EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 126 миллион долларлик BRT тизими қурилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда автобуслар учун алоҳида йўлаклар — BRT (Bus Rapid Transit) тизимини жорий этиш бўйича янгиланган режаларни тақдим этди.

Лойиҳа доирасида 10 та кўча бўйлаб умумий 51 километр узунликдаги йўллар қурилиши режалаштирилган. Қурилишнинг умумий қиймати 126 миллион доллар этиб баҳоланмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, йўлнинг ҳар бир метри тахминан 2,5 минг долларга тушади.

Янги йўналишлар қаторида Алишер Навоий — Беруний йўналиши ҳам назарда тутилган.

Шунингдек, пойтахтга киришдаги тирбандликларни камайтириш мақсадида Тошкентга кириш ва чиқиш постлари кўчирилиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤔1
Сув хўжалигида янги тайинловлар амалга оширилди

Ишпулатов Зокир Эшкурбонович сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари – сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Каримов Миролимжон Каримжон ўғли сув хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди.

У бу лавозимга тайинлангунга қадар Ҳисоб палатасида бош инспектор ва шуъба мудири сифатида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланган Cobalt автомобиллари тез орада дилерлик марказларида сотувда!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 6 кг 410 грамм бўлган чақалоқ дунёга келди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига оид муаммолар орасида зўравонлик айниқса оилавий ва жинсий зўравонлик энг долзарб мавзулардан бирига айланди.

2025-йилнинг биринчи ярим йилида жинсий безовталик, оилавий зўравонлик ва шахсий ҳаётга тааллуқли малумотларни ошкор қилиш каби жиноятларда 6,000дан ошиқ ҳолат бўйича иш юритилган. Бу даврда аёлга хўрлик ва зўравонлик ҳолатлари бойича жами 48,303та ҳолат қайд этилган, бу 2024-йилнинг биринчи ярим йилидаги кўрсатгичга нисбатан 121% га кўпайган.

Барча жиноят ҳолатларининг бир қисми масалан ўлим ёки шикастланиш оиладаги зўравонлик туфайли содир этилмоқда. Масалан, расмий малумотларда жиноятлар ичида оилавий низолар сабабли қотилликлар фоизи юқори эканлиги қайд этилган.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Cobalt йўл четида кетаётган болани уриб юбoрди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Наманганда 7 ёшли қизалоққа зўравонлик қилган эркак қўлга олинди

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 38 ёшли эркак ўзининг қариндоши бўлган 7 ёшли қизалоққа жинсий зўравонлик қилгани учун қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, қизалоқ ҳозирда шифохонанинг жонлантириш бўлимида даволанмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи аввал ҳам жинсий жиноятлар учун 2014 ва 2020 йилларда судланган. Бу сафар у тўй маросими вақтида болани алдаб четга олиб чиқиб, жиноят содир этган ва кейин қочиб яшириниб юрган.

Ички ишлар органларининг маълум қилишича, икки кунлик қидирувдан сўнг у қўлга олинган ва унга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жамоатчилик ва инсон ҳуқуқлари фаоллари педофилияга қарши жазо чораларини кучайтириш зарурлигини таъкидламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8😢3🔥1
Ўзэнергоинспекция ходимлари учун янги форма ва логотип тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 октябрдаги 647-сон қарори билан Ўзэнергоинспекция ходимлари учун янги идоравий формали кийим-бош ва фарқлаш белгилари — логотип, шеврон, кокарда ҳамда нашивкаларнинг намуна ва тавсифлари тасдиқланди.

Янги форма ёзги, куз-баҳорги ва қишки мавсумлар учун мўлжалланган бўлиб, эркаклар ва аёллар учун алоҳида тикилади.

Логотип ва шевронларда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби, шунингдек инспекция номи ва рамзлари акс этган.

Қарорга кўра, 2025 йил якунига қадар барча ходимлар янги формаларга тўлиқ ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Электротехника саноатида хомашёни чуқур қайта ишлаш рағбатлантирилади

“Электротехника саноатида хомашёни чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш, соҳанинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-304-сон, 15.10.2025 й.) қабул қилинди.

Электротехника саноатида эришиладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 2026 йилда экспорт географиясини 80 та давлатга ва экспорт ҳажмини 3 миллиард долларга;

🔹 2030 йилда мис хомашёсини биржа савдоларига чиқариш ҳажмини 225 минг тоннага етказиш.

Қарорга кўра, 2026–2027 йилларда электротехника саноати корхоналари бўлган барча тоифадаги тадбиркорлик субъектларига айланма маблағ учун, шу жумладан, мис хомашёсини харид қилишга ажратиладиган тижорат банклари кредитлари бўйича “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамияти ҳисобидан, кредит миқдоридан қатъи назар, унинг 20 миллиард сўм эквивалентидан ошмаган қисми бўйича:

🔸 фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг икки бараваридан ортиқ бўлмаган миллий валютадаги кредитларнинг асосий ставкадан 4 фоиз пункт юқори қисми, лекин 10 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда;

🔸 хорижий валютадаги кредитлар фоиз ставкасининг 6 фоиздан юқори қисми, бироқ 5 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда тадбиркорлик субъектининг барқарорлик рейтингидан қатъи назар кредитнинг тўлиқ муддатига компенсация қилиб берилади;

10 миллиард сўм эквивалентигача, бироқ кредитнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган қисмига кафиллик тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
“Картошка пули” тўлови бошланди — кимларга ва қайси асосда берилади?

Кўплаб иш берувчилар ходимларига ҳар йили куз мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун моддий ёрдам, яъни “картошка пули” тақдим этади.

Бу моддий ёрдам кимларга, қандай тартибда ва қайси ҳуқуқий асосларга кўра берилади?

Ҳуқуқшунос Муҳаммадамин Каримжонов бу борадаги саволларга жавоб берди.

🔹 Қонунчиликда “картошка пули” назарда тутилмаган бўлса-чи?
Меҳнат кодексининг 13-моддасига кўра, меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ходимлар учун қўшимча ҳуқуқлар ва кафолатлар белгиланиши мумкин. Бундай ҳужжатларга жамоа келишувлари, жамоа шартномалари ва иш берувчи қабул қилган ички ҳужжатлар киради.

🔹 “Картошка пули” учун ариза ёзиш шартми?
Агар жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатларда “картошка пули” барча ходимларга назарда тутилган бўлса, ариза ёзиш талаб этилмайди — иш берувчининг буйруғи етарли ҳисобланади.

🔹 Иш берувчи тўлашдан бош тортса-чи?
Меҳнат кодексининг 34-моддасига кўра, иш берувчи меҳнат тўғрисидаги ҳужжатларда белгиланган кафолатларни бажармаса, бу меҳнат қонунчилигини бузиш ҳисобланади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан, бундай ҳолда мансабдор шахс 5–10 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида жаримага тортилади.

🔹 “Картошка пули”дан солиқ ушланадими?
Солиқ кодексининг 377-моддасига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун бериладиган моддий ёрдам даромад ҳисобланади. Бироқ, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 бараваригача бўлган қисми солиқдан озод этилади.

🔹 Интизомий жазоси бор ходимларга ҳам бериладими?
Агар жамоа шартномасида ёки иш шартномасида “картошка пули” назарда тутилган бўлса, ҳатто интизомий жазоси бор ходимлар ҳам бу моддий ёрдамни олиш ҳуқуқига эга.

Хулоса:
Қонунчилик ва меҳнат ҳужжатларига кўра, “картошка пули” белгиланган бўлса, барча ходимлар — жумладан интизомий жазога эга бўлганлар ҳам — ушбу моддий ёрдамни олиш ҳуқуқига эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤔1
Ишдаги бахтсиз ҳодисалар учун ягона ҳисобот тизими яратилади

Президент касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан учрашувда иш жойларида содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни қайд этиш бўйича ягона ҳисобот тизими яратилиши ҳақида маълум қилди.

Учрашув давомида масъул идораларга бу ҳолатлар юзасидан ҳисобот юритиш, сабабларни таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

Янги тизим иш жойларида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззахда 2,2 млрд сўмлик электр ўғрилиги фош этилди!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2🔥1
Навоийда Алишер Навоий илмий-адабий меросига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

Навоий вилоятида “Алишер Навоий йили” доирасида ҳамда буюк мутафаккир шоир таваллудининг 584 йиллиги муносабати билан “Алишер Навоий илмий-адабий меросининг умумбашарият маънавий ва маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзусидаги V анъанавий халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур нуфузли тадбир Навоий вилояти ҳокимлиги, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди, Навоий давлат университети ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган.

Конференцияда юртимиз ва хориждан келган таниқли навоийшунос олимлар, адабиёт ва санъат намояндалари, профессор-ўқитувчилар иштирок этмоқда.

Анжуманнинг асосий мақсади — Алишер Навоийнинг бой илмий-адабий меросини чуқур ўрганиш, унинг асарларидаги инсонийлик, маърифат ва адолат ғояларини замонавий илмий ёндашувлар асосида таҳлил этиш ва халқаро миқёсда тарғиб қилишдан иборат.

Маънавият ва маърифат марказидаги очилиш маросимида Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов иштирок этиб, барча конференция қатнашчиларини қутлади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1