EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.2K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Ўзбекистон — давлат ва бизнес ўртасида очиқ мулоқот марказига айланмоқда

Пойтахтимизда коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги доирасида Бизнес-омбудсманлар анжумани ва IV “Бизнесда ҳалоллик” халқаро форуми старт олди.

Мазкур нуфузли тадбир — давлат идоралари, тадбиркорлар ва халқаро экспертларни бизнес ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шаффофликни таъминлаш ва давлат-бизнес муносабатларида ишончни мустаҳкамлаш масалалари бўйича бир майдонга жамлайди.

Форум доирасида иштирокчилар коррупцияга қарши самарали механизмлар, очиқ маълумотлар сиёсатини такомиллаштириш ҳамда хусусий сектор фаолиятида адолат ва ҳалоллик тамойилларини кучайтиришга оид таклифларни муҳокама қилмоқда.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, тадбир нафақат миллий, балки халқаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади. Бу эса Ўзбекистоннинг очиқ ва ҳалол бизнес муҳити сари қадам ташлаётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Форум — тажриба алмашиш, янги ечимлар ишлаб чиқиш ҳамда адолатли, рақобатбардош иқтисодиёт қуриш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1😢1
Хоразмда оқланган блогер – Иззат Бойназаровнинг суддаги оқлов ҳукми эълон қилинди

Effect.uz аввалроқ терроризмни молиялаштиришга гумонланиб, қамоққа олинган хоразмлик блогер Иззат Бойназаровнинг суд жараёнлари якунига етгани тўғрисида хабар берганди.

Блогерга қўйилган оғир айбловлардан бири — терроризмни молиялаштириш судда тасдиқланмади.

Вилоят суди судьяси Маҳмуд Маҳмудов раислигидаги судлов ҳайъати уни бу айбловдан тўлиқ оқлади. Бироқ блогер ҳозирча панжара ортида. Сабаби — у бошқа жиноий иш бўйича ҳам айбланувчи статусида.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ургутда жанжал кўтарган ўқувчи қизларнинг ота-онаси жавобгарликка тортилди

Ижтимоий тармоқларда Ургут туманидаги 41-умумтаълим мактаби 9-синф ўқувчи қизлари ўртасида жанжал бўлгани акс этган видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ишчи гуруҳи ҳамда туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. 12 нафар қизнинг ота-онасига мамурий баённомалар расмийлаштирилган.

Масъуллар бундай ҳолатларнинг такрорланмаслиги учун мактабларда тушунтириш ва тарбиявий ишларни кучайтириш бўйича топшириқлар берган.

Мухбир: Камола Қурбонова

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тепадан бошланса, пастга қараб давом этади – Самарқанд ҳокими коррупцион ҳолатлар ҳақида кескин фикр билдирди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4🔥2
Humans’нинг собиқ топ-менежери Бехзод Ботиров ҳибсга олинди

PayWay тўлов ташкилоти ҳаммуассиси ва кузатув кенгаши аъзоси Беҳзод Ботиров Ўзбекистонда қимор ўйинларини ноқонуний ташкил этгани учун ҳибсга олинди.

Қайд этилишича, Humans гуруҳига тегишли UPay тўлов ташкилотининг 6,5 йилдан ортиқ вақт давомида бош директори лавозимида ишлаган ва илгари Humans топ-менежери бўлган Ботиров 4 июл куни Тошкент шаҳар Яккасарой туман суди қарори билан ҳибсга олинган. У Жиноят кодексининг 278-моддаси 2-қисми «а» ва «б» бандлари — «қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш»ни бузганликда айбланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍6👎2😢2
“Қибрайдаги ‘қонун’: терговчи айтса — ҳақиқат, адвокат айтса — қаршилик!”

Қибрайда қонун битта қаҳрамонни яхши кўради — бу терговчи.
У гапирса — қонуннинг ўзи, адвокат гапирса — “қаршилик”.

Адвокат Зебохон Камилова шунчаки фикр билдирмоқчи бўлгани учун ҳам айбдорга айланди. Терговчи эса “қурбонлик пиёласини” кўтариб, уни саҳнага чиқарди.

Бу ерда қонун гапирмайди — у фақат томошабин.
Терговчи сўзлаганда у қўл чапак чалади, адвокат сўзласа — “қаршилик” деб бақиради.

Қибрайда янги қоида пайдо бўлди:
“Терговчи ҳақ, қонун четда.”
Ёзилмаган, лекин ҳамма бўйсунган.

Эҳтимол, яқин кунларда адвокат Камилова видеомурожаати орқали шу саҳнадаги ёлғон пардасини кўтарса ажаб эмас.
Ахир, қонунга овоз керак — у сукутда қолса, адолат ҳам йўқолади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍13🔥2😢2👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Тошкентда экологик тартиб: чиқинди ташлаганлар миллионлаб жаримага тортилди”

Тошкент шаҳрида “Тозалик ва озодалик ойлиги” доирасида экологик рейдлар ўтказилмоқда. Тадбирнинг мақсади — чиқиндиларни тўғри бошқариш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва тоза пойтахтни барпо этишдир.

Рейдлар давомида ноқонуний чиқинди ташлаш ҳолатлари аниқланиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс асосида жарималар қўлланилди.

Ҳозиргача 739 та рейд ўтказилиб, 584 та экологик қонунбузарлик аниқланган. Жами 357,6 млн сўмлик жарима қўлланилиб, шундан 57,2 млн сўми ундирилган. Табиатга етказилган 132,6 млн сўм зарардан 43,6 млн сўм қопланган.


Шунча чораларга қарамай, айрим ҳудудларда чиқиндиларни ноқонуний ташлаш ҳолатлари ҳануз кузатилмоқда. Мутасаддиларнинг таъкидлашича, тозаликни таъминлаш — ҳар бир фуқаронинг бурчи.
👍7😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Cobalt билан тўқнашган Lacetti ёниб кетди

21 октябрь куни соат 00:10 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳ кўчасида Lacetti ва Cobalt тўқнашишиоқибатида ЙТҲ содир бўлган. Тўқнашувдан сўнг Lacetti машинаси деярли тўлиқ ёниб кетган.

ЙТҲ оқибатида Cobalt йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирувишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёевага мурожаат қилган болалар иши — суд муносабат билдирди

Effect.uz томонидан “Сурхондарёда болалар тарбияси бўйича суд қарори баҳсларга сабаб бўлмоқда” номи билан видеоматериал эълон қилинганди. Қизлар ижтимоий тармоқ орқали Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага мурожаат қилиб, онаси билан яшашни хоҳламаслигини билдирганди.

Ҳолат жамоатчилик орасида катта муҳокамаларга сабаб бўлгач, Сурхондарё вилоят суди расмий муносабат билдирди.

Суд маълумотида таъкидланишича, кичик ёшдаги болалар томонидан келтирилган важлар Сурхондарё вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати тафтиш инстанцияси томонидан батафсил ўрганилади ва уларга ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

Маълум бўлишича, мурожаатчининг отаси — О.Муратов томонидан вилоят судининг кассация инстанцияси ажримига нисбатан тафтиш тартибида шикоят берилган. Ҳозирда ушбу шикоят тегишли тартибда суд томонидан кўриб чиқилмоқда.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍37🔥26
Жиззах ва Самарқандда ноқонуний дори савдосига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди.

Жиззахда аёллар фитнес-клубида яширин дори қадоқлаш цехи фош этилган бўлса, Самарқандда таркибида психотроп моддалар бўлган минглаб дори воситаларини сотишга уринган шахс ушланди.Ҳозирда ҳар икки ҳолат бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

📢 Эслатма: Сифатсиз ва рухсатсиз дори воситаларини сотиш — жиноят ҳисобланади ва инсон соғлиғи учун катта хавф туғдиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Олтин нархи кескин пасайди 💰

Нью-Йорк товар биржаси (COMEX) маълумотларига кўра, 21 октябр куни олтин нархи 6 фоиздан ортиққа тушиб, бир унцияси 4100 доллардан паст даражага етди. Бу 2013 йилдан бери кузатилмаган энг катта бир кунлик пасайиш ҳисобланади.

Ўзбекистон бозорида ҳам олтин қуймалари арзонлашди:
5 г — 8,33 млн сўм
10 г — 16,65 млн сўм
20 г — 33,30 млн сўм
50 г — 83,26 млн сўм
100 г — 166,52 млн сўм

Мутахассислар бу ҳолатни халқаро бозордаги ноаниқлик ва инвестицион талабнинг пасайиши билан изоҳламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍5🔥1
Ўзбекистон ва Беларусь: экологик ҳамкорликда янги босқич!

2025 йил 21 октябрь куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази ҳамда Беларусь Республикаси Табиат ресурслари вазирлиги ҳузуридаги Республика маркази ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Ҳужжат экологик экспертиза, кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш соҳаларида тажриба алмашишни назарда тутади.

Ушбу ҳамкорлик экологик хавфсизликни таъминлаш ва мутахассислар салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍2