Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий, Сурхондарё ва Тошкентда коррупция ҳолатлари фош этилди
Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Навоий, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида қатор коррупция ҳолатлари аниқланди.
🔹 Навоий вилоятида, Қизилтепа тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи “my.gov.uz” портали орқали келиб тушган мурожаат бўйича ижобий хулоса бериш эвазига 3 000 доллар талаб қилган. У хизмат хонасида пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
🔹 Сурхондарё вилоятида эса Жарқўрғон туман Мажбурий ижро бўлими бошлиғининг ўринбосари ва давлат ижрочиси фуқаролардан хорижга чиқиш таъқиқини бекор қилиш ва фермер хўжалиги ерларини аукционга чиқармаслик эвазига 600 доллар ҳамда 10 млн сўм олган вақтида қўлга олинган. Уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
🔹 Тошкент шаҳрида адвокатлик бюроси адвокати ва адвокатлик ҳайъати аъзоси 14 минг доллар талаб қилгани фош этилди. Улар жиноят ишида айбланувчига нисбатан қамоқ эҳтиёт чорасини уй қамоғига ўзгартиришни ваъда қилган. Тезкор тадбирда улар пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари ва 28 орқали 211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

❗️ДХХ маълумотида таъкидланишича, хизмат мавқеини суиистеъмол қилиб бойлик орттириш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади. Фуқаролар коррупция домига тушиб қолмасликка, огоҳ бўлишга чақирилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤔2🤷♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Кўча отамдан қолган" — Қаршида ИИО раҳбар ўринбосари меҳмонларга қўпол муомала қилди
Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари фуқаро кийимида Қашқадарёга келган меҳмонларга қўполлик қилгани акс этган видео тарқалди.
Кадрларда у меҳмонларга нисбатан оғир сўзлар ишлатиб, ўзини “кўчанинг эгаси” сифатида тутаётгани кўринади.
Маълумотларга кўра, мазкур ҳолат бўйича текширув ишлари бошланган.

🤔10👎5😢3🔥2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 ноябрдан бошлаб транспорт воситасига метан/пропан ускуналари ўрнатилганда, техник паспортни (техпаспорт) алмаштириш талаб этилмайди
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Менинг мактабим” лойиҳаси старт олди
2025 йил 22 октябрдан “Менинг мактабим” лойиҳасининг 1-босқичи бошланади. Бу босқичда 1-, 2- ва 4-тоифага киритилган 112 та тумандаги 4 987 та мактаб иштирок этади.
Босқичлар жадвали:
🟣 22–31 октябрь — лойиҳаларни шакллантириш;
🟣 1–10 ноябрь — лойиҳаларни саралаш;
🟣 11–20 ноябрь — овоз бериш.
Лойиҳа доирасида 5–11-синф ўқувчилари ўз мактабларига доир ғоя ва таклифларни илгари суриши ҳамда улар учун овоз бериши мумкин.
Маълумот учун:
3- ва 5-тоифага киритилган туманлар (шаҳарлар) лойиҳанинг 2-босқичида — 2025 йил декабрь ва 2026 йил январ ойларида иштирок этади.
📄 1-босқичда иштирок этаётган 112 та туман рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин:
➡️ Рўйхат

Самарқандда тирбандликка қарши янги чора — автошоҳбекат ишга тушди!
Самарқанд шаҳрида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ва тирбандликларни камайтириш мақсадида янги автошоҳбекат ташкил этилди.
🚦 Янги шоҳбекат “Дагбитская” чарраҳасида жойлашган бўлиб, бу ҳудуддаги асосий ҳаракат оқимини тартибга солиш ва ҳайдовчилар учун қулайлик яратишга хизмат қилади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур бекатнинг ташкил этилиши орқали мазкур йўналишдаги тирбандликлар сезиларли даражада қисқариши, йўл ҳаракати хавфсизлиги эса янада яхшиланиши кутилмоқда.
🟢 Янги бекат ҳақида сизнинг фикрингиз қандай? Бу чора ҳақиқатан ҳам тирбандликни камайтирадими? Изоҳда ёзиб қолдиринг...

🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намангандаги кафеда нарколаборатория фош этилди
Янгиқўрғон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида “Версал” номи остидаги кафеда ноқонуний фаолият излари аниқланган.
Текширувлар жараёнида айрим шахслар томонидан ғайриқонуний моддалар тайёрлаш ва сақлаш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан дастлабки маълумотлар йиғилган. Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса юзасидантегишли экспертизалар тайинланган ва қонун доирасида чора кўрилиши белгиланган.

🔥2
Сурхондарёда қурилиш, уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи ва архитектор ушланди
Сурхондарё вилоятида қурилиш лойиҳалари билан шуғулланувчи хусусий МЧЖ архитектори фуқаронинг ишончига кириб, пора талаб қилган пайтда қўлга олинди.
Маълумотларга кўра, архитектор Музработ туманида яшовчи фуқарога тегишли қурилиши тугалланмаган бинога оид лойиҳа ҳужжатларини тегишли ташкилотлардан “осон ўтказиб бериш” эвазига 17 миллион сўм талаб қилган.
🕵️♂️ ДХХ ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, у сўралган пулни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Тадбир давомида аниқланишича, архитектор олинган маблағнинг 1 миллион сўмини Музработ туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғига беришни режалаштирган. Ушбу мансабдор шахс ҳам пулни қабул қилаётган пайтда қўлга олинган.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Вау-вау эмас: Блогернинг тез ёрдам машинлари ҳақидаги савиясиз фикрлари аҳоли вакилларининг нафратига дучор бўлмоқда
Ижтимоий тармоқларда Хуррамбек Ходжаев исмли фуқаро шаҳар кўчаларида тез тиббий ёрдам машиналарининг сирена билан ҳаракатланишидан норозилик билдирган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат айрим ҳолларда аварияга сабаб бўлиши мумкин экан.
Афсуски, деярли ҳеч ким блогер ниқобидаги шахснинг фикрларига қўшилмаяпти. Бу каби савиясиз фикрлар ҳатто тез тиббий ёрдам ходимлари ҳам эътироз билдирган.

👍13🤔1
Ўзбекистонда катта тозалаш ишлари бошландими? ДХХ, Прокуратура, ИИВ ҳамкорлигининг натижалари…
👉 https://youtu.be/KA38bbQdqaE
👉 https://youtu.be/KA38bbQdqaE
YouTube
КАТТА ТОЗАЛАШ ЯНА БОШЛАНДИМИ? – EFFECT UZ
Телеграмдаги обуна бўлинг: https://t.me/effectuz
Эслатма: EFFECT.UZ видео остига қолдирилаётган ҳар бир фикр учун жавобгар эмас. Интернет фойдаланувчиси ўз қолдирган изоҳи учун ўзи жавобгар бўлади. Илтимос, ҳурматли томошабинлар ҳақоратли сўзларни талқин…

👍6🤷♂2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандлик машҳур тадбиркор қамалди — Effect.uz воқеа жойида
13 октябрь куни Каттақўрғон шаҳар суди машҳур самарқандлик тадбиркор Толибхон Абдижалиловни 6 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди. Шу билан бирга, у билан 30 ёшли А.Абдумаликов ва 27 ёшли Ш.Қўзибоев ҳам қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Судланувчилар ЖКнинг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш ёки улардан фойдаланиш) бўйича айбдор деб топилган.
Суд ҳукми ўқилгач, ижтимоий тармоқларда кўплаб эътирозли видеолар ва фикрлар тарқалди. Effect.uz воқеани ўрганиш мақсадида Самарқанд вилоятига йўл олди.
Маълум бўлишича, Абдижалилов Оқдарё туманидаги М-37 йўли бўйида катта бозор қурган, шунингдек, 30 гектарга яқин ёнғоқ ва шафтоли боғига эгалик қилади. Халқ орасида бу жой “Мағз, ёнғоқ бозор” номи билан танилган бўлиб, ҳар куни кечки 18:00 дан кейин фаолият юритади.
Бозорда 500 дан ортиқ тадбиркорлар ўз маҳсулотларини сотиб, даромад кўришмоқда. Effect.uz журналистлари ҳозирда суриштирув ишларини олиб боришмоқда ва тез орада тафсилотларни эълон қилади.

😢17👍2🤔2👎1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бурса сув танқислигида!
Туркиянинг Бурса шаҳрини ичимлик суви билан таъминлаб турган Нилюфер ва Доганджи сув омборларида сув сатҳи 0% гача тушиб кетди.
Мутахассислар бу ҳолатни жиддий экологик хавф деб баҳоламоқда ва аҳолини сувни тежаб фойдаланишга чақирмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Туркиянинг Бурса шаҳрини ичимлик суви билан таъминлаб турган Нилюфер ва Доганджи сув омборларида сув сатҳи 0% гача тушиб кетди.
Мутахассислар бу ҳолатни жиддий экологик хавф деб баҳоламоқда ва аҳолини сувни тежаб фойдаланишга чақирмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғоялар зўр, фақат ҳаракат керак – O‘zLiDeP ҳунармандлар фаолиятини ривожлантириш бўйича янги таклифларни илгари сурмоқда
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда иситиш мавсуми қачондан бошланиши айтилди
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги республикада амалдаги меъёрларга мувофиқ, иситиш мавсуми ташқи ҳаво ҳарорати 5 кун мобайнида ўртача суткалик ҳисобда +8°Cдан паст бўлганда бошланишини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги республикада амалдаги меъёрларга мувофиқ, иситиш мавсуми ташқи ҳаво ҳарорати 5 кун мобайнида ўртача суткалик ҳисобда +8°Cдан паст бўлганда бошланишини маълум қилди.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандга кириш вақтинчалик чекланади
Шу йилнинг 30 октябридан 14 ноябригача Самарқандга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади. Транзит автоуловлар учун айланма йўналишлар ташкил этилади.
Бу чекловлар ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқандда ўтказилиши муносабати билан жорий этилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Шу йилнинг 30 октябридан 14 ноябригача Самарқандга кириш йўллари вақтинчалик ёпилади. Транзит автоуловлар учун айланма йўналишлар ташкил этилади.
Бу чекловлар ЮНEСКО Бош конференциясининг 43-сессияси Самарқандда ўтказилиши муносабати билан жорий этилмоқда.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎5
Оҳангаронда қамоқдан қочган маҳкум 3-синф қизни зўрлади. У аввалроқ худди шундай қилмиши учун 16 йилга қамалганди
Тошкент вилояти Ички ишлар Бош бошқармаси Матбуот котиби Бобур Тўлагановнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 16 октябрь куни Оҳангарон туманида вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Маълумотга кўра, 1994 йилда туғилган М.Т. исмли шахс аввал ҳам шунга ўхшаш қилмиш учун 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган бўлган. У қамоқдан қочган ҳолда яна шунга ўхшаш жиноят содир этганликда гумонланмоқда.
Мазкур шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан шу куннинг ўзида процессуал тартибда ушланган ва унга нисбатан “қамоқ“ эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔥2🤷♂1😢1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бу муттаҳамлик — Азиз Абдуҳакимов чиқиндилар тизимидаги “сунъий тўловлар” ҳақида гапирди
Экология вазири Азиз Абдуҳакимов чиқиндиларни тўплаш тизимидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди.
Унинг таъкидлашича, эндиликда чиқиндиларни йиғиш хизмати амалга оширилмаган тақдирда, аҳолидан бежиз тўлов ундириш ҳолатлари тўхтатилган.
Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, тизимдаги назорат кучайтирилиб, ҳар бир маҳаллада чиқинди ташиш хизматининг графиги ва масъуллари аниқ белгилаб чиқилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Экология вазири Азиз Абдуҳакимов чиқиндиларни тўплаш тизимидаги ўзгаришлар ҳақида гапирди.
Унинг таъкидлашича, эндиликда чиқиндиларни йиғиш хизмати амалга оширилмаган тақдирда, аҳолидан бежиз тўлов ундириш ҳолатлари тўхтатилган.
“Энди маҳаллага чиқинди йиғадиган машина кирмаса, аҳолидан пул йиғилмайди. Илгари айрим операторлар томонидан сунъий равишда пул йиғиб олинадиган ҳолатлар кузатилар эди. Машина 2–3 ҳафта келмаса ҳам, аҳоладан пул олиш ҳолатлари бўлган. Бу муаммолар деярли бартараф этилди”, — деди вазир.
Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, тизимдаги назорат кучайтирилиб, ҳар бир маҳаллада чиқинди ташиш хизматининг графиги ва масъуллари аниқ белгилаб чиқилган.
Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎7🤔2😢2🤷♂1👍1
EFFECT.UZ | Расмий канал
⚡️Қамоқ, кўз ёш ва оқлов: Навоийда 1,5 йиллик азобнинг драматик тарихи… Навоийда фаолият юритган самарқандлик тадбиркор Шаҳло Худаева тилла дўконлари билан ном қозонганди. Бироқ у “Табассум” номли дўконни сотиб олгач, ўзи билмаган ҳолда жиноят ишига шерик…
ОҚЛАНСИН: Effect.uz томонидан ёритилган самарқандлик Шаҳло Худаевага судда оқлов қўлланилди
Навоийда фаолият юритган самарқандлик тадбиркор Шаҳло Худаева тилла дўконлари билан ном қозонганди
Бироқ у “Табассум” номли дўконни сотиб олгач, ўзи билмаган ҳолда жиноят ишига шерик сифатида жалб ва фирибгарликда айбланиб, Кармана судининг ҳукми билан 5 йилга озодликдан маҳрум этилганди.
Навоий вилоят суди фирибгарликда айбланиб, қамоққа ташланган Худаевани айбсиз деб топиб, унинг ҳаракатларида жиноят таркиби бўлмагани сабабли ЖПК 83-моддасининг 2-бандига асосан ишни тугатиб, оқлади. Унга нисбатан қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси бекор қилиниб, шу куннинг ўзида Шаҳло Худаева суд залидан озод қилинди.

👍15🔥2😢2🤔1