.

Қарор расмий эълон қилинган сана — 27 октябрдан кучга киради. Бироқ қонунчиликка кўра, коммунал хизматлар нархи оширилиши ҳақида аҳолига камида 15 кун олдин оммавий ахборот воситалари орқали хабар берилиши лозимлиги таъкидланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥3😢1
Саида Мирзиёева АҚШ делегацияси билан учрашув ўтказди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда Давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау бошчилигидаги Америка делегацияси билан конструктив учрашув ўтказди.

Учрашувда мамлакатлар ўртасида савдо соҳасида очилаётган имкониятларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, жамоат хавфсизлиги борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали вакиллари Ўзбекистонда кейинги 8 йил давомида президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг шиддати ва жадал суръатини қайд этдилар”,

— деб ёзди Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🔥15👎4😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жамоатчилик дарахткушликда фаоллашган ҳокимликнинг навбатчи узрини қабул қилмоқчи эмас…

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍25🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айбсиз айбдорлар: Хоразмдаги шов-шувли воқеа

Жиноят иши доирасида Бобожонов Достон Отажон ўғли, Шокиров Оғабек Ихтиёр ўғли, Хўжаматов Акром Пўлат ўғли ва Дўстжанов Уйғун Улуғбек ўғлилар айбланувчи сифатида жалб этилган.

Маълумотларга кўра, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244¹, 244², 244³ ва 248-моддалари бўйича айблов эълон қилинган. Тергов жараёнида айбланувчилар ўзларига қўйилган айбловларни рад этишган.

EFFECT.UZ ушбу мурожаатни ўрганишда давом этади.

👉 Тўлиқ видеони қўриш

Мухбир: Асомиддин Нур

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2😢1