Тошкентда Сузук ота ҳунармандлар маҳалласида каштачилик мактаб-устахонаси очилди
Тошкент шаҳридаги Сузук ота ҳунармандлар маҳалласида Мадина Қосимбоева номидаги каштачилик мактаб-устахонаси фаолият бошлади. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўз Телеграм каналида пост қолдирди.
Мадина Қосимбоеванинг мактаб-устахонаси ўқув маркази, устахона ва галереяни ўз ичига олган. Лойиҳа учун ер майдони Президент топшириғига биноан ажратилган бўлиб, унинг мақсади қадимий каштачилик анъаналарини асраб-авайлаш, қизларга ўқиш, ижод қилиш, илҳомланиш ва мустақил бўлиш имкониятини яратишдан иборат.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

«Ўз истеъдоди ва санъатга садоқати туфайли Тошкент сўзанадўзлик мактабига янги ҳаёт бағиш этган Мадина Қосимбоевага алоҳида миннатдорчилик билдираман»,— дея ёзади Саида Мирзиёева.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60🔥10👎1🤔1
Дубай шаҳзодаси анъанавий лочин ови учун Навоийга келди
Дубай шаҳзодаси, Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум анъанавий лочин ови уюштириш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди.
Маълумотларга кўра, шаҳзоданинг ов сафарлари Навоий вилояти ҳудудида амалга оширилади. Лочин ови — БAA ҳукмдорлар сулоласи вакиллари орасида қадимдан сақланиб келаётган анъанавий спорт ва маданий мерос тури ҳисобланади.

👎14😢3👍1🤔1
АҚШнинг юқори даражадаги делегацияси Тошкентга ташриф буюрди
АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау Тошкент шаҳрига расмий ташриф билан келди.
Ташриф доирасида америкалик расмийлар Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан икки томонлама ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.
Учрашувлар доирасида савдо, инвестиция ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга оид таклифлар ҳам кўриб чиқилади.

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг Линкольн университетида отишма содир бўлди: бир киши ҳалок бўлган, олти киши яраланди
АҚШдаги Линкольн университетида отишма содир бўлди. Ҳодиса натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна олти киши яраланди.
CNN маълумотларига кўра, қўлида қурол бўлган эркак полиция томонидан қўлга олинган. Унинг бу ҳаракатларга нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.
Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
АҚШдаги Линкольн университетида отишма содир бўлди. Ҳодиса натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна олти киши яраланди.
CNN маълумотларига кўра, қўлида қурол бўлган эркак полиция томонидан қўлга олинган. Унинг бу ҳаракатларга нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.
Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Ҳайдовчилик гувоҳномасини эндиликда “Ягона интерактив давлат хизматлари портали” орқали тиклаш мумкин
Эндиликда йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун ЙҲХХ бўлимига бориш шарт эмас — бу хизматни онлайн тарзда my.gov.uz орқали амалга ошириш мумкин бўлди.
Фойдаланувчи порталнинг “Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш” хизматидаги “Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш” бўлими орқали ариза юбориши лозим.
Хизмат нархи 370 800 сўм (0,9 БҲМ)ни ташкил этади. Агар гувоҳномани почта орқали етказиб бериш танланса, қўшимча 25 000 сўм тўланади.
Янгиланган гувоҳнома 1 иш кунида тайёрланади, почта орқали етказиб бериш учун эса жами 3 иш куни талаб этилади.
Маълумотлар тизимда тасдиқланмаган, шахс транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ёки Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131- ва 136-моддалари бўйича иш қўзғатилган ҳолларда ариза кўриб чиқилмайди.

🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Effect.uz суриштируви: Самарқандлик тадбиркор иши ортидаги сирлар...
Жорий йилнинг 13 октябрь куни, Каттақўрғон шаҳар суди Самарқанд вилоятида яхши танилган тадбиркор Толибжон Абдижалиловни 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. У билан бирга 30 ёшли А. Абдумаликов ва 27 ёшли Ш. Қўзибоев ҳам қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Суд уларни Жиноят кодексининг 167-моддаси ( “ўзлаштириш ёки растрата”) ҳамда 228-моддаси (“ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки улардан фойдаланиш”) бўйича айбдор деб топган.
Ҳукм чиқарилиши биланоқ, ижтимоий тармоқларда турли баҳслар ва видеолар тарқалди. Effect.uz таҳририяти воқеани ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятига йўл олди.
👉 тўлиқ видеони қўриш
Мухбир: Моҳинур Ҳамдамова

🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 144 туп дарахт мораторий талабларига зид равишда кесиб ташланди
Тошкент шаҳрида жами 144 туп дарахт амалдаги мораторий талабларига зид равишда кесиб ташлангани маълум қилинди.
Экология вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаевнинг маълумот беришича, ҳодиса Яккасарой туманида — Нукус ва Бобур кўчалари кесишмасидан бошлаб, Бобур кўчаси бўйлаб жойлашган автомобиль йўли ёнида содир бўлган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, табиатга етказилган зарар 620 миллион 472 минг сўмни ташкил этмоқда.

😢10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Замминистр ўғирлаб кетилган” — Расул Кушербаев
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаев мамлакатдаги экологик қонунбузарликлар ҳақида видеомурожаат билан чиқди.
Кушербаев видеомурожаатида сўнгги пайтларда мораторий талабларига зид равишда дарахтлар оммавий кесилаётгани, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида масъулиятсизлик ҳолатлари кўпаяётганини кескин танқид қилди.
дейди экология фаоли.
Шунингдек, у Навоийазот корхонаси Навоий шаҳри ҳавосини заҳарлаб келганини ва бундан шаҳар аҳолиси азият чекканини таъкидлаб, бу муаммога нисбатан қатъий чора кўриш вақти келганини, бироқ бу бўйича ҳамон қатъий чора кўрилмаётганини таъкидлади.
Кушербаевнинг сўзларига кўра, бу каби жиддий экологик муаммолар ҳақидаги маълумотлар кўпинча президент ҳамда Саида Мирзиёевага етиб бормаётгани ҳолатни янада оғирлаштирмоқда
деган Кушербаев ўз мурожаатида.
Унинг фикрича, экологик назорат кучайтирилмаса ва масъуллар ўз вақтида жавоб бермаса, бу фуқаролар саломатлиги ҳамда табиат учун катта хавф туғдиради.

Бугун экологиянинг душмани — ҳокимиятлар. Оддий фуқаро экологик йўналишда қоидабузарлик қилса, уни жазолашади. Лекин асосий катта қонунбузарликлар — ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарлари томонидан содир этиляпти. Уларга эса кўз юмиляпти. Прокуратура ҳам бу бўйича чора кўрмаяпти”,
дейди экология фаоли.
Шунингдек, у Навоийазот корхонаси Навоий шаҳри ҳавосини заҳарлаб келганини ва бундан шаҳар аҳолиси азият чекканини таъкидлаб, бу муаммога нисбатан қатъий чора кўриш вақти келганини, бироқ бу бўйича ҳамон қатъий чора кўрилмаётганини таъкидлади.
Кушербаевнинг сўзларига кўра, бу каби жиддий экологик муаммолар ҳақидаги маълумотлар кўпинча президент ҳамда Саида Мирзиёевага етиб бормаётгани ҳолатни янада оғирлаштирмоқда
“Бутун Ўзбекистон халқи билсин. президентимиз ҳам билсин буни, чунки у кишидан ҳам яширишяпти атрофидагилари. Балки шунда нимадир ўзгарар”,
деган Кушербаев ўз мурожаатида.
Унинг фикрича, экологик назорат кучайтирилмаса ва масъуллар ўз вақтида жавоб бермаса, бу фуқаролар саломатлиги ҳамда табиат учун катта хавф туғдиради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥11👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бекободда 5 млрд сўмлик ноқонуний валюта олиб чиқиш режаси барбод бўлди
Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир чоғида катта миқдордаги валюта қимматликларини Тожикистонга ноқонуний олиб чиқишга уриниш фош этилди.
Маълумотларга кўра, 1991 йилда туғилган маҳаллий фуқаро 18 680 300 Россия рубли, 140 700 тожик сомони ва 180 миллион сўмни қўшни давлатга ноқонуний олиб чиқишни режалаштирган. У маблағларни қисмларга бўлиб, ташувчи сифатида жалб этилган 34 нафар фуқарога тарқатган.
Фуқаролар моддий манфаат эвазига “Фарҳод” чегара божхона пости орқали пулларни Тожикистонга ўтказишга ҳаракат қилган пайтда тўхтатиб қолинган. Ҳолат расмий тартибда ҳужжатлаштирилган.
Шунингдек, тезкор тадбир вақтида фуқарога тегишли “Трекер” русумли автомобил текширилганда, унда ҳам Тожикистонга олиб ўтиш учун тайёрланган қўшимча маблағлар аниқланган. Ундан жами 13 538 305 Россия рубли, 24 107 тожик сомони, 885 евро, 300 АҚШ доллари, 300 хитой юани, 6 840 қирғиз соми ва 10 207 000 сўм топилган.
Топилган пул маблағларининг умумий қиймати миллий валютада 5 миллиард 200 миллион сўмдан ортиқ экани маълум қилинган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми “а” банди бўйича жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланган.
Тергов жараёнида валюта маблағларининг ҳақиқий эгаларини аниқлаш бўйича иш олиб борилмоқда.

🤔2
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 6 миллион сўмдан ошди
Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик номинал (солиқ ва бошқа тўловларни ўз ичига олган) ҳисобланган иш ҳақи 6 миллион 166 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19,2 фоизга ўсган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида энг юқори иш ҳақи анъанавий равишда Тошкент шаҳрида қайд этилган — 10,3 миллион сўм. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,7 фоизга кўп. Кейинги ўринларда Навоий (7,6 млн сўм), Тошкент (5,8 млн сўм), Андижон (4,9 млн сўм) ва Бухоро (4,9 млн сўм) вилоятлари жойлашган.
Энг паст ўртача иш ҳақи Наманган (4,5 млн сўм), Сурхондарё (4,3 млн сўм) ва Қашқадарё (4,2 млн сўм) вилоятларида кузатилган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича таҳлил қилинганда, энг юқори ўсиш суръати санъат, кўнгилочар ва дам олиш соҳасида қайд этилган. Мазкур соҳада ўтган йилга нисбатан иш ҳақи 122,8 фоизга ўсиб, 5 млн 114,7 минг сўмга етган.
Шунингдек, таълим соҳасида иш ҳақи 4,1 млн сўмни ташкил этиб, 19,8 фоизга ошган.
Ташиш ва сақлаш соҳасида — 9,3 млн сўм (+16,7%),
ахборот ва алоқа соҳасида — 14,9 млн сўм (+16,6%),
саноат соҳасида — 7,3 млн сўм (+16,3%) бўлган.
Қурилиш соҳасида ўртача ойлик иш ҳақи 6 млн 342,6 минг сўм,
яшаш ва овқатланиш хизматида — 5 млн 122,8 минг сўм,
савдо соҳасида — 6 млн 875,6 минг сўм,
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида — 3 млн 765,4 минг сўмни ташкил этган.
Банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасида эса ўртача иш ҳақи 16 млн 828,9 минг сўмни ташкил этиб, 15,6 фоизга ўсгани қайд этилган.

👎13🤷♂1🤔1
Самарқандда ЮНЕСКО Бош конференцияси муносабати билан йўллар вақтинчалик ёпилади
Самарқанд шаҳри 30 октябрдан 13 ноябргача жаҳон миқёсидаги муҳим тадбир — ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясига мезбонлик қилади.
Бу тадбир мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада юксалтирувчи, жаҳон ҳамжамиятини Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданияти билан яқиндан таништирувчи тарихий аҳамиятга эга воқеадир.
Шу муносабат билан белгиланган кунларда Самарқандга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади.
дейилади ИИВ хабарида.
ИИВ маълумотига кўра, барча чоралар тадбирни хавфсиз ва юқори даражада ўтказиш мақсадида амалга оширилмоқда.

"30 октябрдан 14 ноябрга қадар вилоят ҳудудидан транзит ўтувчи транспорт воситалари учун айланма ҳаракат жорий этилганини ва махсус флаерлар ишлаб чиқилганини маълум қиламиз. Ҳурматли ҳайдовчилар белгиланган тартиб ва қоидаларга қатъий амал қилишни сўраб қоламиз.
Азиз юртдошлар ва юртимиз меҳмонлари! Мазкур кунларда Самарқандга ташриф режалаштирган бўлсангиз, имкон қадар бошқа кунларга қолдиришингизни сўраб қоламиз",
дейилади ИИВ хабарида.
ИИВ маълумотига кўра, барча чоралар тадбирни хавфсиз ва юқори даражада ўтказиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янги Тошкентда кўп функцияли ер ости боғламалари барпо этилади
Янги Тошкент шаҳрининг замонавий концепсиясида фақат ер усти иншоотлари эмас, балки ер ости инфратузилмасига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Лойиҳага кўра, янги шаҳарнинг марказий қисмларида кўп функцияли ер ости боғламалари барпо этилади.
Мазкур мажмуаларда ҳаёт учун зарур барча шароитлар яратилади: автомобиллар учун автомойка ва қувватлаш стансиялари, велосипед тураргоҳлари, шунингдек, ота-оналар учун қулай бола парвариши хоналари ҳам ташкил этилади.
Янги Тошкент лойиҳаси барқарор ва қулай шаҳар муҳитини яратишга қаратилган бўлиб, ер ости инфратузилмаси шаҳар логистикаси ва фуқаролар турмуш даражасини яхшилашда муҳим ўрин тутади.

👍7🤔2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Тошкентда 144 туп дарахт мораторий талабларига зид равишда кесиб ташланди Тошкент шаҳрида жами 144 туп дарахт амалдаги мораторий талабларига зид равишда кесиб ташлангани маълум қилинди. Экология вазирининг маслаҳатчиси Расул Кушербаевнинг маълумот беришича…
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бобур кўчасида арчаларнинг кесилиши бўйича расмий баёнот берди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Бобур кўчасида арчаларнинг кесилиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан расмий баёнот эълон қилди.
Маълумотга кўра, мазкур ҳудудда олиб борилаётган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари доирасида 83 туп пирамидасимон гужум (эликс) ва 62 мингдан ортиқ манзарали бута кўчатлари экиш режалаштирилган. Бироқ, аввал ўсиб турган ўсимликлар билан боғлиқ ишлар жараёнида эътиборсизликка йўл қўйилган.
Ҳокимлик маълум қилишича, бу ерда илгари 145 тупга яқин арча бўлиб, мутахассислар хулосасига кўра, уларнинг катта қисми касалликка чалиниб, қуриш жараёнида бўлган. Дастлаб арчаларни эҳтиёткорлик билан кўчириб ўтказиш режалаштирилган бўлса-да, масъул шахслар белгиланган талабларга риоя қилмаган.
Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказилмоқда ва натижасига кўра тегишли чоралар кўрилиши маълум қилинди.
Ҳокимлик барча ишлар қулай, хавфсиз ва экологик барқарор шаҳар муҳитини яратишга қаратилганини таъкидлаб, табиатни асраб-авайлаш масаласига бефарқ бўлмаган фуқароларга ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

👎15🤔3😢2👍1
Жанубий Корея ва Словакияга ишга юборишни ваъда қилган фирибгарлар қўлга олинди
Наманган шаҳрида хорижга ишга жойлаштиришни ваъда қилган икки нафар фирибгар ушланди.
Маълумотларга кўра, хусусий бандлик агентлигининг норасмий ишчиси Тўрақўрғон туманида яшовчи тўрт нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни танишлари орқали Жанубий Кореяга ишлаш учун юборишни ваъда қилган. Бунинг эвазига у ҳар бир фуқародан 2000 АҚШ доллари талаб қилган. Аммо у олдиндан 1000 доллар олган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, бошқа ҳолатда Наманган шаҳридаги туристик фирма раҳбари ҳам ўз ҳамшаҳарини мансабдор танишлари орқали Словакияга ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, 40 миллион сўм талаб қилган. У олдиндан виза чиқариш баҳонасида 600 АҚШ доллари ва 2,8 миллион сўм олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган.
Маълум бўлишича, мазкур шахс муқаддам ҳам фирибгарлик жинояти учун судланган бўлса-да, ўз хатосидан хулоса чиқармаган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👎1🤔1