EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Навоийда Алишер Навоий илмий-адабий меросига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

Навоий вилоятида “Алишер Навоий йили” доирасида ҳамда буюк мутафаккир шоир таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий илмий-адабий меросининг умумбашарият маънавий ва маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги V анъанавий халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур нуфузли тадбир Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди, Навоий давлат университети ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган.

Конференцияда юртимиз ва хориждан келган таниқли навоийшунос олимлар, адабиёт ва санъат намояндалари, профессор-ўқитувчилар иштирок этмоқда.

Анжуманнинг асосий мақсади — Алишер Навоийнинг бой илмий-адабий меросини чуқур ўрганиш, унинг асарларидаги инсонийлик, маърифат ва адолат ғояларини замонавий илмий ёндашувлар асосида таҳлил этиш ва халқаро миқёсда тарғиб қилишдан иборат.

Маънавият ва маърифат марказидаги очилиш маросимида Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, барча конференция қатнашчиларини қутлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1
Ўзбекистонда Мусиқа терапия ассоциацияси ташкил этилмоқда

Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда мусиқа терапия соҳасини ривожлантириш ва унинг замонавий тиббиётдаги ўрни” мавзусида илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Тадбир давомида “Ўзбекистон мусиқа терапия ассоциацияси” жамоат бирлашмаси ташкил этилаётгани маълум қилинди.

Ассоциациянинг асосий мақсади — мамлакатда мусиқа терапияси йўналишини тизимли ривожлантириш, соҳа мутахассисларини бирлаштириш ва уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлашдан иборат.

Ҳозирда ташкилотнинг устави, бошқарув тизими ва назорат-тафтиш комиссиялари тасдиқланган.

Олимлар ва соҳа вакиллари мусиқа терапиясининг инсон руҳияти ва саломатлигига ижобий таъсири ҳақида сўз юритиб, ушбу йўналишни тиббиёт амалиётига кенгроқ жорий этиш зарурлигини таъкидладилар.

Маълумотларга кўра, янги ассоциация мусиқа ва тиббиёт соҳалари интеграциясини ривожлантириш, халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда илмий-тадқиқот фаолиятини кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔3🤷‍♂1
Марғилонда Nexia ҳайдовчиси мактаб олдида 3 ўқувчини уриб юборди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 16 октябрь куни соат 12:30 атрофида Nexia-1 автомашинаси ҳайдовчиси (1998 йил туғилган) Марғилоний кўчасида жойлашган 33-сонли умумтаълим мактаби олдидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган уч нафар ўқувчини уриб юборди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида бир ўқувчи жароҳат олиб шифохонага ётқизилган, яна икки нафарига эса биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳозирда воқеа юзасидан тегишли терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👎1🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда навбатдаги педофиллик жинояти: 38 ёшли эркак 7 ёшли қизалоққа зўравонлик қилгани учун қўлга олинди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢5👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Боғчада болаларга нисбатан босим ўтказилди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢4👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥3
Навоийда Алишер Навоий меросига бағишланган халқаро анжуман бўлиб ўтмоқда

Навоий шаҳрида “Алишер Навоий йили” доирасида буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллигига бағишланган V анъанавий халқаро илмий-амалий конференция старт олди.

“Алишер Навоий илмий-адабий меросининг умумбашарият маънавий ва маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги мазкур тадбирда мамлакатимиз олимлари билан бир қаторда АҚШ, Туркия, Эрон, Озарбайжон, Покистон, Япония, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистондан ташриф буюрган етакчи навоийшунослар, тилшунослар ҳамда ёш тадқиқотчилар иштирок этмоқда.

Анжуманда Навоий асарларининг жаҳон маданиятидаги аҳамияти, унинг инсонийлик, адолат ва маърифат ҳақидаги ғояларини янги илмий ёндашувлар асосида ўрганиш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3
“Фақат чой дамлайдиган жин”: Абдураҳмон Ташанов Сенат фаолияти ҳақида...

“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Сенатнинг айрим ҳолатларда “вазиятни назоратга олиш” баёнотлари билан чекланишини кескин танқид қилди. Унинг фикрича, бундай баёнотлар фақат расмийлик учун айтилмоқда, аммо амалда фуқароларнинг ҳуқуқ ва шаъни ҳимоя қилинмаяпти.

“Хапа бўлманглар-у, Сенатнинг қайсидир воқеа муносабати билан вазиятни назоратга олиши менга марҳум Ҳожибой Тожибойнинг фақатгина чой дамлайдиган жин ҳақидаги латифасини эсимга солади”,
— деб ёзади Ташанов.

Фаолнинг маълум қилишича, у Фурқат туманидан бўлган Гулираъно Қосимова билан суҳбатлашган. Қосимова сўзларига кўра, у троллар томонидан ҳақорат ва бадном қилиш ҳужумларига дуч келмоқда, аммо расмий идоралар бу ҳолатга бефарқ.

“Ахир, ишимни Сенат назоратга олган эди-ку”,

— деган Гулираъно йиғлаб.

Ташанов бу ҳолатни тизимий муаммо деб ҳисоблайди:

“Троллар армияси аллақачон мавжуд тизим билан ҳамкор — эҳтимол, унинг яширин хоҳиш-иродасини ифода этувчи тўдадир. Бошқалар учун бу қонун ишламайди.”


Унинг фикрича, Гулираъно Қосимова мисолида мамлакатдаги кўплаб аёллар ҳимоясиз, уларни ҳимоя қилиш керак бўлган идоралар эса фақат баёнот бериш билан чекланмоқда.

“Сенинг мисолингда кўз олдимда ҳимояланмаган, мудом маломатга нишон бўлган ўзбек аёли гавдаланади. Овсар оломон, импотент ҳуқуқ ва фақат баёнот беришга қодир Сенатдан ортиқ ҳимоя кутма. Аллоҳ ҳабибинг бўлсин!”


Қиссадан ҳисса шуки, Абдураҳмон Ташановнинг бу танқиди нафақат Гулираъно Қосимова ҳолатига, балки жамиятдаги кенгроқ муаммога ишора қилади. Давлат идоралари фуқароларни фақат баёнотлар билан эмас, амалий чоралар билан ҳимоя қилиши шарт. Акс ҳолда, “назоратга олдик” деган гап фақат расмий жумла бўлиб қолаверади.

Ҳуқуқ ва шаънни ҳимоя қилиш тизимнинг юраги бўлмоғи лозим — фақат “чой дамлайдиган жин” даражасида эмас.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍17😢4🤷‍♂1🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда учта авто ўзаро тўқнашди, жабрланганлар йўқ

Тошкент шаҳри Яшнобод туманида 17 октябрь куни учта автомобильнинг қатнашиши билан ғайриоддий йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълумотларга кўра, Маҳтумқули кўчасида Chery автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Malibu-2 автомашинаси устига чиқиб кетган. Шу вақтда ҳодисада иккита Cobalt автомобили ҳам иштирок этган. Ҳодиса натижасида одамлар зарар кўрмаган.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳодисани ўрганиш ва сабабларини аниқлаш учун тергов-текширув ишларини олиб бормоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мигрантларга нисбатан камситувчи муносабатлар юз берди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢10👍2👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия армияси сафида жанг қилган ўзбекистонлик украин қўшинларига қуролсиз таслим бўлди

Бухоро вилоятидан бўлган 31 ёшли Зухриддин Йўлдошев Россия армияси таркибида Украинадаги урушда иштирок этгач, украин ҳарбий дрони олдида қуролсиз ҳолда таслим бўлгани маълум қилинди.

Унинг сўзларига кўра, Россия полицияси уни “гиёҳвандлик”да айблаб, қамоқ ёки фронтга жўнаш ўртасида танлов қилишга мажбурлаган. Шу боис у жангга боришга рози бўлган.

Йўлдошев армияда интизом ва адолат йўқлигини, кўп ҳолларда ҳарбий жиҳозларни аскарлар ўз ҳисобидан сотиб олишига тўғри келаётганини маълум қилган.

У ҳозирда Ўзбекистон ҳукуматидан ватанга қайтишда ёрдам сўрамоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥5😢4🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Афғонистондан олиб келинган қарийб 50 кг “гашиш” моддаси мусодара қилинди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб кирилган гиёҳвандлик моддасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Маълумотларга кўра, “Тошкент–Андижон” йўналишида ҳаракатланаётган «Cobalt» русумли автомашина Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманидаги “Чинор” ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилган.

Текширув жараёнида автомашинада бўлган Қирғизистон фуқаросининг ёнидан 4 кг 897 грамм “гашиш” моддаси топилган. Тергов ҳаракатлари давомида у ушбу моддани Бухоро туманидаги дала майдонидаги яширин жойдан олгани маълум бўлган. Ушбу ҳудуд кўздан кечирилганда яна 45 кг 52 грамм “гашиш” моддаси аниқланди.

Жами қарийб 50 килограмм гиёҳвандлик воситаси далил ашё сифатида расмийлаштириб олинган.

Ҳозирда фуқароларга нисбатан Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, улар “қамоқ” эҳтиёт чораси билан ушлаб турилибди.

Терговга қадар текширув натижасида, мазкур гиёҳвандлик моддалари Афғонистондан контрабанда йўли билан олиб кирилиб, Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит йўл билан олиб ўтилишини режалаштирилгани аниқланди.

Гиёҳвандлик воситаларининг зарари беқиёс. Тез бойиш умидида бундай жиноятга қўл урганлар эса қонун олдида жавоб беришлари муқаррар.

Озодликдан маҳрум бўлиш ва оилангиздан узоқда умрингизни ўтказишни истамасангиз — бундай қабиҳ ишлардан йироқ юринг.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍2🤔1
Наманганда 7 ёшли қизалоққа зўравонлик қилган эркак аввал ҳам шундай жиноят учун жазо олган

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида 38 ёшли эркак 7 ёшли қизалоққа нисбатан жинсий зўравонлик содир этгани ҳақидаги хабар жамоатчиликда катта резонанс уйғотди. Ҳолат юзасидан Олий суд матбуот хизмати расмий маълумот берди.

Маълумотларга кўра, жиноятни содир этганликда гумонланувчи Б.С. тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қўлга олинган ва Янгиқўрғон туман судининг 2025 йил 16 октябрдаги ажрими билан унга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланган.

Аниқланишича, Б.С. аввал ҳам Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “б” банди (номусга тегиш) билан айбдор деб топилиб, 2020 йил 26 февралдаги суд ҳукми билан 10 йил 2 ойга озодликдан маҳрум этилган. Суд ҳукми 2020 йил 8 май куни қонуний кучга кирган.

Жамоатчилик орасида “нега у жазони тўлиқ ўтамай озодликка чиққан?” деган саволлар пайдо бўлди.

Расмий маълумотга кўра, жорий йилнинг 19 февралида Чирчиқ шаҳар суди маҳкум Б.С.нинг илтимосномасини қаноатлантириб, жазонинг ўталмаган 5 йил 1 кунини ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирган.

Бу қарор ўша вақтда амал қилган (эски таҳрирдаги) қонун асосида қабул қилинган бўлиб, унга кўра маҳкум суд белгилаган жазо муддатининг камида ярмини ўтаб бўлгач, жазо енгилроғи билан алмаштирилиши мумкин эди.

Бироқ, 2023 йил 23 мартда қабул қилинган янги қонунга мувофиқ, бу имтиёз фақат жазонинг камида учдан икки қисмини ўтаган маҳкумларга нисбатан қўлланади. Шунингдек, ушбу ўзгаришлар олдинги суд қарорларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Амалдаги Жиноят кодексининг 74-моддаси 5-қисмига кўра, жазони енгилроғи билан алмаштириш айрим шахсларга нисбатан татбиқ этилмаслиги ҳам белгилаб қўйилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2🤔1
Оқдарё туманида ноқонуний қазиш ишлари натижасида табиатга 43 млрд сўм зарар етказилди

Самарқанд вилоятининг Оқдарё туманида жойлашган “М.М.М.Н” фермер хўжалигига тегишли экскаватор ва юк машинаси орқали Қорадарёдан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олингани аниқланди.

Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотига кўра, мазкур ҳаракат натижасида табиатга 43 миллиард 12 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган.

Ҳозирда техникалар жарима майдонига жойлаштирилган бўлиб, тегишли ҳужжатлар вилоят прокуратурасига юборилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўп қаватли уйлар атрофини тозалаш харажатлари бошқарув органларидан талаб қилинмайди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, кўп қаватли уйларга туташ ҳудудларни тозалаш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш харажатлари учун бошқарув органларидан пул талаб қилинмайди.

Батафсил маълумот вазирлик видеоролигида баён этилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤷‍♂1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пулли автотураргоҳлар — қулайликми ёки адолатсизлик?

Йўллар ва автотураргоҳлар — жамоат мулки. Улардан фойдаланиш имконияти барча фуқаролар учун тенг бўлиши керак.

Бироқ сўнгги пайтларда бепул автотураргоҳлар сони қисқариб, пуллик тизимлар кўпаймоқда. Бу эса оддий ҳайдовчилар манфаатларига зид ҳолат сифатида баҳоланмоқда.

Агар мақсад шаҳар марказидаги ҳаракатни тартибга солиш бўлса, буни бошқа йўллар билан ҳам амалга ошириш мумкин эди — масалан, қулай жамоат транспортини йўлга қўйиш ёки резидентлар учун имтиёзли автотураргоҳ тизимини жорий этиш орқали.

Аммо фақат тўлов қилиш имконига эга бўлганлар учун қулайлик яратиш — бу адолат эмас. Бу, аслида, шаҳар фойдаланувчиларини “иқтисодий саралаш” дегани.

Аҳоли фикри инобатга олинмаган ҳар бир “ташкил этилган қулайлик” эса амалда янги ноқулайликнинг бошланишига айланиши мумкин.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍7😢1
«Байрамга 20 та телевизор берасан, деган талабни рад этгандим» — Фурқат тумани ДСИ бошлиғи судда кўрсатма берди

Фарғона вилоятида ички ишлар бўлими ходимлари иши бўйича суд мажлисида янги ҳолатлар очиқланди.

Жиноят ишлари бўйича Қува туман судида бўлиб ўтган навбатдаги мажлисда “тезкор тадбир” видеолавҳаси намойиш этилди. Жабрланувчи Гулираъно Қосимова видеода уни таҳқирлаш ва калтаклаш акс этган лавҳалар қирқиб ташланганини билдирди.

Суд жараёнида Фурқат туман давлат солиқ инспекциясининг собиқ бошлиғи Қурбонали Абдураҳмонов ҳам кўрсатма берди. Унинг сўзларига кўра, туманда хизмат қилган ички ишлар бўлими бошлиғи Акмал Хўжаев унга “ИИБга қарши чиқиш қандай бўлишини кўрсатиб қўйиш” деб таҳдид қилган.

Абдураҳмоновнинг таъкидлашича, у байрам муносабати билан “20 та телевизор берасан” деган талабни рад этганидан сўнг, босим ва таҳдидлар бошланган.

Мазкур иш бўйича суд тергови ҳали давом этмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔6😢3