EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
⚡️Ҳайдовчилар диққатига! Энди бошқача бўлади: 2026 йилдан авто суғурта тизими тўлиқ ўзгармоқда

Табиийки, йўлларда автомобил сони ортиб борар экан, хавф-хатар ҳам ортади.

Ўзбекистонда автотранспорт воситасига эгалик қилиш нафақат қулайлик, балки масъулият ҳамдир.

Йилдан-йилга аҳоли фаровонлиги ошиб, бу эса йўллардаги транспорт воситалари сонининг жадал ўсишига сабаб бўлмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, 2025 йил 1 июль ҳолатига мамлакатда жисмоний шахслар томонидан 4 миллион 612,7 мингта автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган.

Бу 2024 йилга нисбатан 441,5 мингтага кўп — яъни, бир йилда қарийб ярим миллион янги автомобиллар қўшилганини англатади.


👉 https://effect.uz/6650

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6
🎗Аёллар саломатлиги йўлида: Тошкентда саратонга қарши “Эрта аниқла – ҳаётни сақла” форуми бошланди

Пойтахтда кўкрак бези ва бачадон бўйни саратонига қарши кураш ойи доирасидаги асосий тадбир — “Эрта аниқла – ҳаётни сақла” форуми старт олди.

👉 Форум аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш ва онкологик касалликларни эрта ташхислаш орқали ҳаётни сақлаб қолишга қаратилган.

Тадбирда 500 дан ортиқ иштирокчи — етакчи шифокорлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, хусусий сектор ва саратон билан курашаётган аёллар қатнашмоқда.

Форум Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва БМТнинг UNFPA жамғармаси томонидан Yandex Uzbekistan кўмагида ташкил этилган.

🇺🇿 Тадбир ПҚ-402-сонли давлат дастури доирасида ўтказилмоқда — у онкологик касалликларни эрта аниқлашни ривожлантиришга қаратилган.

🩺 Форум доирасида:

• онкологик касалликларни аниқлаш ва даволаш бўйича маҳорат дарслари;

• “Тана. Вақт. Ҳаёт” фотокўргазмаси ва “Ўзгариш” лойиҳаси;

аёллар учун бепул онкопсихологик ёрдам дастури;

• 12 қисмдан иборат подкаст серияси ва янги ахборот портали тақдим этилмоқда.

Қайд этиш жоиз, бу форум — умр, куч ва умид байрами. Эрта ташхис – ҳаётни сақлаш демакдир!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада мигрантлар ўртасида жанжал содир бўлди: полиция 40 кишини ушлади

Москва шаҳридаги “Прокшино” турар жой мажмуасида 25 октябрь куни кечқурун мигрантлар ўртасида оммавий тўқнашув содир бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, иштирокчилар белкурак, таёқ ва йўл белгилари каби буюмлардан фойдаланишган. Ҳодиса натижасида тўрт киши жароҳат олган, бир нечта автомобиллар шикастланган.

Россия Ички ишлар вазирлиги вакили Ирина Волк маълумотига кўра, можародан кейин 40 нафарга яқин киши полиция бўлимига олиб келинган. Улардан кимнинг жанжалга алоқадорлиги текширилмоқда.

Ҳодиса бўйича “Безорилик” моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган. Унга кўра, етти йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси кўзда тутилган.

ИИВ вакили таъкидлашича, озодликдан маҳрум этилмаган чет эл фуқаролари Россиядан чиқариб юборилади ва уларга мамлакатга кириш тақиқланади.

Жанжалнинг сабаби ҳозирча аниқланмаган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чустдаги ёнилғи шохобчасида портлаш содир бўлди: бир киши ҳалок бўлган

Наманган вилояти Чуст туманида жойлашган автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида рўй берган портлаш натижасида бир киши вафот этди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 25 октябрь куни соат 18:47 да Бирлик маҳалласида содир бўлган. Илгари фаолияти тўхтатилган АЁҚШда 10 тонналик ёнилғи цистернасини кўчириш жараёнида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмагани сабабли чақнаш юз берган.

Портлаш натижасида пайвандловчи сифатида ишлаган ходим ҳалок бўлган. Ёнғин содир бўлмаган.

Ҳозирда ҳодиса сабаблари ва келтирилган зарар миқдори бўйича тергов текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2
⚡️Ҳайдовчилар диққатига! Энди бошқача бўлади: 2026 йилдан авто суғурта тизими тўлиқ ўзгармоқда

Табиийки, йўлларда автомобил сони ортиб борар экан, хавф-хатар ҳам ортади.

Ўзбекистонда автотранспорт воситасига эгалик қилиш нафақат қулайлик, балки масъулият ҳамдир.

Йилдан-йилга аҳоли фаровонлиги ошиб, бу эса йўллардаги транспорт воситалари сонининг жадал ўсишига сабаб бўлмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, 2025 йил 1 июль ҳолатига мамлакатда жисмоний шахслар томонидан 4 миллион 612,7 мингта автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган.

Бу 2024 йилга нисбатан 441,5 мингтага кўп — яъни, бир йилда қарийб ярим миллион янги автомобиллар қўшилганини англатади.


👉 https://effect.uz/6650

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3😢2
Тошкентда Сузук ота ҳунармандлар маҳалласида каштачилик мактаб-устахонаси очилди

Тошкент шаҳридаги Сузук ота ҳунармандлар маҳалласида Мадина Қосимбоева номидаги каштачилик мактаб-устахонаси фаолият бошлади. Бу ҳақда Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўз Телеграм каналида пост қолдирди.

Мадина Қосимбоеванинг мактаб-устахонаси ўқув маркази, устахона ва галереяни ўз ичига олган. Лойиҳа учун ер майдони Президент топшириғига биноан ажратилган бўлиб, унинг мақсади қадимий каштачилик анъаналарини асраб-авайлаш, қизларга ўқиш, ижод қилиш, илҳомланиш ва мустақил бўлиш имкониятини яратишдан иборат.

«Ўз истеъдоди ва санъатга садоқати туфайли Тошкент сўзанадўзлик мактабига янги ҳаёт бағиш этган Мадина Қосимбоевага алоҳида миннатдорчилик билдираман»,
— дея ёзади Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60🔥10👎1🤔1
Дубай шаҳзодаси анъанавий лочин ови учун Навоийга келди

Дубай шаҳзодаси, Шайх Ҳамдан бин Муҳаммад Ол Мактум анъанавий лочин ови уюштириш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Маълумотларга кўра, шаҳзоданинг ов сафарлари Навоий вилояти ҳудудида амалга оширилади. Лочин ови — БAA ҳукмдорлар сулоласи вакиллари орасида қадимдан сақланиб келаётган анъанавий спорт ва маданий мерос тури ҳисобланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎14😢3👍1🤔1
АҚШнинг юқори даражадаги делегацияси Тошкентга ташриф буюрди

АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича махсус вакили Сержио Гор ҳамда давлат котиби ўринбосари Кристофер Ландау Тошкент шаҳрига расмий ташриф билан келди.

Ташриф доирасида америкалик расмийлар Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан икки томонлама ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш масалаларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

Учрашувлар доирасида савдо, инвестиция ва таълим соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтиришга оид таклифлар ҳам кўриб чиқилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг Линкольн университетида отишма содир бўлди: бир киши ҳалок бўлган, олти киши яраланди

АҚШдаги Линкольн университетида отишма содир бўлди. Ҳодиса натижасида бир киши ҳалок бўлди, яна олти киши яраланди.

CNN маълумотларига кўра, қўлида қурол бўлган эркак полиция томонидан қўлга олинган. Унинг бу ҳаракатларга нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.

Ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Ҳайдовчилик гувоҳномасини эндиликда “Ягона интерактив давлат хизматлари портали” орқали тиклаш мумкин

Эндиликда йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини қайта тиклаш учун ЙҲХХ бўлимига бориш шарт эмас — бу хизматни онлайн тарзда my.gov.uz орқали амалга ошириш мумкин бўлди.

Фойдаланувчи порталнинг “Ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш” хизматидаги “Йўқолган ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш” бўлими орқали ариза юбориши лозим.

Хизмат нархи 370 800 сўм (0,9 БҲМ)ни ташкил этади. Агар гувоҳномани почта орқали етказиб бериш танланса, қўшимча 25 000 сўм тўланади.

Янгиланган гувоҳнома 1 иш кунида тайёрланади, почта орқали етказиб бериш учун эса жами 3 иш куни талаб этилади.

Маълумотлар тизимда тасдиқланмаган, шахс транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ёки Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131- ва 136-моддалари бўйича иш қўзғатилган ҳолларда ариза кўриб чиқилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1