EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16.1K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандлик машҳур тадбиркор қамалди — Effect.uz воқеа жойида

13 октябрь куни Каттақўрғон шаҳар суди машҳур самарқандлик тадбиркор Толибхон Абдижалиловни 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Шу билан бирга, у билан 30 ёшли А.Абдумаликов ва 27 ёшли Ш.Қўзибоев ҳам қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Судланувчилар ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки улардан фойдаланиш) бўйича айбдор деб топилган.

Суд ҳукми ўқилгач, ижтимоий тармоқларда кўплаб эътирозли видеолар ва фикрлар тарқалди. Effect.uz воқеани ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятига йўл олди.

Маълум бўлишича, Абдижалилов Оқдарё туманидаги М-37 йўли бўйида катта бозор қурган, шунингдек, 30 гектарга яқин ёнғоқ ва шафтоли боғига эгалик қилади. Халқ орасида бу жой “Мағз, ёнғоқ бозор” номи билан танилган бўлиб, ҳар куни кечки 18:00 дан кейин фаолият юритади.

Бозорда 500 дан ортиқ тадбиркорлар ўз маҳсулотларини сотиб, даромад кўришмоқда. Effect.uz журналистлари ҳозирда суриштирув ишларини олиб боришмоқда ва тез орада тафсилотларни эълон қилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢17👍2🤔2👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бурса сув танқислигида!

Туркиянинг Бурса шаҳрини ичимлик суви билан таъминлаб турган Нилюфер ва Доганджи сув омборларида сув сатҳи 0% гача тушиб кетди.

Мутахассислар бу ҳолатни жиддий экологик хавф деб баҳоламоқда ва аҳолини сувни тежаб фойдаланишга чақирмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёеванинг сиз ҳеч қаерда кўрмаган видеолари. Миссия #8

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍60🔥10👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғоялар зўр, фақат ҳаракат керак – O‘zLiDeP ҳунармандлар фаолиятини ривожлантириш бўйича янги таклифларни илгари сурмоқда

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда иситиш мавсуми қачондан бошланиши айтилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги республикада амалдаги меъёрларга мувофиқ, иситиш мавсуми ташқи ҳаво ҳарорати 5 кун мобайнида ўртача суткалик ҳисобда +8°Cдан паст бўлганда бошланишини маълум қилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандга кириш вақтинчалик чекланади

Шу йилнинг 30 октябридан 14 ноябригача Самарқандга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади. Транзит автоуловлар учун айланма йўналишлар ташкил этилади.

Бу чекловлар ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқандда ўтказилиши муносабати билан жорий этилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Оҳангаронда қамоқдан қочган маҳкум 3-синф қизни зўрлади. У аввалроқ худди шундай қилмиши учун 16 йилга қамалганди

Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси Матбуот котиби Бобур Тўлагановнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 16 октябрь куни Оҳангарон туманида вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Маълумотга кўра, 1994 йилда туғилган М.Т. исмли шахс аввал ҳам шунга ўхшаш қилмиш учун 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган бўлган. У қамоқдан қочган ҳолда яна шунга ўхшаш жиноят содир этганликда гумонланмоқда.

Мазкур шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан шу куннинг ўзида процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан “қамоқ“ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤷‍♂1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бу муттаҳамлик — Азиз Абдуҳакимов чиқиндилар тизимидаги “сунъий тўловлар” ҳақида гапирди

Экология вазири Азиз Абдуҳакимов чиқиндиларни тўплаш тизимидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди.

Унинг таъкидлашича, эндиликда чиқиндиларни йиғиш хизмати амалга оширилмаган тақдирда, аҳолидан бежиз тўлов ундириш ҳолатлари тўхтатилган.

“Энди маҳаллага чиқинди йиғадиган машина кирмаса, аҳолидан пул йиғилмайди. Илгари айрим операторлар томонидан сунъий равишда пул йиғиб олинадиган ҳолатлар кузатилар эди. Машина 2–3 ҳафта келмаса ҳам, аҳоладан пул олиш ҳолатлари бўлган. Бу муаммолар деярли бартараф этилди”, — деди вазир.


Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, тизимдаги назорат кучайтирилиб, ҳар бир маҳаллада чиқинди ташиш хизматининг графиги ва масъуллари аниқ белгилаб чиқилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7🤔2😢2🤷‍♂1👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Қамоқ, кўз ёш ва оқлов: Навоийда 1,5 йиллик азобнинг драматик тарихи… Навоийда фаолият юритган самарқандлик тадбиркор Шаҳло Худаева тилла дўконлари билан ном қозонганди. Бироқ у “Табассум” номли дўконни сотиб олгач, ўзи билмаган ҳолда жиноят ишига шерик…
ОҚЛАНСИН: Effect.uz томонидан ёритилган самарқандлик Шаҳло Худаевага судда оқлов қўлланилди

Навоийда фаолият юритган самарқандлик тадбиркор Шаҳло Худаева тилла дўконлари билан ном қозонганди

Бироқ у “Табассум” номли дўконни сотиб олгач, ўзи билмаган ҳолда жиноят ишига шерик сифатида жалб ва фирибгарликда айбланиб, Кармана судининг ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум этилганди.

Навоий вилоят суди фирибгарликда айбланиб, қамоққа ташланган Худаевани айбсиз деб топиб, унинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмагани сабабли ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан ишни тугатиб, оқлади. Унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси бекор қилиниб, шу куннинг ўзида Шаҳло Худаева суд залидан озод қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍15🔥2😢2🤔1
21-октябр – Ўзбек тили байрами!

Бугун биз учун ғурурли ва унутилмас сана — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун.

1989 йил 21 октябрда қабул қилинган “Давлат тили тўғрисида”ги қонун халқимизнинг ўзлигини, миллий қадриятларини, тарихини асраш йўлидаги муҳим қадам бўлган.

Ўз тилимизни севайлик, қадрлайлик ва ҳар бир сўзимизда унинг гўзаллигини ҳис этайлик!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
IT-парк лойиҳасининг иккинчи босқичига старт берилди

Президент Шавкат Мирзиёев 21-октабр куни пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган IT-паркка ташриф буюриб, лойиҳанинг иккинчи босқичига тамал тоши қўйиш маросимида иштирок этди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍50
🧠 Ҳокимлик ва вазирликларда сунъий интеллект бўлимлари ташкил этилади

Эндиликда ҳар бир вазирлик ва тармоқ раҳбарларининг рақамлаштиришга масъул ўринбосарлари соҳада сунъий интеллектни ривожлантириш учун ҳам жавобгар бўлади.

Шунингдек, шаҳар ва туманларда ҳам ҳокимларнинг рақамлаштириш ва сунъий интеллект бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилади.

Барча вазирлик ва ҳокимликлар ўз тузилмасида сунъий интеллект бўлими ташкил қилиши шарт. Бу бўлинмаларнинг асосий вазифаси — иш самарадорлигини ошириш, хизмат сифатини яхшилаш, ортиқча харажат ва бюрократияни қисқартириш, ҳамда “яширин иқтисодиёт”га қарши сунъий интеллект ечимларини жорий этишдан иборат бўлади.

Шу билан бирга, 100 нафар юқори малакали, хорижий тилни биладиган ва технологик билими кучли мутахассис АҚШ, Европа, Сингапур ва Япония каби давлатларда олти ойлик ўқув курсларига юборилади.

Келгуси йилдан эса вазирлик ва ҳудудларда сунъий интеллектни жорий этиш даражасига кўра рейтинг тизими ишга туширилади. Бу тизим орқали қайси идорада рақамлаштириш самарали амалга оширилаётгани баҳоланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍49👎1🤔1
Ўзбекистон — давлат ва бизнес ўртасида очиқ мулоқот марказига айланмоқда

Пойтахтимизда коррупцияга қарши курашиш ҳафталиги доирасида Бизнес-омбудсманлар анжумани ва IV “Бизнесда ҳалоллик” халқаро форуми старт олди.

Мазкур нуфузли тадбир — давлат идоралари, тадбиркорлар ва халқаро экспертларни бизнес ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шаффофликни таъминлаш ва давлат-бизнес муносабатларида ишончни мустаҳкамлаш масалалари бўйича бир майдонга жамлайди.

Форум доирасида иштирокчилар коррупцияга қарши самарали механизмлар, очиқ маълумотлар сиёсатини такомиллаштириш ҳамда хусусий сектор фаолиятида адолат ва ҳалоллик тамойилларини кучайтиришга оид таклифларни муҳокама қилмоқда.

Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, тадбир нафақат миллий, балки халқаро ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади. Бу эса Ўзбекистоннинг очиқ ва ҳалол бизнес муҳити сари қадам ташлаётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Форум — тажриба алмашиш, янги ечимлар ишлаб чиқиш ҳамда адолатли, рақобатбардош иқтисодиёт қуриш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1😢1