Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон – Европа Иттифоқи: янги битим иқтисодий ҳамкорликнинг архитектурасини белгилайди
Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқди.
Ҳужжат нафақат сиёсий мулоқотни институционал даражага кўтармоқда, балки иқтисодий прагматизм ва амалий манфаатлар асосида ҳамкорликнинг ҳуқуқий пойдеворини яратмоқда.
Ўзбекистон учун мазкур Битим Европа бозорларига экспорт имкониятларини кенгайтириш, халқаро стандартларга мос ишлаб чиқариш тизимларини жорий этиш ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини тезлаштириш имконини беради.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

👍3
"K-Savdo тизимидаги техник муаммолар бартараф этилгунча тадбиркорларга жарима қўлланилмасин" — бизнес омбусман
Бизнес омбудсман K-Savdo ахборот тизимидаги техник муаммолар туфайли тадбиркорларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилаётган ҳолатлар бўйича мурожаат билан чиқди.
Маълумотларга кўра, ҳозирда кўчма савдо объектларини ижарага бериш муддатини узайтириш бланкларини расмийлаштириш жараёнида техник носозликлар кузатилмоқда. Шу сабабли айрим тадбиркорлар ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштира олмаётгани натижасида жаримага тортилаётгани аниқланган.
Бизнес омбудсман давлат идораларига мурожаат қилиб, мазкур техник омиллар тўлиқ бартараф этилгунига қадар тадбиркорларни маъмурий жавобгарликка тортмасликка чақирди.

👍2👎1😢1
Олмалиқ давлат техника институтига янги раҳбар тайинланди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 17 октябрдаги 344-к-сонли буйруғига асосан Халикулов Ўткир Мирзакамолович 2025 йил 21 октябрдан бошлаб Олмалиқ давлат техника институти проректори ҳамда ректор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Ўткир Халикулов — техника фанлари доктори, доцент.
Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСИС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали директори ўринбосари — ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.

👍2🤔1
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Белгияга борди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Белгия пойтахти Брюссел шаҳрига борди.
Белгиянинг халқаро аэропортида давлат раҳбарини Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф доирасида 24 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши раиси Антониу Кошта ва Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен билан музокаралар ўтказиши, шунингдек, Белгия қироли Филипп билан учрашиши режалаштирилган.
Учрашувлар якунлангач, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтади.
Шунингдек, ташриф доирасида давлат раҳбари Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмаларининг вакиллари билан давра суҳбатида ҳам иштирок этади.

👍54
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ноўрин жарималар бўйича шикоятлар учун ҳар бир вилоятда Call-марказлар иш бошлади
Эндиликда фуқаролар ноўрин ёки асоссиз қўлланган жарималар юзасидан шикоятларини махсус ташкил этилган Call-марказлар орқали билдиришлари мумкин.
Ички ишлар тизимида жорий қилинган янги тартибга кўра, ҳар бир вилоят ва Тошкент шаҳрида фуқаролар мурожаатларини қабул қиладиган алоҳида телефон рақамлари фаолият бошлади:
✅ Тошкент шаҳри: 95-954-30-39
✅ Тошкент вилояти: 55-902-37-79
✅ Самарқанд вилояти: 55-707-81-13
✅ Сирдарё вилояти: 55-651-65-21
✅ Жиззах вилояти: 55-151-69-35
✅ Бухоро вилояти: 55-305-29-26
✅ Навоий вилояти: 95-603-71-42
✅ Фарғона вилояти: 73-241-57-15
✅ Андижон вилояти: 74-224-40-05
✅ Наманган вилояти: 69-210-40-48
✅ Сурхондарё вилояти: 76-228-55-60
✅ Қашқадарё вилояти: 75-221-23-26
✅ Хоразм вилояти: 62-224-56-12
✅ Қорақалпоғистон Республикаси: 61-225-80-11
Фуқаролар ушбу рақамлар орқали жарималарни қайта кўриб чиқиш ёки уларнинг қонунийлиги бўйича мурожаат қилишлари мумкин.

🤷♂1
Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ноқонуний дори воситалари савдоси фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар фош этилди.
Жиззах шаҳрида ўтказилган тадбирда 1993 йилда туғилган икки нафар фуқаро тегишли ҳужжатларсиз 400 дона “Misoprostol” таблеткалари, 139 дона капсула, 2 дона бальзам ва қадоқлаш учун мўлжалланган 26 дона қутини 5 000 АҚШ долларига сотиш вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Тезкор тадбир давомида аёллар фитнесс-клуби ҳудудида қўлга олинган шахслар томонидан ташкил этилган яширин цех аниқланди. Ушбу цехда дори воситалари қўлбола усулда қадоқланиб, сотувга тайёрлангани маълум бўлди.
Натижада, 1 дона қадоқлаш ускунаси, 141 дона тайёр капсула, 1 040 дона сохта галограмма, 237 дона сохта штрих-код, 1 014 дона бўш капсула, шунингдек турли қути ва пакетлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.
Шунингдек, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1998 йилда туғилган, фармацевтика маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ менежери Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали ноқонуний олиб кирилган, таркибида психотроп моддалар мавжуд бўлган жами 9 800 дона дори воситасини шартли харидорга 25 миллион сўмга сотиш вақтида ушланган.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларни тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари савдосидан четда бўлишга чақириб, бундай хатти-ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ЙПХ ходимига пора таклиф қилган фуқаро қўлга олинди
Бухоро вилоятида йўл-патруль хизмати ходимига пора таклиф қилган шахс ушланди.
Тезкор маълумотларга кўра, фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилмаслик мақсадида ЙПХ инспекторига пул миқдорида пора таклиф қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ҳаракатлар натижасида у ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатма: Пора олиш ҳам, пора бериш ҳам жиноят ҳисобланади ва жавобгарликни келтириб чиқаради.

👍5🔥1
Ўзбекистонда туғилишлар камаймоқда, аммо демографик барқарорлик сақланиб турибди
Ўзбекистонда 2025 йилнинг учинчи чорагида ҳам туғилишлар сонида пасайиш кузатилди. Статистика маълумотларига кўра, мазкур давр мобайнида туғилишлар сони 5,5 фоизга, яъни қарийб 15 минг нафарга камайган. Бу кўрсаткич иккинчи чоракда 3,1 фоиз (6,7 мингта) бўлган эди.
Энг эътиборли жиҳати шундаки, туғилишлар сони камайган ҳудудлар сони ҳам ортган. Агар иккинчи чоракда 130 та туманда пасайиш кузатилган бўлса, учинчи чоракда бу рақам 170 тага етган. Фақат 36 та туманда туғилишлар ўсиши қайд этилган бўлиб, уларда умумий ўсиш 1 300 та атрофида бўлган.
Иқтисодчи Миркомил Холбоев бу жараённи табиий демографик цикл билан изоҳлайди:
— дейди иқтисодчи.
Холбоев таъкидлашича, 2024 йилда туғилишлар сони пасайганига қарамай, мамлакатда ҳар бир аёлга ўртача 3,38 та фарзанд тўғри келмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан фақат 0,09 бандга камайган бўлиб, ҳозирча демографик инқироз хавфини англатмайди.
— деб хулоса қилган Миркомил Холбоев.

“Туғилишларнинг камайиши кузатила бошлагандан буён бунга мустақилликнинг илк йилларидан аср бошигача бўлган даврдаги демографик ‘яма’ни асосий сабаб сифатида кўрсатиб келаман. Яъни ўша йилларда туғилганлар бугун фарзанд кўриш ёшига етган ва уларнинг сони олдинги авлоддан кам”,
— дейди иқтисодчи.
Холбоев таъкидлашича, 2024 йилда туғилишлар сони пасайганига қарамай, мамлакатда ҳар бир аёлга ўртача 3,38 та фарзанд тўғри келмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан фақат 0,09 бандга камайган бўлиб, ҳозирча демографик инқироз хавфини англатмайди.
“Ҳозирги пасайиш қанча давом этишини аниқ башорат қилиш мушкул. Бироқ ҳар бир аёлга ўртача 3,38 та фарзанд тўғри келаётган мамлакатни демографик кризисда деб бўлмайди — шуниси аниқ”,
— деб хулоса қилган Миркомил Холбоев.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўл белгиларига ўзгариш киритилди: айрим ҳолатларда тўхташга рухсат этилади
Ўзбекистонда “Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгилари таъсир доирасида айрим ҳолатларда транспорт воситасини тўхтатишга рухсат этилди.
Янги тартибга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлигига, бошқа иштирокчиларга ва йўл инфратузилмасига халал бермаган ҳолларда ҳайдовчилар ушбу белгилар таъсир зонасида қисқа муддатли тўхташни амалга оширишлари мумкин бўлади.
Мазкур ўзгариш ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, тирбандликларни камайтириш ва ҳайдовчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида жорий этилган.
Таъкидланишича, мазкур рухсат фақат белгиланган қоидалар доирасида амал қилади. Ҳайдовчи йўлда хавфсизликни бузса ёки ҳаракат оқимига тўсқинлик қилса, маъмурий жавобгарлик юзага келади.

👍6👎1😢1
Самарқанддаги олийгоҳлар фаолияти одатий тарзда давом эттирилади
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан Самарқанддаги олий таълим муассасаларида дарслар вақтинчалик онлайн тартибга ўтказилиши ва талабалар уйларига жавоб берилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мутасаддилари мазкур маълумотларни рад этди. Улар таъкидлашича, бу борада ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган ва олийгоҳлардаги ўқув жараёнлари аввалги тартибда, одатий жадвал асосида давом эттирилади.
Шунингдек, ҳозирча Самарқанддаги олий таълим муассасаларини вақтинчалик онлайн таълимга ўтказиш ёки талабаларни таътилга чиқариш режаси мавжуд эмас.

😢1
Ўзбекистонда болалар ва катталар учун қўшимча таълимнинг янги тартиби белгиланди
Ўзбекистон Республикасининг “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни (ЎРҚ–1091-сон, 2025 йил 23 октябрь) қабул қилинди.
Унга мувофиқ, мамлакатда қўшимча таълим тизими янгича тартибда йўлга қўйилади ҳамда икки асосий йўналишни ўз ичига олади:
✅ болалар учун қўшимча таълим;
✅ катта ёшдагилар учун қўшимча таълим.
Болалар учун қўшимча таълим узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми сифатида амалга оширилади. Унинг мақсади — болаларнинг қобилияти ва истеъдодини ривожлантириш, уларнинг маънавий ва ижодий эҳтиёжларини қондиришдан иборат.
Мазкур таълим турини давлат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ва тижорат субъектлари маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ҳамда бошқа йўналишларда ташкил этиши мумкин бўлади.
Катта ёшдагилар учун қўшимча таълим эса уларнинг янги билим ва кўникмаларга бўлган эҳтиёжини қондириш, касбий салоҳиятини ошириш ҳамда узлуксиз таълим имкониятларини кенгайтиришни кўзда тутади.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

👍1🔥1
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолди
Марказий банк Бошқаруви 2025 йил 24 октябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Йил бошидан буён инфляция пасайиш тенденцияси кузатилиб, сентябрь ойида йиллик 8 фоизгача секинлашди.
Иқтисодий фаоллик ва инвестицион ўсиш юқори даражада сақланмоқда ЯИМ ўсиши йил якунида 7–7,5 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, асосий ставка 2025 йил 20 мартда 0,5 фоиз бандга кўтарилган ва 14 фоиз даражасида белгиланган эди.
Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича навбатдаги йиғилиш 2025 йил 11 декабрь кунига белгиланган.

👍2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолди Марказий банк Бошқаруви 2025 йил 24 октябрдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Йил бошидан буён инфляция пасайиш тенденцияси…
Ўзбекистон захиралари тарихий даражага етди — 55 миллиард доллар
Ўзбекистоннинг халқаро захиралари ҳозирда 55 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Марказий банк раиси Тимур Ишметов 24 октябрь куни Franklin Templeton компанияси томонидан уюштирилган Investor Day тадбирида маълум қилди.
Марказий банк раҳбарининг таъкидлашича, бу кўрсаткич мамлакат иқтисодиёти учун ташқи таъсирларга қарши ишончли ҳимоя вазифасини бажаради. Унинг сўзларига кўра, Марказий банк захиралар билан бир қаторда облигациялар портфелини ҳам кенгайтирмоқда — ҳозирда 1 миллиард долларлик маблағ АҚШ ғазна мажбуриятларига йўналтирилган.
Тимур Ишметов миллий валютага ишонч ортиб бораётганини қайд этди. Бир неча йил аввал кредитларнинг ярмидан кўпроғи хорижий валютада берилган бўлса, бугунги кунда уларнинг улуши 30 фоизга тушган. Шунингдек, хорижий валюталардаги омонатлар улуши ҳам 20 фоизгача қисқарган.
Унинг таъкидлашича, сузувчи валюта курси ташқи иқтисодий шокларни юмшатишга ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга ёрдам бермоқда. Йил бошидан буён ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан тахминан 7 фоизга мустаҳкамланган.
Шунингдек, Ишметов яқин вақт ичида исломий молиялаштириш бўйича янги қонун қабул қилиниши кутилayotganини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳужжат шариат тамойилларига асосланган молиявий маҳсулотлар ва воситаларни жорий этиш имконини яратади.

«Инфляция пасайиш тенденциясида ва биз уни бир хонали сонда — тахминан 8 фоиз даражасида сақлаб қолишни мўлжаллаяпмиз. Йил якунига 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичга яқинлашамиз», — деди Марказий банк раиси.
Шунингдек, Ишметов яқин вақт ичида исломий молиялаштириш бўйича янги қонун қабул қилиниши кутилayotganини билдирди. Унинг сўзларига кўра, бу ҳужжат шариат тамойилларига асосланган молиявий маҳсулотлар ва воситаларни жорий этиш имконини яратади.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пахтачида 5 қаватли уйнинг ички деворлари сифатсиз терилгани аниқланди
Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги назорати инспекцияси томонидан Пахтачи тумани “Тараққиёт” маҳалласидан қурилаётган 5 қаватли турар жой биносида назорат тадбирлари ўтказилди.
Текширув натижасида бинодаги ички пардеворлар қурилиш қоидалари ва меъёрларига тўлиқ мос равишда терилмагани аниқланди. Натижада, сифатсиз терилган деворлар бузиб ташланди ҳамда пудратчи ташкилотга камчиликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Инспекция томонидан қурилиш ишлари сифати устидан доимий назорат ўрнатилган бўлиб, ҳар бир объектнинг хавфсиз ва сифатли қурилиши қатъий назоратда бўлиши таъкидланди.

😢5👍4
Қурилиш объектларида давлат тили қоидалари жорий этилди
Ҳукуматнинг 22 октябрдаги қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 январдан бошлаб турар жой мажмуалари қурилишида:
🔵объект номи,
🔵бино паспорти ва лойиҳалар,
🔵пешлавҳа, девор ва тўсиқлардаги ёзувлар,
🔵реклама ва эълонлар давлат тилида ёзилиши шарт.
Қурилиш-монтаж ишлари ва фойдаланишга рухсатнома олиш учун ҳужжатлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги ҳудудий инспекцияларга тақдим этилади.
Тегишли вазирлик ва агентликлар бир ой муддатда “E-XSUD” ахборот тизимини, шунингдек, экология соҳасида рухсатномалар бериш электрон тизимини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг “Кадастр ва рўйхатдан ўтказиш интеграциялашган ахборот тизими” ҳамда “Шаффоф қурилиш” ахборот тизими билан интеграция қилади.

👍8🔥1
Энди тиббиёт ва чакана савдо соҳасида “сирли мижоз” ва назорат хариди тадбирлари ўтказилади
Ҳукуматнинг “Рақобатни таъминлашга кўмаклашиш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 667-сон қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, нодавлат нотижорат ташкилотларига (“ННТ”) чакана савдо, жумладан, тиббиёт ва дорихона хизматлари соҳаларида “сирли мижоз” ҳамда назорат хариди тадбирларини амалга ошириш ваколати берилди. Бу орқали соҳа фаолиятини қонун талабларига мувофиқ баҳолаш ва истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилиш тизими жорий этилади.
Шунингдек, Рақобат қўмитаси ва ННТлар иштирокидаги назорат тадбирлари қуйидаги асосий қоидаларга кўра ўтказилади:
🔹 тадбирлар қонунийлик, холислик ва махфийлик принципларига асосланади;
🔹 режа Қўмита томонидан ишлаб чиқилиб, расмий тарзда тасдиқланади;
🔹 ҳар бир тадбир бўйича масъуллар, жой, муддат, текшириш объектлари ҳамда фото-видео қайд этиш тартиби буйруқ билан белгиланади;
🔹 назорат хариди жараёнида олинган намуна ва маълумотлар лабораторияда синовдан ўтказилади;
🔹 агар товар ёки хизмат қонун талабларига жавоб бермаса, тегишли органларга юборилиб, жамоатчиликка маълумот берилади;
🔹 биринчи марта аниқланган қонунбузарлик ҳолатларида тушунтириш чоралари кўрилади, такрорий ҳолларда эса текширув ўтказилади;
🔹 ННТлар тадбирларни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади, Рақобат қўмитаси эса уларни мувофиқлаштиради ва методик ёрдам кўрсатади.
Қарор соғлиқни сақлаш ва чакана савдо соҳасида хизматлар сифати устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда “сирли мижоз” усулини ҳуқуқий асосда йўлга қўйиш имконини яратади.

👍3🔥1🤔1
Камбағал оилалар фарзандлари учун нодавлат боғча тўловининг бир қисми давлат томонидан қопланади
Адлия вазирлиги “Камбағал оилалар реестри”га киритилган оилалар фарзандларини қабул қилган оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига (МТТ) давлат томонидан компенсация тўлаш тартибини белгилайдиган низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами: 3693-сон, 23.10.2025 й.).
Низомга кўра, камбағал оилалар фарзандлари рўйхати махсус ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантирилади.
✅ Давлат компенсацияси оилавий нодавлат боғчаларга давлат МТТлари учун белгиланган тўлов миқдорининг 40 фоизи ҳажмида тўланади.
✅ Компенсация фақат битимда кўрсатилган ўринлар сонининг 15 фоизигача бўлган болалар учун берилади.

Ушбу қарор камбағал оилаларнинг болаларини мактабгача таълим билан қамраб олишни кенгайтириш ва нодавлат боғчалар фаолиятини қўллаб-қувватлашни мақсад қилади.