EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Путин Ўзбекистон бош прокурорини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдашевни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади. Бу ҳақдаги фармон Россиядаги расмий ҳуқуқий ҳужжатда жойлаштирилган.

Унда таъкидланишича, Йўлдашев мазкур орденга қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, икки ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Россия билан стратегик шерикликни кучайтиришдаги катта ҳиссаси учун сазовор бўлган.

Маълумот учун, Ниғматилла Йўлдашев 2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини бошқариб келади.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг «Дўстлик» ордени 1994 йилда таъсис этилган бўлиб, у Россия фуқаролари ва хорижликларга халқлар ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлагани учун берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎6🤔5😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда болалар тарбияси бўйича суд қарори баҳсларга сабаб бўлмоқда

Сурхондарё вилояти Бандихон туманида яшовчи фуқаро “Effect.uz” таҳририятига мурожаат қилиб, фарзандлари билан боғлиқ суд қароридан норозилик билдирди.

Отанинг сўзларига кўра, у тўрт нафар фарзандини боқиш мақсадида бир неча йил аввал Россияга ишлаш учун кетган. Кейинчалик рафиқаси билан ўзаро муносабатларда низо келиб чиққан. Шу даврда у 3 нафар қизини ўзи билан олиб кетган, кичик ўғли эса онаси тарбиясида қолган.

Оилавий низо бўйича кейинчалик суд муҳокамаси ўтказилиб, болалар онасининг тарбиясига топширилган.

Отанинг таъкидлашича, аввалги суд болаларни унда қолдирган, кейинги инстанция эса тескари қарор чиқарган. Унинг фикрича, суд болаларнинг ўз истагини тўлиқ инобатга олмаган.

Маълумотларга кўра, қизлар ижтимоий тармоқлар орқали Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага мурожаат қилган ва онаси билан яшашни хоҳламаслигини билдирган.

Таҳририят ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти судидан расмий изоҳ сўрамоқда. Суд ва бошқа мутасаддиларнинг муносабати маълум бўлиши билан қўшимча ахборот тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢11🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“500 долларлик иш” ортидаги тизим муаммолари: айбдор терговчими ёки тизимми?

500 долларлик воқеа фақат айрим шахслар эмас, балки тергов ва суд амалиётидаги муаммолар ҳақида ҳам фикр уйғотмоқда.

Ҳужжатлар, аудио ва видео ёзувлар, экспертиза хулосалари — барчаси ушбу ишда турли талқинларга сабаб бўлган.
Қонунбузарлик бўлганми ёки бу ҳолат қонунни тўғри қўллашдаги муаммоларни очиб бердими — шу савол ҳозир кўплаб ҳуқуқшунослар, профессорлар ва журналистлар эътибор марказида.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥17🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтда кўп қаватли уйларнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатлар аниқланди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси томонидан пойтахт бўйлаб ОАВ ҳамкорлигида ўтказилган рейдлар давомида бир қатор қўпол қонунбузарликлар фош этилди.

Чилонзор туманидаги “2-Чарх Камолон” МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйнинг ертўла қисми ноқонуний тарзда кавланган, таянч ва тўсиқ деворлар бузиб ташланган. Натижада уйнинг муҳандислик тармоқларига жиддий зарар етган.

Уй эгасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддасига асосан 50 баравар жарима қўлланилиб, жойни аввалги ҳолатига келтириш бўйича ёзма кўрсатма берилди.

Effect.uz” таҳририяти мухбири рейд жараёнларида иштирок этиб, ҳолат бўйича батафсил маълумотларни ўрганди

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌿“Обод Юрт” экологик челленжи старт олди

Ёшлар орасида экологик маданиятни ошириш ҳамда муҳитни тозалашга қаратилган “Обод Юрт” экологик челленжи бошланди.

Лойиҳа доирасида ёшлар ва фаоллар ўз маҳаллаларидаги ҳудудларни чиқиндидан тозалаш, ҳамда “олдин” ва “кейин” ҳолатни 1 дақиқалик видеолавҳа орқали намойиш этишлари лозим.

Ташкилотчилар томонидан видеоларни ижтимоий тармоқларда #ободюрт хештеги билан жойлаш тавсия этилади.

💫 Энг фаол иштирокчилар қимматбаҳо совғалар ва бепул саёҳат йўлланмалари билан тақдирланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
“Ҳаж–2026”: Саудия Арабистони янгиланган тиббий талабларни жорий этди

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги “Ҳаж–2026” мавсуми учун янги тиббий талабларни эълон қилди. Янги тартибга кўра, ҳаж визаси фақат “Nusuk” платформасидаги расмий тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома мавжуд бўлган ҳолдагина берилади.

Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча зиёратчиларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказишни мажбурий қилиб белгилади. Шу сабабли, тиббий кўрикдан ўтмаган ва гувоҳнома олмаган фуқароларга ҳаж визаси расмийлаштирилмайди.

Шунингдек, қуйидаги касалликларга чалинган фуқаролар ҳаж сафарига чиқарилмайди:

Диализ талаб қилувчи буйрак етишмовчилиги
Юрак, ўпка ва жигарнинг оғир ёки сурункали касалликлари
Руҳий ва неврологик бузилишлар
Қарилик деменцияси
Ҳомиладорликнинг охирги уч ойи
Фаол юқумли касалликлар (сил, геморрагик иситма ва бошқалар)
Онкологик касалликлар (фаол даволаниш жараёнида бўлганлар)

Маълумотни сохталаштириш ёки талабларга риоя қилмаслик ҳолатларида жиддий чоралар кўрилиши маълум қилинди.

Республика жамоатчилик кенгаши барча зиёратчиларни ушбу талабларга қатъий амал қилишга чақирди. Янги қоидалар ҳаж иштирокчиларининг саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1
❗️Қимматли қоғозлар бозорида янги кўрсаткичлар ва трендлар

“Тошкент” Республика фонд биржаси 2025 йилнинг январь–сентябрь ойлари бўйича ҳисоботни эълон қилди.

2025 йил январь–сентябрь ойлари давомида фонд бозорида 14 трлн сўмлик (1,09 млрд доллар) савдолар амалга оширилди. Бу 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 4 баробарга кўп.

Бироқ, битимлар сони бўйича пасайиш кузатилди жами 328 375 та битим тузилди, бу эса ўтган йилга нисбатан 17,21% камайиш демакдир.

Бозордаги ўсишни UCI индекси ҳам тасдиқламоқда у 7,01% га ошиб, 701,05 пункт даражасида ёпилди.

Акциялар капиталлашуви ҳам мустаҳкам ўсиш кўрсатди: 267,93 трлн сўм (22,20 млрд доллар), бу эса 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 11% ўсишни кўрсатади.

2025 йилнинг 9 ойи якунига келиб, Биржа котировкалаш варағига 93 та эмитентнинг 135 та акция инструментлари киритилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Самарқандда МДҲ давлатлари хавфсизлик ва разведка раҳбарларининг 21-мажлиси бўлиб ўтади

Жорий йил 17 октябр куни Самарқанд шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва разведка хизматлари раҳбарларининг 21-мажлиси ўз ишини бошлайди.

Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган ушбу нуфузли тадбирда Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистоннинг хавфсизлик ҳамда разведка хизматлари раҳбарлари иштирок этади.

Учрашувга Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари генерал-полковник Б. Қурбонов раислик қилади.

Тадбирда иштирокчилар замонавий хавф ва таҳдидлар юзасидан фикр алмашиб, МДҲ давлатлари разведка хизматлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича галдаги вазифаларни муҳокама қилади.

Тадбир ўтказиладиган жой ва кун тартиби 2024 йил 26 ноябрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган 20-юбилей мажлисда белгилаб олинган эди.

Учрашув якунида делегациялар раҳбарлари минтақавий хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорликнинг аниқ вазифалари ва устувор йўналишларини белгилаб олади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎2🤔1
Ўзбекистонда автомактаб битирувчиларига ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади

Ўзбекистонда автомактабни тугатиб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодларга энди ягона намунадаги электрон гувоҳнома берилади. Бу тартиб ҳукуматнинг 2024 йил 15 октябрда қабул қилинган қарорида белгиланди.

Ҳужжат билан 2018 йил 31 майдаги “Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қарорга мувофиқ, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ёки қайта тайёрлаш таълимини тугатиб, имтиҳонларни муваффақиятли топширган номзодларга ўқув ташкилоти томонидан имтиҳон комиссияси баённомаси асосида ягона намунадаги электрон гувоҳнома шакллантирилади.

Электрон гувоҳномалар номзодлар маълумотлари асосида ДЙҲХХ Ягона ахборот тизимининг e-avtotaʼlim.uz модули орқали автоматик равишда яратилади.

Шунингдек, электрон гувоҳнома автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун зарур бўлган назарий ва амалий имтиҳонлар жараёнида e-avtotaʼlim.uz модули орқали реал вақт режимида тақдим этилади.

Ягона намунадаги электрон гувоҳномалар учун йиғим ундирилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чимкентлик 38 ёшли эркак дўсти билан гаров ўйнаб, 26 та ручкани ютиб юбoрди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔5👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда 126 миллион долларлик BRT тизими қурилади

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда автобуслар учун алоҳида йўлаклар — BRT (Bus Rapid Transit) тизимини жорий этиш бўйича янгиланган режаларни тақдим этди.

Лойиҳа доирасида 10 та кўча бўйлаб умумий 51 километр узунликдаги йўллар қурилиши режалаштирилган. Қурилишнинг умумий қиймати 126 миллион доллар этиб баҳоланмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, йўлнинг ҳар бир метри тахминан 2,5 минг долларга тушади.

Янги йўналишлар қаторида Алишер Навоий — Беруний йўналиши ҳам назарда тутилган.

Шунингдек, пойтахтга киришдаги тирбандликларни камайтириш мақсадида Тошкентга кириш ва чиқиш постлари кўчирилиши маълум қилинди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤔1
Сув хўжалигида янги тайинловлар амалга оширилди

Ишпулатов Зокир Эшкурбонович сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари – сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у вазир ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Шунингдек, Каримов Миролимжон Каримжон ўғли сув хўжалиги вазири ўринбосари этиб тайинланди.

У бу лавозимга тайинлангунга қадар Ҳисоб палатасида бош инспектор ва шуъба мудири сифатида ишлаган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланган Cobalt автомобиллари тез орада дилерлик марказларида сотувда!

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда 6 кг 410 грамм бўлган чақалоқ дунёга келди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларига оид муаммолар орасида зўравонлик айниқса оилавий ва жинсий зўравонлик энг долзарб мавзулардан бирига айланди.

2025-йилнинг биринчи ярим йилида жинсий безовталик, оилавий зўравонлик ва шахсий ҳаётга тааллуқли малумотларни ошкор қилиш каби жиноятларда 6,000дан ошиқ ҳолат бўйича иш юритилган. Бу даврда аёлга хўрлик ва зўравонлик ҳолатлари бойича жами 48,303та ҳолат қайд этилган, бу 2024-йилнинг биринчи ярим йилидаги кўрсатгичга нисбатан 121% га кўпайган.

Барча жиноят ҳолатларининг бир қисми масалан ўлим ёки шикастланиш оиладаги зўравонлик туфайли содир этилмоқда. Масалан, расмий малумотларда жиноятлар ичида оилавий низолар сабабли қотилликлар фоизи юқори эканлиги қайд этилган.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Cobalt йўл четида кетаётган болани уриб юбoрди

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎4
Наманганда 7 ёшли қизалоққа зўравонлик қилган эркак қўлга олинди

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида 38 ёшли эркак ўзининг қариндоши бўлган 7 ёшли қизалоққа жинсий зўравонлик қилгани учун қўлга олинди.

Маълумотларга кўра, қизалоқ ҳозирда шифохонанинг жонлантириш бўлимида даволанмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчи аввал ҳам жинсий жиноятлар учун 2014 ва 2020 йилларда судланган. Бу сафар у тўй маросими вақтида болани алдаб четга олиб чиқиб, жиноят содир этган ва кейин қочиб яшириниб юрган.

Ички ишлар органларининг маълум қилишича, икки кунлик қидирувдан сўнг у қўлга олинган ва унга қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жамоатчилик ва инсон ҳуқуқлари фаоллари педофилияга қарши жазо чораларини кучайтириш зарурлигини таъкидламоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎8😢3🔥1
Ўзэнергоинспекция ходимлари учун янги форма ва логотип тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 16 октябрдаги 647-сон қарори билан Ўзэнергоинспекция ходимлари учун янги идоравий формали кийим-бош ва фарқлаш белгилари — логотип, шеврон, кокарда ҳамда нашивкаларнинг намуна ва тавсифлари тасдиқланди.

Янги форма ёзги, куз-баҳорги ва қишки мавсумлар учун мўлжалланган бўлиб, эркаклар ва аёллар учун алоҳида тикилади.

Логотип ва шевронларда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби, шунингдек инспекция номи ва рамзлари акс этган.

Қарорга кўра, 2025 йил якунига қадар барча ходимлар янги формаларга тўлиқ ўтади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3
Электротехника саноатида хомашёни чуқур қайта ишлаш рағбатлантирилади

“Электротехника саноатида хомашёни чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш, соҳанинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-304-сон, 15.10.2025 й.) қабул қилинди.

Электротехника саноатида эришиладиган асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 2026 йилда экспорт географиясини 80 та давлатга ва экспорт ҳажмини 3 миллиард долларга;

🔹 2030 йилда мис хомашёсини биржа савдоларига чиқариш ҳажмини 225 минг тоннага етказиш.

Қарорга кўра, 2026–2027 йилларда электротехника саноати корхоналари бўлган барча тоифадаги тадбиркорлик субъектларига айланма маблағ учун, шу жумладан, мис хомашёсини харид қилишга ажратиладиган тижорат банклари кредитлари бўйича “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамияти ҳисобидан, кредит миқдоридан қатъи назар, унинг 20 миллиард сўм эквивалентидан ошмаган қисми бўйича:

🔸 фоиз ставкаси Марказий банк асосий ставкасининг икки бараваридан ортиқ бўлмаган миллий валютадаги кредитларнинг асосий ставкадан 4 фоиз пункт юқори қисми, лекин 10 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда;

🔸 хорижий валютадаги кредитлар фоиз ставкасининг 6 фоиздан юқори қисми, бироқ 5 фоиз пунктдан ошмаган миқдорда тадбиркорлик субъектининг барқарорлик рейтингидан қатъи назар кредитнинг тўлиқ муддатига компенсация қилиб берилади;

10 миллиард сўм эквивалентигача, бироқ кредитнинг 50 фоизидан ортиқ бўлмаган қисмига кафиллик тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔1
“Картошка пули” тўлови бошланди — кимларга ва қайси асосда берилади?

Кўплаб иш берувчилар ходимларига ҳар йили куз мавсумида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун моддий ёрдам, яъни “картошка пули” тақдим этади.

Бу моддий ёрдам кимларга, қандай тартибда ва қайси ҳуқуқий асосларга кўра берилади?

Ҳуқуқшунос Муҳаммадамин Каримжонов бу борадаги саволларга жавоб берди.

🔹 Қонунчиликда “картошка пули” назарда тутилмаган бўлса-чи?
Меҳнат кодексининг 13-моддасига кўра, меҳнат тўғрисидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда ходимлар учун қўшимча ҳуқуқлар ва кафолатлар белгиланиши мумкин. Бундай ҳужжатларга жамоа келишувлари, жамоа шартномалари ва иш берувчи қабул қилган ички ҳужжатлар киради.

🔹 “Картошка пули” учун ариза ёзиш шартми?
Агар жамоа шартномасида ёки ички ҳужжатларда “картошка пули” барча ходимларга назарда тутилган бўлса, ариза ёзиш талаб этилмайди — иш берувчининг буйруғи етарли ҳисобланади.

🔹 Иш берувчи тўлашдан бош тортса-чи?
Меҳнат кодексининг 34-моддасига кўра, иш берувчи меҳнат тўғрисидаги ҳужжатларда белгиланган кафолатларни бажармаса, бу меҳнат қонунчилигини бузиш ҳисобланади. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан, бундай ҳолда мансабдор шахс 5–10 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида жаримага тортилади.

🔹 “Картошка пули”дан солиқ ушланадими?
Солиқ кодексининг 377-моддасига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун бериладиган моддий ёрдам даромад ҳисобланади. Бироқ, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,22 бараваригача бўлган қисми солиқдан озод этилади.

🔹 Интизомий жазоси бор ходимларга ҳам бериладими?
Агар жамоа шартномасида ёки иш шартномасида “картошка пули” назарда тутилган бўлса, ҳатто интизомий жазоси бор ходимлар ҳам бу моддий ёрдамни олиш ҳуқуқига эга.

Хулоса:
Қонунчилик ва меҳнат ҳужжатларига кўра, “картошка пули” белгиланган бўлса, барча ходимлар — жумладан интизомий жазога эга бўлганлар ҳам — ушбу моддий ёрдамни олиш ҳуқуқига эга.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢3🤔1
Ишдаги бахтсиз ҳодисалар учун ягона ҳисобот тизими яратилади

Президент касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан учрашувда иш жойларида содир бўладиган бахтсиз ҳодисаларни қайд этиш бўйича ягона ҳисобот тизими яратилиши ҳақида маълум қилди.

Учрашув давомида масъул идораларга бу ҳолатлар юзасидан ҳисобот юритиш, сабабларни таҳлил қилиш ва уларнинг олдини олиш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.

Янги тизим иш жойларида меҳнат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍45🤔1