EFFECT.UZ | Расмий канал
18.3K subscribers
67.8K photos
16K videos
31 files
68.1K links
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали

Батафсил: @effectuz_live
Сайт: www.effect.uz

Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat

Почта: www.effect.uz@gmail.com

Алоқа учун:
+998909053332
+998971663232
+998979663232
Download Telegram
Самарқандда МДҲ хавфсизлик идоралари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси бошланди

2025 йилнинг 16–17 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари Кенгашининг 57-мажлиси бўлиб ўтмоқда. Бу йилги тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан ташкил этилди.

Анжуман аввалида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мажлис иштирокчиларига йўллаган табрик сўзи ўқиб эшиттирилди.

Президент ўз мурожаатида Кенгашнинг ҳар йилги мажлислари терроризм, экстремизм, наркотрафик ва уюшган жиноятчиликка қарши курашишда самарали ҳамкорлик ва тажриба алмашиш учун муҳим майдонга айланганини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё минтақаси хавфсизлигига таҳдид солаётган омиллар — Афғонистондаги беқарор вазият, халқаро террорчи гуруҳлар фаолияти, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси ва трансчегаравий уюшган жиноятчиликка алоҳида эътибор қаратди.

Шу билан бирга, давлат раҳбари кибержиноятчиликка қарши курашиш ва сунъий интеллектдан ғаразли мақсадларда фойдаланишнинг олдини олиш бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлигини таъкидлади.

Президент глобал хавфсизлик масалаларига тўхталар экан, Яқин Шарқдаги низолар иқтисодий ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатаётганини қайд этди. Бу эса жаҳон бозорида носоғлом рақобатнинг кучайиши, энергия нархларининг ошиши ва халқаро лойиҳаларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётганини билдирди.

Шавкат Мирзиёев шундай шароитда МДҲга аъзо давлатлар махсус хизматлари ўртасида амалий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, иқтисодий ва энергетика тизимларини барқарор ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигини таъкидлади.


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍53🔥14😢1
Энди Оксфорд университетида ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўргатилади

Оксфорд университетининг «Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари» факультетида ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўргатиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

«Шуни қувонч ва ифтихор билан айтмоқчиманки, Оксфорд университетининг «Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари» факультетида эндиликда ўзбек ва эски ўзбек тиллари ўрганилади.
Университетдан Президентимиз раҳбарлигида Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш борасида эришилган ютуқларнинг эътирофи сифатида мукофот қабул қилганимдан хурсандман», — дейди Саида Мирзиёева.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍46🔥19😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарёда иш сўраган аёлга жинсий алоқа таклиф қилган мактаб директори ишдан олинди

Қашқадарё вилоятида мактаб директори ишга кирмоқчи бўлган аёлга жинсий алоқа таклиф қилгани ҳақидаги хабарлар жамоатчиликда катта резонанс келтириб чиқарди.

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълумотига кўра, ушбу ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилиб, айбдор шахс — Кўкдала тумани 17-мактаб директори лавозимидан озод этилган.

Бошқарма баёнотида таъкидланишича, директорнинг хатти-ҳаракатлари белгиланган тартибда ўрганилган ва 2025 йил 16 октябрдаги буйруқ билан ишдан бўшатилган.

“Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси педагог мақомига доғ туширувчи ҳар қандай салбий ҳолатни қоралайди ва кескин чоралар кўрилишини маълум қилади”,

— дейилади расмий хабарда.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🤔6🤷‍♂1🔥1😢1
Ҳайдовчилар учун ягона электрон гувоҳнома жорий этилди

2025 йил 15 октябрда Ҳукуматнинг 642-сонли қарори қабул қилиниб, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни якунлаганликни тасдиқловчи ягона намунадаги электрон гувоҳнома жорий этилди.

Эндиликда автомототранспорт ҳамда шаҳар электр транспорти ҳайдовчиларини тайёрлашни муваффақиятли якунлаган номзодларга гувоҳнома имтиҳон комиссияси баённомаси асосида электрон шаклда расмийлаштирилади.

Электрон гувоҳномалар “e-avtota’lim.uz” модули орқали ДЙҲХХ Ягона ахборот тизимида автоматик шакллантирилади ва тадбиркорлик субъектларига реал вақт режимида тақдим этилади.

Шунингдек, ягона намунадаги электрон гувоҳнома бериш учун ҳеч қандай йиғим ундирилмайди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3👎2
EFFECT.UZ | Расмий канал
Қашқадарёда иш сўраган аёлга жинсий алоқа таклиф қилган мактаб директори ишдан олинди Қашқадарё вилоятида мактаб директори ишга кирмоқчи бўлган аёлга жинсий алоқа таклиф қилгани ҳақидаги хабарлар жамоатчиликда катта резонанс келтириб чиқарди. Вилоят Мактабгача…
Депутат Умида Раҳмонова: “Мактаб — таълим даргоҳими ёки директорларнинг шахсий ҳудуди?”

Қашқадарё вилояти Қўқдала туманидаги 17-мактаб директори иш сўраб мурожаат қилган аёл ўқитувчига жинсий яқинлик эвазига иш ваъда қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Умида Раҳмонова ушбу ҳолат юзасидан жамоатчиликка мурожаат қилиб, жамиятдаги бундай иллатларни қаттиқ қоралади.

“Мактаб — таълим даргоҳими ёки директорларнинг “шахсий ҳудуди”?

Таълим соҳасида кўп нарсани эшитганмиз, лекин бу сафарги ҳолат – жамиятнинг ахлоқий илдизларини ларзага соладиган даражада жирканч.

Ўқитувчи бўлиш учун диплом, тажриба, билим эмас, балки директор “розилиги” керак бўлиб қолган жамиятда қандай қилиб таълим сифати ҳақида гапириш мумкин?”

— дейди депутат.

Унинг сўзларига кўра, фақат директорни ишдан олиш билан масала ҳал бўлмайди.

“Тизим ўзгармаса, исм-фамилия алмашиши ҳеч нарсани ҳал қилмайди. Мактабда болалар “тарбия” ҳақида сабоқ олаётган пайтда, эшик ортида катталар ахлоқсизлик қилаётган бўлса — бу жамиятнинг энг катта фожиасидир”,

— деди Умида Раҳмонова.

Депутат таъкидлашича, бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун фақат жазо эмас, балки бутун таълим тизимини тарбиялайдиган ислоҳотлар зарур.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍19🔥4😢2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Онанинг эътиборсизлиги натижасида фарзанди 3-қаватдан тушиб кетишига бир бахя қолди

Тошкентдаги “Чоштепа” метро бекати яқинида она фарзандларини балконда қаровсиз қолдириб кетгани оқибатида фожиа рўй бериши мумкин эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Мактабларда кузги таътил 4 ноябрдан бошланади

Амалдаги тартибга кўра, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг кузги таътили 2025 йил 4 ноябрдан бошланиб, 9 ноябргача давом этади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

II чорак дарс машғулотлари 2025 йил 10 ноябрдан бошланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Azon Global медиа лойиҳаси фаолиятини вақтинча тўхтатди

Жорий йил 15 октябрь куни Azon Global таҳририяти расмий баёнот орқали медиа платформанинг фаолияти вақтинча тўхтатилишини маълум қилди. Баёнотда таъкидланишича, бу қарор “қонун устуворлиги ва жамият олдидаги масъулият” тамойили асосида қабул қилинган, деб хабар берди таҳририят.

“Биз — Azon Global жамоаси, қонунга ҳурмат ва итоат юзасидан барча медиа фаолиятимизни тўхтатишга қарор қилдик. Бу оғир, аммо виждон, устозимизга бўлган ҳурмат ва жамиятга садоқат асосида қабул қилинган қарор”,

— дейилади баёнотда.

Жамоа маълум қилишича, Azon Global фаолияти суд ҳукми билан блокланганидан кейин қарор қонун талабларига мувофиқ, тинч ва сабр билан қабул қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 8 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) иши бўйича суд жараёни якунланган ва унга 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢7👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қумқўрғон ҳокими: “Қишга тезак тайёрланг”

Ижтимоий тармоқларда Қумқўрғон тумани ҳокими Анвар Нормаматов аҳолидан қиш мавсумига нафақат кўмир, балки тезак ва чалма қилиб ҳам тайёргарлик кўришни сўрагани видеоси тарқалди.

“Ҳеч ким тезак қилмай қўйди, тезак чалмаларни йиғиб, босиб, қишда иккита тайлаб қўйса бўлади-ку. Ҳамма газ-газ деб қолди. Газнинг таги бўлса қани, йўқ-да, шу газ!», - дейди Қумқўрғон тумани ҳокими.

Бироқ расмий маълумотларга кўра, жорий йилнинг дастлабки етти ойида Ўзбекистон 439 миллион долларлик табиий газ экспорт қилган — бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 38 фоизга кўп.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
1👎14😢5🤔2
Янгиҳаёт туманида 570 та хонадон газсиз қолди

Бугун соат 08:00 атрофида Янгиҳаёт туманининг “Машъал” маҳалласида сув қувурини таъмирлаш пайтида автомашина ўрта босимли газ қувурига урилиб кетган.

Ҳодиса натижасида 3 та кўп қаватли уй жами 350 та хонадон ҳамда 220 та якка тартибдаги хонадон газсиз қолди.

Ҳозирда мутасадди хизматлар томонидан газ қувуридаги носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Оксфорд университети мукофоти билан тақдирланди

Ушбу нуфузли мукофот аёлларнинг таълим олиш имкониятларини кенгайтириш, оиладаги зўравонликни жиноий жавобгарликка тортиш бўйича ташаббусларни ҳимоя қилиш ҳамда фаол ва намунали етакчилик орқали аёлларни руҳлантириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфааттларини мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун тақдим этилди.

14 октябрь куни Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Оксфорд университетида Ўзбек тадқиқотлари дастурининг расмий очилишида иштирок этди.

Оксфорд — Буюк Британияда «Осиё ва Яқин Шарқ тадқиқотлари» факультетининг ўқув дастурига ўзбек тили ва қадимги ўзбек (чиғатой) тилини киритган биринчи ва ягона университет бўлди.

Дастурнинг очилишида сўзга чиққан Саида Мирзиёева шундай деди: «Кўп ўн йиллар давомида Ўзбекистон ёпиқ эди. Бугун у ҳар қачонгидан ҳам очиқ, илм-фан, технологиялар, тараққиёт ва энг муҳими, мулоқот учун очиқ. Ва бу мулоқотни бошлаш учун Оксфорддан кўра яхшироқ жой бўлиши мумкинми, ахир бу ерда дунё ғоялари, маданиятлар ва тиллар туташади, таълим алоҳида шахсларни, бутун миллатларни шакллантиради».


Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍31🔥10👎3🤔1😢1
Жаҳон банки Ўзбекистонга 800 млн долларлик имтиёзли кредитлар ажратади

Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш, иш ўринлари яратиш, хусусий секторни ривожлантириш ва мамлакат иқтисодиётининг стратегик муҳим тармоқларида рақобатни кучайтиришга қаратилган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредитлар кўринишидаги 800 млн долларлик молиявий пакет ажратади. Бу ҳақда банкнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Жаҳон банки мазкур маблағни:

- Қўллаб-қувватланаётган давлат сиёсати чоралари кам таъминланган уй хўжаликлари учун энергия тарифлари оширилиши оқибатларини юмшатиш;
- Аёлларни иш жойидаги тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш;
- Аҳолининг заиф қатламларининг ижтимоий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;
- Телекоммуникация, қишлоқ хўжалиги ва энергетика соҳаларида рақобатни кучайтириш, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро савдосини кенгайтиришга йўналтиради.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎12😢3
ЎзЙўЛКўприк кластерик” нинг Навоий филиали устун мавқедан фойдалангани учун жаримага тортилди

Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти бошқармаси “ЎзЙўЛКўприк кластерик” давлат муассасаси 2023–2025 йиллардаги шартномаларида харидорларга нисбатан камситувчи шартлар қўллаганини аниқлади.

Корхона харидорларга тўлов кечиккан ҳар бир кун учун 0,4–0,5% пеня белгилаган бўлса, ўзи кечиктирганда жарима атиги 10% билан чекланган.

Натижада, “Рақобат тўғрисида”ги қонун бузилган деб топилиб, корхонага молиявий жарима қўлланди ва қонунбузарликни бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍4
Путин Ўзбекистон бош прокурорини «Дўстлик» ордени билан тақдирлади

Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдашевни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади. Бу ҳақдаги фармон Россиядаги расмий ҳуқуқий ҳужжатда жойлаштирилган.

Унда таъкидланишича, Йўлдашев мазкур орденга қонун устуворлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, икки ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда Россия билан стратегик шерикликни кучайтиришдаги катта ҳиссаси учун сазовор бўлган.

Маълумот учун, Ниғматилла Йўлдашев 2019 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасини бошқариб келади.

Эслатиб ўтамиз, Россиянинг «Дўстлик» ордени 1994 йилда таъсис этилган бўлиб, у Россия фуқаролари ва хорижликларга халқлар ўртасида дўстлик, ҳамкорлик ва ўзаро тушунишни мустаҳкамлагани учун берилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍11👎6🤔5😢3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурхондарёда болалар тарбияси бўйича суд қарори баҳсларга сабаб бўлмоқда

Сурхондарё вилояти Бандихон туманида яшовчи фуқаро “Effect.uz” таҳририятига мурожаат қилиб, фарзандлари билан боғлиқ суд қароридан норозилик билдирди.

Отанинг сўзларига кўра, у тўрт нафар фарзандини боқиш мақсадида бир неча йил аввал Россияга ишлаш учун кетган. Кейинчалик рафиқаси билан ўзаро муносабатларда низо келиб чиққан. Шу даврда у 3 нафар қизини ўзи билан олиб кетган, кичик ўғли эса онаси тарбиясида қолган.

Оилавий низо бўйича кейинчалик суд муҳокамаси ўтказилиб, болалар онасининг тарбиясига топширилган.

Отанинг таъкидлашича, аввалги суд болаларни унда қолдирган, кейинги инстанция эса тескари қарор чиқарган. Унинг фикрича, суд болаларнинг ўз истагини тўлиқ инобатга олмаган.

Маълумотларга кўра, қизлар ижтимоий тармоқлар орқали Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёевага мурожаат қилган ва онаси билан яшашни хоҳламаслигини билдирган.

Таҳририят ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти судидан расмий изоҳ сўрамоқда. Суд ва бошқа мутасаддиларнинг муносабати маълум бўлиши билан қўшимча ахборот тақдим этилади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
😢11🤔1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“500 долларлик иш” ортидаги тизим муаммолари: айбдор терговчими ёки тизимми?

500 долларлик воқеа фақат айрим шахслар эмас, балки тергов ва суд амалиётидаги муаммолар ҳақида ҳам фикр уйғотмоқда.

Ҳужжатлар, аудио ва видео ёзувлар, экспертиза хулосалари — барчаси ушбу ишда турли талқинларга сабаб бўлган.
Қонунбузарлик бўлганми ёки бу ҳолат қонунни тўғри қўллашдаги муаммоларни очиб бердими — шу савол ҳозир кўплаб ҳуқуқшунослар, профессорлар ва журналистлар эътибор марказида.

👉 ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
🔥17🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтда кўп қаватли уйларнинг хавфсизлигига таҳдид солувчи ҳолатлар аниқланди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси томонидан пойтахт бўйлаб ОАВ ҳамкорлигида ўтказилган рейдлар давомида бир қатор қўпол қонунбузарликлар фош этилди.

Чилонзор туманидаги “2-Чарх Камолон” МФЙ ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйнинг ертўла қисми ноқонуний тарзда кавланган, таянч ва тўсиқ деворлар бузиб ташланган. Натижада уйнинг муҳандислик тармоқларига жиддий зарар етган.

Уй эгасига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-моддасига асосан 50 баравар жарима қўлланилиб, жойни аввалги ҳолатига келтириш бўйича ёзма кўрсатма берилди.

Effect.uz” таҳририяти мухбири рейд жараёнларида иштирок этиб, ҳолат бўйича батафсил маълумотларни ўрганди

👉ТЎЛИҚ ВИДЕО

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍3🔥2🤔2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌿“Обод Юрт” экологик челленжи старт олди

Ёшлар орасида экологик маданиятни ошириш ҳамда муҳитни тозалашга қаратилган “Обод Юрт” экологик челленжи бошланди.

Лойиҳа доирасида ёшлар ва фаоллар ўз маҳаллаларидаги ҳудудларни чиқиндидан тозалаш, ҳамда “олдин” ва “кейин” ҳолатни 1 дақиқалик видеолавҳа орқали намойиш этишлари лозим.

Ташкилотчилар томонидан видеоларни ижтимоий тармоқларда #ободюрт хештеги билан жойлаш тавсия этилади.

💫 Энг фаол иштирокчилар қимматбаҳо совғалар ва бепул саёҳат йўлланмалари билан тақдирланади.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👎3👍1
“Ҳаж–2026”: Саудия Арабистони янгиланган тиббий талабларни жорий этди

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги “Ҳаж–2026” мавсуми учун янги тиббий талабларни эълон қилди. Янги тартибга кўра, ҳаж визаси фақат “Nusuk” платформасидаги расмий тиббий кўрикдан ўтганлик ҳақидаги гувоҳнома мавжуд бўлган ҳолдагина берилади.

Саудия Соғлиқни сақлаш вазирлиги барча зиёратчиларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказишни мажбурий қилиб белгилади. Шу сабабли, тиббий кўрикдан ўтмаган ва гувоҳнома олмаган фуқароларга ҳаж визаси расмийлаштирилмайди.

Шунингдек, қуйидаги касалликларга чалинган фуқаролар ҳаж сафарига чиқарилмайди:

Диализ талаб қилувчи буйрак етишмовчилиги
Юрак, ўпка ва жигарнинг оғир ёки сурункали касалликлари
Руҳий ва неврологик бузилишлар
Қарилик деменцияси
Ҳомиладорликнинг охирги уч ойи
Фаол юқумли касалликлар (сил, геморрагик иситма ва бошқалар)
Онкологик касалликлар (фаол даволаниш жараёнида бўлганлар)

Маълумотни сохталаштириш ёки талабларга риоя қилмаслик ҳолатларида жиддий чоралар кўрилиши маълум қилинди.

Республика жамоатчилик кенгаши барча зиёратчиларни ушбу талабларга қатъий амал қилишга чақирди. Янги қоидалар ҳаж иштирокчиларининг саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган.

Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
👍1👎1