EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Президент ички ишлар органлари ходимларини касб байрами билан табриклади

Бугун мамлакатимизда Ички ишлар органлари ходимлари куни кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан президент Шавкат Мирзиёев тизим ходимлари ва фахрийларига байрам табриги йўллади. Табрикни тантанали тадбирда Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.

Президентнинг қутловида сўнгги йилларда ички ишлар тизимини халқчил ва самарали тузилмага айлантириш бўйича амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мамлакатда тинчлик ва осойишталик муҳитини мустаҳкамлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда мустаҳкам замин яратилгани таъкидланган.

Шунингдек, жиноятчиликнинг олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, кибержиноятчилик ва гиёҳвандликка қарши курашиш соҳасида эришилаётган ютуқлар ҳамда соҳа олдида турган устувор вазифалар қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев табригида ички ишлар ходимларининг меҳнати муносиб қадрланиши, замонавий иш шароитлари билан таъминланиши ва малакали кадрлар тайёрлаш масалалари доимо эътибор марказида бўлиши таъкидланди. Давлат раҳбари ички ишлар органлари ходимларига тинчлик ва хавфсизлик йўлидаги шарафли ва масъулиятли хизматида катта муваффақиятлар тилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40👎4🤔1
Ўзбекистонда “Соғлом турмуш ва спорт” ҳафталиги бошланди

Бугун бутун мамлакат бўйлаб “Соғлом турмуш ва спорт” ҳафталиги бошланди. 25–31 октябрь кунлари 9 мингдан ортиқ маҳаллада соғлом турмуш тарзи ва спорт руҳи ҳукм суради. Ҳафталик Спорт вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Ҳафталик давомида ёшлар янги мусобақаларда иштирок этади, бир-бири билан танишади ва рақобат олиб боради. Ҳар куни турли спорт тадбирлари ташкил қилинади.

Ҳафталик спорт тадбирлари жадвали:

25 октябрь — Футбол мусобақаси;
26 октябрь — “5000 қадам” юриш ва югуриш марафони;
27 октябрь — Шахмат ва шашка;
28 октябрь — Стритбол;
29 октябрь — Стол тенниси;
30 октябрь — Армрестлинг ва воркаут;
31 октябрь — Миллий ўйинлар (арқон тортиш, бир теп, чиллак ва бошқалар).


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
⚡️Адолатни излаган инсон – Қибрайдаги мулк можароси ортидаги сирлар…

Сўнгги йилларда суд-тергов ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган. Бироқ айрим ҳолатлар ҳануз тизимдаги иллатлар ва масъулиятсизликни яққол кўрсатмоқда.

💥 Қибрай туманидаги Рихситилла Салиев иши шулардан бири:

У ўз номидаги уйни ҳеч қачон сотмаган, аммо шунга қарамай, унга нисбатан қонунга зид тарзда терговга қадар текширув, дaстлабки ва суд тергови ўтказилиб, “ҳужжатларни қалбакилаштириш”, “бошқаларнинг мулкини алдаш йўли билан ўзлаштириш” каби оғир айбловлар қўйилган.

❗️Натижада — бегуноҳ инсон “жиноятчи”га айлантирилган.

👉 https://youtu.be/C5Ud_Zb_E9U
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бу фабрика – Ўзбекистон иқтисодиётини ўзгартиради. Олмалиқдаги “Ёшлик-1” конига пресс-тур (EFFECT.UZ ракурсида)

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги “Ёшлик-1” кони ҳамда унинг негизида қурилаётган 3-мис бойитиш фабрикаси мамлакат саноатидаги энг йирик ва стратегик объектлардан бири ҳисобланади. Лойиҳа жаҳоннинг илғор технологиялари ва юқори сифат стандартларига асосланиб амалга оширилган.

2021 йил Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш доирасида мазкур фабриканинг тамал тоши қўйилганди. Қисқа фурсатда амалга оширилган бу лойиҳа бугунги кунда Ўзбекистоннинг саноат салоҳиятини янги босқичга олиб чиқмоқда.

Йилига 60 миллион тонна маъданни қайта ишлаш қувватига эга фабрика Марказий Осиёдаги энг йирик мис ишлаб чиқариш мажмуасига айланмоқда. 2025 йил 30 март куни илк мис концентрати муваффақиятли ишлаб чиқарилди — бу миллий саноат тараққиётида янги белги бўлди.

👉 ВИДЕО РЕПОРТАЖ

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍41🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нилуфар Аллаберганова ҳокимлигидаги Яккасаройда 144 туп дарахт мораторий талаблари зид равишда кесиб ташланди

Интернет ижтимоий тармоқлари орқали 25 октябр куни тунда дарахтлар кесилаётгани ҳолати Экология вазирлиги инпекцияси томонидан ўрганилган. Экоинспекторлар босим остида эканлиги айтилмоқда.
👎13😢10🤔4
⚡️Ҳайдовчилар диққатига! Энди бошқача бўлади: 2026 йилдан авто суғурта тизими тўлиқ ўзгармоқда

Табиийки, йўлларда автомобил сони ортиб борар экан, хавф-хатар ҳам ортади.

Ўзбекистонда автотранспорт воситасига эгалик қилиш нафақат қулайлик, балки масъулият ҳамдир.

Йилдан-йилга аҳоли фаровонлиги ошиб, бу эса йўллардаги транспорт воситалари сонининг жадал ўсишига сабаб бўлмоқда.

Статистик маълумотларга кўра, 2025 йил 1 июль ҳолатига мамлакатда жисмоний шахслар томонидан 4 миллион 612,7 мингта автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтган.

Бу 2024 йилга нисбатан 441,5 мингтага кўп — яъни, бир йилда қарийб ярим миллион янги автомобиллар қўшилганини англатади.


👉 https://effect.uz/6650

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6
🎗Аёллар саломатлиги йўлида: Тошкентда саратонга қарши “Эрта аниқла – ҳаётни сақла” форуми бошланди

Пойтахтда кўкрак бези ва бачадон бўйни саратонига қарши кураш ойи доирасидаги асосий тадбир — “Эрта аниқла – ҳаётни сақла” форуми старт олди.

👉 Форум аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш ва онкологик касалликларни эрта ташхислаш орқали ҳаётни сақлаб қолишга қаратилган.

Тадбирда 500 дан ортиқ иштирокчи — етакчи шифокорлар, халқаро ташкилотлар вакиллари, хусусий сектор ва саратон билан курашаётган аёллар қатнашмоқда.

Форум Стратегик ислоҳотлар агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва БМТнинг UNFPA жамғармаси томонидан Yandex Uzbekistan кўмагида ташкил этилган.

🇺🇿 Тадбир ПҚ-402-сонли давлат дастури доирасида ўтказилмоқда — у онкологик касалликларни эрта аниқлашни ривожлантиришга қаратилган.

🩺 Форум доирасида:

• онкологик касалликларни аниқлаш ва даволаш бўйича маҳорат дарслари;

• “Тана. Вақт. Ҳаёт” фотокўргазмаси ва “Ўзгариш” лойиҳаси;

аёллар учун бепул онкопсихологик ёрдам дастури;

• 12 қисмдан иборат подкаст серияси ва янги ахборот портали тақдим этилмоқда.

Қайд этиш жоиз, бу форум — умр, куч ва умид байрами. Эрта ташхис – ҳаётни сақлаш демакдир!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂2👍2