EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда эрини калтаклаган хотин узр сўраб чиқди

Самарқанд вилоятида аёлнинг турмуш ўртоғини калтаклаётган видеолавҳаси ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Видеода эр қаршилик кўрсатмасдан жим ўтиргани, аёл эса унга қўл кўтаргани кўринади.

Орадан кўп ўтмай, видеодаги аёл ижтимоий тармоқ орқали видеомурожаат йўллаб, қилмишидан афсусда эканини билдирди ва турмуш ўртоғидан ҳамда жамоатчиликдан кечирим сўради.

Шунингдек, эр ҳам мурожаатда иштирок этиб, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигига сўз берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дарахтларнинг уволи урсин – Самарқандда 60 гектар боғ бузиб ташланди

Ҳодиса Нуробод туманида содир бўлгани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢19👎5🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Милиция қиз» – Шахриёрбек Остонбеков

Ўзбекистонда 25-октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни. Шу муносабат билан EFFECT.UZ таҳририяти барча ИИО ходимларини бугунги кун билан самимий табриклайди.

Таҳририятдан қўшимча: Мамлакатда айрим номига нолойиқ ходимларнинг ҳаракатларини танқид остига олишимиз мумкин, лекин биламизки Сиз бор – Ватан тинч, одамлар ўзини хавфсиз ҳис қилади. Доимо қасамёдингизга содиқ бўлишингизда тилакдошмиз, Халқ хизматида собит туринг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Самарқандлик машҳур тадбиркор қамалди — Effect.uz воқеа жойида 13 октябрь куни Каттақўрғон шаҳар суди машҳур самарқандлик тадбиркор Толибхон Абдижалиловни 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Шу билан бирга, у билан 30 ёшли А.Абдумаликов…
⚡️Банк кредит берди, тадбиркор қамалди — айб кимда? Оқдарёлик Толибхон Абдужалилов иши. (Суд14.08.2025)

13 октябрь куни Каттақўрғон шаҳар суди машҳур самарқандлик тадбиркор Толибхон Абдижалиловни 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Шу билан бирга, у билан 30 ёшли А.Абдумаликов ва 27 ёшли Ш.Қўзибоев ҳам қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Судланувчилар ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки улардан фойдаланиш) бўйича айбдор деб топилган.

Суд ҳукми ўқилгач, ижтимоий тармоқларда кўплаб эътирозли видеолар ва фикрлар тарқалмоқда. Эътиборингизга, Абдижалиловга оид суд ишининг дастлабки видеолавҳаларини ҳавола қилдик.
🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтда бошқарув сервис компаниялари куз-қиш мавсумига тайёргарлиги текширилмоқда

Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Чилонзор туманидаги “Мақс Қур Лидер” бошқарув сервис компанияси фаолияти ўрганилиши жараёнида қатор камчиликлар аниқланди.

Текширув давомида мурожаатлар журнали белгиланган тартибда юритилмаётгани, хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган техник жиҳозлар қониқарсиз аҳволда экани маълум бўлди. Шунингдек, кўп қаватли уйлар атрофида ёритиш чироқлари ўрнатилмагани ҳамда электр щитларига техник хизмат кўрсатилмагани қайд этилди.

Шу билан бирга, “Комфорт Универсал Трейд” компаниясига бириктирилган уйларнинг айримларида ертўла қисмларининг санитария талабларига жавоб бермаслиги ҳолатлари аниқланган.

Айни пайтда мазкур рейд тадбирлари инспекция ходимлари томонидан Республика бўйлаб изчил давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Қодиров: “Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи билан имзоланган битим — ташқи сиёсатимиздаги навбатдаги ютуқ”

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги “Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида”ги битим — Ўзбекистон ташқи сиёсатининг навбатдаги ғалабаси ҳисобланади.

Миллий тикланиш партияси раиси, депутат Алишер Қодировнинг таъкидлашича, мазкур келишув мамлакат учун янги иқтисодий имкониятларни очади.

“Бу битим ўзбек тадбиркорини ЯИМ ҳажми 20 триллион АҚШ долларига тенг бўлган Европанинг қиммат бозорларига олиб чиқади, бизнесни самарали бошқариш, ишлаб чиқаришнинг юқори стандартларини ўрганиш, пировардида рақобатбардош бўлиши учун шароит яратади. Бу халқимиз учун иш ўринлари, даромад, сифатли хизмат ва маҳсулотлар дегани”,

— деди Миллий тикланиш партияси раиси, депутат Алишер Қодиров.

Сиёсатчининг таъкидлашича, қудратли иқтисодий ва сиёсий марказларнинг бирортаси билан Ўзбекистоннинг муносабатлари ёмон эмас.

“Аксинча, деярли барчаси билан икки томонлама эътироф этилган стратегик муҳимлик даражасидамиз. Бизга иқтисодий ривожланиш, инвестициялар ва янги технологиялар керак, шерикларимизга эса муҳим ресурслар ва калит геосиёсий минтақада ишончли ҳамкор керак”,

— деди у.

Алишер Қодировнинг сўзларига кўра, қудратли давлатлар ўртасидаги кескин рақобат Ўзбекистон учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

“Қудратли давлатлар орасидаги қонли тўқнашувларга айланиб кетаётган рақобат стратегик мақсадлари аниқ, сиёсатда собитликка эриша олган давлатлар учун имкониятга айланишига Ўзбекистон яна бир бор намуна бўлди”,

— деди депутат.

Шу билан бирга, у бу жараённинг иккинчи томони борлигини ҳам таъкидлади:

“Гарчи аввалгидек безбетларча бўлмаса-да, Ғарб миллий маънавий ва маданий қадриятларимизни заифлатиш учун курашни давом эттиради. Европада авж олаётган исломофобия, космополитизм (ватансизлик ғояси), оила институти инқирозига олиб келган чегарасиз эркинлик, мувозанатни бузиб юбораётган гендер қарашлар, бир томонлама адолат тушунчаси, эгоистик дунёқараш шаклидаги иллатларни жамиятимизга юқтириш устидан айланма йўллар билан ишлашда давом эттирилади".


“Умуминсоний қадриятлар билан бир қаторда оила, Ватан ва миллатни даромаддан устун қўрадиган қадриятларимизни сақлаб қолиш — давлатимиз ва миллатимиз учун бор-йўқлик масаласи”,

— деди Алишер Қодиров.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон фақат манфаатлар эмас, балки ишонч ва ўзликни қадрлайдиган давлат сифатида ҳурмат қозонган.

“Энди қадриятларга таянган тараққиёт йўлида жамият ҳам бир йўқадан бош чиқарадиган вақт келди. Бизга фақат иқтисодий манфаатлар, замонавий технологиялар ва билимлар керак — бошқаси эмас”,

— дея фикрини якунлади Миллий тикланиш партияси раиси Алишер Қодиров.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45👎1
Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразмда 11 килограммдан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси бугунги кунда ҳар қандай жамият учун жиддий хавф туғдиради. Шу боис, унга қарши курашиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда самарали тезкор тадбирлар олиб борилмоқда.

1️⃣ Самарқанд вилоятидаги ҳолатда, Ургут туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс Тожикистон Республикасидан 8 кг 860 грамм “опий” моддасини контрабанда йўли билан мамлакатимиз ҳудудига олиб киришга уринган. У “ўзбек-тожик” давлат чегарасини қўриқлаётган ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмасдан, гиёҳвандлик воситасини ташлаб қочган.

Тезкор чоралар натижасида у қўлга олинган. Терговга қадар текширув давомида Ургут туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган унинг жиноий шериги ҳам аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.


2️⃣ Сурхондарё вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Денов туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган, илгари гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят содир этган шахснинг ёнидан 31 грамм “опий” моддаси топилган.

Текширув жараёнида у ажал оғусини Денов туманида истиқомат қилувчи, 1978 йилда туғилган фуқародан сотиб олгани маълум бўлди. Мазкур шахснинг яшаш хонадондан ҳам 1 кг 483 грамм “опий” моддаси ашёвий далил сифатида олинган.


3️⃣ Хоразм вилоятида эса Гурлан туманида яшовчи, 1952 йилда туғилган, илгари икки маротаба гиёҳвандлик жинояти учун судланган шахс 877 грамм “гашиш” моддасини 14 минг АҚШ долларига сотиш пайтида қўлга олинган.

Аниқланишича, ушбу модда Тожикистондан айланма йўллар орқали мамлакатимизга олиб кирилган.


Ҳозирда ушбу шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Унутманг! Гиёҳвандлик — аср вабоси. Бу таъриф ҳали ҳамон долзарблигича қолмоқда. Шу боис жамият ва оилаларни ушбу ажал оғусидан асраш ҳар биримиз учун бурчдир.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Тўй ва маросимларда меъёр сақлашга қаратилган янги ташаббус — Ўзбекистонда “Маромийлик” лойиҳаси бошланди

Ўзбекистонда тўй ва маросимларда ортиқча сарф-харажатларни камайтириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда меъёрлилик маданиятини ривожлантириш мақсадида “Маромийлик” лойиҳаси амалга оширила бошлади.

Лойиҳа Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Маҳаллалар уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида йўлга қўйилмоқда.

Ушбу ташаббус жамиятда дабдабали тўйлар ва исрофгарчиликнинг олдини олиш, инсонийлик ва миллий қадриятларга асосланган маданиятни кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Дастур доирасида 90 кун давомида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, аҳоли ўртасида меъёр ва одоб асосида ҳаёт кечириш маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор берилади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, “Маромийлик” лойиҳаси миллий анъаналарни асраб-авайлаш билан бирга, уларни замонавий талабларга мос равишда давом эттиришга хизмат қилади.

Айтиш мумкинки, бу ташаббус ўзбек жамиятида ортиқча дабдаба ва исрофга қарши курашда муҳим қадам бўлиб, унинг самарали амалга ошиши жамиятда соғлом ва барқарор қадриятларни мустаҳкамлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг экспорт ҳажми 126 фоизга ошди

2025 йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда 41,5 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Шу даврда 810,2 млн долларлик экспорт амалга оширилди, 1,7 млрд долларлик инвестициялар эса ўзлаштирилди.

Маълум қилинишича, экспорт ҳажми ўтган йилга нисбатан 126% га ошган. Ўзбекистон маҳсулотлари Боку, Душанбе, Лаҳор, Қобул, Актау ва Жалолобод шаҳарларида ташкил этилган савдо уйларида намойиш этилмоқда.

Бу ҳақда" Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Қанча кам имконият бўлса — шунча кам таҳдид” — Кирилл Кабанов

Россия “Инсон ҳуқуқлари” бўйича кенгаш аъзоси Кирилл Кабанов мамлакатда мигрантлар учун такси ва доставка соҳаларида ишлашни тақиқлашни таклиф қилди. Унинг фикрича, бу чора ижтимоий инфратузилма, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимига тушадиган юкни камайтиради ҳамда мамлакатга келаётган мигрантлар сонини қисқартиради.

“Қанча кам имконият бўлса — шунча кам таҳдид”,

— деди Кабанов.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7👍3🤔2
Тошкент метросида эркакларга шилқимлик қилган қозоғистонлик блогерга маъмурий иш қўзғатилди

Тошкент метросида видеотасвир олиб, йўловчи эркакларга шилқимлик қилган қозоғистонлик блогер қизга нисбатан маъмурий иш очилди.

Маълумотларга кўра, у метрода кетаётган пайтда йўловчиларга “шилқимлик” қилган видеони ижтимоий тармоқларда жойлаштирган. Полициянинг маълум қилишича, блогер аввал ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар учун профилактик суҳбатдан ўтган, аммо бу сафар ҳам хулоса чиқармаган.

Эндиликда унга нисбатан “майда безорилик” моддаси бўйича маъмурий иш қўзғатилиб, материаллар судга юборилган.

Олмаота полицияси бу каби ҳаракатларни ижтимоий ахлоққа ҳурматсизлик ва хулқ-атвор меъёрларини бузиш сифатида баҳолаб, ҳар қандай ахлоқсиз ёки провокацион хатти-ҳаракатлар қонун олдида жавобгарликка сабаб бўлишини таъкидлади.

Видеоконтент яратиш баҳонаси билан қилинган шилқимлик блогернинг ўзига “лайк” ўрнига ташвиш олиб келди. Ҳар қандай жамиятда эркинлик масъулият билан чегараланади — бошқаларнинг шахсий ҳудудига аралашишни “ҳазил” деб хаспўшлаб бўлмайди.

Қонун олдида жинснинг фарқи йўқ: харрасмент ҳам аёлларга, ҳам эркакларга нисбатан бўлиши мумкин. Метродами, кўчадами, контент учунми ё ҳазилми — ҳурматсизликнинг оқибати бир.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍10👎1
“Президент халқаро муносабатларни халқимизнинг миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирмоқда” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг таъкидлашича, Ўзбекистоннинг ташқи сиёсати изчиллик ва тизимлиликка асосланган бўлиб, унинг мазмун-моҳияти Марказий Осиёда яхши қўшничилик ва ишонч муҳитини мустаҳкамлаш, шунингдек, Россия, Хитой, АҚШ, Европа Иттифоқи ва бошқа иттифоқдош ҳамкорлар билан стратегик шерикликни ривожлантиришдан иборат.

“Президент Шавкат Мирзиёев халқаро муносабатларни халқимизнинг миллий манфаатлари ва устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда шакллантирмоқда,”
— деди Асадов.

Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбарининг Брюсселга ташрифи бу сиёсатнинг навбатдаги амалий ифодаси бўлди. Европа Иттифоқи комиссари Марта Кос президент Мирзиёевни “Ўзбекистон янгиланишлар суръатини белгилаяпти” ва “Сиз — азму шижоатли инсонсиз”, деб таърифлади.

Ташриф якунида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. Ушбу ҳужжат сиёсат, савдо, инвестициялар, таълим, инновациялар, иқлим ва инсон ҳуқуқлари соҳаларида янги имкониятлар яратди.

Асадовнинг таъкидлашича, 10 миллиард евродан ортиқ қийматдаги келишувларга эришилди, қўшма лойиҳалар портфели эса 40 миллиард евродан ошиб, мамлакатимизга янги инвестициялар ва минглаб иш ўринлари яратишга хизмат қилади.

Шу тариқа, Ўзбекистон “land-locked” мамлакатдан “land-linked” — яъни Европа ва Осиё бозорларини боғловчи кўприкка айланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍38
Президент ички ишлар органлари ходимларини касб байрами билан табриклади

Бугун мамлакатимизда Ички ишлар органлари ходимлари куни кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан президент Шавкат Мирзиёев тизим ходимлари ва фахрийларига байрам табриги йўллади. Табрикни тантанали тадбирда Шерзод Асадов ўқиб эшиттирди.

Президентнинг қутловида сўнгги йилларда ички ишлар тизимини халқчил ва самарали тузилмага айлантириш бўйича амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мамлакатда тинчлик ва осойишталик муҳитини мустаҳкамлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашда мустаҳкам замин яратилгани таъкидланган.

Шунингдек, жиноятчиликнинг олдини олиш, маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш, рақамли технологиялар ва сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, кибержиноятчилик ва гиёҳвандликка қарши курашиш соҳасида эришилаётган ютуқлар ҳамда соҳа олдида турган устувор вазифалар қайд этилди.

Президент Шавкат Мирзиёев табригида ички ишлар ходимларининг меҳнати муносиб қадрланиши, замонавий иш шароитлари билан таъминланиши ва малакали кадрлар тайёрлаш масалалари доимо эътибор марказида бўлиши таъкидланди. Давлат раҳбари ички ишлар органлари ходимларига тинчлик ва хавфсизлик йўлидаги шарафли ва масъулиятли хизматида катта муваффақиятлар тилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍40👎4🤔1