EFFECT.UZ | Расмий канал
18.4K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий вилояти ва Россия ҳудудлари ўртасида ҳамкорликнинг янги босқичи бошланди

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов бошчилигидаги делегациянинг Россия Федерациясига хизмат сафари фаол учрашув ва музокараларга бой бўлмоқда.

Сафар доирасида Москва шаҳрида вилоят делегацияси савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ҳамда маданий-гуманитар соҳаларда, шунингдек халқаро ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қаратилган қатор келишувларга эришмоқда.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Россия Федерацияси Архангельск вилояти губернатори Александр Цибульский билан учрашиб, икки ҳудуд ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган йўл харитасини имзолади. Учрашувда қурилиш соҳасидаги ҳамкорлик, Архангельск вилоятига Навоийдан сайқалланган мармар ва гранит маҳсулотларини экспорт қилиш, шунингдек кимёвий маҳсулотлар, хусусан водород пероксиди етказиб бериш ва кооперация масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шунингдек, ҳоким бошчилигидаги делегация Москва шаҳрида бўлиб ўтаётган Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси II ҳудудлараро иқтисодий кенгашининг ялпи мажлисида ҳам иштирок этмоқда. Тадбир доирасида Нормат Турсунов Чувашия Республикаси Раиси Олег Николаев билан учрашиб, савдо-иқтисодий, саноат, ижтимоий-гуманитар ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорлик бўйича йўл харитасини имзолади.

Ялпи мажлисда икки давлат Бош вазирлари ўринбосарлари иштирокида имзоланган ҳужжатларнинг тантанали алмашинуви бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, Навоий вилояти ҳокими Омск вилояти губернатори Виталий Хоценко билан ҳам учрашиб, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш бўйича мақсадли йўл харитасини имзолади. Учрашувда Омск делегациясининг Навоий вилоятига ташрифи, инвестицион ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Навоийдан Омскка қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, жумладан мева ва сабзавотларни экспорт қилиш масалалари муҳокама этилди.

Бу музокаралар икки давлат ҳудудлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, ишончли иқтисодий ва маданий кўприклар яратишга хизмат қилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафталик дайжест: Қурилиш соҳасида назорат ишлари кучайтирилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ўтган ҳафта давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ахборот берди:

Тошкент шаҳрида кўп қаватли уйнинг том қисмига мулкдор томонидан ноқонуний бассейн қурилганлиги аниқланди.

Наманган вилоятида қурилиш объектида ишлатилган сифатсиз темир-бетон плиталар инспекция ходимлари томонидан буздирилди.

Республика бўйлаб бошқарув сервис компанияларининг фаолиятини ўрганиш мақсадида тунги рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Навоий вилоятида кўп қаватли уйнинг юк кўтарувчи устунларини бузиб ташлаган мулкдор аниқланиб, қонун доирасида чоралар кўрилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥3🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Экология йўналишида Ўзбекистон–Беларусь ҳамкорлиги кенгаймоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5👍1
Сардорбек Умурзаков – Президент Администрациясида Ташқи алоқалар департаменти бошлиғи бўлди. Алишер Пайгамов бу лавозимдан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Сардорбек Улуғбекович Умурзаков Президент Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси бош инспектори лавозимидан озод этилди;

Алишербек Азизович Пайгамов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимидан озод этилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍43😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Тошкентда яшаш уйи ҳокимият ходимлари ёллаган ишчилар томонидан бузиб ташланган оила целлофан уйда яшамоқда

Тошкент шаҳри Яккасарой тумани Чўпонота кўчасида жойлашган 48-50 уй аввалроқ маҳаллий ҳокимият ходимлари ёллаган ишчилар томонидан бузиб ташланганди.

Деярли яшашга имконият қолмаган хонадонда оила вакиллари целлофан пакетдан девор қуриб, ўтин ёқиб ҳаёт кечиришмоқда. Ҳеч ишонгинг келмайдики, бу каби ачинарли ҳолат Ўзбекистон пойтахти Тошкентда содир бўляпти.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢19👎2🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Инсониятга қарши қўзғолон – педофилия…

Наманганда 7 ёшли қизалоққа зўравонлик қилган эркак аввал ҳам шундай жиноят учун жазо олган. Янгиқўрғон туманида 38 ёшли эркак 7 ёшли қизалоққа нисбатан жинсий зўравонлик содир этгани ҳақидаги хабар жамоатчиликда катта резонанс уйғотди.

Маълумотларга кўра, жиноятни содир этганликда гумонланувчи Б.С. тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қўлга олинган ва Янгиқўрғон туман судининг 2025 йил 16 октябрдаги ажрими билан унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган.

Мухбир: Ҳилола Илашова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
⚡️Акмал Эшонхоновга қарши шантаж ва провокациялар бошлангандек...

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Effect.uz раҳбари Акмал Эшонхоновга нисбатан турли мазмундаги хабарлар тарқалмоқда.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, унга қарши “шантаж” ва “абсурд” характеридаги ҳаракатлар йўлга қўйилган.

Гўёки бир аёл чиқиб, Акмал Эшонхонов автомашинаси билан унга тан жароҳати етказганини иддао қилган. Бироқ акс этган видеолавҳани таҳлил қилганда аниқ кўриниб турибдики, ўша аёлнинг ўзи Эшонхонов бошқарувида бўлган автомашинага югуриб отилган. Шу ҳолда унинг кейинчалик “мени автомашина билан уриб жароҳат етказди” деб айблаши — шантаждан бошқа нарса эмас.

Шу билан бирга, видеода яна бир йигит “уч ойлик маошимни бермади, ҳаётимга таҳдид қилди” деб Эшонхоновни айбламоқда.

Унинг сўзларига кўра, у Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурагача мурожаат қилган, аммо мурожаатлари жавобсиз қолган. Агар ҳақиқатда қонунбузарлик ҳолати мавжуд бўлганида, албатта ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иш қўзғатган бўлар эди. Демак, улар томонидан жиноят таркиби аниқланмаган.

Қисқаси, шундай хулоса қилиш мумкинки — Акмал Эшонхонов қаноти остида фаолият юритган айрим шахслар эндиликда уни шантаж ва провокациялар орқали “синдиришга” уринмоқда.

Акмал Эшонхонов қандай инсон эканини жамоатчилик яхши билади — у ҳеч қачон бировга озор етказадиган ёки адолатдан четга чиқадиган инсон эмас.

Шу боис унга қарши бўлаётган бу айбловлар ва ҳаракатлар режалаштирилган шантаж ва ёлғон провокациялар эканлиги яққол намоён бўлмоқда назаримда...

©Blogger Abdullayev
👍21🤔3🔥2😢1
Логикани тушунмадим, мажбур эмасман! – Тошкентда ўтказилган экорейдда жанжал…

👉 https://youtu.be/0hx2WroJ3bY
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трамп-Путин учрашуви бекор бўлди

АҚШ президенти Доналд Трампнинг ўзи Россия президенти Владимир Путин билан учрашувни бекор қилганини айтди.

“Биз президент Путин билан учрашувни бекор қилдик. Назаримда, биз боришимиз керак бўлган нуқтага бора олмасдик. Аммо келажакда буни албатта амалга оширамиз”, – деди АҚШ раҳбари.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎6👍2
“Исроилнинг провокацион ҳаракатларини олди олиниши керак” – Туркия ТИВ

Исроил парламентининг (Кнессет) Ғарбий Соҳилни аннексия қилиш ҳаракати халқаро ҳуқуққа зид ва ҳеч қандай юридик кучга эга эмас.

Бу ҳақда Туркия ТИВ баёнотида маълум қилинган.

Анқара бу ҳаракатни, айниқса Ғазода тинчлик ўрнатиш ҳаракатлари давом этаётган бир пайтда провокация сифатида баҳолади.

“Ғарбий Соҳил Фаластин ҳудуди. Исроилнинг бу ерда ноқонуний фактлар яратишга уринишларининг олди олиниши керак”, - дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, Кнессет Исроил қонунларини Ғарбий Соҳилгача кенгайтирувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллаган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Ўзбекистонда бир қатор давлатлар фуқаролари учун визасиз режим 30 кунгача узайтирилди

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 21 октябрь куни мамлакатга кириш бўйича янги қарор қабул қилди. Унга кўра, айрим давлатлар учун визасиз тартиб жорий этилади ҳамда Хитой фуқаролари учун визасиз бўлиш муддати узайтирилади.

Эндиликда Баҳрайн, Қатар, Қувайт, Уммон, Саудия Арабистони ва Иордания фуқаролари Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз киришлари мумкин бўлади. Шунингдек, Хитой фуқаролари учун визасиз бўлиш муддати ҳам 30 кунгача узайтирилди. Гонконг аҳолиси учун эса аввалгидек 7 кунлик визасиз тартиб сақланиб қолади.

Бундан ташқари, 15 та давлат фуқаролари учун визалар соддалаштирилган тартибда расмийлаштириш тизими жорий этилади. 


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Мактаб — миллат келажаги қуриладиган муқаддас маскан

Ҳар қандай жамиятнинг келажаги ёш авлоднинг тарбияси ва таълимига боғлиқ. Илм – миллатни тараққиётга етакловчи қудрат бўлиб, бу қудрат фақат китоблар орқали эмас, балки устоз қалби, раҳбар меҳри ва мактаб муҳитида ҳам шаклланади. Инсон ҳаётида шундай маскан борки, у нафақат билим беради, балки дунёқарашни кенгайтиради, руҳни поклайди. Бу — мактаб. Мактаб миллат келажаги қуриладиган муқаддас маскан бўлиб, у ерда инсон қалбида ватанга муҳаббат, ҳаётга меҳр ва ўз кучига ишонч шаклланади.

Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 6-умумтаълим мактаби ана шундай таълим даргоҳларидан бири ҳисобланади. Бу ерда болаларга фақат дарс ўтилмайди, балки инсонийлик, меҳр, ватанпарварлик каби юксак фазилатлар ҳам сингдирилади. Мактаб директори Матлуба Жабборова таълим соҳасидаги кўп йиллик тажрибаси, инсонпарварлиги ва масъулиятли раҳбар сифатида бутун жамоага намуна бўлиб келмоқда. У раҳбарликни мартаба эмас, масъулият деб билади. Шу сабабли жамоаси уни раҳбар сифатида эмас, она сифатида қабул қилади. У ҳар бир ўқувчи ва ўқитувчига бирдек меҳр ва эътибор билан муносабатда бўлади. Мактабда шундай муҳит яратилганки, бу ерда ҳар бир бола ўзини қадрланган ва ҳимояланган инсон сифатида ҳис қилади.

Маънавий-маърифий ишлар ҳам юқори даражада ташкил этилган бўлиб, бу йўналишда Гулшаной Маманованинг фаолияти алоҳида эътирофга лойиқ. У жамоанинг маънавий етакчиси сифатида ўқувчилар қалбида ватанга садоқат ва инсонпарварлик туйғуларини мустаҳкамлаб келмоқда.

Шунингдек, бошланғич синф устозлари – Атахонова Иқболой, Режавалиева Мияссархон, Воҳобжонова Дилхумор, Шоҳонова Моҳигул ва Олимова Ҳалимахонлар болаларнинг илк билим олиш босқичида фидокорона меҳнат қилишмоқда. Улар ҳар бир болага индивидуал ёндашиб, уни рақам ёки статистика сифатида эмас, балки жамиятга керакли шахс сифатида кўрадилар.

Устозлик – жамиятдаги энг улуғ ва энг масъулиятли касбдир. 6-умумтаълим мактаби жамоаси, Матлуба Жабборова раҳбарлигидаги фидойи устозлар ана шу улуғ касбнинг ҳақиқий тимсоли бўлиб, ёш авлодни билимли, меҳрибон ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш йўлида самарали меҳнат қилмоқдалар.

Тўлқиной Анорбоева,
Андижон вилояти Марҳамат тумани 6-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон – Европа Иттифоқи: янги битим иқтисодий ҳамкорликнинг архитектурасини белгилайди

Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги Битим Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқди.

Ҳужжат нафақат сиёсий мулоқотни институционал даражага кўтармоқда, балки иқтисодий прагматизм ва амалий манфаатлар асосида ҳамкорликнинг ҳуқуқий пойдеворини яратмоқда.

Ўзбекистон учун мазкур Битим Европа бозорларига экспорт имкониятларини кенгайтириш, халқаро стандартларга мос ишлаб чиқариш тизимларини жорий этиш ҳамда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқимини тезлаштириш имконини беради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
"K-Savdo тизимидаги техник муаммолар бартараф этилгунча тадбиркорларга жарима қўлланилмасин" — бизнес омбусман

Бизнес омбудсман K-Savdo ахборот тизимидаги техник муаммолар туфайли тадбиркорларга нисбатан маъмурий жарималар қўлланилаётган ҳолатлар бўйича мурожаат билан чиқди.

Маълумотларга кўра, ҳозирда кўчма савдо объектларини ижарага бериш муддатини узайтириш бланкларини расмийлаштириш жараёнида техник носозликлар кузатилмоқда. Шу сабабли айрим тадбиркорлар ҳужжатларни ўз вақтида расмийлаштира олмаётгани натижасида жаримага тортилаётгани аниқланган.

Бизнес омбудсман давлат идораларига мурожаат қилиб, мазкур техник омиллар тўлиқ бартараф этилгунига қадар тадбиркорларни маъмурий жавобгарликка тортмасликка чақирди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2👎1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда ИИО ходимига 50 минг доллар пора таклиф қилган шахс жиноий жавобгарликка тортилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Олмалиқ давлат техника институтига янги раҳбар тайинланди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг 2025 йил 17 октябрдаги 344-к-сонли буйруғига асосан Халикулов Ўткир Мирзакамолович 2025 йил 21 октябрдан бошлаб Олмалиқ давлат техника институти проректори ҳамда ректор вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Ўткир Халикулов — техника фанлари доктори, доцент.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСИС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали директори ўринбосари — ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Белгияга борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Белгия пойтахти Брюссел шаҳрига борди.

Белгиянинг халқаро аэропортида давлат раҳбарини Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Эдуардс Стипрайс ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Ташриф доирасида 24 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши раиси Антониу Кошта ва Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен билан музокаралар ўтказиши, шунингдек, Белгия қироли Филипп билан учрашиши режалаштирилган.

Учрашувлар якунлангач, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битимни имзолаш маросими бўлиб ўтади.

Шунингдек, ташриф доирасида давлат раҳбари Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмаларининг вакиллари билан давра суҳбатида ҳам иштирок этади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍54