EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трамп-Путин учрашуви бекор бўлди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг ўзи Россия президенти Владимир Путин билан учрашувни бекор қилганини айтди.

“Биз президент Путин билан учрашувни бекор қилдик. Назаримда, биз боришимиз керак бўлган нуқтага бора олмасдик. Аммо келажакда буни албатта амалга оширамиз”, – деди АҚШ раҳбари.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍2
“Исроилнинг провокацион ҳаракатларини олди олиниши керак” – Туркия ТИВ

Исроил парламентининг (Кнессет) Ғарбий Соҳилни аннексия қилиш ҳаракати халқаро ҳуқуққа зид ва ҳеч қандай юридик кучга эга эмас.

Бу ҳақда Туркия ТИВ баёнотида маълум қилинган.

Анқара бу ҳаракатни, айниқса Ғазода тинчлик ўрнатиш ҳаракатлари давом этаётган бир пайтда провокация сифатида баҳолади.

“Ғарбий Соҳил Фаластин ҳудуди. Исроилнинг бу ерда ноқонуний фактлар яратишга уринишларининг олди олиниши керак”, - дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Кнессет Исроил қонунларини Ғарбий Соҳилгача кенгайтирувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллаган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Ўзбекистонда бир қатор давлатлар фуқаролари учун визасиз режим 30 кунгача узайтирилди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 21 октябрь куни мамлакатга кириш бўйича янги қарор қабул қилди. Унга кўра, айрим давлатлар учун визасиз тартиб жорий этилади ҳамда Хитой фуқаролари учун визасиз бўлиш муддати узайтирилади.

Эндиликда Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Уммон, Саудия Арабистони ва Иордания фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз киришлари мумкин бўлади. Шунингдек, Хитой фуқаролари учун визасиз бўлиш муддати ҳам 30 кунгача узайтирилди. Гонконг аҳолиси учун эса аввалгидек 7 кунлик визасиз тартиб сақланиб қолади.

Бундан ташқари, 15 та давлат фуқаролари учун визалар соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш тизими жорий этилади. 


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Мактаб — миллат келажаги қуриладиган муқаддас маскан

Ҳар қандай жамиятнинг келажаги ёш авлоднинг тарбияси ва таълимига боғлиқ. Илм – миллатни тараққиётга етакловчи қудрат бўлиб, бу қудрат фақат китоблар орқали эмас, балки устоз қалби, раҳбар меҳри ва мактаб муҳитида ҳам шаклланади. Инсон ҳаётида шундай маскан борки, у нафақат билим беради, балки дунёқарашни кенгайтиради, руҳни поклайди. Бу — мактаб. Мактаб миллат келажаги қуриладиган муқаддас маскан бўлиб, у ерда инсон қалбида ватанга муҳаббат, ҳаётга меҳр ва ўз кучига ишонч шаклланади.

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 6-умумтаълим мактаби ана шундай таълим даргоҳларидан бири ҳисобланади. Бу ерда болаларга фақат дарс ўтилмайди, балки инсонийлик, меҳр, ватанпарварлик каби юксак фазилатлар ҳам сингдирилади. Мактаб директори Матлуба Жабборова таълим соҳасидаги кўп йиллик тажрибаси, инсонпарварлиги ва масъулиятли раҳбар сифатида бутун жамоага намуна бўлиб келмоқда. У раҳбарликни мартаба эмас, масъулият деб билади. Шу сабабли жамоаси уни раҳбар сифатида эмас, она сифатида қабул қилади. У ҳар бир ўқувчи ва ўқитувчига бирдек меҳр ва эътибор билан муносабатда бўлади. Мактабда шундай муҳит яратилганки, бу ерда ҳар бир бола ўзини қадрланган ва ҳимояланган инсон сифатида ҳис қилади.

Маънавий-маърифий ишлар ҳам юқори даражада ташкил этилган бўлиб, бу йўналишда Гулшаной Маманованинг фаолияти алоҳида эътирофга лойиқ. У жамоанинг маънавий етакчиси сифатида ўқувчилар қалбида ватанга садоқат ва инсонпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаб келмоқда.

Шунингдек, бошланғич синф устозлари – Атахонова Иқболой, Режавалиева Мияссархон, Воҳобжонова Дилхумор, Шоҳонова Моҳигул ва Олимова Ҳалимахонлар болаларнинг илк билим олиш босқичида фидокорона меҳнат қилишмоқда. Улар ҳар бир болага индивидуал ёндашиб, уни рақам ёки статистика сифатида эмас, балки жамиятга керакли шахс сифатида кўрадилар.

Устозлик – жамиятдаги энг улуғ ва энг масъулиятли касбдир. 6-умумтаълим мактаби жамоаси, Матлуба Жабборова раҳбарлигидаги фидойи устозлар ана шу улуғ касбнинг ҳақиқий тимсоли бўлиб, ёш авлодни билимли, меҳрибон ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш йўлида самарали меҳнат қилмоқдалар.

Тўлқиной Анорбоева,
Андижон вилояти Марҳамат тумани 6-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон – Европа Иттифоқи: янги битим иқтисодий ҳамкорликнинг архитектурасини белгилайди

Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқди.

Ҳужжат нафақат сиёсий мулоқотни институционал даражага кўтармоқда, балки иқтисодий прагматизм ва амалий манфаатлар асосида ҳамкорликнинг ҳуқуқий пойдеворини яратмоқда.

Ўзбекистон учун мазкур Битим Европа бозорларига экспорт имкониятларини кенгайтириш, халқаро стандартларга мос ишлаб чиқариш тизимларини жорий этиш ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини тезлаштириш имконини беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
"K-Savdo тизимидаги техник муаммолар бартараф этилгунча тадбиркорларга жарима қўлланилмасин" — бизнес омбусман

Бизнес омбудсман K-Savdo ахборот тизимидаги техник муаммолар туфайли тадбиркорларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилаётган ҳолатлар бўйича мурожаат билан чиқди.

Маълумотларга кўра, ҳозирда кўчма савдо объектларини ижарага бериш муддатини узайтириш бланкларини расмийлаштириш жараёнида техник носозликлар кузатилмоқда. Шу сабабли айрим тадбиркорлар ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштира олмаётгани натижасида жаримага тортилаётгани аниқланган.

Бизнес омбудсман давлат идораларига мурожаат қилиб, мазкур техник омиллар тўлиқ бартараф этилгунига қадар тадбиркорларни маъмурий жавобгарликка тортмасликка чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ИИО ходимига 50 минг доллар пора таклиф қилган шахс жиноий жавобгарликка тортилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Олмалиқ давлат техника институтига янги раҳбар тайинланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 17 октябрдаги 344-к-сонли буйруғига асосан Халикулов Ўткир Мирзакамолович 2025 йил 21 октябрдан бошлаб Олмалиқ давлат техника институти проректори ҳамда ректор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ўткир Халикулов — техника фанлари доктори, доцент.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСИС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали директори ўринбосари — ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Белгияга борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Белгия пойтахти Брюссел шаҳрига борди.

Белгиянинг халқаро аэропортида давлат раҳбарини Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф доирасида 24 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши раиси Антониу Кошта ва Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен билан музокаралар ўтказиши, шунингдек, Белгия қироли Филипп билан учрашиши режалаштирилган.

Учрашувлар якунлангач, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтади.

Шунингдек, ташриф доирасида давлат раҳбари Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмаларининг вакиллари билан давра суҳбатида ҳам иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ноўрин жарималар бўйича шикоятлар учун ҳар бир вилоятда Call-марказлар иш бошлади

Эндиликда фуқаролар ноўрин ёки асоссиз қўлланган жарималар юзасидан шикоятларини махсус ташкил этилган Call-марказлар орқали билдиришлари мумкин.

Ички ишлар тизимида жорий қилинган янги тартибга кўра, ҳар бир вилоят ва Тошкент шаҳрида фуқаролар мурожаатларини қабул қиладиган алоҳида телефон рақамлари фаолият бошлади:

Тошкент шаҳри: 95-954-30-39
Тошкент вилояти: 55-902-37-79
Самарқанд вилояти: 55-707-81-13
Сирдарё вилояти: 55-651-65-21
Жиззах вилояти: 55-151-69-35
Бухоро вилояти: 55-305-29-26
Навоий вилояти: 95-603-71-42
Фарғона вилояти: 73-241-57-15
Андижон вилояти: 74-224-40-05
Наманган вилояти: 69-210-40-48
Сурхондарё вилояти: 76-228-55-60
Қашқадарё вилояти: 75-221-23-26
Хоразм вилояти: 62-224-56-12
Қорақалпоғистон Республикаси: 61-225-80-11

Фуқаролар ушбу рақамлар орқали жарималарни қайта кўриб чиқиш ёки уларнинг қонунийлиги бўйича мурожаат қилишлари мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1
Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ноқонуний дори воситалари савдоси фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар фош этилди.

Жиззах шаҳрида ўтказилган тадбирда 1993 йилда туғилган икки нафар фуқаро тегишли ҳужжатларсиз 400 дона “Misoprostol” таблеткалари, 139 дона капсула, 2 дона бальзам ва қадоқлаш учун мўлжалланган 26 дона қутини 5 000 АҚШ долларига сотиш вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Тезкор тадбир давомида аёллар фитнесс-клуби ҳудудида қўлга олинган шахслар томонидан ташкил этилган яширин цех аниқланди. Ушбу цехда дори воситалари қўлбола усулда қадоқланиб, сотувга тайёрлангани маълум бўлди.

Натижада, 1 дона қадоқлаш ускунаси, 141 дона тайёр капсула, 1 040 дона сохта галограмма, 237 дона сохта штрих-код, 1 014 дона бўш капсула, шунингдек турли қути ва пакетлар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди.

Шунингдек, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда 1998 йилда туғилган, фармацевтика маҳсулотлари чакана савдоси билан шуғулланувчи МЧЖ менежери Қирғиз Республикасидан айланма йўллар орқали ноқонуний олиб кирилган, таркибида психотроп моддалар мавжуд бўлган жами 9 800 дона дори воситасини шартли харидорга 25 миллион сўмга сотиш вақтида ушланган.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларни тегишли сифат сертификатига эга бўлмаган дори воситалари савдосидан четда бўлишга чақириб, бундай хатти-ҳаракатлар жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эслатиб ўтади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухорода ЙПХ ходимига пора таклиф қилган фуқаро қўлга олинди

Бухоро вилоятида йўл-патруль хизмати ходимига пора таклиф қилган шахс ушланди.

Тезкор маълумотларга кўра, фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилмаслик мақсадида ЙПХ инспекторига пул миқдорида пора таклиф қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор ҳаракатлар натижасида у ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатма: Пора олиш ҳам, пора бериш ҳам жиноят ҳисобланади ва жавобгарликни келтириб чиқаради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1
Ўзбекистонда туғилишлар камаймоқда, аммо демографик барқарорлик сақланиб турибди

Ўзбекистонда 2025 йилнинг учинчи чорагида ҳам туғилишлар сонида пасайиш кузатилди. Статистика маълумотларига кўра, мазкур давр мобайнида туғилишлар сони 5,5 фоизга, яъни қарийб 15 минг нафарга камайган. Бу кўрсаткич иккинчи чоракда 3,1 фоиз (6,7 мингта) бўлган эди.

Энг эътиборли жиҳати шундаки, туғилишлар сони камайган ҳудудлар сони ҳам ортган. Агар иккинчи чоракда 130 та туманда пасайиш кузатилган бўлса, учинчи чоракда бу рақам 170 тага етган. Фақат 36 та туманда туғилишлар ўсиши қайд этилган бўлиб, уларда умумий ўсиш 1 300 та атрофида бўлган.

Иқтисодчи Миркомил Холбоев бу жараённи табиий демографик цикл билан изоҳлайди:

“Туғилишларнинг камайиши кузатила бошлагандан буён бунга мустақилликнинг илк йилларидан аср бошигача бўлган даврдаги демографик ‘яма’ни асосий сабаб сифатида кўрсатиб келаман. Яъни ўша йилларда туғилганлар бугун фарзанд кўриш ёшига етган ва уларнинг сони олдинги авлоддан кам”,

— дейди иқтисодчи.

Холбоев таъкидлашича, 2024 йилда туғилишлар сони пасайганига қарамай, мамлакатда ҳар бир аёлга ўртача 3,38 та фарзанд тўғри келмоқда. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан фақат 0,09 бандга камайган бўлиб, ҳозирча демографик инқироз хавфини англатмайди.

“Ҳозирги пасайиш қанча давом этишини аниқ башорат қилиш мушкул. Бироқ ҳар бир аёлга ўртача 3,38 та фарзанд тўғри келаётган мамлакатни демографик кризисда деб бўлмайди — шуниси аниқ”,

— деб хулоса қилган Миркомил Холбоев.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Йўл белгиларига ўзгариш киритилди: айрим ҳолатларда тўхташга рухсат этилади

Ўзбекистонда “Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгилари таъсир доирасида айрим ҳолатларда транспорт воситасини тўхтатишга рухсат этилди.

Янги тартибга кўра, йўл ҳаракати хавфсизлигига, бошқа иштирокчиларга ва йўл инфратузилмасига халал бермаган ҳолларда ҳайдовчилар ушбу белгилар таъсир зонасида қисқа муддатли тўхташни амалга оширишлари мумкин бўлади.

Мазкур ўзгариш ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, тирбандликларни камайтириш ва ҳайдовчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида жорий этилган.

Таъкидланишича, мазкур рухсат фақат белгиланган қоидалар доирасида амал қилади. Ҳайдовчи йўлда хавфсизликни бузса ёки ҳаракат оқимига тўсқинлик қилса, маъмурий жавобгарлик юзага келади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎1😢1
Самарқанддаги олийгоҳлар фаолияти одатий тарзда давом эттирилади

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси ўтказилиши муносабати билан Самарқанддаги олий таълим муассасаларида дарслар вақтинчалик онлайн тартибга ўтказилиши ва талабалар уйларига жавоб берилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мутасаддилари мазкур маълумотларни рад этди. Улар таъкидлашича, бу борада ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган ва олийгоҳлардаги ўқув жараёнлари аввалги тартибда, одатий жадвал асосида давом эттирилади.

Шунингдек, ҳозирча Самарқанддаги олий таълим муассасаларини вақтинчалик онлайн таълимга ўтказиш ёки талабаларни таътилга чиқариш режаси мавжуд эмас.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Ўзбекистонда болалар ва катталар учун қўшимча таълимнинг янги тартиби белгиланди

Ўзбекистон Республикасининг “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни (ЎРҚ–1091-сон, 2025 йил 23 октябрь) қабул қилинди.

Унга мувофиқ, мамлакатда қўшимча таълим тизими янгича тартибда йўлга қўйилади ҳамда икки асосий йўналишни ўз ичига олади:

болалар учун қўшимча таълим;
катта ёшдагилар учун қўшимча таълим.

Болалар учун қўшимча таълим узлуксиз таълим тизимининг таркибий қисми сифатида амалга оширилади. Унинг мақсади — болаларнинг қобилияти ва истеъдодини ривожлантириш, уларнинг маънавий ва ижодий эҳтиёжларини қондиришдан иборат.

Мазкур таълим турини давлат ташкилотлари, нодавлат нотижорат ва тижорат субъектлари маданий-эстетик, илмий, техникавий, спорт ҳамда бошқа йўналишларда ташкил этиши мумкин бўлади.

Катта ёшдагилар учун қўшимча таълим эса уларнинг янги билим ва кўникмаларга бўлган эҳтиёжини қондириш, касбий салоҳиятини ошириш ҳамда узлуксиз таълим имкониятларини кенгайтиришни кўзда тутади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1🔥1