EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.9K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Қурилиш объектларида давлат тили қоидалари жорий этилди

Ҳукуматнинг 22 октябрдаги қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб турар жой мажмуалари қурилишида:

🔵объект номи,
🔵бино паспорти ва лойиҳалар,
🔵пешлавҳа, девор ва тўсиқлардаги ёзувлар,
🔵реклама ва эълонлар давлат тилида ёзилиши шарт.

Қурилиш-монтаж ишлари ва фойдаланишга рухсатнома олиш учун ҳужжатлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ҳудудий инспекцияларга тақдим этилади.

Тегишли вазирлик ва агентликлар бир ой муддатда “E-XSUD” ахборот тизимини, шунингдек, экология соҳасида рухсатномалар бериш электрон тизимини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими” ҳамда “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими билан интеграция қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍8🔥1
Энди тиббиёт ва чакана савдо соҳасида “сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирлари ўтказилади

Ҳукуматнинг “Рақобатни таъминлашга кўмаклашиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 667-сон қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотларига (“ННТ”) чакана савдо, жумладан, тиббиёт ва дорихона хизматлари соҳаларида “сирли мижоз” ҳамда назорат хариди тадбирларини амалга ошириш ваколати берилди. Бу орқали соҳа фаолиятини қонун талабларига мувофиқ баҳолаш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш тизими жорий этилади.

Шунингдек, Рақобат қўмитаси ва ННТлар иштирокидаги назорат тадбирлари қуйидаги асосий қоидаларга кўра ўтказилади:
🔹 тадбирлар қонунийлик, холислик ва махфийлик принципларига асосланади;
🔹 режа Қўмита томонидан ишлаб чиқилиб, расмий тарзда тасдиқланади;
🔹 ҳар бир тадбир бўйича масъуллар, жой, муддат, текшириш объектлари ҳамда фото-видео қайд этиш тартиби буйруқ билан белгиланади;
🔹 назорат хариди жараёнида олинган намуна ва маълумотлар лабораторияда синовдан ўтказилади;
🔹 агар товар ёки хизмат қонун талабларига жавоб бермаса, тегишли органларга юборилиб, жамоатчиликка маълумот берилади;
🔹 биринчи марта аниқланган қонунбузарлик ҳолатларида тушунтириш чоралари кўрилади, такрорий ҳолларда эса текширув ўтказилади;
🔹 ННТлар тадбирларни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади, Рақобат қўмитаси эса уларни мувофиқлаштиради ва методик ёрдам кўрсатади.

Қарор соғлиқни сақлаш ва чакана савдо соҳасида хизматлар сифати устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда “сирли мижоз” усулини ҳуқуқий асосда йўлга қўйиш имконини яратади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥1🤔1
Камбағал оилалар фарзандлари учун нодавлат боғча тўловининг бир қисми давлат томонидан қопланади

Адлия вазирлиги “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига (МТТ) давлат томонидан компенсация тўлаш тартибини белгилайдиган низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3693-сон, 23.10.2025 й.).

Низомга кўра, камбағал оилалар фарзандлари рўйхати махсус ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантирилади.

Давлат компенсацияси оилавий нодавлат боғчаларга давлат МТТлари учун белгиланган тўлов миқдорининг 40 фоизи ҳажмида тўланади.

Компенсация фақат битимда кўрсатилган ўринлар сонининг 15 фоизигача бўлган болалар учун берилади.

Ушбу қарор камбағал оилаларнинг болаларини мактабгача таълим билан қамраб олишни кенгайтириш ва нодавлат боғчалар фаолиятини қўллаб-қувватлашни мақсад қилади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Европанинг етакчи ишбилармонлари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Брюсселда бўлиб турибди. 24 октябрь куни у Европанинг йирик компания ва банклари раҳбарлари билан мулоқот ўтказди. Учрашувда “Vandewiele”, “Linde”, “Rhenus Logistics”, “Ahlers Logistics”, “Lasselsberger Group”, “Pietro Fiorentini”, “NextChem”, “Meridiam”, “SUEZ”, “FMO”, “European Investment Bank”, “Commerzbank”, “KfW”, “Textima”, “Chimcomplex”, “Metso” каби йирик корпорациялар иштирок этди.

Президент Европа ишбилармон доираларининг фаол иштироки ўзаро ишонч ва узоқ муддатли шерикликка интилишдан далолат эканини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим икки томонлама муносабатларда янги даврни бошлаб бериши қайд этилди.

Учрашувда кейинги етти йилда икки томонлама савдо ҳажми икки баробарга ўсгани, Европа сармояси иштирокидаги қўшма корхоналар сони мингдан ошгани маълум қилинди. Бу эса инвесторларнинг Ўзбекистондаги ислоҳотларга ишончи ортиб бораётганидан далолат беради.

Президент ҳамкорликни ривожлантиришнинг тўрт устувор йўналишини белгилаб берди:
1️⃣ Стратегик хомашё ва минералларни қайта ишлаш асосида юқори қийматли маҳсулот ишлаб чиқариш;
2️⃣ “Яшил иқтисодиёт”, кимё ва энергетика соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
3️⃣ Инфратузилма ва логистика тизимини ривожлантириш;
4️⃣ Рақамли иқтисодиёт ва ахборот технологияларини жадал ривожлантириш.

Мулоқотдан сўнг Шавкат Мирзиёев Европа Иттифоқи комиссияси ва кенгаши биноси томон йўл олди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍47
2026 йилгача ҳокимликлар учун замонавий маъмурий бинолар барпо этилади

Ҳукумат қарорига мувофиқ, мамлакат бўйлаб туман ва шаҳар ҳокимликлари учун янги, замонавий маъмурий бинолар қурилиши режалаштирилган. Қарор билан 2025–2026 йилларда жадал ривожлантириш дастурларига киритилган туман (шаҳар)лар ҳамда маҳаллий бошқарув органлари бир жойда оптимал жойлаштириладиган ҳудудлар рўйхати тасдиқланди.

Янги бинолар фойдаланишга топширилгандан сўнг, уларнинг 1 ва 2-қаватлари савдо ва хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун “E-auksion” электрон платформа орқали очиқ онлайн-аукционда ижарага берилади.

Қарорга кўра, қурилиш ва лойиҳалаштириш ишлари доирасида қуйидагилар белгиланди:

буюртмачи сифатида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари белгиланди;

бош лойиҳа ва пудрат ташкилотлари қонунчиликка мувофиқ тартибда танлаб олинади.


Лойиҳалар бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш ишларини 2026 йил 1 декабрга қадар якунлаш назарда тутилган.

Ушбу ташаббус маҳаллий бошқарув органлари учун қулай иш шароити яратиш, хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириш ва ҳудудларнинг маъмурий инфратузилмасини замонавий стандартлар асосида янгилашга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи муносабатларида янги давр: Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди

Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим икки томонлама муносабатларнинг янги босқичини белгилаб бермоқда. Ҳужжат 1996 йилда имзоланган Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимга асосланган ҳолда, Ўзбекистон – Европа ҳамкорлигининг ҳуқуқий базасини янгилайди ҳамда уни сезиларли даражада кенгайтиради.

Янги битим лойиҳаси бўйича музокаралар 2019 йил февраль ойида бошланиб, 2022 йил июль ойида якунланган. Ҳужжат 2022 йил 6 июль куни Брюссель шаҳрида тарафлар томонидан тасдиқланган.

Битим 9 та бўлим, 356 та модда ва 14 та иловадан иборат бўлиб, у икки томонлама муносабатларнинг деярли барча соҳаларини қамраб олади. Ҳужжат сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо ва инвестицияларни ривожлантириш, барқарор тараққиёт, фан ва таълим, инновациялар ва юқори технологиялар, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда иқлим ўзгаришига қарши курашиш каби йўналишларда ҳамкорликни кенгайтиришни назарда тутади.

Битимнинг имзоланиши Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи муносабатларида янги даврни бошлаб бериб, кўп қиррали шерикликни мисли кўрилмаган даражада мустаҳкамлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мурод Назаров: “Кўчмас мулкни керак бўлса олиш керак, керак бўлмаса олиш керак эмас”

Тадбиркор Мурод Назаров кўпчиликнинг пойдевор ҳолатидаги уйларга (“под котлован”) сармоя киритиш тенденциясига муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, кўчмас мулкни фақат зарурат бўлганда сотиб олиш мақсадга мувофиқ.

“20 минг, 30 минг пулингиз бўлса, пойдевор ҳолатидаги уйга тикинг, деб айтяпсизлар. Мен 50 минг, 100 минг, 1 млн доллар пулим бўлса ҳам, ‘под котлован’га тикиб, бу нарсага берилиб кетишдан ҳар доим қайтарганман, қайтараман ҳам”,

— дейди тадбиркор.

Унинг фикрича, кўпчилик бу йўлни танлаётгани — бошқа инвестицион имкониятлар камлиги билан изоҳланади, аммо бу ҳар доим тўғри ечим эмас.

“Кўчмас мулкни керак бўлса олиш керак, керак бўлмаса олиш керак эмас. Кўпчилик уйни пойдевор ҳолатида эртага сотаман деб оляпти. Очиғини айтиш керак, битганидан кейин нархи ошиши мумкин, аммо ҳамма ҳам уйни сота олмаяпти. Чунки унақалар кўпайиб кетди”,

— деди Мурод Назаров.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, маблағни кўчмас мулкка эмас, балки жонли бизнесга йўналтириш, айланишда бўлган капитал орқали қиймат яратиш анча самарали.

“Зарур эмас нарсага пул тиккандан кўра, маблағни жонли бизнесга йўналтириб, уни айлантирса ва қиймат яратилса — бу иқтисодиётда ва жамиятда ҳақиқий ўсишни таъминлайди”,

— дея қўшимча қилди тадбиркор.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥4🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бандихон ва Тахиатош туманларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатлари фош этилди

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Бандихон ва Тахиатош туманларида ер майдонларини ноқонуний йўл билан сотиш ҳолатларига чек қўйилди.

1️⃣ Сурхондарё вилоятидаги ҳолат:
Бандихон туманида яшовчи, 1987 йилда туғилган шахс чорвачилик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқаронинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги захирасида бўлган 3,5 гектар ер майдонини юқори лавозимдаги танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 1 млрд 500 млн сўм талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда у 110 минг АҚШ доллари ва 100 млн сўм пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.


2️⃣ Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳолат:
Қўнғирот туманида фаолият юритувчи тадбиркор Амударё туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган шахснинг ишончига кириб, аслида бошқа фуқарога қуёнчиликни ривожлантириш учун ажратилган 169 гектар ер майдонини гўёки ўзига тегишли деб кўрсатган. У ернинг 50 гектар қисмини ҳар гектари учун 1 минг доллардан, жами 50 минг долларга сотишни таклиф қилган.

Тадбиркор пулни олган вақтда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.


Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ер — умуммиллий бойлик. Ундан фойдаланиш қонун билан белгиланган тартиб асосида амалга оширилиши шарт. Бу тартибларни бузиш жавобгарликдан соқит этмайди.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Вояга етмаган шахслар учун жиноий жавобгарлик либераллаштирилди

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ–1092-сонли Қонуни (2025 йил 23 октябрь) билан “Жиноят кодекси”га қўшимча ва ўзгартишлар киритилди.

Янги тартибга мувофиқ, ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар жиноят содир этган шахс тайинланган жазони тўлиқ ўтаб бўлганидан сўнг судланмаган деб ҳисобланади.

Бироқ, бу қоида ўта оғир жиноятлар ёки жазони ўтаб бўлганидан сўнг ўн саккиз ёшга тўлгунга қадар қасддан янги жиноят содир этган ҳолатларга тааллуқли эмас.

Шунингдек, вояга етмаганларга нисбатан озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш жазоларининг энг кам муддати олти ойдан бир ойгача қисқартирилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍3😢1
«London Post»: Ўзбекистон сиёсати ҳар томонлама иқтисодий ўсиш ва инклюзив ижтимоий ҳимоя йўналишига ўтди

Британиянинг машҳур London Post ахборот порталида Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоянинг янги модели бўйича тажрибаси ҳақида мақола чоп этилди.

Нашрда таъкидланишича, мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида иқтисодий ўсишнинг барқарор суръатлари таъминланиб, ижтимоий соҳада инклюзив ёндашув амалиётга жорий этилмоқда.

Мақолада, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати томонидан аҳоли фаровонлигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ва ижтимоий адолатни таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар халқаро ҳамжамият томонидан юқори баҳоланаётгани қайд этилган.

«London Post»га кўра, Ўзбекистоннинг янги ижтимоий сиёсат модели ҳар томонлама иқтисодий ривожланиш ва инсон манфаатларига асосланган давлат бошқаруви тизимига ўтишда муҳим қадам бўлмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3🤷‍♂2👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда тунги клуб олдида жабрланувчини комага туширган шахс 8 йилдан ортиқ муддатга қамалди

Тошкент шаҳрида тунги вақтда содир бўлган зўравонлик жинояти бўйича суд ҳукми чиқарилди. Мирзо Улуғбек туман суди томонидан 30 ёшли Акмал Шукуров айбдор деб топилиб, унга 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Суд маълумотларига кўра, жиноят иши Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш), 168-моддаси (фирибгарлик) ва 277-моддаси (безорилик) моддалари бўйича кўриб чиқилган.

Тергов маълумотларига кўра, воқеа 2025 йил март ойида Яккасарой туманидаги ресторанлардан бири олдида содир бўлган. Акмал Шукуров таниши билан низолашган ва уларни ажратмоқчи бўлган 35 ёшли эркакка зарба берган. Жабрланувчи оғир жароҳат олиб, бош мия жароҳати сабабли сунъий комага тушган.

Зўравон воқеадан кейин жойдан қочган, аммо тез орада Қозоғистон ҳудудида қўлга олинган.

Суд ҳукмига кўра, у тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўтайди.

Шунингдек, тарафлар қонунда белгиланган тартибда ва муддатда апелляция ёки кассация тартибида шикоят бериш ҳуқуқига эга эканлиги маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2👍1🔥1
Самарқандда ҳомиладор хотинини шафқатсизларча азоблаб, тириклай кўмган эркак 3 йилдан ортиқ муддатга қамалди

Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида хотинига нисбатан жуда ҳам шафқатсиз муомала қилган шахсга нисбатан суд ҳукми чиқарилди.

Маълумотларга кўра, 1995 йилда туғилган, илгари ҳам бир неча маротаба жиноят учун судланган шахс 7 ойлик ҳомиладор хотинини азоблаб, уни тириклайин чуқурга кўмган.

Тергов маълумотларига кўра, эр-хотин ўртасида доимий жанжаллар бўлиб турган. 2021 йилда эр маст ҳолда хотинини урган ва белкурак бериб, икки метр чуқур қазишга мажбурлаган. Аёл соатлаб азоб чекиб чуқур қазишга мажбур бўлганидан сўнг, эр уни тириклайин чуқурга кўмиб, устини автомашина билан ёпган.

Жабрланувчи бир неча кун давомида сув ва овқатсиз ҳолда қолган, ҳушини йўқотган ҳолда тирик қолгани маълум қилинган. Кейинчалик эр киши уни яна уриб таҳқирлаган ва уй итини пичоқлаб, “сенам шундай бўласан” деб қўрқитган.

Суд томонидан эркакка нисбатан иш Жиноят кодексининг 138-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари ҳамда 112-моддаси 1-қисми бўйича кўриб чиқилди. Ҳукмга кўра, айбдор деб топилган шахсга 3 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👎3🔥3🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урсула фон дер Ляйен: “Мафтункор Самарқандда бошланган қарор бугун Брюсселда амалга ошди”

Европа Комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен ижтимоий тармоқда видео қолдириб, Европа Иттифоқи ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичи ҳақида фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, бугун Брюсселда амалга ошган муҳим қарорнинг илдизи мафтункор Самарқандда бошланган музокаралар ва мулоқотларга бориб тақалади.

Еврокомиссия раҳбари Ўзбекистон билан муносабатларни мустаҳкамлаш, сиёсий мулоқотни кучайтириш ва барқарор ривожланиш соҳасидаги ҳамкорликни юқори баҳолаган.

Фон дер Ляйеннинг ушбу видеомурожаати икки томонлама муносабатлар янги босқичга қадам қўйганини ва Европа Иттифоқи учун Ўзбекистоннинг муҳим ҳамкор эканини яна бир бор намоён этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍70🔥11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда эрини калтаклаган хотин узр сўраб чиқди

Самарқанд вилоятида аёлнинг турмуш ўртоғини калтаклаётган видеолавҳаси ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Видеода эр қаршилик кўрсатмасдан жим ўтиргани, аёл эса унга қўл кўтаргани кўринади.

Орадан кўп ўтмай, видеодаги аёл ижтимоий тармоқ орқали видеомурожаат йўллаб, қилмишидан афсусда эканини билдирди ва турмуш ўртоғидан ҳамда жамоатчиликдан кечирим сўради.

Шунингдек, эр ҳам мурожаатда иштирок этиб, бу ҳолат бошқа такрорланмаслигига сўз берган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дарахтларнинг уволи урсин – Самарқандда 60 гектар боғ бузиб ташланди

Ҳодиса Нуробод туманида содир бўлгани айтилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢19👎5🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Милиция қиз» – Шахриёрбек Остонбеков

Ўзбекистонда 25-октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни. Шу муносабат билан EFFECT.UZ таҳририяти барча ИИО ходимларини бугунги кун билан самимий табриклайди.

Таҳририятдан қўшимча: Мамлакатда айрим номига нолойиқ ходимларнинг ҳаракатларини танқид остига олишимиз мумкин, лекин биламизки Сиз бор – Ватан тинч, одамлар ўзини хавфсиз ҳис қилади. Доимо қасамёдингизга содиқ бўлишингизда тилакдошмиз, Халқ хизматида собит туринг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🤔1
EFFECT.UZ | Расмий канал
Самарқандлик машҳур тадбиркор қамалди — Effect.uz воқеа жойида 13 октябрь куни Каттақўрғон шаҳар суди машҳур самарқандлик тадбиркор Толибхон Абдижалиловни 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Шу билан бирга, у билан 30 ёшли А.Абдумаликов…
⚡️Банк кредит берди, тадбиркор қамалди — айб кимда? Оқдарёлик Толибхон Абдужалилов иши. (Суд14.08.2025)

13 октябрь куни Каттақўрғон шаҳар суди машҳур самарқандлик тадбиркор Толибхон Абдижалиловни 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Шу билан бирга, у билан 30 ёшли А.Абдумаликов ва 27 ёшли Ш.Қўзибоев ҳам қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Судланувчилар ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки улардан фойдаланиш) бўйича айбдор деб топилган.

Суд ҳукми ўқилгач, ижтимоий тармоқларда кўплаб эътирозли видеолар ва фикрлар тарқалмоқда. Эътиборингизга, Абдижалиловга оид суд ишининг дастлабки видеолавҳаларини ҳавола қилдик.
🔥2😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтда бошқарув сервис компаниялари куз-қиш мавсумига тайёргарлиги текширилмоқда

Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компанияларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги бўйича рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Жумладан, Чилонзор туманидаги “Мақс Қур Лидер” бошқарув сервис компанияси фаолияти ўрганилиши жараёнида қатор камчиликлар аниқланди.

Текширув давомида мурожаатлар журнали белгиланган тартибда юритилмаётгани, хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган техник жиҳозлар қониқарсиз аҳволда экани маълум бўлди. Шунингдек, кўп қаватли уйлар атрофида ёритиш чироқлари ўрнатилмагани ҳамда электр щитларига техник хизмат кўрсатилмагани қайд этилди.

Шу билан бирга, “Комфорт Универсал Трейд” компаниясига бириктирилган уйларнинг айримларида ертўла қисмларининг санитария талабларига жавоб бермаслиги ҳолатлари аниқланган.

Айни пайтда мазкур рейд тадбирлари инспекция ходимлари томонидан Республика бўйлаб изчил давом эттирилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6🔥2🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Алишер Қодиров: “Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи билан имзоланган битим — ташқи сиёсатимиздаги навбатдаги ютуқ”

Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги “Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида”ги битим — Ўзбекистон ташқи сиёсатининг навбатдаги ғалабаси ҳисобланади.

Миллий тикланиш партияси раиси, депутат Алишер Қодировнинг таъкидлашича, мазкур келишув мамлакат учун янги иқтисодий имкониятларни очади.

“Бу битим ўзбек тадбиркорини ЯИМ ҳажми 20 триллион АҚШ долларига тенг бўлган Европанинг қиммат бозорларига олиб чиқади, бизнесни самарали бошқариш, ишлаб чиқаришнинг юқори стандартларини ўрганиш, пировардида рақобатбардош бўлиши учун шароит яратади. Бу халқимиз учун иш ўринлари, даромад, сифатли хизмат ва маҳсулотлар дегани”,

— деди Миллий тикланиш партияси раиси, депутат Алишер Қодиров.

Сиёсатчининг таъкидлашича, қудратли иқтисодий ва сиёсий марказларнинг бирортаси билан Ўзбекистоннинг муносабатлари ёмон эмас.

“Аксинча, деярли барчаси билан икки томонлама эътироф этилган стратегик муҳимлик даражасидамиз. Бизга иқтисодий ривожланиш, инвестициялар ва янги технологиялар керак, шерикларимизга эса муҳим ресурслар ва калит геосиёсий минтақада ишончли ҳамкор керак”,

— деди у.

Алишер Қодировнинг сўзларига кўра, қудратли давлатлар ўртасидаги кескин рақобат Ўзбекистон учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

“Қудратли давлатлар орасидаги қонли тўқнашувларга айланиб кетаётган рақобат стратегик мақсадлари аниқ, сиёсатда собитликка эриша олган давлатлар учун имкониятга айланишига Ўзбекистон яна бир бор намуна бўлди”,

— деди депутат.

Шу билан бирга, у бу жараённинг иккинчи томони борлигини ҳам таъкидлади:

“Гарчи аввалгидек безбетларча бўлмаса-да, Ғарб миллий маънавий ва маданий қадриятларимизни заифлатиш учун курашни давом эттиради. Европада авж олаётган исломофобия, космополитизм (ватансизлик ғояси), оила институти инқирозига олиб келган чегарасиз эркинлик, мувозанатни бузиб юбораётган гендер қарашлар, бир томонлама адолат тушунчаси, эгоистик дунёқараш шаклидаги иллатларни жамиятимизга юқтириш устидан айланма йўллар билан ишлашда давом эттирилади".


“Умуминсоний қадриятлар билан бир қаторда оила, Ватан ва миллатни даромаддан устун қўрадиган қадриятларимизни сақлаб қолиш — давлатимиз ва миллатимиз учун бор-йўқлик масаласи”,

— деди Алишер Қодиров.

Унинг таъкидлашича, Ўзбекистон фақат манфаатлар эмас, балки ишонч ва ўзликни қадрлайдиган давлат сифатида ҳурмат қозонган.

“Энди қадриятларга таянган тараққиёт йўлида жамият ҳам бир йўқадан бош чиқарадиган вақт келди. Бизга фақат иқтисодий манфаатлар, замонавий технологиялар ва билимлар керак — бошқаси эмас”,

— дея фикрини якунлади Миллий тикланиш партияси раиси Алишер Қодиров.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45👎1
Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразмда 11 килограммдан ортиқ наркотик моддалар мусодара қилинди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси бугунги кунда ҳар қандай жамият учун жиддий хавф туғдиради. Шу боис, унга қарши курашиш мақсадида Давлат хавфсизлик хизмати томонидан бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари билан ҳамкорликда самарали тезкор тадбирлар олиб борилмоқда.

1️⃣ Самарқанд вилоятидаги ҳолатда, Ургут туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс Тожикистон Республикасидан 8 кг 860 грамм “опий” моддасини контрабанда йўли билан мамлакатимиз ҳудудига олиб киришга уринган. У “ўзбек-тожик” давлат чегарасини қўриқлаётган ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмасдан, гиёҳвандлик воситасини ташлаб қочган.

Тезкор чоралар натижасида у қўлга олинган. Терговга қадар текширув давомида Ургут туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган унинг жиноий шериги ҳам аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.


2️⃣ Сурхондарё вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тадбир давомида Денов туманида яшовчи, 1969 йилда туғилган, илгари гиёҳвандлик билан боғлиқ жиноят содир этган шахснинг ёнидан 31 грамм “опий” моддаси топилган.

Текширув жараёнида у ажал оғусини Денов туманида истиқомат қилувчи, 1978 йилда туғилган фуқародан сотиб олгани маълум бўлди. Мазкур шахснинг яшаш хонадондан ҳам 1 кг 483 грамм “опий” моддаси ашёвий далил сифатида олинган.


3️⃣ Хоразм вилоятида эса Гурлан туманида яшовчи, 1952 йилда туғилган, илгари икки маротаба гиёҳвандлик жинояти учун судланган шахс 877 грамм “гашиш” моддасини 14 минг АҚШ долларига сотиш пайтида қўлга олинган.

Аниқланишича, ушбу модда Тожикистондан айланма йўллар орқали мамлакатимизга олиб кирилган.


Ҳозирда ушбу шахсларнинг барчасига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Унутманг! Гиёҳвандлик — аср вабоси. Бу таъриф ҳали ҳамон долзарблигича қолмоқда. Шу боис жамият ва оилаларни ушбу ажал оғусидан асраш ҳар биримиз учун бурчдир.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
Тўй ва маросимларда меъёр сақлашга қаратилган янги ташаббус — Ўзбекистонда “Маромийлик” лойиҳаси бошланди

Ўзбекистонда тўй ва маросимларда ортиқча сарф-харажатларни камайтириш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳамда меъёрлилик маданиятини ривожлантириш мақсадида “Маромийлик” лойиҳаси амалга оширила бошлади.

Лойиҳа Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Маҳаллалар уюшмаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда “Нуроний” жамғармаси ҳамкорлигида йўлга қўйилмоқда.

Ушбу ташаббус жамиятда дабдабали тўйлар ва исрофгарчиликнинг олдини олиш, инсонийлик ва миллий қадриятларга асосланган маданиятни кенг тарғиб қилишга қаратилган.

Дастур доирасида 90 кун давомида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилиб, аҳоли ўртасида меъёр ва одоб асосида ҳаёт кечириш маданиятини шакллантиришга алоҳида эътибор берилади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, “Маромийлик” лойиҳаси миллий анъаналарни асраб-авайлаш билан бирга, уларни замонавий талабларга мос равишда давом эттиришга хизмат қилади.

Айтиш мумкинки, бу ташаббус ўзбек жамиятида ортиқча дабдаба ва исрофга қарши курашда муҳим қадам бўлиб, унинг самарали амалга ошиши жамиятда соғлом ва барқарор қадриятларни мустаҳкамлайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤷‍♂1👎1