EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.3K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференцияси муносабати билан йўллар вақтинчалик ёпилади

Самарқанд шаҳри 30 октябрдан 13 ноябргача жаҳон миқёсидаги муҳим тадбир — ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига мезбонлик қилади.

Бу тадбир мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада юксалтирувчи, жаҳон ҳамжамиятини Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти билан яқиндан таништирувчи тарихий аҳамиятга эга воқеадир.

Шу муносабат билан белгиланган кунларда Самарқандга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади.

"30 октябрдан 14 ноябрга қадар вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат жорий этилганини ва махсус флаерлар ишлаб чиқилганини маълум қиламиз. Ҳурматли ҳайдовчилар белгиланган тартиб ва қоидаларга қатъий амал қилишни сўраб қоламиз.

Азиз юртдошлар ва юртимиз меҳмонлари! Мазкур кунларда Самарқандга ташриф режалаштирган бўлсангиз, имкон қадар бошқа кунларга қолдиришингизни сўраб қоламиз", 

дейилади ИИВ хабарида.

ИИВ маълумотига кўра, барча чоралар тадбирни хавфсиз ва юқори даражада ўтказиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Тошкентда кўп функцияли ер ости боғламалари барпо этилади

Янги Тошкент шаҳрининг замонавий концепсиясида фақат ер усти иншоотлари эмас, балки ер ости инфратузилмасига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

Лойиҳага кўра, янги шаҳарнинг марказий қисмларида кўп функцияли ер ости боғламалари барпо этилади.

Мазкур мажмуаларда ҳаёт учун зарур барча шароитлар яратилади: автомобиллар учун автомойка ва қувватлаш стансиялари, велосипед тураргоҳлари, шунингдек, ота-оналар учун қулай бола парвариши хоналари ҳам ташкил этилади.

Янги Тошкент лойиҳаси барқарор ва қулай шаҳар муҳитини яратишга қаратилган бўлиб, ер ости инфратузилмаси шаҳар логистикаси ва фуқаролар турмуш даражасини яхшилашда муҳим ўрин тутади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7🤔2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда 144 туп дарахт мораторий талабларига зид равишда кесиб ташланди Тошкент шаҳрида жами 144 туп дарахт амалдаги мораторий талабларига зид равишда кесиб ташлангани маълум қилинди. Экология вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаевнинг маълумот беришича…
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бобур кўчасида арчаларнинг кесилиши бўйича расмий баёнот берди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бобур кўчасида арчаларнинг кесилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий баёнот эълон қилди.

Маълумотга кўра, мазкур ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари доирасида 83 туп пирамидасимон гужум (эликс) ва 62 мингдан ортиқ манзарали бута кўчатлари экиш режалаштирилган. Бироқ, аввал ўсиб турган ўсимликлар билан боғлиқ ишлар жараёнида эътиборсизликка йўл қўйилган.

Ҳокимлик маълум қилишича, бу ерда илгари 145 тупга яқин арча бўлиб, мутахассислар хулосасига кўра, уларнинг катта қисми касалликка чалиниб, қуриш жараёнида бўлган. Дастлаб арчаларни эҳтиёткорлик билан кўчириб ўтказиш режалаштирилган бўлса-да, масъул шахслар белгиланган талабларга риоя қилмаган.

Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда ва натижасига кўра тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди.

Ҳокимлик барча ишлар қулай, хавфсиз ва экологик барқарор шаҳар муҳитини яратишга қаратилганини таъкидлаб, табиатни асраб-авайлаш масаласига бефарқ бўлмаган фуқароларга ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎15🤔3😢2👍1
Жанубий Корея ва Словакияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди

Наманган шаҳрида хорижга ишга жойлаштиришни ваъда қилган икки нафар фирибгар ушланди.

Маълумотларга кўра, хусусий бандлик агентлигининг норасмий ишчиси Тўрақўрғон туманида яшовчи тўрт нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни танишлари орқали Жанубий Кореяга ишлаш учун юборишни ваъда қилган. Бунинг эвазига у ҳар бир фуқародан 2000 АҚШ доллари талаб қилган. Аммо у олдиндан 1000 доллар олган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, бошқа ҳолатда Наманган шаҳридаги туристик фирма раҳбари ҳам ўз ҳамшаҳарини мансабдор танишлари орқали Словакияга ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 40 миллион сўм талаб қилган. У олдиндан виза чиқариш баҳонасида 600 АҚШ доллари ва 2,8 миллион сўм олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.

Маълум бўлишича, мазкур шахс муқаддам ҳам фирибгарлик жинояти учун судланган бўлса-да, ўз хатосидан хулоса чиқармаган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1🤔1
Россияда мигрантларнинг учдан бири рус тили имтиҳонидан ўта олмади

Россия Таълим ва фан вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакатда тест синовларидан ўтаётган мигрантларнинг салкам 35 фоизи рус тили бўйича имтиҳонни биринчи уринишда муваффақиятли топшира олмаган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

2025 йилнинг июль–сентябрь ойлари мобайнида рус тили имтиҳонини 275,6 минг нафар хорижлик фуқаро топширган. Улар асосан Россияда меҳнат қилиш, вақтинча ёки доимий яшаш рухсатномаси (РВП ва ВНЖ) олиш мақсадида синовларда қатнашган.

Маълумотга кўра, фақат 65 фоиз иштирокчи имтиҳонни биринчи мартада топширишга муваффақ бўлган, қолганлар эса билим даражаси етарли бўлмагани сабабли тестдан ўта олмаган.

Таъкидланишича, иш рухсатномаси ёки патент олиш учун бирламчи аттестация фақат рус тили билимини баҳолашни ўз ичига олади. Кейинги босқичларда — вақтинча ёки доимий яшаш рухсатномаси олишда — фуқаролардан Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича ҳам билим синови топшириш талаб этилади.

Вазирлик маълумотига кўра, имтиҳонни Россиянинг барча ҳудудларидаги 200 дан ортиқ махсус марказда, шунингдек Тожикистон ва Ўзбекистонда ҳам топшириш имкони мавжуд.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чангли ҳавода аҳоли учун муҳим тиббий тавсиялар эълон қилинди

Санитария-эпидемиология қўмитаси томонидан ҳавода кузатилаётган чангли ҳолатлар муносабати билан аҳолига бир қатор тиббий тавсиялар берилди. Қўмита видеоролик шаклида чангли ҳаво шароитида соғлиқни асраш чоралари ҳақида батафсил маълумот тақдим этди.

Махсус тавсияларга кўра, фуқароларга эҳтиёж бўлмаган ҳолларда кўчага чиқмаслик, чиқиш зарур бўлса, тиббий ниқоб ёки матоли ниқобдан фойдаланиш тавсия этилган. Шунингдек, хона ичидаги эшик ва ойналарни ёпиқ ҳолда ушлаб туриш, ҳавони намлатиб тозалаш, кўпроқ суюқлик истеъмол қилиш ҳамда болалар ва кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратиш кераклиги қайд этилган.

Батафсил маълумот қўмита тайёрлаган видеоролик орқали тақдим этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3👎1
1 ноябрдан нималар ўзгаради?

2025 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришлар


▪️ Ишсизлик нафақасини тўлаш шартлари ўзгаради;

▪️ Пенсионерларга, ҳомиладор аёлларга ва уч ёшга тўлмаган боласи билан келган фуқарога давлат хизматларидан навбатсиз фойдаланиш бўйича имтиёз берилади;

▪️ Автомобилга газбаллон ўрнатилганидан кейин техпаспорт алмаштирилмайди;

▪️ Давлат ОТМлари талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қайтариш бўйича Ягона портал орқали мурожаат қилиш имконияти яратилади;

▪️ Ҳокимликлар ҳузуридаги озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш марказлари фаолияти тугатилади;

▪️ Ўтказиш пунктлари орқали ҳаракатланаётган йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида йўловчи божхона декларациясининг мобил иловаси амалиётга жорий этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Инсофсиз рақобат ҳолати аниқланди: ‘HAMKOR NUR BIZNES’ МЧЖга нисбатан жарима қўлланди

Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “HAMKOR NUR BIZNES” МЧЖга нисбатан инсофсиз рақобат ҳолати бўйича таъсир чораси кўрилди.

Маълумотларга кўра, “BCG GROUP OZ” МЧЖ (ООО “ТД ГраСС” ишончномаси асосида) томонидан келиб тушган мурожаатда “HAMKOR NUR BIZNES” МЧЖ “Grass”, “Azelit”, “Gloss”, “Milana”, “Wc-gel”, “Arena”, “Clean Glass”, “Universal Cleaner” каби товар белгиларига ўхшаш “Gel Milena”, “Aze-1, Aze-2, Aze-3, Gaz-elit”, “Universal Cleaner”, “Clean Glass”, “Arena” номларидан фойдалангани билдирилган.

Текширув натижасида мазкур товар белгилари фуқароларни адаштириб юбориш даражасида ўхшашлиги ва бу ҳолат “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси талабларини бузиш сифатида баҳоланди.

Шу асосда ҳудудий бошқарма махсус комиссияси томонидан “HAMKOR NUR BIZNES” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича мажбурий кўрсатма берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мопед ва скутер ҳайдовчилари учун ‘A1’ гувоҳнома жорий этилади: имтиҳондан ўтиш учун 16 та тўғри жавоб кифоя

Вазирлар Маҳкамасининг янги қарорига кўра, 2026 йил 1 январдан мопед ва скутер ҳайдовчилари учун “A1” тоифали гувоҳнома жорий этилади.

Янги тартибга мувофиқ, мопед ва скутер ҳайдовчилари назарий ҳамда амалий курсларда ўқишга мажбур эмас. Улар мустақил тайёргарлик кўриб, имтиҳон топшириш имконига эга бўлади. Тест синовидаги 20 саволдан 16 тасига тўғри жавоб берганлар “A1” ҳайдовчилик гувоҳномасини олишади.

Шу билан бирга, “A”, “B”, “C” ва “D” тоифаларига эга ҳайдовчиларга алоҳида “A1” рухсатномаси талаб этилмайди.

2026 йил 1 февралдан бошлаб “A” ва “B” тоифалари бўйича назарий машғулотларни мустақил ўрганиш имкони ҳам яратилади. Бу автомактаблардаги ортиқча бюрократик тўсиқларни қисқартириши кутилмоқда.

Шунингдек, 2026 йил 1 апрелдан жарима баллари тизими янгича асосда ишлайди — камералар орқали қайд этилган қоидабузарликлар учун балллар автомашина эгасига эмас, балки қоидабузар ҳайдовчининг ўзига ёзилади.

Мазкур ўзгаришлар ҳайдовчилар учун қулайлик яратиш, тизимни соддалаштириш ва масъулиятни оширишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“‘UzAuto Motors’: 2025 йилги Cobalt тормоз тизимида носозлик ҳақидаги хабарлар асоссиз”

“UzAuto Motors” АЖ айрим Телеграм-каналларда тарқалган 2025 йилда ишлаб чиқарилган Cobalt автомобилининг тормоз тизимида носозлик аниқлангани ҳақидаги маълумотларни рад этди.

Компания маълум қилишича, ушбу модел бўйича тормоз тизимига оид ҳеч қандай мурожаат келиб тушмаган.

“UzAuto Motors” таъкидлашича, ҳар бир автомобиль ишлаб чиқариш жараёнида кўп босқичли сифат ва хавфсизлик назоратидан ўтади. Шу жумладан, тормоз тизими ҳам махсус ускуналар ёрдамида статик ва динамик ҳолатда синовдан ўтказилади.

Компания аҳолини текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка ва фақат расмий манбаларга ишонишга чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1😢1
Президент иқтисодий натижалар ва халқаро учрашувлар бўйича йиғилиш ўтказади

Президент Шавкат Мирзиёев бугун жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ҳамда 2026 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар юзасидан кенгайтирилган йиғилиш ўтказади.

Шунингдек, давлат раҳбари АҚШ Президентининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор бошчилигидаги делегацияни қабул қилиши режалаштирилган.

Ҳафта давомида президент ЮНЕСКО Бош конференсиясининг 43-сессияси очилишида иштирок этади ва қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Шунингдек, мамлакатимизга ташриф буюрадиган Сербия Республикаси президенти Александр Вучич ҳамда Финляндия Республикаси президенти Александр Стубб билан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍51🤔1
Мактаб директорлари ва ўринбосарларига KPI асосида ҳар ойлик устама тўланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига мувофиқ, умумтаълим муассасаси директори ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра ҳар ойлик устама тўлаш тартиби жорий этилди.

Унга кўра, раҳбар ходимлар фаолияти Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасдиқлаган методика асосида баҳоланади. Баллар миқдорига қараб устамалар миқдори қуйидагича белгиланади:

Директорлар учун: 3% – 20% гача

Ўринбосарлар учун: 2,5% – 10% гача

Халқаро фан олимпиадаларида ўқувчилари ғолиб бўлган мактаб директорлари ушбу чекловлардан мустасно ҳисобланади.

Устамалар жамғарма маблағлари ҳисобидан тўланади. Бунда директор ёки ўринбосар камида 9 ой давомида асосий лавозимида ишлаган бўлиши шарт.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
"Тарқалаётган инфекция ҳолати мавсумий, хавотирга ўрин йўқ" — ССВ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) жамоатчиликка мурожаат қилиб, ижтимоий тармоқларда болалар орасида ич кетиш ва қайт қилиш билан кечаётган инфекция ҳақида тарқалаётган хабарларга изоҳ берди.

Вазирлик маълум қилишича, бу ҳолатлар мавсумий ўткир респиратор вирусли инфекциялар (ОРВИ) билан боғлиқ. Куз фаслида ҳарорат пасайиши натижасида бундай касалланишлар сонининг ортиши табиий ҳолат ҳисобланади.

Респиратор инфекциялар ҳар хил кўринишда намоён бўлиши мумкин: баъзи беморларда йўтал, ҳарорат ва бурун битиши кузатилса, бошқаларида ошқозон-ичак тизими бузилиши (ич кетиш, қайт қилиш) белгилари пайдо бўлади. Бу ҳолат турли вирус штаммларининг мавжудлиги билан изоҳланади.

ССВнинг таъкидлашича, бу касалликларни коронавирус мутацияси билан боғлаш нотўғри. Ҳозирги кунда COVID-19 оддий респиратор инфекция кўринишига айланган ва мамлакатда эпидемиологик вазият барқарор.

Тиббиёт муассасаларида ўткир респиратор вирусли инфекцияларни даволаш учун етарли ўрин-жой ҳамда дори воситалари захираси мавжуд.

Вазирлик ота-оналарга фарзандларида шундай белгилари кузатилса, ўз вақтида оилавий шифокорга мурожаат қилишни тавсия этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Журналистлардан қўлингни торт. Дарахткушлик авжида, ҳокимликнинг кўзига шох кирганми?

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10😢1
"Тошкентда 174 туп дарахт кесилгани аниқланди, айбдорларга нисбатан чора кўрилади" — Эковазирлик

Ижтимоий тармоқларда жорий йилнинг 25 октябрь куни тунги вақтда “дарахтларнинг кесилганлик ҳолати” бўйича видео тарқалди. Экология вазирлиги Давлат экологик назорат инспекцияси масъуллари томонидан ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказилганда, Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Нуқус ва Бобур кўчалари кесишмасидан бошлаб, автомобиль йўли ёқасида жами 174 туп дарахт ва бута кесилгани аниқланди.

Экология инспектори томонидан ҳолат бўйича тегишли тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, жами 1 миллиард 460 миллион 952 минг сўм зарар ҳисобланди.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳар ҳокимлиги раҳбарияти вазиятни шахсан ўз назоратига олди. Атроф-муҳитга зарар етказган айбдор масъул шахсларга нисбатан қонунчилик нормаларига мувофиқ қатъий чора кўрилиши маълум қилинди. Шунингдек, келгусида шаҳар ҳудудида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун вазирлик билан ҳамкорликда ишлар олиб борилиши таъкидланди.

Маълумотларга кўра, инспекторлар томонидан тўпланган барча ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилишини таъминлаш учун прокуратура органларига юборилган.

Бундан ташқари, ҳокимлик томонидан кесилган дарахтларнинг ўрнига 62,1 минг дона бута ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши маълум қилинган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔4😢1
Абдуқодир Ҳусанов — Осиёнинг энг қиммат футболчиси

21 ёшли ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановнинг бозор қиймати ҳозирда 35 миллион еврога етди.

Бу натижа билан Ҳусанов Осиё қитъасидаги энг қиммат футболчи мақомини қўлга киритди.

Ёш ҳимоячи сўнгги мавсумлардаги муваффақиятли ўйинлари орқали Европанинг етакчи клублари эътиборини ҳам қозонгани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6
Ҳафта ўрталарида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда: айрим ҳудудларда ёмғир, тоғли ҳудудларда эса қор ёғади

“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, жорий ҳафтада Ўзбекистоннинг катта қисмида илиқ ва қуруқ об-ҳаво ҳукм суради. Бироқ ҳафтанинг ўрталарига келиб ҳаво ҳарорати пасайиши натижасида айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда эса қор кузатилиши мумкин.

Душанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Кундузи ҳаво ҳарорати +23…+28 даража, шимолий ҳудудларда +19…+24 даража бўлади.

28 октябр куни ҳаво ҳарорати пасайиб, республика бўйича баъзи жойларда кучсиз ёмғир ёғиши, тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Кундузги ҳарорат +20…+23 даража атрофида бўлади.

Шамолнинг йўналиши ғарб томонга ўзгариб, 7–12 метр/сония тезликда эсиши, айрим ҳудудларда 13–18 метр/сониягача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечалари +8...+13 даража, кундузи +21…+26 даража бўлиб, бу меъёрдан 3–5 даража юқори ҳисобланади.

Пойтахтда ҳафтанинг биринчи ярми илиқ ва қуруқ бўлади. Душанба куни ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат кундузи +23…+25 даража бўлади. 28 октябрда куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 29–30 октябр кунлари Тошкентда ҳаво ўзгарувчан, лекин қуруқ бўлиб, ҳарорат кундузи +22…+25 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижоннинг 10-сонли умумтаълим мактаби — тажрибали ва малакали устозлар мактаби

Андижон шаҳри 10-сонли умумий ўрта таълим мактаби жамоаси 2025–2026 ўқув йилини юқори тайёргарлик билан қарши олди. Таълим муассасасида тажрибали, малакадор ва замонавий ёндашувларга эга устозлар фаолият юритмоқда.

Мактабда ҳозирда 4 нафар олий тоифали, 12 нафар биринчи тоифали ва 11 нафар иккинчи тоифали ўқитувчи меҳнат қилмоқда. Шунингдек, 7 нафар устоз турли йўналишлар бўйича маҳаллий сертификатларга, 1 нафар ўқитувчи эса халқаро сертификатга эга.

Ўқитувчилар жамоаси таълим сифатини ошириш, ўқувчиларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда замонавий педагогик усулларни амалиётга жорий этиш йўналишида самарали фаолият олиб бормоқда.

Андижоннинг 10-сонли умумтаълим мактаби бугунги кунда фақат таълим сифати билан эмас, балки устозлар малакаси ва ташаббускорлиги билан ҳам ажралиб турибди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
“Реал Санжик”нинг ташаббуси бўйича ижтимоий ҳимоя органлари расмий баёнот берди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Тошкент шаҳар бошқармаси маълумот беришича, 2025 йил 24 октябрь куни блогер “Реал Санжик” “Меҳрибонлик” уйи №22 га ташриф буюриб, турар-жойни текин фойдаланишга бериш нияти ҳақида ариза қолдирган. Бироқ ҳозирга қадар уйни расман топширишга оид нотариал ҳужжатлар тақдим этилмаган.

Бошқарма таъкидлашича, мазкур муассаса тўлиқ давлат таъминотида фаолият юритади — болалар уй-жой, кийим-кечак, таълим ва тиббий хизмат билан давлат ҳисобига таъминланади. Шу сабабли давлат муассасаларига кўчмас мулк ёки бошқа моддий ёрдамни топшириш зарур эмас.

Айни пайтда мамлакатда болаларни оила муҳитига яқин шароитда тарбиялаш тизими босқичма-босқич жорий этилмоқда. Бу орқали болалар васийлик ёки ғамхўрлик асосида тарбияланиши учун кенг имконият яратилмоқда.

Агентлик болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган эзгу ташаббусларни маъқуллайди, бироқ бу жараёнда амалдаги ҳуқуқий тартибларга риоя этиш зарурлигини эслатди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3